Telegram Web Link
Жиззах шаҳар ДХМ да бепул Wi-Fi зоналари ташкил этилди.

Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларни камида 5-6 маротаба кузатамиз. Юртимизда қолаверса, жаҳонда юз бераётган воқеа ҳодисалар диққат марказимизда бўлади. Ваҳоланки, булар учун бизга ҳар доим ҳам интернет трафиклари етишмайди.
Давлат хизматлари марказида хизмат олувчилар учун бу борада яна бир қулайлик яратилди. Эндиликда мурожаатчилар бепул Wi-Fi зоналаридан фойдаланишлари мумкин бўлади.
- Жиззах шаҳар ДХМ га келдим тадбиркорлик ишим бўйича. Керакли ҳужжатларимнинг айримлари қолиб кетганди. Трафигим йўқлиги сабабли уйга бориб келишимга тўғри келарди. Биз фуқаролар учун шундай бепул Wi-Fi зоналарини ташкил этишганликлари учун керакли маълумотларнинг электрон вариантларини ололдим, ишим ҳам хал бўлди. Бундай шароитлардан албатта хурсандмиз раҳмат- дейди Холмурод Исроилов.

Обуна бўлинг 👉 @sangzoruz1
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Adliya_loyiha

Никоҳдан ўтишнинг 1 ойлик муддати бекор қилинади

Бугун, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокамада адлия вазири Р.Давлетов сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, лойиҳа билан Оила кодексининг 13, 17 ва 212-моддаларига қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:

1) никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатлар бекор қилинмоқда;

2) никоҳни никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг расмийлаштириш тартиби белгиланмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда, илғор хорижий давлатлар, жумладан мусулмон давлатларнинг тажрибалари ҳам ўрганилди.

Қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкин бўлади.

Лойиҳанинг қабул қилиниши, никоҳни ўз вақтида расмийлаштириш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш, оталик белгилаш ва шаръий никоҳ асосида яшаш ҳолатларини камайтириш имконини беради.

Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарингиз_борми

Энди исталган ФҲДЁ бўлимидан такрорий гувоҳномалар олишингиз мумкин.

Батафсил Олтиариқ туман ФҲДЁ бўлими мудираси Одина Ҳалилова шарҳи орқали танишишингиз мумкин!

Каналга уланиш👇
https://www.tg-me.com/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Forwarded from Sevara Urinbayeva
🔰 Жорий йил 1 августга қадар хорижга чиқиш биометрик паспортини ЯИДХП ва ДХМ орқали расмийлаштириш тўлиқ амалиётга жорий қилинади

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги мутасаддилари хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини соддалаштириш тўғрисидаги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот беришди:

Шунингдек, ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Батафсил
〰️〰️〰️

Хорижга чиқиш биометрик паспорти кимларга берилмайди?Жавоб

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қанча вақт керак бўлади?Жавоб

Биометрик паспортни беришда нархларни белгилаш жараёни билан боғлиқ хорижий тажриба ҳам ўрганилганми?

Паспорт учун БҲМ нинг бир баробаридаги миқдор нима учун олинади?
Жавоб

Паспорт олишда онлайн платформа орқали мурожаат қилишнинг афзалликлари ҳақида гапириб ўтсангиз? Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Adliya_xabari #Bu_qiziq #DX_qulaylik

📢NFC –reader qurilmasi haqida ma'lumotga egamisiz?

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-sonli Farmoniga muvofiq, aholiga qulaylik yaratish va vaqtni tejash maqsadida barcha Davlat xizmatlari markazlariga identifikasiya ID-kartalarni o'qish imkoniyatiga ega “NFC-reader” qurilmalari o'rnatilgan.

📌Ushbu qurilmalarda ID-kartadagi hamda chet el fuqarosi pasportidagi chipdan ma'lumotlarni o'qish va ushbu ma'lumotlarni axborot tizimlarida qo'llash imkoniyati mavjud.

💠Hozirgi kunda, Davlat xizmatlari markazlarida “NFC-reader” qurilmalarini qo'llash orqali Respublika bo’yicha kuniga 1 000 dan ziyod aholi uchun davlat xizmatlari ko’rsatilib, ularning qimmatli vaqtlari tejalmoqda.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://www.tg-me.com/davxizmat
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_табриги

Ҳурматли журналистлар!

Сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Эътироф этиш жоиз, Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга.

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari #litsenziyalash_xizmati

⚡️license.gov.uz tizimi orqali qanday turdagi litsenziyalash davlat xizmatidan foydalanishingiz mumkin.

Hukumat qaroriga asosan quydagi litsenziyalash davlat xizmatlari ishga tushdi:

🔹Arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyati uchun litsenziya
🔹Sug‘urtalovchilarning (qayta sug‘urtalovchilarning) va sug‘urta brokerlarining sug‘urta faoliyati uchun litsenziya
🔹Qimmatli qog‘ozlar bozoridagi professional faoliyati uchun litsenziya
🔹Fond birjalari faoliyati uchun litsenziya
🔹Veterinariya faoliyati uchun litsenziya
🔹Farmatsevtika faoliyati uchun litsenziya
🔹Pirotexnika buyumlarini (harbiy maqsaddagi mahsulotlardan tashqari) yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yo‘q qilish va utilizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya
🔹Nodavlat ta’lim xizmatlarini ko‘rsatish faoliyati uchun litsenziya

📌Litsenziya olish tartibi buyicha batafsil👈👈👈

Kanalga ulanish👇👇👇
https://www.tg-me.com/davxizmat
Пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди

Пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3u7mzrr

Обуна бўлинг 👉 www.tg-me.com/yuz_official
❗️Расман: орқа ён ойналарни тонировка қилиш текин бўлди

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, 1 июлдан бошлаб:

автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🗓 Жумладан:

9 июль – шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Спорт ҳакамларига малака тоифалари ДХМ орқали берилади

Ҳукумат қарори (365-сон, 06.07.2022 й.) билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰Регламентга кўра, Спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

▫️халқаро тоифали спорт ҳаками;
▫️миллий тоифали спорт ҳаками;
▫️биринчи тоифали спорт ҳаками;
▫️иккинчи тоифали спорт ҳаками;
▫️учинчи тоифали спорт ҳаками;
▫️спорт бўйича ҳакам.

Давлат хизмати давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

📋 Аризага шахс фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилинади.

💰 Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🗓 Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.

Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.

Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
#брифинг

🚘 1 сентябрдан «доверенность» учун нотариусга бориш шарт эмас

Президент қароргиа кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

📝 Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔎 Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).

🗄 Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

〰️〰️〰️
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
1 июлдан ФҲДЁда нималар ўзгарди?

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=40491

Каналга уланиш👇
https://www.tg-me.com/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
2024/05/19 09:57:44
Back to Top
HTML Embed Code: