Telegram Web Link
Пекинда Ғалаба паради якунланди

Пекин шаҳрининг Тянанмэн майдонида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллигига бағишланган Ғалаба паради ва унинг доирасидаги тантанали тадбирлар якунланди.
👍171
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лола Каримова: “Отамнинг хизматларини камситишга уринишлар, буюртмалар бўляпти”
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозор куни «очко» ишлаш учун ишга чиқиш керак эмас, ўша кунни оилангиз, яқинларингизга бағишланг

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев.
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳим манба: Сурхондарёда гидроэнергетика салоҳияти ортмоқда – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
❗️Деҳқон ва фермерлар ҚҚСдан озод қилинади

2026 йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи ноль ставкада бўлади.

Шу билан бирга, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.
👍11
Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3 MB
Дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати

Ушбу рўйхат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025 йил учун тасдиқланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Президент Дональд Трампни ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
👍36🔥21
Дональд Трамп футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига келгуси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги иштирокига чин дилдан омад тилади.
👍37🔥82
Қонунчиликни мутахассислар иштирокида содда тилда шарҳлаб борувчи “Adliya TV” интернет саҳифаси ишга туширилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️«900 минга яқин иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган» — Ниғматилла Йўлдошев

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, 2024 йилда аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларда кўрсатилган.

Давлат ҳисоботларида бу каби сохта маълумотлар ичида 12 млрд сўмлик иш ҳақи талон-торож қилингани ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилгани маълум қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Талабалари энг кўп жиноят қилаётган университетлар номи айтилди

Олий Мажлис Сенатида маълум қилинганидек, талабалар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг катта қисми қуйидаги олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда:
Тошкент давлат транспорт университети;
Ўзбекистон миллий университети;
Тошкент давлат техника университети;
Тошкент ахборот технологиялари университети;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ЙПХ командирига $500 пора таклиф қилган Onix ҳайдовчиси қўлга олинди

Шунингдек, Фарғонанинг Қува ва Боғдод туманларида профилактика инспекторига $1000, ЙПХ инспекторига эса $800 таклиф қилган шахслар ушланди.
Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади — Ҳукумат қарори

2026 йил 1 январдан бошлаб “Uzavtomotobelgi” давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун олтитагачa ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган “нoёб” давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди.

Бунда “нoёб” давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.
2025/10/21 11:15:19
Back to Top
HTML Embed Code: