Telegram Web Link
Жорий йил февраль ойида ўтган учрашувда ёшлар учун 40 дан зиёд янги ташаббуслар эълон қилиниб, қарийб 500 миллион доллар ажратилди.

Бу йил 35 миллиард долларлик 8 минг 300 та лойиҳа ишга туширилиб, 292 мингта иш ўрни яратилади. Яна 500 мингта иш ўрни яратадиган 83 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.

Масалан, энергетикада 20 миллиард, нефть-газ ва кимёда 11 миллиард, тоғ-конда 7 миллиард, электротехника ва автомобилсозликда 4,5 миллиард долларлик минглаб корхоналар ишга тушади.

Ишлар бошланиши билан “яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассисларга талаб пайдо бўлади.

Янги технологиялар асрида ким ютади? Фақат креатив фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни эгаллаган мутахассислар.

Шижоатингиздан кўриб турибман, албатта сиз, ёшлар бу корхоналарни бошқариб, катта-катта кашфиётлар қиласизлар, уларга инновацияларни олиб кирасизлар!

Шу боис, ҳозирданоқ бундай лойиҳаларга кадрлар тайёрлашни бошлаймиз
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
“Гарвардчилар” мактаби Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида фаолиятини бошлаб юборди.

Ушбу халқаро мактабга бу йилги 8-синф битирувчилари орасидан 60 нафар ўқувчи саралаб олинади ва 3 та йўналишда ўқитилади. Келгусида ўқув ўринлари каррасига кўпайтирилади.

Умуман, миллий дастур асосида ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчи селекция қилиниб, Гарвард, Йель, Колумбия, Корнель каби дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади.

Шундан камида 300 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлади.

Facebook|Instagram|X
“Таълим – келажак сармояси” деган эзгу ғоя жамиятимизда катта ҳаракатга айланмоқда.

Яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди. Энди топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.

Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.

Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.

Facebook|Instagram|X
Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича банк-молия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетикани устувор йўналиш сифатида белгилаб, 100 та лойиҳа амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари қадриятларимиз ва маданиятимизни ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилинди.

Бу бой тарихимиз ва замонавий ёндашувларни ўзида уйғунлаштириб, ёшларнинг янги креатив ғояларини шакллантиришга хизмат қилади.

Бу тизим самара бериши учун Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” дастури ишга туширилмоқда.

Шу йилнинг ўзида “AI study” платформаси орқали камида 100 минг ёшларимиз сунъий интеллект технологияларини ўрганади.

Facebook|Instagram|X
Ҳозир мактабларимизда 19 минг 500 нафар информатика ўқитувчиси бор.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Массачусетс технология институтининг сунъий интеллект таълим дастури асосида ўқув дастурларини янгилайди.

Ҳар бир вилоятдан 100 нафар информатика ўқитувчиси жорий йилда Янги Ўзбекистон университетида ушбу дастурга ўқитилади. Ушбу ментор ўқитувчилар ўз ҳудудидаги қолган информатика ўқитувчиларини икки йил давомида каскад усулида тайёрлайди.

Бу орқали беш йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект бўйича етарли билим олади.

“Рақамли авлод қизлари” танловида таълим, сунъий интеллект, “яшил” иқтисодиёт, иқлим ўзгариши каби соҳаларда 7 минг ўқувчи ва талабанинг 120 та стартап лойиҳаси танлаб олинди.

Бу йил камида 50 минг нафар қизлар “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси билан қамраб олинади.

Facebook|Instagram|X
Стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим яратилди. Уларни молиялаштиришга 145 миллион доллар венчур сармоя киритилди.

Президентимиз бу рақам 1 миллиард долларга етказилишини айтди.

Энди, бу ишлар мактабдан бошланади. Ўқувчилар учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.

Олийгоҳлар ўртасида ҳам стартаплар бўйича ҳар йили “Энг яхши креатив ғоя” танлови ўтказилиб, ғолибларга олийгоҳ жамғармасидан 300 миллион сўмгача грант берилади.

Стартапни прототипга айлантириш ва синовдан ўтказиш учун Инновация агентлиги ва IT-парк “RnD” марказини очади.

Бунда, энг яхши лойиҳалар бўйича прототип яратиш харажатининг 50 минг долларгача қисми Ёшлар венчур жамғармасидан қопланади.

Ҳар йили инвесторлар, йирик корхона ва стартап ташаббускорлари иштирокида “Стартап-экспо” кўргазмаси ўтказиб борилади.

Facebook|Instagram|X
Ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда.

Энди саноат, сервис, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигида банд ёшларнинг касбий ривожланиши бўйича ҳам тизим яратилади.

Ҳар бир касб йўналиши бўйича айнан ёшлар ўртасида республика мусобақалари ўтказилади. Бунда давлат корхоналари ва хусусий сектор вакиллари тенгма-тенг иштирок этади.

Тармоқ раҳбарлари ҳар йили ўз тизимидаги 100 нафар ёшни селекция қилиб, хорижий стажировкага юборишни йўлга қўяди.

Бунинг учун, ҳар бир тармоқ 10 миллиард сўмдан ажратади. Бу маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланади.

Facebook|Instagram|X
Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди.

Шу мақсадда Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди.

Улар “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 100 минг ёшларни, “Келажакка қадам” орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади.

Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади.

Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.

Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги етти йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди.

Биз Янги Ўзбекистонда “халқ хизматидаги давлат” тамойилини рўёбга чиқаришда сиз каби иқтидорли, жонкуяр ва етакчилик қобилиятига эга ўғил-қизларимизга таянамиз.

Шу боис, ўтган ойда истиқболли кадрлар тайёрлаш ва уларни давлат бошқарувига жалб этиш бўйича муҳим фармонни имзоладим.

Энди, Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади
”,

- деди Президент.

Бу ёшлар вазир ва ҳокимларга бириктирилади, икки ой уларнинг ёнида юриб, тажриба орттиради. Бир ойга хорижий стажировкага юборилади.

Дастурни тамомлаган ёшлар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод бўлади.

Facebook|Instagram|X
Ёшларимизни китоб ўқишга қизиқишини оширишда танловлар муҳим роль ўйнамоқда.

Биргина мисол, Хоразмий мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилбар Ҳайдарова “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиб, ота-онасига Президент соврини – автомобиль совға қилди.

Дилбархон қизим, сен ўз мисолингда инсон чин дилдан ҳаракат қилса, кўп нарсага эриша олишини исботладинг, бу йўлда кўпчилик учун намуна бўлдинг. Бунинг учун катта раҳмат сенга! Раҳмат сени катта қилган ота-онангга!”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Ёшларни актёрлик, мусиқа, китобхонликка қизиқишини ошириш учун “Турон” театри, “Иқтидор ансамбли”, “Жадидлар изидан” каби танловлар ўтказилиб, уларда 400 мингга яқин ўқувчи иштирок этди.

Энди танловларда ғолиб бўлган жамоалар чекка ҳудудлардаги мактабларга мунтазам бориб, ўз чиқишлари билан тенгдошларини маданият ва санъатга қизиқтиради. Бунинг учун вилоят ҳокимлари биттадан автобус олиб беради.

Республика танлови ғолибларига маданият ва санъат олийгоҳларига киришда имтиёз берилади.

“Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг вилоят босқичи ғолиблари болалар ва мусиқа санъат мактабларида бепул ўқитилади.

Facebook|Instagram|X
Ёш авлодни турли зарарли таъсирлардан асраш, уларга ахборот маконида фойдали, мазмунли маълумотларни етказиш ва тарғиб қилиш доим эътиборимиз марказида бўлиши зарур”,

- деди Президент.

Шу мақсадда Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилгани, марказ миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар асосида болаларга мўлжалланган тарбиявий контентлар яратиш учун масъул бўлиши қайд этилди.

Жорий йилдан бошлаб маҳаллаларда ўтказилган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаларида 244 минг йигит-қизлар иштирок этди, 1 миллиондан зиёд ёшлар эса уларни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Бу беллашувлар ватанпарварлик, жасорат ва жипсликни тарғиб этадиган муҳим ҳаракатга айланди.

Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асрашда сиз, азиз ёшларимизга таянамиз.

Унутманг: мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат
”,

- деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|X
Ёшларга оид ислоҳотларни халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди.

Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди.

Бухоро шаҳри Туркий дунё ёшлари пойтахти, Тошкент шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари пойтахти мақомини олди.

Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Глобал ёшлар фестивалида 30 дан ортиқ давлатдан келган 300 нафардан зиёд ёшлар, 10 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Президент ушбу форум нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ёшлари учун самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз бугун “Креатив иқтисодиёт”, “Рақамли яшил ташаббуслар”, “Ёшлар тадбиркорлиги ва стартаплар” ва “Ёш инноваторлар” майдончаларидаги ўғил-қизларимиз билан мулоқот қилиб, ҳозирги ёшларимиз – Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорлари эканига яна бир бор амин бўлганини таъкидлади.

Мен сизлар билан фахрланаман! Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз бу – кўп миллатли бутун халқимизнинг ютуғидир.

Азму шижоатингиз, соғлом дунёқарашингиз, бахту иқболингиз – миллионлаб ота-оналар, устоз-мураббийлар, яқинларингизнинг ҳам бахту саодатидир
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади.

Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди.

Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Тадбир якунида давлатимиз раҳбари яна бир бор ёшларга мурожаат қилди:

Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш, келажак учун пойдевор дегани. Пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, ҳаётингиз, бахтингиз биноси шунчалик муҳташам бўлади.

Ёшликдаги ҳаракат келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани.

Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.

Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман!

Ишончим комил, биз кўп миллатли бутун халқимиз билан, сиз, азиз фарзандларим билан улуғ мақсадларимизга, албатта, етамиз! Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда, албатта, барпо этамиз!”
.


Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diqqat, diqqat!

Davlat xizmatchilari uchun maxsus tanlov


Farg‘ona viloyati hokimi tashabbusi bilan yana bir bor Respublikada birinchi bo‘lib davlat fuqarolik xizmatchilarini kitobxonlikka jalb qilish, ular orasida mutolaa madaniyatini yanada oshirish, badiiy asarlar o‘qishni targ‘ib qilish orqali vatanparvarlik, insoniylik va o‘zaro mehr-oqibat tuyg‘ularini yanada mustahkamlash maqsadida viloyatda faoliyat yuritayotgan davlat fukarolik xizmatchilari o‘rtasida “Viloyat hokimi kubogi” uchun “Kitobxon davlat xizmatchisi” tanlovini o‘tkazish belgilandi.

Tanlovga arizalar 30-iyundan 6-iyul kuni soat 00:00 ga qadar onlayn qabul qilinadi. Tanlov ishtirokchilari tuman (shahar) hamda viloyat bosqichida belgilangan 10 nomdagi badiiy adabiyotlar bo‘yicha bellashadilar.

Tanlov g‘oliblari viloyat hokimining pul mukofotlari hamda esdalik sovg‘alari bilan taqdirlanadi.

Qadrli davlat xizmatchilari, o‘zgarish va o‘zgartirish fursati keldi!

Farg‘ona kitobxonlarni sevadi! Batafsil👈
👉Ro'yxatdan o'tish👈
⚡️Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўрин

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотнинг илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” йўналишини асосий устувор вазифа қилиб белгилаган эди. Бугун бу ҳаракатлар ўзининг аниқ самарасини бермоқда.

Илк бор ёшларимиз топ-5 таликдаги университетларга кириб, тарихий натижа қайд этди. Бугунги кунда:

🗣30 нафар ёш – топ-10 олийгоҳларда

🗣500 нафар ёш – топ-100даги университетларда

🗣1 500 нафар ёш – топ-300 университетларда таълим олмоқда

Бу – билимли, қатъиятли ва орзуси йўлида ҳаракат қилаётган ёшларнинг зафаридир.
Ёшларимиз бизнесларининг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган

Бугунги кунда юртимизда ҳар бир ёшга имконият, ҳар бир соғлом ғояга майдон берилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлар куни" муносабати билан ёшлар билан учрашувида таъкидлаганидек, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳудудлар намунали ривожланиш сари одимламоқда.

Масалан, ёшларимиз томонидан ташкил этилган 261 та корхона йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошиб, бизнес салоҳияти қандай ривожланаётганини яққол кўрсатмоқда.

⚡️Илгарилаш эса фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти:
🗣Тошкент вилояти,
🗣 Самарқанд,
🗣 Андижон,
🗣 Наманган,
🗣 Фарғона ёш тадбиркорлари ҳам Тошкент билан тенгма-тен рақобат қилмоқда.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудлар сифатида ажралиб турибди.

Ҳар бир ташаббусга қанот, ҳар бир ғояга майдон бор. Энди навбат сенда – ғоянгни бизнесга айлантир.
83 МЛРД ДОЛЛАРЛИК ИМКОНИЯТ

Бугунги дунё – тезкор фикр, янги технология ва креатив ечимлар майдони. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувидаги сўзлари барчамизни яна бир бор кўзимизни очди: янги иқтисодиётда фақат билимли ва ташаббускор ёшлар ютади.

Шу йилни ўзида:

🗣40 дан зиёд янги ташаббус эълон қилинди;

🗣Қарийб 500 млн доллар маблағ ёшлар учун ажратилди.

⚡️Бу йилги режада:

🗣8 300 та лойиҳага 35 млрд доллар

🗣292 мингта иш ўрни яратилади

Яна 83 млрд долларлик лойиҳалар орқали 500 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

Шу жумладан қуйидаги йўналишларда:

🗣Энергетика – $20 млрд

🗣Нефть-газ ва кимё – $11 млрд

🗣Тоғ-кон – $7 млрд

🗣Электротехника ва автомобилсозлик – $4.5 млрд

Бу жараёнлар билан “яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассислар талаб қилинади.

Сиз – ёш, билимли ва шижоатли авлод – эртанги янги иқтисодиётни бошқарасиз. Шундай экан, ҳозирданоқ ўзингизни янги технологиялар, замонавий касблар ва инновацияларга тайёрланг.
Вилоятимиз ғаллакорлари 2025 йил ҳосилидан бошоқли дон тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажардилар

Фарғона вилоятида жорий йил ҳосили учун 2917 нафар фермер хўжаликлари томонидан 94,3 минг гектар майдонларда бошоқли дон экинлари парвариш қилинди.

Ўрим-йиғим ишларини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ташкил қилиш мақсадида 22 та янги комбайн олиб келиниб, 340 та отряд шакллантирилди, уларга 340 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари ва 1700 дона транспорт воситалари жалб қилинди.

Белгиланган режага мувофиқ, бугунги кун холатига 281 минг тоннадан 281 минг 183 тонна (100,7%) дон агроплатформа орқали қабул қилиш корхоналарига қабул қилиб олинди. Ўртача ҳосилдорлик 80 центнерни ташкил қилмоқда.

Вилоятда биринчилардан бўлиб Бешариқ, Бувайда, Қўштепа ва Учкўприк туманлари белгиланган режани ортиғи билан бажарди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
👍6
2025/07/13 09:29:45
Back to Top
HTML Embed Code: