Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.
Ж. Инфантино мамлакатимизда футболни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилади, Миллий футбол маркази билан танишади ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” финал учрашувини стадиондан томоша қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг қайси туманларида йўл-транспорт ҳодисалари кўп кузатилган?
Очиқ маълумотларда Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг 8 ойи давомида (январь-август) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот эълон қилинди. Унга кўра, мазкур муддат давомида 4 350 та ЙТҲ содир бўлган.
Энг кўп ЙТҲ содир бўлган туманлар:
1. Юнусобод тумани — 561 та
2. Чилонзор тумани — 555 та
3. Яшнобод тумани — 554 та
4. Мирзо Улуғбек тумани — 475 та
5. Шайхонтоҳур тумани — 363 та
Энг кам ЙТҲ эса Янгиҳаёт тумани — 205 та, Яккасарой тумани — 210 та ва Бектемир тумани — 217 та қайд этилган.

Қашқадарёда келин қайнонасини пичоқлаб ўлдирди
1 сентябрь куни Шаҳрисабз туманининг «Янги қишлоқ» маҳалласида 33 ёшли аёл оилавий келишмовчилик чоғида қайнонасига ошхона пичоғи билан жароҳат етказган. Натижада аёл оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Жиноят содир бўлганидан сўнг гумонланувчи ички ишлар бўлимига бориб, қилган ишини тан олган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Аёл қўлга олинган ва қамоққа олинган.

АҚШ чет элликларга B1/B2 бизнес ва туристик визалар бериш тартибини кучайтирди
Бундай визалар берилиши тўхтатилган 17 давлат фуқаролари учун махсус элчихоналар белгиланди.
Россияликлар фақат Остона ва Варшавада, Беларусь фуқаролари эса Варшава ёки Вильнюсда ариза топширишлари мумкин.
Илгари ушбу визага исталган мамлакатда мурожаат қилиш мумкин эди, эндиликда эса ҳужжатлар фақат фуқаролиги мавжуд бўлган ёки доимий яшаш ҳужжатига мамлакатида топширилади.
Бундай визалар берилиши тўхтатилган 17 давлат фуқаролари учун махсус элчихоналар белгиланди.
Россияликлар фақат Остона ва Варшавада, Беларусь фуқаролари эса Варшава ёки Вильнюсда ариза топширишлари мумкин.
❗️Мазкур қоидалар кучга киргунгача (6 сентябрь) режалаштирилган суҳбатлар ўз кучида қолади.
Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш яна кечиктирилди
Ҳукумат қарори билан 2024 йил баҳоридан бери ишлаб чиқилаётган «Экологик транспорт» — автомобиллардан атмосферага чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ташламаларини қисқартириш тизимини жорий этиш муддати 2026 йил 1 январдан бошланади.
«Экологик транспорт» тизими:
биринчи босқичда (2025 — 2027 йилларда) — Тошкент шаҳрида;
иккинчи босқичда (2028 — 2030 йилларда) — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари ва бошқалар);
учинчи босқичда (2031 — 2034 йилларда) — бошқа барча ҳудудларда ишга туширилиши режалаштирилган.

📌 Мактабгача ва умумтаълим тизимида янгиликлар
🔶Ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
🔶“Баркамол авлод”, Республика ўқувчи-ёшлар маркази ва “Ёшлик” жамияти негизида “Келажак” марказлари ташкил қилинади.
🔶Янги уйлар қурилганда аҳоли сонига мутаносиб боғча ҳам қурилади.
🔶Боғчада ўрта-махсус маълумотли тарбиячилар учун дуал таълим ва малака ошириш тизими йўлга қўйилади.
🔶Боғча ва мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси қуриш мумкин. Тадбиркорларга ер участкалари бепул берилади ва 7 йилгача имтиёзли кредит ажратилади.
🔶2026–2028 йилларда 14 ҳудудда Болаларни ривожлантириш инновацион марказини қамраб олган “Янги авлод” боғчалари тармоғи ташкил этилади.

👍2
❗️2026 йилдан бошлаб, ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади.
Табиий фанларни ўқитишни яхшилаш мақсадида барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилинади. Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги мактаб бу йўналишда таянч мактаб сифатида хизмат қилади.

Тошкент шаҳрида М.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, “ToshTech” техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти очилади.
❗️Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилади
Жорий ўқув йилидан бошлаб, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари учун ўқитувчиликка меҳр қўйган ёшларни рағбатлантиришга қаратилган Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
Стипендия бакалавриатнинг 3-4-курслари учун бўлади, ёшларни ўқиш ва илмий изланишларга ундайди.

❗️Докторантурага ажратилаётган квоталар қайта кўриб чиқилади
Олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий даражали кадрларни тайёрлаш тартиблари такомиллаштирилади. Жумладан, докторантурага ажратилаётган квоталар мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб белгиланади.
Фанлар академиясининг инновацион тадқиқотларни амалга ошириш, илмий ишланма натижаларини амалиётга татбиқ этишдаги ўрни кучайтирилади.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари биринчи марта 50 млрд доллардан ошди
2025 йилнинг 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 50,08 млрд долларга етди. Бу кузатувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Захираларнинг кескин ошиши жаҳон бозорида олтин нархларининг қимматлашиши фонида юз беряпти.

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лондондан қайтарилган афсонавий Зандана матолари, Темурийлар ва Бобурийлар даврига оид нодир артефактлар, миллий кашталар Ислом цивилизацияси марказига олиб келинди.
👍33❤9
Тошкент шаҳрида Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, “ToshTech” техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти очилади.
Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Тошкентда Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга нисбатан кўрилаётган жиноят ишининг иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.
Очиқ суд мажлисида – иш материалларига сиёсий ва диншунослик экспертизаси хулосаларини берган 2 нафар эксперт кўрсатма берди.

Тадбиркорлар ва чорва-паррандачилик хўжаликларига ҚҚС қайтариб берилиши давом этмоқда
Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2025 йил 1 сентябр ҳолатига кўра 63 та тадбиркорга 2,3 млрд сўм ҚҚС қайтариб берилди.
Шунингдек, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чорва ва паррандачилик хўжаликларига тўланган ҚҚСнинг 50%и қайтариб берилиши амалга оширилмоқда.

Айтишларича, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари лавозимидан озод этилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон тумани ҳокимининг икки ўринбосари пора билан ушланди
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ва қишлоқ хўжалигига масъул ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, 65 млн сўм пора олганликда айбланиб қамоққа олинди. ДХХ хабарига кўра, улар фермер хўжалигининг 500 минг долларлик экспорт режасини фиктив операциялар билан ёпиб бермоқчи бўлган.
Ўтган йили Бўстон ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган шахс 10 минг доллар билан қўлга тушганди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 12 йиллик таълим тизими жорий этилади
Маълум қилинишича, мамлакатда мактабга тайёрлов тизимини умумий ўрта таълимга қўшиш орқали 12 йиллик таълим тизимига ўтиш режалаштирилган.

👍22❤1