Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гавайи оролидаги Килауэа вулқони отилиши давом этмоқда

Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар лава оқиб чиқаётгани акс этган видеолар ва суратларни бўлишмоқда.
Қизириқ тумани ҳокими жазоланди

Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани учун Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуротов ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима билан жазоланди.
😁1
25-26 август кунлари Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
👍68
Исроил Яман пойтахтига зарба берди

Хабар қилинишича, Исроил ҳарбий лагер, Yemen Petroleum Company (YPC) компаниясининг ёнилғи тўлдириш станцияси ҳамда “Ҳазиз” электростанциясига авиазарбалар берган.
2😢1
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Володимир Зеленскийни Украина мустақиллик куни байрами билан табриклади.
👍931
Иссиқ сув нархи ошади

Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари Veolia Energy Tashkent’нинг аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик тарифларини 15% га, юридик шахслар учун тарифларни 40% га ҳамда бюджет ташкилотлари учун 18,8% оширишга розилик берди.

Шаҳарнинг бирорта депутати монополист таклифига қарши чиқмаган. Пойтахт бюджети харажатларини қисқартириш ёки субсидия сиёсатини қайта кўриб чиқиш ҳақида ҳам таклиф бўлмаган.

Ёқилғи танқислиги ва қишдаги узилишлар фонида бу қарор навбатдаги инфляцион тўлқинга олиб келиши мумкин.
Ички ишлар вазири томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича ўтказилган шахсий қабулнинг сарҳисоби

Қабул жараёнида фуқаролардан жами 329 та мурожаат қабул қилинди. Mурожаатлардан 139 таси (42 фоизи) тегишли ҳуқуқий асослар билан ижобий ҳал этилди. Қолган 190 та мурожаат (58 фоизи) бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича соҳа масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарлари томонидан фуқаролар билан ўтказилган шахсий қабуллар давомида жами 349 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, улардан жами 124 таси (35 фоизи) тадбир жараёнида ижобий ҳал этилди.

Фуқаролардан келиб тушган жами 225 та мурожаатлар (65 фоизи) бўйича муаммолар қўшимча ўрганишни талаб қилганликлари боис ижроси назоратга олиниб, уларга аниқ ечимлар топилиши мақсадида соҳа мутасаддиларига тегишли вазифалар юклатилди.
Ўзбекистонга яна 40 даража иссиқ қайтмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, бугундан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади. Ҳафта давомида +36...+39 даражагача иссиқ бўлади. Жанубда бу кўрсаткич +40 даражагача етади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ғўза дефолиациясида дронлардан фойдаланилмоқда
Президент фармони билан 100 ёшдан ошган 14 нафар ўзбекистонлик нуронийлар Шуҳрат медали билан тақдирланди
👍11
2025/10/25 18:16:43
Back to Top
HTML Embed Code: