Telegram Web Link
Марказий сайлов комиссияси доимий асосда фаолият юритувчи неча нафар аъзодан иборат таркибда фаолият юритади?
Anonymous Quiz
29%
7
8%
10
38%
9
25%
14
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Пропорционал сайлов тизими (лот. proportio – нисбат, мутаносиблик) – сайлов тизимларининг бир тури бўлиб, бу тизимда мамлакат ҳудуди ягона сайлов округига айлантирилади ҳамда сайлов бюллетенларида номзодлар ўрнига сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар рўйхати кўрсатилади ва сайловчилар ўзларига маъқул келган партияларга овоз беради. Ҳар бир партия ўз номзодлари рўйхатини илгари суради. Сиёсий партиялар олган овозларига мутаносиб равишда депутатлик ўринлари ҳисоблаб чиқилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Депутат ким?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ёки халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ тегишли сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси депутат ҳисобланади.

Депутат – аҳолининг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, юксак сиёсий, ҳуқуқий, ишбилармонлик ва шахсий фазилатларга, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс.

Депутат халқ билан давлат ўртасидаги кўприк сифатида инсон, жамият, давлат манфаатлари йўлида юксак ватанпарварлик ва фидойилик намунасини кўрсатган ҳолда масъулият билан хизмат қилувчи шахс.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари

✔️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

✔️ Бу "Очиқлик индекси"нинг биринчи индикатори ҳисобланади. Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

✔️ 2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) – ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурси.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Сиёсий партия қандай бирлашма?

ЖАВОБ:
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунга кўра, сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.

Сиёсий партия сайловларда ўз номзодини кўрсатиш орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда иштирок этади. Партия электорати манфаатлари кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурларида ифодаланади ҳамда номзод сайланган тақдирда белгиланган устувор вазифалар давлат бошқарувини амалга оширишда ўз аксини топади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌎 ЕХҲТ Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари идораси вакили билан учрашув тўғрисида

💬 Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари идорасининг (МОБК) сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ануар Аязбеков билан учрашув бўлиб ўтди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега АҚШда сайлов сешанба куни ўтказилади?

🔔 АҚШ сайлов тизимининг ноодатий ҳодисаларидан яна бир сайловлар дам олиш куни эмас, балки иш кунида – сешанба куни ўтказилиши ҳисобланади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Турган жойда овоз бериш – айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этиладиган жараён.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи деганда нима тушунилади?

ЖАВОБ:
Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи принципи бевосита сайловчининг эркин хоҳиш-ирода билдиришида намоён бўлиб, сайловчи номзодлар ёки сиёсий партиялардан бирига тўғридан-тўғри овоз беради. Бу принцип сайловчининг бевосита, яъни бирон-бир вакилсиз, тўғридан-тўғри овоз беришини англатади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Бу йил мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Ҳар йили кенг нишонланадиган мазкур 9 май – Хотира ва қадрлаш куни барчамиз учун юксак маънавий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим сана ҳисобланади.

Бу кунда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган юртдошларимиз хотирланади, айни вақтда ҳаёт бўлган меҳнат фахрийлари ва кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади. Бу эса миллатимизга хос бўлган эзгу қадриятларимизнинг ёрқин мисолидир.

Азиз ватандошлар!

Сизларни бугунги шонли сана билан самимий муборакбод этишдан ғоят мамнунмиз! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ватанимиз тинчлиги осойишталигига кўз тегмасин. Эзгу қадриятларимиздан бири бўлган хотирлаш ва қадрлашдек улуғ инсоний фазилатлар бардавом бўлсин!

Эл-юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган ҳар бир юртдошимизга тинчлик омонлик, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Марказий сайлов комиссияси

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Сайлов ва шамшир

💬 Сайловга шамширнинг нима алоқаси бор деб ўйлашингиз мумкин, аммо шошманг Швейцариянинг айрим ҳудудларида сайловлар ноодатий шаклда ўтказилади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Партия рўйхатидаги кетма-кетликда жойлашган ҳар 5 нафар номзоднинг неча нафари аёл киши бўлиши лозим?
Anonymous Quiz
19%
1 нафари
65%
2 нафари
13%
3 нафари
3%
4 нафари
2025/10/27 03:54:12
Back to Top
HTML Embed Code: