Telegram Web Link
Ёшларга оид ислоҳотларни халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди.

Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди.

Бухоро шаҳри Туркий дунё ёшлари пойтахти, Тошкент шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари пойтахти мақомини олди.

Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Глобал ёшлар фестивалида 30 дан ортиқ давлатдан келган 300 нафардан зиёд ёшлар, 10 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Президент ушбу форум нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ёшлари учун самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади.

Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди.

Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diqqat, diqqat!

Davlat xizmatchilari uchun maxsus tanlov


Farg‘ona viloyati hokimi tashabbusi bilan yana bir bor Respublikada birinchi bo‘lib davlat fuqarolik xizmatchilarini kitobxonlikka jalb qilish, ular orasida mutolaa madaniyatini yanada oshirish, badiiy asarlar o‘qishni targ‘ib qilish orqali vatanparvarlik, insoniylik va o‘zaro mehr-oqibat tuyg‘ularini yanada mustahkamlash maqsadida viloyatda faoliyat yuritayotgan davlat fukarolik xizmatchilari o‘rtasida “Viloyat hokimi kubogi” uchun “Kitobxon davlat xizmatchisi” tanlovini o‘tkazish belgilandi.

Tanlovga arizalar 30-iyundan 6-iyul kuni soat 00:00 ga qadar onlayn qabul qilinadi. Tanlov ishtirokchilari tuman (shahar) hamda viloyat bosqichida belgilangan 10 nomdagi badiiy adabiyotlar bo‘yicha bellashadilar.

Tanlov g‘oliblari viloyat hokimining pul mukofotlari hamda esdalik sovg‘alari bilan taqdirlanadi.

Qadrli davlat xizmatchilari, o‘zgarish va o‘zgartirish fursati keldi!

Farg‘ona kitobxonlarni sevadi! Batafsil👈
👉Ro'yxatdan o'tish👈
⚡️Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўрин

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотнинг илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” йўналишини асосий устувор вазифа қилиб белгилаган эди. Бугун бу ҳаракатлар ўзининг аниқ самарасини бермоқда.

Илк бор ёшларимиз топ-5 таликдаги университетларга кириб, тарихий натижа қайд этди. Бугунги кунда:

🗣30 нафар ёш – топ-10 олийгоҳларда

🗣500 нафар ёш – топ-100даги университетларда

🗣1 500 нафар ёш – топ-300 университетларда таълим олмоқда

Бу – билимли, қатъиятли ва орзуси йўлида ҳаракат қилаётган ёшларнинг зафаридир.
Ёшларимиз бизнесларининг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган

Бугунги кунда юртимизда ҳар бир ёшга имконият, ҳар бир соғлом ғояга майдон берилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлар куни" муносабати билан ёшлар билан учрашувида таъкидлаганидек, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳудудлар намунали ривожланиш сари одимламоқда.

Масалан, ёшларимиз томонидан ташкил этилган 261 та корхона йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошиб, бизнес салоҳияти қандай ривожланаётганини яққол кўрсатмоқда.

⚡️Илгарилаш эса фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти:
🗣Тошкент вилояти,
🗣 Самарқанд,
🗣 Андижон,
🗣 Наманган,
🗣 Фарғона ёш тадбиркорлари ҳам Тошкент билан тенгма-тен рақобат қилмоқда.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудлар сифатида ажралиб турибди.

Ҳар бир ташаббусга қанот, ҳар бир ғояга майдон бор. Энди навбат сенда – ғоянгни бизнесга айлантир.
83 МЛРД ДОЛЛАРЛИК ИМКОНИЯТ

Бугунги дунё – тезкор фикр, янги технология ва креатив ечимлар майдони. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувидаги сўзлари барчамизни яна бир бор кўзимизни очди: янги иқтисодиётда фақат билимли ва ташаббускор ёшлар ютади.

Шу йилни ўзида:

🗣40 дан зиёд янги ташаббус эълон қилинди;

🗣Қарийб 500 млн доллар маблағ ёшлар учун ажратилди.

⚡️Бу йилги режада:

🗣8 300 та лойиҳага 35 млрд доллар

🗣292 мингта иш ўрни яратилади

Яна 83 млрд долларлик лойиҳалар орқали 500 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

Шу жумладан қуйидаги йўналишларда:

🗣Энергетика – $20 млрд

🗣Нефть-газ ва кимё – $11 млрд

🗣Тоғ-кон – $7 млрд

🗣Электротехника ва автомобилсозлик – $4.5 млрд

Бу жараёнлар билан “яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассислар талаб қилинади.

Сиз – ёш, билимли ва шижоатли авлод – эртанги янги иқтисодиётни бошқарасиз. Шундай экан, ҳозирданоқ ўзингизни янги технологиялар, замонавий касблар ва инновацияларга тайёрланг.
Вилоятимиз ғаллакорлари 2025 йил ҳосилидан бошоқли дон тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажардилар

Фарғона вилоятида жорий йил ҳосили учун 2917 нафар фермер хўжаликлари томонидан 94,3 минг гектар майдонларда бошоқли дон экинлари парвариш қилинди.

Ўрим-йиғим ишларини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ташкил қилиш мақсадида 22 та янги комбайн олиб келиниб, 340 та отряд шакллантирилди, уларга 340 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари ва 1700 дона транспорт воситалари жалб қилинди.

Белгиланган режага мувофиқ, бугунги кун холатига 281 минг тоннадан 281 минг 183 тонна (100,7%) дон агроплатформа орқали қабул қилиш корхоналарига қабул қилиб олинди. Ўртача ҳосилдорлик 80 центнерни ташкил қилмоқда.

Вилоятда биринчилардан бўлиб Бешариқ, Бувайда, Қўштепа ва Учкўприк туманлари белгиланган режани ортиғи билан бажарди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
💬Ўзбекистон ёшлари илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди – Президент

🔷Президентимиз ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.

🔷Масалан, ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.

🔷Билимли ёшларимиз илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.

🔷Бугунги кунда 30 нафар ёшларимиз дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
➡️Ёшларнинг олийгоҳга кириш кўрсаткичи бўйича Сурхондарё бир йил ичида 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилиб, катта сакраш қилди. Жиззах ва Сирдарё ҳам яхши натижа кўрсатмоқда.

➡️Икки йил олдин халқаро фан олимпиадаларида 7 та ҳудуддан 45 нафар ўқувчи соврин олган бўлса, ўтган 6 ойда уларнинг сафига Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ўқувчилари ҳам қўшилиб, жами 166 та медаль қўлга киритилди.

➡️“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёшлар ўқитилди. Айниқса, Хоразм, Қашқадарё ва Самарқанд ёшлари ITдан катта даромад топишни ўрганиб олди.

➡️Бошқа бир мисол: ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшларимиз халқаро тил сертификатлари олди, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар кўп.

➡️Хорижий тилларни мукаммал билиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Самарқанд ёшлари анча илгарилаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👮‍♂️ “AI study” платформаси орқали камида 100 минг ёшларимиз сунъий интеллект технологияларини ўрганади – Президент

Сунъий интеллектни ривожлантириш
бўйича банк-молия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетикани устувор йўналиш сифатида белгилаб, 100 та лойиҳа амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари қадриятларимиз ва маданиятимизни ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилинди.

Бу бой тарихимиз ва замонавий ёндашувларни ўзида уйғунлаштириб, ёшларнинг янги креатив ғояларини шакллантиришга хизмат қилади.

Бу тизим самара бериши учун Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” дастури ишга туширилмоқда.

Шу йилнинг ўзида “AI study” платформаси орқали камида 100 минг ёшларимиз сунъий интеллект технологияларини ўрганади.

💲Банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради

“Таълим – келажак сармояси” деган эзгу ғоя жамиятимизда катта ҳаракатга айланмоқда.

Яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди. Энди топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.

Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.

Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2025/07/04 05:07:57
Back to Top
HTML Embed Code: