🚨Олмаотадаги корхонада юз берган портлашда 3 ўзбекистонлик вафот этди
Портлаш 11-сентябр куни “ЛГН Метал” корхонасида содир бўлган.
Ҳозирда Или тумани полицияси тергов ҳаракатларини бошлаган.
Миграция агентлиги марҳумларнинг жасадларини мамлакатга қайтариш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

❤1
❗️Фазлиддин Эркинбоев – Ўзбекистоннинг янги жаҳон чемпиони
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Англияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалга эга бўлди.
-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Фазлиддин Эркинбоев финалда болгариялик Киван Рами устидан ғалаба қозониб, терма жамоамизга мусобақадаги дастлабки чемпионликни тақдим этди.

❤2
2026 бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади — президент
Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача тушади, жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва ҳафта ўртасида кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 19 сентябрдан салқин ҳаво массаси яна чекина бошлайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда бутун иш ҳафтаси давомида танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 16 сентябрь куни айрим тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Бакалавриатга қабул қилиш тартиби ўзгарди
Кириш имтиҳонлари 2 бўлимдан иборат бўлади:
🔹 1-бўлим – барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий 3 та фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан тест синовлари;
🔹 2-бўлим – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан тест синовлари ёки таълим йўналишига мос касбий (ижодий) имтиҳонлар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги муддат тугамоқда
Мопед ва скутер ҳайдовчилари 1 октябрга қадар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, ушбу транспорт воситалари эса давлат рўйхатидан ўтган бўлиши лозим.

Ҳокимликлар ходимларининг лавозим маошига 100 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади
Президент фармонига кўра:
➖ бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;
➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;
➖ харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;
➖ ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди

👍1
100 км/соатдан ортиқ тезликни оширган ҳайдовчи 6 ой “права”дан маҳрум қилиниши мумкин
ИИВ таклифига кўра:
➖ бир ойда 10 марта ЙҲҚ бузган ҳайдовчи 6 ойга гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин;
➖ 100 км/соатдан ортиқ тезлик – 6 ой “права”дан маҳрум қилиш + 20 БҲМ жарима;
➖ икки марта қизил чироқда ўтган ёки қарама-қарши йўлакка чиққан, шунингдек 5 марта тезликни бузган ҳайдовчиларга чегирмасиз жарима қўлланади.

❤1👍1🔥1
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.
Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди.
Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ тизими ва халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ва бошқа замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро молиявий институтлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Ташриф дастурининг ишбилармонлик қисмидан АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий-инвестиция тузилмалари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўрин олган. Янги келишув ва шартномалар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

👍12
Қонунчиликка кўра, 2 ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 1,41 баравари қийматидаги (1 792 110 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.
Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади.
Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги Ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади.
Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди.

Магистратурага қабул қилинган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2025/2026-ўқув йили учун базавий тўлов-контрактини давлат бюджети ҳисобидан қоплаш учун ариза топшириш муддати 2025-йил 30-сентябргача узайтирилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ БУЗА-БУЗ АВЖИДА: ДЎСТЛИК БОЗОРИДА НОРОЗИЛИК ТЎЛҚИНЛАРИ ЯНГРАМОҚДА...
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида тадбиркорлар ва маҳаллий ҳокимият ўртасида жиддий можаро авж олмоқда.
6 сентябрь куни Effect.uz мухбирлари Дўстлик бозорида тадбиркорлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг кескин норозиликларига гувоҳ бўлди.
❗️Тадбиркорларнинг таъкидлашича, туман ҳокими Шавкат Дарвишев бозорни бузиш ҳақида қарор қабул қилган, аммо бу жараёнда улар билан маслаҳатлашилмаган.
📹 Effect.uz мазкур можаро юзасидан махсус репортажни, яқин соатларда эълон қилади.

— “Биз ўз маблағимиз ва йиллар давомидаги меҳнатимиз билан бозорда дўконлар қурганмиз. Энди эса ҳеч қандай алтернатив вариант таклиф қилинмасдан, дўконларимизни йўқ қилишмоқчи. Ахир бу адолатдан йироқ ҳолат,” — дейишди тадбиркорлар.
📹 Effect.uz мазкур можаро юзасидан махсус репортажни, яқин соатларда эълон қилади.
Ўзбекистон Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини очиш учун зарур шароит яратишга тайёрлигини маълум қилди
🥰1😁1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбаридан нутқ сўзлади.
👍27❤11🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимнинг қарори ортидаги норозиликлар давом этяпти…
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 50 йилдан ортиқ тарихга эга бозор бузилиш арафасида. Туман ҳокими Шавкат Дарвишев таклифи билан эски бозор ўрнида кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.
Бироқ бозорчилар бу қарордан қаттиқ норози. Уларга кўра, янги бозор қурилгани – эскисини йўқ қилишга баҳона бўлмаслиги керак.
Ҳокимнинг бозор бўйича қабул қилган қарорлари ҳозирда прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Айниқса, 5 сентябрь кундаги халқдан яширилган ҳужжат эътибор марказида.
Effect.uz ўрганишларига кўра, ҳоким ўз қароридан қайтмоқчи эмас. Бозор бузилиб, компенсация берилиши ва ўрнида саноат зонаси қурилиши режада.
❓ Савол очиқ: халқнинг розилигисиз қабул қилинган қарор қанчалик барқарор бўлиши мумкин?
Бу ерда яна бир савол пайдо бўлади: Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ушбу ҳолатдан хабардорми? Ёки вилоят ҳокимлиги одамларни шахсий қабулда кутяптими, вақт етадими? Савол кўп, аммо жавоб – ҳоким қарорлари сингари – яширин.
Биламизки, ҳар қандай қарор аввал халқ манфаати учун бўлиши шарт. Дўстликда эса, афсуски, халқнинг сўзи ҳурмат қилинмаяпти. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

«Қадрият тарих ва меҳнат билан яратилади», дейишмоқда тадбиркорлар.

♻️ «World Cleanup Day»: Ўзбекистонда 55 минг тоннадан ортиқ чиқинди тозаланди
Ижро ҳокимиятида штатлар 15 фоизга қисқартирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасига (Ж. Қўчқоров) икки ой муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифа ва функцияларни рақамлаштириш орқали бошқарув ходимлари умумий чекланган сонини 15 фоизгача қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрлаб, Президент Администрациясига киритиш вазифаси юклатилди.

⚡️Электрошокер – тўппонча: Фарғонада фермерни қўрқитиб, олиб кетишди…
Фарғона вилояти Риштон туманида Ички ишлар ходимлари маҳаллий фермерлардан бирига куч ишлатган. Хусусан, ИИБ ходимлари фермернинг ўзига тегишли бўлган ОВХли тракторни улар айтган жойга олиб бормагани учун унга нисбатан электрошокер қўллашган, тўппонча билан қўрқитган. Ҳолат июль ёки августда фермернинг яшаш уйида содир бўлгани айтилмоқда.
Видеолавҳаларда кўринишича, фермернинг қизи дадасини мажбурлаб олиб кетаётган ходимларга нисбатан «дадамга тегма» дея йиғлаб, илтимос қилган. Лекин ходимлар шу сўзлардан кейин ҳам ҳаракатларини давом эттирган, касаллиги айтилаётган фермерни олиб кетишган, тез тиббий ёрдам ходимлари аёли, онасига уйда тиббий ёрдам кўрсатган. Улар ҳолатдан жазавага тушиб, хонадон ховлисига йиқилиб қолган.
Фарғона вилоят ИИБ вазият бўйича ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди. EFFECT.UZ манбасининг маълум қилишича, фермер бир неча йиллардан бери режани бажармасдан келади, лекин бу дегани инсонийлик хислатларни унутиб, фермерни оиласини кечаси безовта қилиб, унга ноқонуний топшириқ берган ҳолда, уни мажбурий равишда Ички ишлар биносига олиб кетиш керак дегани эмас.