Наманган вилоятида 25 нафар болани олиб кетаётган Damas аниқланди
23 апрел куни Наманган вилояти Косонсой тумани Жар маҳалласи ҳудудида туман йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан Damas русумли автомобил тўхтатилган.
Текширув давомида автомобил салонида бир нафар аёл ва 25 нафар болалар бўлгани аниқланган. Ҳайдовчининг маълум қилишича, у болаларни шу маҳаллада жойлашган хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб қўйилган.
🔥 @fayzboguz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁55🤣27🤬15👍8😱2💯2
Uzum karta oching va qulayliklarga ega bo’ling:
• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar
• Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan
• Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar
Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering

❤10🤬8🤔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Катта вайронагарчиликлар ва ёнғинлар ҳақидаги уйдирмалар асоссиздир” — Собиқ Иттифоқ телевидениеси Ғарбнинг Чернобил АЭС аварияси ҳақидаги туҳматларини рад этди
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ёлғонларидан фарқли ўлароқ, аслида воқеа натижасида атиги 2 киши ҳалок бўлган, дейилади телеканал эфирида.
“Авария содир бўлгани рост, бироқ бемаъни миш-мишларни тарқатиш орқали унинг ҳажмини ошириш ўринли эмас. Ҳозирда радиация даражаси пасайиб бормоқда, колхоз ва совхозларнинг иши нормал давом этмоқда”, дея таъкидлайди бошловчи.
Маълумот учун, 1986 йилнинг 26 апрел кунида содир бўлган йирик авария натижасида 30 кишидан ортиқ, ундан кейинги асоратлари оқибатида яна 100 минг нафарга яқин одам ҳалок бўлган. Воқеа содир бўлган Припять шаҳарчаси эса 27 минг йилга яшаш учун яроқсиз деб тoпилган.

🤬85😁25👍15🤔9🤣7❤5
Ўзбекистон агар эмас, қачонки катта АЭС мавзусига қайтса, Россия нафақат техник, балки молиявий ва ташкилий масалалар бўйича ҳам тайёр таклифларни тақдим этади — “Росатом” директори Алексей Лихачев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрел куни Тошкентда Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев билан учрашди.
ТАСС мухбири билан гаплашган Алексей Лихачев Тошкент ва Москва кам қувватли АЭС қурилиши бўйича барча юридик масалаларни ҳал қилиб олганини айтди.
“Агар эмас, қачонки Ўзбекистон раҳбарияти катта АЭС мавзусига қайтса, бизда нафақат бўлажак объектларнинг шакл-у шамойили бўйича, балки шу ерда, Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва катта кўламдаги ишларни ўз ичига олувчи молиявий ва ташкилий масалаларда ҳам тайёр таклифларимиз бўлади. Кам қувватли АЭС қурилиши халқаро ҳамкорлик шаклида амалга оширилади, лекин ядровий технологиялар, жумладан, реактор Россияники бўлади”, – деди Лихачев.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишлардан бирида кичик АЭС масаласидан ташқари, катта қувватли АЭС қуришнинг техник-иқтисодий жиҳатлари ва уни барпо этиш режалари ҳам кўриб чиқилганди.

🤬135👍13😁3😱3😢3🕊3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такси ҳайдовчилари энг кўп саргузаштларни кўрадиган касб эгалари бўлса керак. Кунига ўнлаб инсонларни кўришади, турли ғалати воқеаларга гувоҳ бўлишади.
Қўштирноқ подкастида бу сафар айнан такси ҳайдовчилари меҳмон бўлишибди. Кўринглар, улар бошидан ўтганларни гапириб беришган. Пичоқ тираганлардан, ичиб олиб каромат кўрсатган мижозларгача.
▶️ https://youtu.be/M5N8Hztrq1Q

😁25👍9😱2
Қозоғистон шаҳарларида 9 май куни тантанали юришлар ўтказилишига рухсат берилмади — «Настоящее время»
Жумладан, Олмаота ҳокимлиги ҳам ушбу тадбирнинг ўтказилишига рози бўлмаган. Русийзабон аҳолининг катта қисми яшайдиган Павлодар ва Петропавловскда расмийлар тадбирни интернетга кўчириш ҳамда фронтдаги аскарларнинг суратларини махсус LED-экранларга жойлаштиришни таклиф қилган.
Тақиқни четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай уриниш рухсат этилмаган митинг сифатида баҳоланади ва жарима ёки ҳибсга олинишга сабаб бўлади.
Қозоғистон шаҳарларида «Ўлмас полк» охирги марта 2019 йилда ўтказилган эди. Кейин коронавирус пандемияси сабаб икки йил ташкил этилмади. 2022 йилда Россия Украинага бостириб киргач, акция ўрнини миллий рамзларга эга «Қаҳрамонларга таъзим» номли тадбирлар эгаллади.
Қозоғистоннинг янги ҳокимияти Россия пропагандасига етарли баҳо беришни бошлади. Шундай қатъият керак. Марказий Осиё Путиннинг орқа ҳовлиси эмаслигини кўрсатиб қўйиш вақти келди.

👍207💯37😁7❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Миср расман урушда иштирок этмаган. Лекин айрим маълумотларга кўра, қирол Фарук I Германия томонини қўллаб-қувватламоқчи бўлган. У шундай қилганига нима сабаб бўлган? Сиёсий босимми ёки ўз манфаатими?
Бу ҳақда “Худди шундай” каналининг Миср ҳукмдори ҳақидаги сонида билиб олишингиз мумкин.
👉 https://youtu.be/bz-6E_K5Afw?si=1DnINHzkS3KIceOw

👍12❤8🤔4
Россиянинг «Транспорт будущего» компанияси 2025 йил охиригача Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширади
Бу ҳақда компания бош директори Юрий Козаренко «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида маълум қилди.
«Биз бозорни таҳлил қилдик ва шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кунда ўн минглаб дронларни бозорга иқтисодий ва самарали интеграциялаш мумкин, бу эса кўпроқ рентабелликни таъминламоқда. Бу ерда Ўзбекистон Республикасида қурилаётган қўшма корхонамиз жорий йил охиригача ишга туширилади, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми 100 миллион доллардан ортиқ бўлишини кутмоқдамиз», — деди у.
Козаренко сўзларига кўра, дронлардан фойдаланиш учун Росавиация ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (ЎзАвиация) билан бир қанча ишларни амалга ошириш керак.

😁48🤬41🤣27👍6🤯3😱2
Тўртта партия бирлашиб, ЎзЛиДеП киритган қонунни ўтказмади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 29 апрел куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари ишлаб чиққан — «Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Хусусий секторда ходимларни ишдан бўшатишни соддалаштириш, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимга ишдан бўшатилгани муносабати билан компенсация тўлашни бекор қилиш кабиларни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси рад этилди.
ЎзЛиДЕП киритган лойиҳани партиянинг барча 57 аъзоси қўллаб-қувватлаган бўлса, қолган партиялар 71 та қарши овоз билан қонунни ўтказмади. Овоз бериш жараёнида ЎзЛиДеП партиясидан бир депутат иштирок этмади, “Миллий тикланиш” партиясининг икки аъзоси бетараф қолди.

😁89👍70🤔12❤4🤣4🎉3
Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси сафида Украинага қарши урушаётган 1110 нафар ўзбекистонлик ёлланма жангчилар номини эълон қилди
Таъкидланишича, бу рўйхат тўлиқ эмас. Россия томонидан Украинадаги кенг кўламли урушга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони бир неча минг кишини ташкил қилиши мумкин.
“Хочу жить” лойиҳасига кўра, урушда камида 109 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Улардан энг ёши ҳали 21 ёшга тўлмаган, энг ёши каттаси эса 62 ёшда бўлган. Ёлланма жангчилардан бири шартнома имзолаганидан атиги саккиз кун ўтиб ҳалок бўлган.
«Ўзбекистон КХШТ (ОДКБ)даги аъзолигини тўхтатиб турган бўлишига қарамай, бу ҳукуматга ўз фуқароларининг Россия армияси сафларига ёлланишида кўз юмиб туришига халақит қилмаяпти», – дейди муаллифлар.

😢72🤬53🕊11👍7😱3❤2😁2💯2
Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи биринчи чорак якунига кўра қарийб 5,8 млн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18% кўп
2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда инфляцияни ҳисобга олмаганда ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи бир йилда (2024 йилнинг шу даврига нисбатан) 18% ошди — 4,91 миллион сўмдан 5,796 миллион сўмгача, дейилади Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида.
Йиллик инфляция (10,3%) ҳисобга олинганда иш ҳақининг реал ўсиш суръати 7,7% ни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача номинал иш ҳақи Тошкент шаҳрида сақланиб қолди. Йиллик кўрсаткичда у 22,7% (2024 йил январь-март ойидаги 22,3 фоизга нисбатан) ўсиб, 8,12 миллион сўмдан 9,89 миллион сўмга етди. Номинал ўртача иш ҳақи бўйича охирги ўринни Қашқадарё вилояти эгаллаб турибди — 3,59 миллион сўмдан 4,08 миллион сўмга (16% га нисбатан +13,7%).
Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи фарқи кенгайишда давом этмоқда. Хусусан, энг юқори (Тошкент) ва энг паст (Қашқадарё) иш ҳақи ўртасидаги фарқ 2,26 дан 2,42 баробарга ошди. 2022 йил охирида бу кўрсаткич 2,18 баробарни ташкил қилган, 2021 йилда — 2,06 баробар, 2020 йилда — 1,97 баробар.
Фаолият турлари бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи ҳали ҳам банк, молия ва суғурта соҳаларида — улар йил давомида 15,85 миллион сўмгача ошган, бироқ ўсиш суръати ўзгармаган (19,8%).
Ахборот ва коммуникация соҳаси 26,8% ошди — 14,8 миллион сўмгача (2024 йилнинг биринчи чорагида ўсиш 23,5% ни ташкил этган), транспорт ва сақлаш соҳаси — 8,72 миллион сўмга (18,8% га нисбатан 16%), саноат — 6,92 миллион сўмга (19,7% га нисбатан 13,6%).

😁50🤣35👍12😢8🤬5🤯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ меҳнат вазири Лори Чавес:
«Биз America Last (Трамп жамоаси Америка манфаатларига хизмат қилмайдиган дастурларни шундай номлашади) доирасида ташқи ёрдам дастурларини бекор қилиб, 250 миллион доллар тежадик. Хусусан, Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш каби лойиҳаларни молиялаштириш. Бундай нарсаларга бизнинг маблағимиз сарфланиши мантиққа тўғри келмайди. Тежамкорлик учун DOGE’га раҳмат. Биз бундан нима топдик — фақатгина аниқланган фирибгарликлар», деди Лори Чавес.
Бу гаплар Илон Маскнинг кулгисига сабаб бўлди.
«Бу нарсалар шу қадар кулгилики, ишониб бўлмайди. Ўзбекистон пахтачилари. Бу худди комедияга ўхшайди», деди DOGE раҳбари.

🤣94👍14😢14😁4😱3
Рус қўшинлари сафида Украинага қарши жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида эълон қилган “Хочу жить” лойиҳаси троллар ҳужумига учради
Маълум қилинишича, “Хочу жить” лойиҳасининг Telegram ва Facebook'даги постлари остида бир вақтда ва деярли бир хил мазмундаги изоҳлар пайдо бўла бошлаган. Изоҳлар орасида “рўйхат – сохта, бу маълумот – тасдиқланмаган”, “Ўзбекистон ҳеч қачон ўз фуқароларига бошқа давлат армияси сафида жанг қилишга рухсат бермаган бўларди” кабиларни кўриш мумкин.
"Шу билан бир вақтда бизга ўзларини “кўнгиллилар” деб таништирган шахслар мурожаат қилиб, постни ўчиришни талаб қила бошладилар. Улар бу “ноқонуний” ва “норасмий маълумот” эканини айтишди.
Бундан ташқари, биз билан Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидан бири боғланди, улар ҳам ёлланма жангарилар рўйхати ҳақидаги хабарни чоп этган эди. Нашр вакилларининг айтишича, уларга ҳам ўзини “Ўзбекистон расмийлари” деб таништирган номаълум шахслар томонидан шунга ўхшаш талаблар билан мурожаатлар бўлган", дейилади “Хочу жить”нинг Telegram каналида чоп этилган хабарда.
Лойиҳа вакилларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларус фуқароларининг урушга ёлланиши ҳақидаги бошқа хабарлар бундай реакция уйғотмаган.
"Биз Россия армиясидаги 106 та мамлакатдан бўлган ёлланма жангарилар ҳақида ишончли маълумотларга эгамиз. Эълон қилаётган рўйхатларимиз Россия Қуролли кучлари қўмондонлигидаги инсайдерлардан олинган маълумотларга асосланади. Уларнинг ишончлилиги журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари томонидан бир неча бор тасдиқланган", дейилади “Хочу жить” хабарида.
Троллик қилишда пешқадаммиз. Расмийларга бирон бир хабарга раддия бериш қандай бўлиши тўғрисида ликбез ўташ керакка ўхшайди. Худди шу троллар бир неча кундан буён менинг ҳам шахсий аккаунтимни тинч қўймай ёзиб ётишибди. Ёлғон ахборот тарқатганлар қандай жазога дучор бўлишлари мумкинлигини ҳам эслатиб қўйишяпти, бироқ, муаммо шундаки, «Хочу жить» лойиҳаси тарқатган хабар ёлғонлиги борасида ҳали ҳеч бир ўзбек расмийси баёнот эълон қилгани йўқ. Сукунат эса мана шундай оқибатларга олиб келяпти.

💯78😁27👍22🤬4❤1😱1
Forwarded from 23.5° бурчак остида
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага қарши урушда қатнашган 1110 нафар ўзбекистонлик фуқарога оид хабарлар текширилмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши қонунчилигимизда тақиқланган. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тегишли чоралар кўрилади", — дея қўшимча қилди ТИВ вакили.
Аввалроқ Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумотларни эълон қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁52👍18🤔9🤬3
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.
Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.
Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!
👉 https://www.tg-me.com/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy

👍18🤔3😐3🤬2
Олий суд Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни озод қилди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида тадбиркорнинг мулки суднинг ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ичидаги техникалари билан бирга бузиб ташланган эди. Бу ҳақда «Kunuz» сайти ўз материалида хабар бермоқда.
“Туман ҳокими, прокурори ва бошқа масъуллар манзилга боришган, автогрейдерни бинога тираб қўйган, ҳоким ҳайдовчига “Бос! Тозала!” дея топшириқ берган. Фуқарога бинодаги техникаларини олиб чиқиш имконият ҳам берилмаган, ўз мулкини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари учун ҳуқуқбузарга чиқарилиб, 10 суткага қамаб қўйилган”, дейилади мақолада.
Ушбу ҳолатда оиланинг яна уч аъзоси ҳам жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2025 йил 23 апрелдаги қарорига асосан МЖтКнинг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбланиб, 750 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жаримага тортилган.
Мазкур иш 1 май куни Олий судда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилди ва қуйи судларнинг қарорлари ўзгартирилди.
Жумладан, Ислом Қобиловнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан (маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса) иш юритишдан тугатилди. Ислом Қобиловга МЖтКнинг 34-моддаси тартибида 750 минг сўм жарима жазоси тайинланиб, дарҳол қамоқдан озод қилиниши белгиланди.
Бундан ташқари, Олий суд қарори билан Қобиловнинг отаси Тошпўлат Қобиловга тайинланган 1 млн 875 минг сўм, аёли Гўзал Ўроловага тайинланган 750 минг ва укаси Баҳром Раимовга тайинланган 1 млн 125 минг сўм маъмурий жарималар камайтирилиб, ҳар бирига 375 минг сўмдан жарима қўлланилиши белгиланди.

😁62🤬43👍8🤯7😱4😢2❤1
Ўзбекистон Россиядаги фуқароларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди
2 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини РФда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари ҳақидаги кўпайиб бораётган хабарларга қаратди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
“Бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланиши, бу ҳуқуқ ва эркинликлар эса яшаб турган мамлакат қонунчилиги асосида таъминланиши лозимлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан, кўтарилган масалани синчковлик билан ўрганиш ва Ўзбекистон томонининг хавотирларини Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россия томонидан ёлланиб, Украинадаги урушга жалб этилгани ҳақидаги маълумотлар ваколатли органлар томонидан ўрганилаётганини маълум қилганди.

😁53💯35🤬12👍9🤯6😢4❤1
Бугун АҚШда яшаш имконини берувчи Green Card дастури натижалари эълон қилинади
3 май куни Тошкент вақти билан 21:00 да АҚШнинг Хилма-хиллик дастури – кўплаб мамлакатлар фуқароларига ушбу давлатга кўчиб бориш имконини берувчи Green Card (DV-2026) натижалари чиқади. Дастурнинг 2026 йилги мавсумига 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябригача аризалар қабул қилинган эди.
Унга ариза топширган шахслар dvprogramm.state.go веб-сайти орқали натижаларни билиб олиши мумкин. АҚШ DV-2026 Green Card учун 55 мингта квота ажратган.
АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган Green Card дастури ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб одамларга Қўшма Штатларга келиб яшаш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Green Card одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш мумкин.

😁83👍27💯6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи қироллар халқни бошқаради, баъзилари эса тарихга ғалати ҳаракатлари билан киради. Қирол Фарук — шулардан бири. У ҳақида шундай миш-миш бор: у расмий учрашув пайтида Британия бош вазирининг соатини ўғирлаб кетган. Нега бундай қилган? Бу ҳақиқатми?
Бу ғалати қирол ҳақида “Худди шундай” каналида янги видео чиқди: https://youtu.be/bz-6E_K5Afw?si=1DnINHzkS3KIceOw

🤔11👍10😁6😱2