Telegram Web Link
🌎 Туркий давлатларнинг сайлов органлари ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

💬 Жорий йилнинг 14 май куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаев бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг Марказий сайлов органлари маслаҳат платформаси (ТДТ МСОМП) Низомини имзолаш маросимида иштирок этди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаев бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг Марказий сайлов органлари маслаҳат платформаси (ТДТ МСОМП) Низомини имзолаш маросимида иштирок этди.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия марказий сайлов органлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

💬 Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида Туркия Республикаси Олий сайлов кенгаши раиси А. Йенер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайлов кампанияси – бу сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлардан иборат жараён. Сайлов кампанияси Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Сайлов кампанияси расмий эълон қилинган кундан бошланиб, сайлов натижалари эълон қилинган кунга қадар давом этади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун нечта ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади?
Anonymous Quiz
14%
71 та
14%
72 та
10%
74 та
62%
75 та
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин овоз бериш тамойили қачон пайдо бўлди?

🔔 Сайловларда яширин овоз бериш сайловнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Сайлов округлари қандай тартибда тузилади?

ЖАВОБ:
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари вилоят, туман, шахар хокимларининг тақдимномасига биноан тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда ҳар беш йилда бир марта тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда белгиланади

Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда ҳар беш йилда бир марта тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда белгиланади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

“Е-saylov” ахборот тизими – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сайлов жараёни иштирокчилари билан электрон ахборот алмашинуви бўйича керакли электрон хизматлар кўрсатиш тизимидир.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Остракизм нима?

🌐 Сайловлар тарихига назар ташласак, остракизм Афинада сайловнинг илк кўриниши сифатида вужудга келган.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий сайлов комиссияси Раиси халқаро давра суҳбатида иштирок этди

💬 Жорий йилнинг 29 май куни МДҲ ПА Демократияни ривожлантиришни мониторинг қилиш халқаро институти томонидан “Сайлов ва референдум институтларига сайловчилар ишончини шакллантиришда сайловларни бошқариш органларининг профессионал даражаси”га бағишланган анъанавий ва онлайн форматдаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгаши, Россиянинг Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург шаҳар сайлов комиссиялари, шунингдек, Гатчин давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туман, шаҳар сайлов комиссияси қанча муддатга тузилади?
Anonymous Quiz
8%
2 йил муддатга
10%
3 йил муддатга
79%
5 йил муддатга
4%
7 йил муддатга
#savoljavob

САВОЛ: Ҳудудий сайлов комиссияси қандай ваколатларга эга?

ЖАВОБ:
Ҳудудий сайлов комиссияси ваколатларига:

– тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади;
– тегишли туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади;
– туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларини тузади ҳамда уларнинг таркиби ва жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.

Ҳудудий сайлов комиссиясининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-моддасида белгиланган.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 “Шарҳ+” | 11-сон

“Шарҳ +“нинг навбатдаги 11-сонида “Неча ёшдан сайловда иштирок этиш мумкин?”, “Нима сабабдан сайловда яширин овоз берилади?”, “Сизнинг ўрнингизга бошқа одам овоз бериши мумкинми? ҳамда “Қандай ҳолларда берилган овоз ҳисобга олинмайди?” каби саволларга юртдошларимизнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда уларга МСК аъзоси Баҳодиржон Юнусов томонидан шарҳ бериб ўтилган.

🔗 Кўрсатувни тўлиқ кўриш учун ҳавола:

🎬 https://www.youtube.com/watch?v=GhqXh1htUoc&t=2s

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Кузатувчи – сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни бевосита кузатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс. Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларга, уларнинг аризасига биноан ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан мандатлар (рухсат берувчи ҳужжат) берилади. Хорижий (халқаро) кузатувчилар Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинади ва мандат берилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шу кунларда бутун мусулмон оламида бўлгани каби мустақил Ватанимиз ва халқимиз ҳам муборак Қурбон ҳайитининг эзгу амаллари билан яшамоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муқаддас айём билан самимий табриклаймиз.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда. Бундай юксак эътибор Қурбон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўлмоқда. Муқаддас динимиз буюрган хайрли амаллар – аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳр-саховат, сабру қаноат, ахлоқ-одоб, илму маърифат фазилатлари жамиятимизда тобора кенг ва мустаҳкам қарор топиб бормоқда.

Ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган инсонларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширади. Муқаддас китобларимизда марҳамат қилинганидек, бу фоний дунёда инсондан қоладиган энг савобли амал – яхшиликдир.

Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/19 01:42:07
Back to Top
HTML Embed Code: