Ҳафтанинг муҳим хабарлари
✅ Фарғоналик ёшлар “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирландилар.
✅ Вилоятимиз ғаллакорлари 2025 йил ҳосилидан бошоқли дон тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажардилар.
✅ Германиянинг машҳур брендлари Фарғонада янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.
✅ Франкфурт-Майн Германиянинг йирик молиявий маркази.
✅ Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин.
✅ Германияга амалий ташриф билан борган вилоят делегацияси таркибида таълим, соғлиқни сақлаш вакиллари ҳам бўлиб, улар томонидан турли учрашувлар ўтказилди.
✅ Вилоят делегацияси Германиянинг Рудольштат шаҳрида жойлашган Тюрингия мато ва пластмасса тадқиқот институти - TITK Groupда бўлди.
✅ Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида илк бор хорижлик битирувчиларга дипломлар топширилди.
✅ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация амалий ташриф доирасида Германиядаги бир гуруҳ компаниялар раҳбарлари билан учрашди ва самарали келишувларга эришилди.
✅ Немис ишбилармонлари билан Фарғонада истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.
✅ Фарғона вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг жаҳон бозорларига экспорт қилиш географияси кенгаймоқда.
✅ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Берлин шаҳрида немис компаниялари ва тадбиркорлари билан учрашувлари ташкил этилди.
✅ Фарғонанинг қуритилган мевалари Европа бозорига чиқади.
✅ Фарғонада Германия меҳнат бозори учун малакали мутахассислар тайёрланади.
✅ Берлин шаҳрида Фарғона-Германия бизнес форуми бўлиб ўтди.
✅ Германияга амалий ташриф доирасида вилоят делегацияси таркибида бўлган олий таълим муассасалари раҳбарлари халқаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтирди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Forwarded from Farg'ona viloyati hokimligi
Фарғонада ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган мутахассислар Улсан шаҳрида иш бошлайди.
Фарғона шаҳридаги Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)да Жанубий Кореянинг Улсан метрополитен шаҳри билан амалий ҳамкорлик доирасида ташкил этилган Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш марказининг илк битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Улсан метрополитен шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда битирувчилар иштирок этди.
—
Специалисты, успешно завершившие учебные курсы в Фергане, приступят к работе в городе Улсан.
—
Graduates of the Training Program in Fergana to Start Employment in Ulsan City.

🏥Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мавзесида янги оилавий поликлиника фаолият бошлади.
Фарғона шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” мавзесида (ЭКО шаҳар) замонавий 11-сонли оилавий поликлиника иш бошлади. Ушбу тиббиёт муассасаси аҳолига сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида барпо этилган бўлиб, бу соҳага давлат томонидан катта эътибор қаратилаётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Оилавий поликлиника “Янги Ўзбекистон” мавзесидаги 2200 нафар аҳолига бир қатор тиббий хизматлар кўрсатишни ўз зиммасига олади.
Поликлиникада ҳозирги кунда малакали шифокорлар фаолият бошлаган. Улар турли йўналишларда тиббий кўрик ва даволаш ишларини олиб бориб, аҳолининг соғлиғини сақлашда муҳим ўрин тутади.
Янги тиббиёт муассасасининг ишга туширилиши Фарғона шаҳри аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириши ҳамда профилактик тадбирларни кучайтиришга хизмат қилади.

👍4
“Dolzarb 90 kun” — Yozgi orzular va imkoniyatlar marafoni!
Bu yoz Farg‘onada o‘quvchilar uchun noodatiy tarzda o‘tmoqda! “Dolzarb 90 kun” — bu nafaqat dam olish, balki o‘zini kashf etish, yangi do‘stlar orttirish va iste’dodini namoyon qilish fasli.
Maktablar sport, san’at, texnologiya va kitobxonlik to‘garaklariga to‘lib-toshgan. Har bir kun — yangi bilim, yangi g‘oya, yangi imkoniyat!
📚 Endi yoz — orzular sari qadam, maqsad sari yo‘l!