Автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш нархи эски ҳолатга қайтди, 68 баробарга арзонлади

2024 йил 3 майдан бошлаб автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди.

@effectuz
Экологларга қайиқ эшкаги билан ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётгани аниқланган.

Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган.

Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

@effectuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бутун дунёга ҳайрат ва ҳавас улашаётган Бойсун

Нафис санъат байрами – “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали қизғин давом этмоқда. Бу йил еттинчи бор ташкил этилаётган фестивалда ЮНEСКО, ТУРКСОЙ, Европа иттифоқи сингари нуфузли халқаро ташкилотлар, Буюк Британия, Таиланд, Япония каби мамлакатлардан фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда.

40 дан ортиқ давлатдан 150 га яқин иштирокчи ҳамда фольклор, миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати мухлислари ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, фестивал тадбирлари 7 май кунига қадар давом этади.

@effectuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кутиб олинди

@effectuz
Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолгани бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилгани ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилгани аниқланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@effectuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Нима кераги бор кўзбўямачилик, ободонлаштириш ишчилари сизларга малай эмас"

Сирдарё вилояти ҳокими Ховос тумани Карвонсарой маҳалласида бўлиб, томорқалардан унумли фойдаланиш, ҳудудни ободонлаштириш борасидаги ишларнинг аҳволи билан танишди.

Маҳалладаги йўлларни, томорқа ва ҳатто аҳоли хонадонларини тозалашга ободонлаштириш ходимлари жалб қилинганини қаттиқ танқид қилди. Бу борада аҳолининг якдил ҳаракати сезилмаётганини таъкидлади.

@effectuz
Бразилияда ҳалокатли сув тошқини одамларни ғарқ қилди

Бразилиянинг Рио Гранде-ду-Сул штатида ҳалокатли сув тошқинлари юз бермоқда.

Биринчи видеода қутқарувчилар бир неча кишини қутқаришга кеч қолишгани кўринади. Нажот кутаётган одамлар ва уй ҳайвони турган иншоот даҳшатли тошқин остига ғарқ бўлди. Бразилия ҳарбий полицияси ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Иккинчи видеода эса жуда мураккаб аҳволга тушган кишилар қутқарилгани акс этган.

Кучли ёмғирлар Бразилия жанубида сув тошқини ва тўғоннинг бузилишига олиб келди. 39 киши ҳалок бўлди, 70 га яқини бедарак йўқолди.

15 мингга яқин аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. Рио Гранде-ду-Сул штатида 500 минг киши электр ва тоза ичимлик сувсиз қолди. Бу Бразилияда сўнгги 80 йилдаги энг кучли сув тошқини, дейишмоқда геологлар.

@effectuz
Ўзбекистонда уй-жойларни таъмирлаш мақсадида кредит олиш учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Кредитлар тавсиялар асосида 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизга юқори ставкада берилади.

Давлат томонидан молиялаштириш учун 17 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланди.

@effectuz
Олмалиқ шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Б. ўз уйида тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда 3 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 103,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@effectuz
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган.

Шундан, 4 576 таси қўшма корхоналар ва 9 650 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

— Россия – 3 019 та
— Хитой – 2 501 та
— Туркия – 1 886 та
— Қозоғистон – 1 102 та
— Жанубий Корея – 727 та
— АҚШ – 311 та
— Тожикистон – 307 та
— Қирғиз Р. – 280 та
— Озарбайжон – 236 та
— Германия – 220 та
— Туркманистон – 187 та


@effectuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўгай ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-Ота туманида ўгай ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди. Бу ҳақда "24kg" нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, Иссиқ-Ота туман шифохонасига Красная Речка қишлоғида яшовчи, бадани моматалоқ бўлиб кетган, уч яшар қизалоқ олиб келинган. Шифокорлар дарҳол туман ИИБга хабар беришган.

“Полиция қизнинг ўгай отасини қўлга олди. Тергов давомида у болага мунтазам равишда тан жароҳати етказгани аниқланди”, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, шифохонага оғир аҳволда олиб келинишидан аввал ҳам ўгай ота қизни ёмғир остида ити билан бирга тунашга мажбурлаган.

Полициянинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ваҳший отага нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (қийноқлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Боланинг ўгай отаси вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган

@effectuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдумалик Халаков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди

Ўзбекистонлик боксчи, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков устози Даврон Ғофуровга BMW русумидаги автомобилни совға қилди.

@effectuz
Хориждан импорт қилишда 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод этиладиган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати тасдиқланди.

@effectuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга нисбатан куч ишлатаётгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 414-сонли мактабгача таълим тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу бўйича маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган.

Якунда давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган ва ходим ишдан бўшатилган.

@effectuz
Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

У ярим асрдан зиёд ўзининг овози ва сози билан эл олқишига сазовор бўлган бахши сифатида Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилиб келмоқда эди.

@effectuz
Андижонда 8 ёшли қизни поезд уриб юборди

Андижон вилоятида 8 ёшли қизни поезд уриб юборди. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида хабар берилди.

Бахтсиз ҳодиса 28 апрел куни соат тахминан 16:30 ларда Андижон туманининг Дўнгқишлоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хонoбод—Андижон темирйўлида содир бўлган.

Поезд ҳаракатланаётган вақтда назоратсиз қолдирилган 2016 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Ҳодиса сабаб қиз бош қисмидан жароҳат олиб, ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган. Унда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ҳозир аҳволи жуда оғир экани таъкидланмоқда.

@effectuz
2024/05/04 19:35:04
Back to Top
HTML Embed Code: