This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрдан йўлларда янги талаб: радарлар олдида «Радар» белгиси мажбурий тарзда ўрнатилади
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳаракат тезлигини назорат қилувчи барча турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудларда махсус «Радар» йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлади.
Белги радар жойлашган нуқтадан камида 250 метр, кўпида эса 500 метр масофада жойлаштирилиши шарт.

Сирдарёда қалбаки 150 минг АҚШ долларини сотаётган жиноятчи қўлга олинди. У жазо муддатини ўтаётган шахс бўлган
Оқолтин туманида яшовчи,27 ёшли фуқаро қалбаки 150 минг долларни «шартли харидор»га ҳақиқий 30 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, мазкур фуқаро суднинг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс бўлган.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистондан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.

22–23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.
Ҳукумат қарорига кўра, ҳашар пайтида аҳоли қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди. Ободонлаштириш тегишли ташкилотлар ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чиқиши чекланиши мумкин
Ўзбекистон қонунчилигига айрим шахсларнинг суд қарори билан мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тартибини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Тегишли қонун президент Шавкат Мирзиёев томонидан 15 август куни имзоланди. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 22 апрелда қабул қилинган ва Сенат томонидан 28 майда маъқулланган.
Ўзгариш ҳибсда бўлмаган гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчиларнинг мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини чеклаш имконини беради. Агар суд фуқаро мамлакатни тарк этиб, тергов ёки суддан сабабсиз бўйин товлаши мумкин, деган қарорга келса, унинг чиқишига чеклов қўйилиши мумкин.

❤1
Июлда уй-жой бозорида фаоллик 25 фоизга ўсди
Тошкент шаҳрида олди-сотди битимлари кўпайганига қарамай, нархлар пасайган. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозорда уй-жой нархи 3,2 фоиз, бирламчи бозорда эса 0,9 фоизга арзонлашган. Ижара нархи барқарор сақланиб, бир квадрат метр учун ўртача 8 долларни ташкил этяпти.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасидаги спорт мажмуалари билан танишди. Шунингдек, давлат раҳбарига Юқори Чирчиқ туманида янги барпо этилган Миллий футбол маркази кўрсатилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Star House’дан норози фуқароларнинг прокуратурага ёзган аризаси «йўқолиб» қолди. Ҳуқуқи бузилган фуқаролар Бош прокуратурадан ёрдам кутишмоқда
😁2
Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди
Тошкент шаҳрида 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди. Қисқа вақт ичида 100 гектардан зиёд майдонда қад ростлаган мазкур мажмуага Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.
Шаҳарчада 5 та асосий спорт мажмуаси, жумладан 12 минг ўринли стадион жойлашган.
Маълумот учун, қарийб 290 миллион долларлик ушбу лойиҳа “CAMC Engineering” компанияси томонидан халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилди.

Бўкада 12,5 минг хонадон газсиз қолди
Бўка туманида 18 август куни соат 21:40 да ер ости юқори босимли газ қувурига экскаватор шикаст етказиши оқибатида туманда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Натижада 12 минг 512 та хонадон ва 267 та йирик истеъмолчилар газсиз қолди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Янги қурилаётган Ислом цивилизация маркази ёнмоқда
Мансабдор шахслар айби билан етказилган зарар уларнинг ўзидан ундирилади
Депутатлар қабул қилган қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суд қарори билан тасдиқланган моддий ёки маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади.
Кейинчалик ушбу маблағлар айбдор давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида тўлиқ ундириб олинади.
Депутатлар қабул қилган қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суд қарори билан тасдиқланган моддий ёки маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади.
Кейинчалик ушбу маблағлар айбдор давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида тўлиқ ундириб олинади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиқди. Ҳодиса жойига бош вазир Абдулла Арипов етиб борди.