Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўз эркинлигининг тимсоли — Speakers’ Corner

Лондоннинг Hyde Паркидаги Speakers’ Corner 1872 йилдан буён эркин фикр майдони сифатида танилган. Бу ерда ҳар ким, агар қонунни бузмаса, ўз ғоясини очиқ айтиш ҳуқуқига эга. Тарихда Карл Маркс, Ленин ва Жорж Оруэлл каби арбоблар айнан шу майдонда нутқ сўзлаган. Оруэлл бу жойни “дунёнинг кичик мўъжизаси” деб атаган.

Speakers’ Corner бизга шуни эслатади: эркин фикр билдириш — демократик жамиятнинг асосий таянчи.

Ушбу тарихий мисол ва бошқа фикрлар “Қурултой” подкастининг Шайбонийхон, антропология ва сиёсат ҳақидаги сонида тилга олинган. Тавсия қиламиз.

🎧 Подкаст ҳаволаси: https://youtu.be/Q-J1bCUWPbs?si=Aw28OvXxzjFIG7RA
👍34💯6
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз лавозимидан озод этилишини сўради — “Чечня сегодня”

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлиги лавозимидан кетиш учун рухсат сўради. Бу ҳақда у кеча, 5 май куни журналистлар унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ сўраганида сўз очди.

"Мен ҳам бу миш-мишларни эшитдим. Улар турли хил нарсаларни ёзадилар. Аксинча, мен лавозимимдан бўшатишни ўзим сўрадим. Бошқа раҳбарда ўз ташаббуси, ўз қарашлари бўлади. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади", — дея маълум қилди Чеченистон раҳбари.

Қодиров бу масалани фақат Россия Федерацияси президенти ҳал қилишини билдирди.

"Мен Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимида қолиш ёки қолмаслигим бўйича қарор қабул қилмайман. Мен фақат сўрашим ёки таклиф билдиришим мумкин. Лекин қандай гапирсам ҳам, қандай сўрасам ҳам, бундай қарорни фақат бир киши қабул қилади — Олий Бош қўмондонимиз, Россия президенти Владимир Владимирович Путин! Мен пиёда аскарман! Фақат берилган буйруқни бажараман!", — дея таъкидлади у.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣130😁23👍91🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрам муносабати билан янги фильм премьера қилинади

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида ўзбек халқининг матонатига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган.

Фильм "Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да (Тошкент вақти билан соат 18.15да), "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да ўзбек тилида намойиш қилинади.
🤣46👍21🤬14🎉2😐2
“Фонтанланиш” деган янги сўзни сизлар ҳам ўрганиб олдингизларми? Энди кундалик ҳаётда қандай ҳолларда уни қўллаш мумкинлигини ўйлаб кўриш керак - “Ўв, фонтанланмагин-ў..” “Вой фонтанланмай ўлинг”, “Эрта фонтанланишга қарши қандай дориларингиз бор, опа?” ва ҳк.

Ҳудди шу энергетика раҳбарияти ва контрактниклари ишни давом эттирса, яқин орада бу сўз истеъмолига яна қайтишимиз эҳтимоли бор. Шу йўсинда у тез-тез қўлланилувчи сўз сифатида халқ оғзаки ижодидан муносиб ўрин олса ажабмас.

“2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди. Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди”, деб ёзяпти Энергетика вазирлиги.

Ўтган сентябрда Бойсундаги портлаш катта хавф туғдирганди, кўплар касал бўлгани қайд қилинган. Қисқа муддатда тузалиб кетса-да, бу каби заҳарланиш узоқ муддатда инсон саломатлигига жиддий шикаст етказиши мумкин. Вазирлик баёнотида аҳоли орасида нима чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот берилмади.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🤣34🤬14😢3😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бола асосий тарбияни ота-онасидан олади, жамиятга қўшилганда атрофдаги тарбияни ҳам айнан сиз берган тарбиянгиз орқали олади” — педиатр Мафтуна Ҳамидуллаевна.

Parda Podcast'нинг бу сонида болаларнинг иммунитети нега заиф бўлиши, шамоллаш қандай хавф туғдириши мумкинлиги ва ота-оналар қандай қилиб болани бегона тегинишидан ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида сўз борган.

Батафсил: https://youtu.be/tIgoph_c684?si=IOj8LYBnHl7ag9Db
👍24🤔5
Ҳар куни интернетда кўраётган нарсаларингиз сизни қандай ўзгартираётганини сезганмисиз? Шунчаки янгиликлар, постлар, видеолар — лекин уларнинг орасида баъзида зўравонлик, баъзида ёлғон, баъзида эса мутлақо болаларга мос келмайдиган контент ҳам аралашиб юради.

7 май куни Қонунчилик палатаси қўмитасида онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинибди.

Янги ҳужжатда:

• зарарли контентга қарши механизмлар;
• блогер ва инфлюенсерлар учун аниқ масъулият;
• болаларни ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар;
• интернет фойдаланувчилари шаънини қонун билан асраш йўллари кўзда тутилган.

Янги қонун билан блогерларнинг айрим мажбуриятлари енгиллаштирилиши ҳам айтилмоқда. Қайд этилишича, лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар яқин орада жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Ушбу лойиҳанинг оммага эълон қилинишини кутамиз, ўрганилиши керак бўлган жойлари борга ўхшамоқда.

@fayzboguz
👍25😁9🤔6🤬2
Озарбойжон президенти 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Москвага бормайди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

"Афсуски, Алиев келмаслиги ҳақида хабар олдик. Улар уни Ҳайдар Алиевга бағишланган ички тадбирларда иштирок этиши кераклигини тушунтиришди", – дея таъкидлади Ушаков.

Россия ва Озарбoйжон ўртасидаги муносабатлар 2024 йил декабрида совуқлаша бошлаган эди. Ўшанда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Бокудан Россиянинг Грозний шаҳрига йўл олган самолёт Қозоғистон ҳудудида ҳалокатга учраган эди. Маълумотларга кўра, ҳалокатга Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими сабабчи бўлган.

Алиев охирги марта 2015 йилнинг 9 май куни Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этган, деб ёзади “Ведомости” газетаси.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍98🤣5911🤬5🎉4
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясини танқид қилди. Олий таълим вазирлиги ҳолатни ўрганиб баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда ҳиндистонлик талабанинг Тошкент тиббиёт академиясидаги таълим сифатидан норози бўлиб ёзган пости муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Reddit платформасида шахси кўрсатилмасдан бир ой олдин жойланган постда муаллиф шу йил февралида академияга қабул қилингани, лекин барча умидлари пуч бўлиб чиққанини ҳикоя қилади.

"Мен 2025 йил февралида Тошкент тиббиёт академиясига 1-курсга қабул қилинган ҳиндистонлик талабаман. Рости, бу университетни ишончли деб ўйлагандим. Контракт тўловлари арзон, хорижда тиббиёт ва жарроҳлик бўйича бакалариат, яхши муҳит, тўғрими? Адашган эканман. Бу ерда таълим сифати мутлақо расво, айниқса биз, хорижий талабалар учун.

Биринчидан, ўқитувчилар инглиз тилида зўрға гапиришади. Ҳазиллашмаяпман, баъзида Google Translate'дан ўқиётгандек минғирлашади. Уларни ҳатто тушунолмасак, қандай қилиб тиббиётни ўрганишимиз мумкин? Бизни 4 соат инглиз тили дарсларига мажбуран киритишади. Мен бу ерга алифбо ўрганишга келмаганман-ку, анатомияни ўрганишга келганман!

Анатомиядан 1 соат 20 дақиқа дарс бўлади ва бу ҳам кулгили. Улар ҳеч нима ўқитишмайди. Тўғри, профессорлар дарсга келишади, лекин фақат ўтириб, дарсликни кўрсатиб: “мана мавзу, ўрганинглар”, деб чиқиб кетади. Баъзида дарслар охирги дақиқаларда бекор қилинади. Аввалига “дарс онлайн бўлади” дейишади, лекин ҳайратланарлиси, ҳеч қандай онлайн дарс бўлмайди. Биз асосан ўзимиз мустақил ўқиймиз, улар эса ойлик олиб, истаган пайтда ғойиб бўлишади.

Кейин декан бор. Бу одам телба. Соқолимизни олишимизни сўраб, бизни мунтазам таъқиб қилади. Тушунаман, бу “вазирлик қоидалари” ёки нима бўлса ҳам, лекин инсон, тинчланинг – соқолим имтиҳонларни топширишга халал бермаяпти-ку! Декан ҳақида гапирсам, ундан фойда йўқ – ҳеч қанақа муаммони ҳал қилмайди. У шунчаки ўзини катта одамдек кўрсатиб юради, буёқда эса ётоқхона хароб бўлиб ётади. Ҳа, ҳинд талабалар учун ажратилган ётоқхона. Жирканч аҳволда. Ҳожатхоналар, омадимиз келса, ойига бир марта тозаланади, ҳамма жой моғор босиб кетган, қувурлардан сув оқиб ётибди ва ҳоказо. Ҳар икки ойда кимдир қизамиққа чалинади, уларнинг доҳиёна ечими эса бизни чорва фермадагидек тасодифий вакциналар билан эмлаш бўлади. Бу ерда гигиена деган нарса – афсона.

Таълим шу даражада ёмонки, қаердан бошлашни билмайман. Ўқитувчилар дарсга келиб овора бўлганида ҳам, фақат слайдлардан ўқиб беришади ёки “ўзинглар ўрганинглар” дейишади. Қандай қилиб яхши шифокор бўлишимиз керак, агар ҳеч нарса ўргатишмаса?

Имтиҳонлар эса умуман бошқа цирк. Сизга 50 та савол ёзилган PDF беришади, ёдлаб олинг дейишади, кейин компютер орқали тест топширасиз. Саволларнинг деярли ҳаммаси ўша PDF'дан бўлади. Фақат ёдлаб, айтиб берасиз ва ўтиб кетасиз. Энг осон имтиҳонлар, лекин ундан нима фойда? Мен бу ерга хотира ўйинларини ўйнаш учун эмас, ҳақиқий тиббиётни ўрганиш учун келганман. Ажабланарли жойи йўқки, бу жойдан “ярим пишган” шифокорлар чиқади. Бундай масхарабозликни Ҳиндистон миллий тиббиёт комиссияси қандай қилиб тан олган ўзи? Кимдир буни текшириши керак", дейилади мурожаатда.

Юқоридаги пост тармоқларда тарқалиши ортидан, олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент тиббиёт академиясига бориб, ҳиндистонлик талабалар билан учрашди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, Шарипов ТТАдаги ўқув жараёнлари ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишган. Шундан кейин хорижлик, хусусан ҳиндистонлик талабалар билан мулоқот қилган. Вазир университет раҳбариятига хорижлик талабалар учун қулайликларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берган.

“Суҳбат давомида талабалар университетда яратилган замонавий шарт-шароитлардан мамнун эканликларини, таълим сифати, профессор-ўқитувчилар билан мулоқот ва яшаш имкониятлари борасида ижобий фикрларни билдирдилар”, – дейилади расмий хабарда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣230😁67👍19🤬8🤔5💯4😐3
«Юксалиш» ҳаракати кўп қаватли уйларни бошқариш тизимида кўплаб камчиликларни мавжудлигини аниқлади

Февраль ойида «Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистондаги бошқарувчи компаниялар фаолиятини ўрганди. Тадқиқотда 371 та кўп қаватли уйнинг бошқарув ҳолати, 109 та бошқарувчи компания фаолияти, шунингдек, истеъмолчиларнинг фикр ва баҳоларини аниқлаш мақсадида 2340 респондент ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди. Респондентларнинг 35,8 фоизи бошқарувчи компаниялар фаолиятини қониқарсиз деб таъкидлаган.

Бундан ташқари, кўп қаватли уйлар эгаларига биноларни бошқариш шаклини эркин танлаш имконияти берилмаган ҳолатлар аниқланган. Битта бошқарув компаниясига салоҳияти ва техник имкониятларини ҳисобга олмай 100 дан ортиқ кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ишониб топширилган ҳолатлар мавжуд.

Маҳаллий ҳукуматлар, аҳолининг сўзларига кўра, уй-жой мулкдорлари ширкатларига биноларни бошқарувчи компанияга топшириш учун босим ўтказмоқда. Шу тариқа, «битта микрорайон — битта бошқарув компанияси» ташаббуси аҳоли фикрига эътибор бермай, маъмурий йўл билан амалга оширилган.

Танқиднинг қўшимча сабаби мажбурий бадаллар миқдорини белгилашда қонунларга риоя қилмаслик ва аҳолига ҳисобот беришнинг йўқлиги бўлди.

Сўров иштирокчилари бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларини билдирди. 46,1 фоизи ҳудудни ободонлаштириш ва яшил майдонларни кўпайтиришни устувор вазифа деб билади. Деярли худди шунчаси — 45,7% — хавфсизликни яхшилаш учун очиқ жойларда видеокузатув ўрнатиш тарафдори.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😁24🤣4🤔2😢1
Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди — ОАВ

Покистон “Баньян-ул-Марсус” (“Мустаҳкам девор”) номли йирик ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар бермоқда Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб.

Аввалроқ Покистон армияси Ҳиндистон томонидан ўз авиабазаларига ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилган ва жавоб чораларини кўришини билдирган эди. Ушбу базалардан бири Нур Хан – пойтахт Исломободдан 10 км узоқликдаги Равалпинди шаҳрида жойлашган. Шундан сўнг бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳудуди 10 май маҳаллий вақт билан тушгача ёпилди.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф мамлакатнинг ядровий арсеналини назорат қилувчи Миллий қўмондонлик йиғилишини чақирди. Кейинчалик операция бошлангани ҳақидаги хабар Покистон ҳукуматининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳам эълон қилинди.

Нашр манбаларига кўра, операция доирасида Покистон армияси Ҳиндистон ҳудудидаги кўплаб стратегик нишонларга зарба беришни режалаштирган. Хабар берилишича, дастлабки зарбалар натижасида Ҳиндистон ва Россия ҳамкорлигида ишлаб чиқариладиган BrahMos гипертовушли ракеталари омбори йўқ қилинган.

Шунингдек, нашр манбалари маълумотига кўра, операция давомида Покистон Ҳиндистоннинг Удҳампур ва Патҳанкот авиабазаларига, армия бригадаси штаб-квартирасига ва йирик ҳарбий омборга зарба берган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари, хусусан The Times of India газетаси ҳозирча Geo TV хабарларини тасдиқловчи зарбалар ҳақида маълумот бермаган. Шунингдек, Ҳиндистон расмийлари ҳам Покистон авиабазаларига уюштирилган ҳужумларга изоҳ бермаган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😁18🤬6🤔1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳудудига илк империя ёхуд Кушонлар салтанати

Қадимда минтақамизда қудратли Кушон салтанати ҳукм сурган. У салтанат юришлар қилиб, кенг ҳудудларни эгаллаган, катта шаҳарлар қурган, бу шаҳарларда ўзига хос маданият яратган. Аммо бу салтанат ҳақида ёзма маълумот кам. Шунга қарамай, шу бор маълумот асосида тадқиқот олиб бориб, ўрганиб келаётганлар бор. Қурултой илмий-оммабоп подкастининг бугунги меҳмони айнан кушонлар ва уларнинг қўшнилари бўйича мутахассис, тарих бўйича фалсафа доктори Асхат Бийқўзиев.

👉 https://youtu.be/2gvdf5Oym78
👍31🤔64
Ўзбекистонда гўшт нархи бошқа давлатларга нисбатан арзон — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги гўшт нархининг ошиши юзасидан муносабат билдирди. Вазирликка кўра, БМТнинг Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бунга бир қанча сабабларни келтириб ўтган.

Жумладан:

— Дунёда гўшт ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши секинлашмоқда;
— Йирик импорт қилувчи давлатларда талаб юқори;
— Озуқа хомашёси ва транспорт харажатларининг ортиши нархларга таъсир кўрсатмоқда.

Қишлоқ хўжaлиги вазирлиги ўз баёнотида соҳа экспертларининг фикрларини ҳам келтирган бўлиб, унга кўра айни пайтда Ўзбекистон бозорларининг арзонлаштирилган расталарида 1 кг мол ва қўй гўшти ўртача 65–75 минг сўмдан, савдо расталарида 90–95 минг сўмдан, савдо марказларида эса 95–100 минг сўмдан сотилмоқда. Пойтахт бозорларида гўштни аҳолининг харид қобилиятига мос равишда қисмларга бўлиб сотиш йўлга қўйилган. Жумладан, гўшти ажратилган суяк (рагу) 25–30 минг сўм, қовурға 85–95 минг сўм, суяксиз гўшт (лахм) эса 110–130 минг сўм атрофида сотилмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик дунёдаги бошқа давлатлар билан таққослаганда Ўзбекистон гўшт энг арзон сотиладиган давлатлар қаторидан жой олганини қайд этган. Масалан, Россияда 1 кг мол гўшти 10–12, Беларусда 6–8, Қозоғистонда 7–11, Тожикистонда 8–10, Грузияда 9,5–12, Озарбойжонда 9,5–12,5, Туркияда 12–14 доллар, шунингдек, иқтисодиёти ривожланган давлатлар — Швецияда 46,2, Исландияда 38, Жанубий Кореяда эса 28 доллар атрофида сотилмоқда.

Бироқ Numbeo халқаро таҳлил хизмати ҳисоботларига кўра, Марказий Осиёда гўшт нархининг қимматлиги бўйича Ўзбекистон етакчилардан бўлиб турибди.

Статистика маълумотларига кўра, гўшт нархи ҳар ой ошиб бормоқда. Жумладан, март ойи сўровномаларида ҳам нархларда юқори ўсиш кузатилган маҳсулотлар орасида гўшт ва сут маҳсулотлари етакчилик қилмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁77🤣74🤬26👍10😱2😢1
Украина Ўзбекистоннинг учта компанияси ва бир нафар фуқаросига қарши санкциялар жорий қилди

Мамлакат президенти Володимир Зеленский томонидан имзоланган фармонга кўра, Россия, Хитой, Эрон, Беларус ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бир нечта компаниялар ҳамда шахсларга нисбатан санкциялар киритилди.

2025 йил 9 майдаги Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг
“Шахсий махсус иқтисодий ва бошқа чеклов чораларини (санкцяларни) қўллаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ санкцияларга учраган компаниялардан бири «Mercury Renaissance» МЧЖ бўлиб, бу корхона 2016 йилда Тошкент шаҳрида давлат рўйхатидан ўтган.

Иккинчи компания –«Raw Materials Cellulose» МЧЖ Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, қоғоз массаси ва селлюлоза ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Учинчи компания – селлюлоза ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Фарғона кимё заводи» МЧЖ. Мазкур корхона «Mercury Renaissance» таркибига киради.

Шу билан бирга, Украина ҳукумати бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ва Россия фуқаролигига эга эканлиги таъкидланаётган Рустам Мўминовга нисбатан чекловлар киритган.

Санкциялар 10 йил муддатга жорий этилган бўлиб, Украина ҳудудидаги активларни музлатиш, лицензияларни бекор қилиш, савдо келишувлари, маданий алмашинувлар, илмий соҳадаги ҳамкорликни тўхтатишни назарда тутади.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😁37🤔21
“Курдистон Ишчилар партияси” ўзини ўзи тарқатиб юборди

Курдларга алоқадор Rudaw телеканали хабарига кўра, бу қарор партиянинг 5–7 май кунлари бўлиб ўтган 12-қурултойида қабул қилинган.

Қурултой якунида эълон қилинган баёнотга кўра, “Курдистон Ишчилар партияси” (КИП) ўзининг ташкилий тузилмасини тарқатиб юборади, қуролли курашни тўхтатади ва аввалги ном остида фаолият юритишни якунлайди.

Жорий йилнинг феврал ойи охирида КИПнинг қамоқдаги етакчиси Абдулла Ўжалан ўз тарафдорларини Туркия давлати билан қуролли курашни тўхтатишга ва қуролни топширишга чақирганди.

“Курдистон Ишчилар партияси” 1978 йилда ташкил этилган ва 40 йилдан ортиқ вақт давомида Туркия ҳудудида мустақил курд давлатини тузиш мақсадида қуролли кураш олиб борган. Бу можарода ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлган.

КИП Туркия, АҚШ, Буюк Британия ва айрим Европа давлатлари томонидан “террористик ташкилот” деб эътироф этилган.

Башар Асад ҳокимиятдан қувилиши ва Эроннинг минтақадаги таъсири йўқолиши билан Туркия чегараларида ҳам тинчлик ҳукм сура бошлади. “Курдистон Ишчилар партияси” кимларнинг буюртмаси ва маблағлари асосида деярли ярим аср давомида қуролли қаршилик кўрсатиб келгани маълум бўлди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57😁10🤔82
Ўзбекистонда аноним профилларга, канал ва гуруҳларга қарши курашиш таклиф этилмоқда

Бугун АОКА томонидан "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Унда бир қатор таклифлар қатори аноним профил, канал ва гуруҳларга қарши кураш ўрин олган.

Қайд этилишича, 2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млндан 32,7 млнга ошган.

“Бугунги кунда онлайн платформалар фойдаланувчилари қандай ҳуқуқларга эгалиги борасида қонунчиликда аниқ нормалар мавжуд эмас, ахборот тарқатишга оид талаблар эса миллий қонунчиликда тизимли ва етарли даражада тартибга солинмаган, тарқоқ ҳолда белгиланган”, дейилади хабарда.

Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔32👍17😁17🤬53😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Свет нархи ошгани сезиларлими? Нарх ошгани кимларга билинади? Тўлашга қурби етмаганларга қандай ёрдам берилади?

Қўштирноқ подкастида свет нархи ошиши бўйича Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходими Фаррух Пардаевлар билан суҳбат ташкил қилинибди. Кўринглар.

Батафсил: https://youtu.be/B7bGZ5MvpLM
🤬52👍7😢4🤔2🤯2
Мубашшир Аҳмад Туркия полицияси томонидан қўлга олинди

Azon Global ахборот-таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсунов жорий йилнинг 8 май куни Истанбулдаги ўз уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган. Бу ҳақда унинг ўзига тегишли Azon Global нашри хабар берди.

Ҳозирча Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхона ҳолат юзасидан муносабат бермади. Туркиялик адвокат ва қочоқлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Иброҳим Эргиннинг ёзишича, Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депорт қилинган бўлиши мумкин.

Мубашшир Аҳмад бир неча йилдан буён Туркияда яшайди. Жорий йил 19 феврал куни Мубашшир Аҳмад Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан қидирувга берилгани, у тақиқланган ташкилотлар тузишда айбланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кейинроқ Мубашшир Аҳмаднинг адвокатлари у «ўта оғир жиноят содир этиш»да айбланаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини билдирди. Маълум бўлишича, фуқаро Telegram-каналида ёзган постлари учун диний материалларни тайёрлаш ва тарқатиш тартибига риоя қилмаганликда айбланмоқда. Мубашшир Аҳмад «ўта оғир жиноят содир этиш»да айбланиб, қидирувга берилгани ҳақида хабарларни ОАВга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тасдиқлаган эди. Ғиёсов кейинроқ бу ишини «техник хато» деб атаган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁64🤬37👍15🤔72🤣2🤯1
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида автомобил импорти 3 баробар камайди

Миллий статистика агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга автомобил олиб кириш бир йил олдингига қараганда 3 баробарга қисқарган.

Январ–март ойлари бўйича сўнгги тўрт йилликдаги кўрсаткичлар қуйидагича:

— 2022 йил: умумий қиймати 189,3 млн долларга тенг 8 508 та;
— 2023 йил: умумий қиймати 144,9 млн долларга тенг 10 489 та;
— 2024 йил: умумий қиймати 332,2 млн долларга тенг 22 210 та;
— 2025 йил: умумий қиймати 115,1 млн долларга тенг 6 950 та енгил автомобил импорт қилинган.

Рақамлар 2023 йилдан бошлаб импорт қилинган автомобилнинг ўртача нархи ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Ўртача нарх 2022 йилда 22,2 минг доллар, 2023 йилда 13,8 минг доллар, 2024 йилда 15 минг доллар, 2025 йилда 16,6 минг доллар бўлган.

2025 йил биринчи чорагида Ўзбекистон асосан Хитой (5 235 дона) ва Кореядан (1 425 дона), шунингдек, Ҳиндистондан (144 дона) енгил автомобил импорт қилган. Бунда импортнинг 75 фоизи Хитойдан амалга оширилган.

Аввалроқ айрим импорт автомобиллар учун экологик сертификат талаб қилиш бошланган, лекин бир неча кун ўтиб, бу тартиб тўхтатилганди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣54🤬19😢6👍5😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ демократик партияси ўзини мухолифат дея эълон қилди

Яқинда ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” бирлашиб, 93 та депутатдан иборат “Тараққиёт блоки” тузган эди. Бугун ХДП раиси ушбу блокка эътирози йўқлигини, бироқ ўз партиясини мухолифат фракцияси сифатида эълон қилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, партия «Тараққиёт блоки» ҳамда у қўллаб-қувватлаётган ҳукумат дастури ва фаолиятининг бир қанча йўналишларига қўшила олмаслигини билдирган.

«Мухолифат мақоми партияга қонун лойиҳаларини танқидий кўриб чиқиш, муқобил таклифлар киритиш ва ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш каби янги ваколатларни беради. Бу орқали партия ўз дастурининг мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш электорати манфаатларини кенгроқ ифодалаш имкониятига эга бўлади», — дейилади партия боёнотида.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣208😁40👍203😱3💯2🤬1
Тошкентда пулли автотураргоҳлар тест режимида ишга тушди

Айни дамда Тошкентдаги пулли парковкалар шаҳарнинг  4 та кўчасида тест режимида ишламоқда. Қайд этилишича, сентябрь ойигача 86 та кўчада 13 200 дан ортиқ парковкалар ташкил этиш режалаштирилган.

Бунда бир қатор позитив ҳолатларни учратишимиз мумкин. Биринчидан, кўчаларда дуч келган жойда машинасини ташлаб кетишлар энди камаяди. Шусиз ҳам тор бўлган кўчаларимизда ноқонуний парковкалар сабабли битта полоса тўлиқ банд қилиб ташланяпти. Натижада, ўша ерда йўқ жойдан тирбандликлар юзага келяпти.

Қолаверса, пулли парковка тизими жорий этилиши одамларимизда масъулиятни оширишга хизмат қилади. Ҳайдовчи тўхташ вақти ва жойини режалаштириб, ўз вақтига ҳам, бошқаларникига ҳам ҳурмат билан ёндаша бошлайди. Битта жой соатлаб банд этилмайди, шаҳарда бўш жойлар кўпроқ бўлади.

Шунингдек, пулли парковкалар, шаҳар марказида пиёдалар учун кенгроқ ҳудудлар яратишга имкон беради. Автомобил тўхташ учун эмас, инсон юриши, дам олиши ва хавфсиз ҳаракатланишига мўлжалланган шаҳар муҳити шаклланади.

Хуллас, ҳозирги машиналар кўпайган ва йўлдаги тартибсизликлар авжига чиқаётган шаҳарга янги тизим керак. Бу тизим биз учун ноодатий бўлса-да, ривожланган мамлакатларда аллақачон йўлга қўйилган. Кимлардир бунга норозилик билдириши мумкин, лекин шахсан мен лойиҳа тартибли ташкил этилиб, шаҳарга қулайлик ва маданият олиб кириш мақсад қилинадиган бўлса, бу тизимдан яхши натижаларни кутяпман.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🤬25😁9🤔31😐1
2025/07/13 16:46:42
Back to Top
HTML Embed Code: