«Росатом» Ўзбекистонда йирик АЭС ҳам қуриши мумкин
Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги АЭС қуриш бўйича лойиҳа кенгайтирилди. Мамлакатда нафақат кичик, балки катта АЭС ҳам қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабар берди, лекин кейинчалик пресс-релизнинг бу ҳақидаги қисмини ўчириб юборди.
«Ўтган йили кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши бошланди, бу йил эса мамлакатлар раҳбарлари лойиҳани қайта форматлаш ҳамда икки блокли катта, икки блокли кичик қувватли станция қуриш бўйича келишувга эришди», — дея вазирликдан иқтибос келтирган ОАВ.
Россия вазирлиги хабарида Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва унинг ўринбосари Дмитрий Вольвач Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашгани айтилади.
Оммавий ахборот воситалари манбалари бу учрашувда ҳақиқатан ҳам катта АЭС қуриш масаласи муҳокама қилинганини тасдиқлади. Катта АЭС қурилиши бўйича хабарни Россия ОАВлари ҳам эълон қилди, лекин кейинроқ уларнинг баъзилари бу хабарни ўчирди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Атом энергияси агентлигидан бу масала бўйича изоҳ бермади.
🔥 @fayzboguz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎨 Янги ранглар, янги қулайликни – уйингиздан бошланг!
👤 AloqaBank томонидан xонадонингизни таъмирлаш учун махсус кредит: энди орзудаги интерьерни ўзингиз яратасиз!
— Кредит фози: Йиллик 27%
— Муддати: 10 йилгача
— 200 млн сўмгача — кўп квартирали уйдаги квартирани таъмирлаш учун
— 300 млн сўмгача — якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш учун
Таъмирни ортга сурманг — қулай шартларда бошланг!
📞 71 230-77-77
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Реклама
— Кредит фози: Йиллик 27%
— Муддати: 10 йилгача
— 200 млн сўмгача — кўп квартирали уйдаги квартирани таъмирлаш учун
— 300 млн сўмгача — якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш учун
Таъмирни ортга сурманг — қулай шартларда бошланг!
📞 71 230-77-77
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон шаҳарлари аҳолиси учун ажойиб янгилик!
🇺🇿 Ҳозирда 13 та шаҳарда 230 дан ортиқ автобус йўналишини реал вақтда Yandex Go ва Yandex Maps иловалари орқали кузатиш мумкин. Тошкент ва Самарқандда автобус йўналишлари аллақачон мавжуд бўлиб, ҳозир эса Ангрен, Андижон, Бухоро, Жиззах, Ғулистон, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Урганч ва Фарғона ҳам қўшилди.
Иловани очинг ва автобусингиз қаерда эканини кўринг ёки бекат белгисини босиб, у ерга қайси автобуслар қачон келаётганини билиб олинг. Шунингдек, Yandex Maps иловасида йўналиш рақами бўйича ҳам излаш мумкин. Масалан, қидириш сатрига “33-автобус” деб киритинг. 🚌🕔📍
👉 Бу жуда қулай, айниқса иссиқ кунларда вақтни тежаш учун.
Иловани Google Play ва App Store дан юклаб, синаб кўринг.

Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётнинг мақсадларидан бири унинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг "мавжудлигига барҳам бериш" ҳисобланади
Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац маълум қилди.
«Хоминаий каби Эрон бошқарувида туриб, Исроилни йўқ қилишни мақсад қилган диктатор бу дунёда узоқ яшамаслиги керак», — дея унинг сўзларини келтиради Ynet нашри.
🔥 @fayzboguz
Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац маълум қилди.
«Хоминаий каби Эрон бошқарувида туриб, Исроилни йўқ қилишни мақсад қилган диктатор бу дунёда узоқ яшамаслиги керак», — дея унинг сўзларини келтиради Ynet нашри.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингида қуйи поғоналарида қайд этилди
Британиянинг The Economist журнали таҳлилий бўлими – Economist Intelligence Unit (EIU) дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди.
Рейтингда дунёнинг 173 шаҳри барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфраструктура ва таълим кўрсаткичлари бўйича 100 балли тизимда баҳоланди.
Копенгаген 2025 йил яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Дания пойтахти барқарорлиги, яхши инфратузилмаси, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш хизмати, шунингдек, кўплаб маданий ва кўнгилочар тадбирлар туфайли етакчиликни қўлган киритган.
Иккинчи ўринда Вена ва Цюрих, учинчи ўринда эса Мелбурн қайд этилган. Энг яхши ўнликка, шунингдек, Женева, Сидней, Осака, Окленд, Аделаида ва Ванкувер кирди.
Рейтингда сўнгги ўринни Суриянинг Дамашқ шаҳри эгаллади. Тошкент ҳам энг қуйи поғоналарда қайд этилган. Ўзбекистон пойтахти 100 баллик тизимда 50 дан 60 баллгача тўплаган ҳолда оч кулранг рангдаги мамлакатлар қаторидан жой олган. Бу тахминан 145-160 ўринлар оралиғига тўғри келиши мумкин.

Сентябрь ойидан бошлаб чет тили сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари 4 йиллик меҳнат эвазига олинган дипломи, иш тажрибаси, малака тоифасидан қатъи назар, мактабдан ҳайдалиши мумкин.
Бу ҳолатдан норози бўлаётган ўнлаб устозлар канал ботига қуйидаги мақолани жўнатишяпти.
“Аксарият фан устозларимиз ёзда хотиржам дам олаётган бир вақтда чет тили фани ўқитувчилари 2 йилдирки ёзги таътилни қандай ўткизишяпти, хабарингиз борми? Бир қисм хорижий тил ўқитувчиларимиз устама берувчи сертификатларга тайёрловчи курслар билан, бошқа бир қисми 2025-2026 ўқув йилида ишда қолиш учун талаб қилинаётган B2 даража сертификатига, яна бир қисми эса кузги атттестацияга тайёргарлик билан банд”, дейилади мақолада.
Соғлом фикр эгаларига етиб борса, хурсанд бўламиз.
🔥 @fayzboguz
Бу ҳолатдан норози бўлаётган ўнлаб устозлар канал ботига қуйидаги мақолани жўнатишяпти.
“Аксарият фан устозларимиз ёзда хотиржам дам олаётган бир вақтда чет тили фани ўқитувчилари 2 йилдирки ёзги таътилни қандай ўткизишяпти, хабарингиз борми? Бир қисм хорижий тил ўқитувчиларимиз устама берувчи сертификатларга тайёрловчи курслар билан, бошқа бир қисми 2025-2026 ўқув йилида ишда қолиш учун талаб қилинаётган B2 даража сертификатига, яна бир қисми эса кузги атттестацияга тайёргарлик билан банд”, дейилади мақолада.
Соғлом фикр эгаларига етиб борса, хурсанд бўламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegraph
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ Б2 СЕРТИФИКАТИ МАВЖУД БЎЛМАГАН ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ИШДАН ҲАЙДАЛАДИ (МИ?)!
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Юлдашевга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири А.Ж.Ташкуловга Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси раиси Қ.М.Рафиковга Ўзбекистон Республикаси ММТ вазири Х.Ў.Умаровага…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каштачилик: аёлнинг ижтимоий мақоми сифатида
Қадимги жамиятларда кашта тикиш оддий маҳорат эмас, ижтимоий мақом белгиси эди. Каштачилик санъатини пухта эгаллаган қиз учун келинлик тўлови кўп ҳолларда ўн баробарга ортган. Бу ҳунар эгаси бошқа уй юмушларидан озод этилиб, фақат каштачилик билан шуғулланган.
📢 Каштачилик ва ўзбек амалий санъати мавзуси "Қурултой" илмий-оммабоп подкастида таҳлил қилинди.
➡️ Подкаст: https://youtu.be/DlwTGG-lNDY

АҚШ Эроннинг ядровий объектларига зарба берди
Трамп АҚШ ҳарбийлари Эроннинг ядровий дастурига тааллуқли учта асосий объектига — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга зарбалар йўллаганини маълум қилди.
«Энди тинчликни танлаш керак бўлади. Акс ҳолда, кейинги ҳужумлар бундан каттароқ бўлади», — дейди АҚШ президенти.
Ҳужумда АҚШ ер остида 60 метргача чуқурликдаги бункерларни йўқ қилиш учун мўлжалланган GBU-57 туридаги бомбалардан фойдаланган. Бу бомбалар Эронга B-2 Spirit стратегик бомбардимон учоқлари орқали етказилган. Ҳар бир бомба 13 тоннадан ортиқ оғирликка эга бўлиб, 2,5 тонна портловчи модда сақлайди.
Эрон расмийлари ҳужум содир бўлганини тасдиқлади ва унинг «узоқ муддатли оқибатлари бўлиши»ни таъкидлади. Шу билан бирга, улар АҚШ ҳужумига қарамай, мамлакат ядро соҳасини ривожлантиришга ваъда беришмоқда.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) зарба берилган объектлар атрофида радиация даражаси ошмаганини маълум қилди. Саудия Арабистони ва Эроннинг ядровий назорат органлари ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
22 июнь тонгида АҚШнинг ҳаракатларига жавобан Эрон Исроилга оммавий ҳужум уюштирди. Исроил мудофаа армиясининг маълумотларига кўра, Эрон ҳудудидан 20 дан 30 гача баллистик ракета учирилган, шулардан бир қисми белгиланган нишонларга етиб борган. Мамлакат тез ёрдам хизмати маълум қилишича, камида ўнта ҳудудда ракеталар ёки уларнинг парчалари тушиши оқибатида 11 киши жароҳат олган.

Мен рус ва украин халқларини бир халқ деб биламан, шу маънода бутун Украина бизники — Владимир Путин
Россия президенти 20 июн куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россиянинг Суми шаҳрини босиб олишга уринишини истисно этмади.
Модераторнинг Россия армияси Украина ҳудудида олдинга силжиши ҳақидаги гапига изоҳ берар экан, Путин шундай деди:
"Мен рус ва украин халқларини аслида бир халқ деб билишимни кўп марта айтганман. Шу маънода бутун Украина ҳудуди бизники. Бизда қадимий қоида бор: рус аскарининг оёғи қаерга етса, ўша ер бизники".
Шу билан бирга, у Кремл Украинадан таслим бўлишни талаб қилмаётганини айтди.
"Биз жойларда юзага келган ҳақиқий вазиятни тан олишни талаб қиламиз", — деди у.
Путин, шунингдек, Россия армиясининг Украинанинг Суми шаҳрини босиб олишга уринишини ҳам истисно этмади. Президентнинг сўзларига кўра, Россия армияси Суми вилоятида 10-12 километрлик буфер зонасини яратган.
"Саккиз, ўн, ўн икки километр. Кейин Суми шаҳри бор. Вилоят маркази. Бизда Сумини қўлга киритиш мақсади йўқ. Лекин принципиал жиҳатдан мен буни истисно қилмайман", — дея изоҳ берди Путин.

Эрон АҚШнинг Қатар ва Ироқдаги ҳарбий базаларига қарши ҳарбий амалиёт бошлади
Хабар берилишича, Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги Ал-Удейд ҳарбий базасига бир нечта ракета учирган. Ҳозирда Қатар осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда.
Эроннинг Tasnim агентлигининг хабар беришича, мамлакатнинг АҚШ ҳарбий базаларига қарши амалиёти “Ғалаба хушхабари” деб номланган.
"Теҳрон бу амалиётни Қўшма Штатларнинг Қатар ва Ироқдаги ҳарбий базаларига қарши ўтказмоқда", деб хабар беради нашр.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши Қўшма Штатларнинг Қатардаги базасига қарши қўлланган ракеталар сони АҚШнинг Эронга ташлаган бомбалари сонига тенг эканлиги ҳақида хабар бермоқда.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
Қайд этилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп айни дамда Мудофаа вазири ва Қўшма Штатлар штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари билан бирга Оқ уйдаги “Фавқулодда вазиятлар хонасида” йиғилиш ўтказмоқда.

Йил бошидан бери АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан 3,8 фоизга арзонлашди. Иқтисодчилар бу ҳолатни сўмнинг қадри ортиши билан эмас, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви билан изоҳламоқда
Марказий банк долларнинг расмий курсини 12 410 сўм этиб белгилади.
АҚШ доллари курси кунлик савдолар якунига кўра яна 85,9 сўмга ўз қийматини йўқотди. Умуман олганда, доллар курси кетма-кет олтинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 349 сўмга (2,7 фоиз) — 12 760,2 сўмдан 12 410,9 сўмга арзонлашди. Бу – 2024 йилнинг 29 январидан (12 400 сўм) бери қайд этилган энг паст кўрсаткич.
Йил бошидан буён миллий валюта АҚШ валютасига нисбатан 3,8 фоизга мустаҳкамланди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг мос даврида сўм 2,2 фоизга (12 352 сўмдан 12 625 сўмга) қадрсизланган эди.
Иқтисодчи Юлий Юсуповга кўра, бу ҳолатни валюта мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри. Сўмнинг қадри ортмаяпти, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатиляпти, деб ёзади у.
«Масалан, 2025 йил бошидан бери сўм еврога нисбатан 7,2 фоизга, рублга нисбатан 22,4 фоизга ва фунт-стерлингга нисбатан 4,2 фоизга қадрсизланган. Бу эса сўмнинг реал қийматида мустаҳкамланиш эмас, балки инфляция даражасида девалвацияни кўрсатади», дейди иқтисодчи.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен ҳеч қачон конституцияга ўзгартириш киритмайман"
"Президентлик муддатимни узайтиришим ҳақидаги гаплар беъманиликдан бошқа нарса эмас"
"Бизда демократия ҳукм сурмоқда, ҳеч кимга қарши босим ё цензура қилиш ниятимиз йўқ"
"Бу кошона менга тегишли эмас, менга уни совға қилишган"
"Немцовни Кремл олдида отиб, ўлдириб кетишди? Бизнинг бунга алоқамиз йўқ"
"Уни ким заҳарлаганини мен билмайман, буни Ғарб махсус хизмат вакилларидан сўранг"
"Биз Украинага суверен демократик мамлакат сифатида қараймиз"
"Қримга ҳеч қандай даъвомиз йўқ"
"Ҳеч қандай уруш бўлмайди"
"Аскарларимиз Украинага бостириб кириш учун йиғилгани йўқ, улар шунчаки ҳарбий тайёргарлик олиб боришяпти"
"Бу уруш эмас, бу махсус ҳарбий амалиёт"
"Биз бу урушни бошламаганимизда, улар бизга биринчи бўлиб ҳужум қилган бўларди"
"Биз юқори аниқликдаги ракеталаримиз билан фақат душманнинг стратегик объектларини нишонга оляпмиз"
"Россияда умуммиллий сафарбарлик эълон қилишга ҳожат йўқ"
«Бу ёлғонлар шу қадар кўп ишлатиляптики, одамлар бунга кўникиб ҳам бўлишди. Улар: "Ҳар бир айтилган гап ҳам ёлғон бўлиб чиқмаса керак", деб умид қилишади. Йўқ, дўстлар, уларнинг ҳар бир айтган гапи ёлғон! Бутун бир режим катта ёлғон асосида қурилган!», — дейиляпти видеода.
Путин бугунги типик автократик тузумларни ёлғонлар асосида қандай шакллантириш кераклигини ҳаммага кўрсатиб берди. Ҳозир дунёда кўпчилик бу йўлдан тайёр шпаргалка сифатида фойдаланмоқда. Келажакда сиёсий дарсликларга ҳам киритилса керак.

«Ўзатом» ва «Росатом» ўртасида Ўзбекистонда йирик қувватли атом электр станциясини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича келишув имзоланди
Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги («Ўзатом») ва «Росатом» давлат корпорацияси ўртасида мамлакатда йирик атом электр станцияси қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича келишув имзоланди. Лойиҳа тўрттагача кенгайтириш имконияти билан иккита ВВЭР-1000 қувват блокини ўз ичига олади. Кичик АЭС лойиҳаси ўзгартирилди.
«Лойиҳа Россияда ҳамда Хитой (Тянван АЭС) ва Ҳиндистондаги (Куданкулам АЭС) каби хорижий объектларда ўз самарадорлиги ва хавфсизлигини амалда исботлаган Россия технологияларига асосланган. Ҳаммаси бўлиб ВВЭР-1000 реакторлари бугунги кунгача 420 дан ортиқ реакторлар йили ишлаган», — дейилади хабарда.
Ўзатом» матбуот хизмати Жиззах вилоятида кам қувватли АЭС лойиҳаси ўзгартирилганини тасдиқлади. Дастлаб режалаштирилган 55 МВт (330 МВт) қувватга эга олтита ядро реактори ўрнига иккита реактор (жами 110 МВт) ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги кичик АЭС РИТМ-200Н сув билан совитиладиган ядро реакторига асосланган бўлиб, у ядровий музёрарларда қўлланган, бироқ бу реакторларга эга қуруқликдаги АЭС ҳали қурилмаган ва референт (синовдан ўтган) эмас.

Техника, карера, ўзини ривожлантириш ва ҳаётдаги баланс ҳақида “айтишник” қизлар билан подкаст чиқибди.
“Аёллардаги эмпатия ва кўп функциялик ишда устунлик қилади”- Мафтуна Лутфиллаева.
Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/oxekTj1bLcQ?si=rbi_eGQEpwjPdnZ9

Комил Алламжоновнинг президент администрациясига қайтгани ҳақида ёзишмоқда. Хабар рост бўлса, бу – икки бор кетиб, учинчи қайтиш. Ўзбекистондек давлат бошқарувида доим ҳам кузатилавермайдиган ҳолат.
Албатта, Алламжоновнинг қайтиши у кураторлик қиладиган йўналишларда очиқлик, ривожланиш бўлишини истамайдиган, ёпиқликни бош шиор қилган кучлар, шунингдек, шахсий масалаларда муаммоси бор тарафлар учун ўта ёқимсиз ҳолат. Бу маънода, айни соатларда қаерда, қандай жараён ва мулоқотлар кетаётганини тахмин қилиш мумкин.
Аммо, фикримча, сўз, фикр ва диний эркинлик масалаларида тинимсиз ортга кетилаётган, жараёнлар ички ва халқаро майдонда норозиликни ошириб, салбий кайфият нуфузли рейтингларда-да акс этаётган бир пайтда, бу қайтиш мамлакат учун жуда вақтида бўлмоқда.
Ҳа, мен шундай ўйлайман. Гарчи Алламжоновнинг мактаб дарсликларида бўлгани каби жамоатчилик орасида эътирозли лойиҳалари кўп бўлса-да, унинг бошқарувга қайтиши бугунги шароитда кичик бўлса-да, ижобий ҳолат.
Умид қиламан, Алламжонов у бириктирилган йўналишларда ўзидан кутилаётган натижаларга ортиғи билан эриша олади.
P.S. Тизимли, қонуний жараёнларга ҳозирча тўла умид боғлолмас эканмиз, ҳарна. Шу аммамга шу поччам, дейишармиди🙂
Илёс Сафаров

Келажак бугундан бошланади!
“Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси экологик ғоялар, илғор технологиялар ва ёшлар ташаббусларининг намойиш майдонига айланди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган стартаплар:
🔹 яшил энергияда ҳаракатланувчи Ecomobile;
🔹 шоли қипиғидан биомаҳсулотлар тайёрловчи Liveco.uz;
🔹 озиқ-овқат чиқиндисини қайта ишловчи Solvia;
🔹 фермерлар учун сунъий интеллект платформаси Growz;
🔹 пластикдан қурилиш плиткаси ишлаб чиқарувчи TILE MOSAIC;
🔹 овчиликни рақамлаштирувчи Hunteruzb.uz;
🔹 экологик таълим ва дарахт экиш акциялари учун YashilOlam.uz ва бошқа кўплаб ғоялар иштирокчилар, инвесторлар ва давлат ташкилотлари эътиборига сазовор бўлди.
Экология муҳокама эмас, ҳаракат талаби. Бу лойиҳалар эса ёшлар буни амалда исботлаётганини кўрсатди.