Telegram Web Link
EFFECT.UZ|LIVE
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли боғчаларнинг 37 нафар тарбияланувчиси иситма, қорин оғриғи ва кўнгил айниши билан шифохонага ётқизилди. Болалар 8 октябр куни боғчада…
Ҳозирда 6 нафар болага шифохонада тиббий ёрдам берилмоқда — ММТ вазирлиги

Жиззахдаги бир неча боғчадан 37 нафар тарбияланувчи тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Ҳозирда 6 нафар болага шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, СЭС ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратида.
Венесуэлалик мухолиф сиёсатчи Мария Корина Мачадо тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари фуқародан 15 минг доллар талаб қилиб, 14,8 минг долларни олган пайтда ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Акбар Жўраев — уч карра жаҳон чемпиони!

Норвегиядаги жаҳон чемпионатида оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев (-110 кг) 196 кг билан жаҳон рекорди ўрнатиб, 232 кг силтаб кўтарди ва умумий 428 кг натижа билан мутлақ чемпион бўлди.
Брюсселга ташриф давомида Саида Мирзиёева халқаро ҳамкорлик бўйича Йозеф Сикела билан учрашди

“Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.

Биз ЕИ билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигимизни тасдиқладик”,

дейди Президент администрацияси раҳбари.
👍19🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Картошкага қўшиб адолат ҳам сотилаётгандек: Дўстликдаги эски бозорнинг мавҳум тақдири…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар ҳаёти хавфдами? Боғдодда ҳаммаёқ тинч эмас, сукунат…

Ҳа, Боғдодда ҳамма ёқ тинч дейишади, лекин — Фарғона вилоятининг Боғдод туманида бу сўз сўнгги кунларда бошқача эшитиляпти. Бу ердаги “тинчлик” ортида кўплаб оғриқли муаммолар ёпиқ қолган: хусусан, автовокзалнинг хароба аҳволи, унинг атрофидаги қонунсизликлар, тартибсизликлар ва энг ёмони — бу ҳолатларга кўз юмиш анъанага айлангани одамни изтиробга солади.

Автовокзал — одамларнинг узоғини яқин қилувчи маскан бўлиши керак. Лекин бу ерда чиройли манзара ўрнига — тартибсиз баннерлар, ноқонуний савдо, солиқдан қочиш ва коррупция ҳукм суради. Ҳатто уят бўлса ҳам айтиш керакки, бу ерда ҳожатхона топиш қийин. Бу ҳолатда “тартиб” сўзи кулгили жаранглайди.

Вокзалга яқин жойдаги қора бозор эса очиқдан-очиқ фаолият юритяпти — чет элдан келган турист айнан шу ердаги доллар бозорида алданиши мумкин. Қонун бор, аммо ишламайди; идоралар бор, аммо кўрса ҳам кўрмасликка олади.

Ҳа, афсуски, Боғдодда ҳамма ёқ тинч эмас. Буни Effect.uz’га мурожаат қилган тадбиркор айтмагунча, гўёки ҳеч ким кўрмаган, эшитмаган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
UzAuto Motors Cobalt’нинг икки янги версиясини тақдим этди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt’нинг мавжуд комплектацияларига қўшимча равишда икки янги моделни — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версияларини тақдим этди.

Янгиланган версиялар дизайн ва жиҳозланиш бўйича фарқланади ҳамда мижозларга янада замонавий ва қулай вариантларни таклиф қилади.
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ИИВ ходими ва икки шахс наркосавдо билан қўлга тушди

ДХХ ва ИИБ ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланганларни ушлади.

Олмазор тумани профилактика инспектори хизмат хонадонида нарколаборатория ташкил этгани аниқланиб, 10,5 кг “Альфа-ПВП” ва бошқа моддалар топилди.

Ангренда эса икки ёш йигитдан 971 гр “Катинон” олинди.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга 10 йилдан ортиқ қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони билан инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида бугун ушбу мамлакат инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Шунингдек, давлат раҳбари “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишига старт беради ва пойтахтдаги бир қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.

@effectuz_live
👍71🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент автобусда

Шавкат Мирзиёев автобусда Шота Руставели кўчасини кўздан кечирмоқда.
👍191
2025/10/20 17:10:36
Back to Top
HTML Embed Code: