Telegram Web Link
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Азиз ватандошлар!

Муҳтарам ҳамкасблар!

Барчангизни бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган меҳр-оқибат, хайр-саховат ва шукроналик айёми — Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу муборак кунларда Яратгандан, энг аввало, эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, барчангизга оилавий бахт, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ҳамда шарафли фаолиятингизга равнақ ато этишини тилаймиз.

Рамазон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Марказий сайлов комиссияси

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 🇰🇷 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакилларининг Жанубий Кореяда бўлиб ўтган умумий сайловлар кузатувида иштироки тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаев бошчилигидаги делегация Жанубий Корея Халқ Ассамблеяси (парламенти)га жорий йилнинг 10 апрель куни бўлиб ўтган умумий сайловларнинг халқаро кузатувида иштирок этди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 🇮🇳 Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ҳиндистон парламенти қуйи палатасига бўлиб ўтаётган сайлов бўйича халқаро кузатув дастурида иштирок этмоқда

Ҳиндистон сайлов комиссияси таклифига кўра Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 5-8 май кунлари Ҳиндистон парламентининг қуйи палатаси (Халқ палатаси)га бўлиб ўтаётган сайловни кузатиш бўйича халқаро дастурда иштирок этмоқда.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Барча юртдошларимизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этамиз. Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун жанг майдонларида буюк қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган ота-боболаримиз, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимиз билан доимо фахрланамиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ватанимиз тинчлиги ва ободлигига кўз тегмасин. Эзгу қадриятларимиздан бири бўлган хотирлаш ва қадрлашдек улуғ инсоний фазилатлар бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Марказий сайлов комиссияси

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент сайлови халқаро кузатувини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари давра суҳбатининг марказида

Жорий йилнинг 23 май куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти (ПА ДРМХИ) томонидан “Ҳамдўстлик мамлакатларида Президентлик институти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
2024/05/21 11:12:43
Back to Top
HTML Embed Code: