Telegram Web Link
АҚШ Украинага айрим турдаги қуролларни етказиб беришни қайта тиклади

Associated Press ва Reuters манбаларга таяниб хабар беришича, юборилган қуроллар 155 мм калибрли артиллерия снарядлари ва GMLRS ракеталарини ўз ичига олади.

Reuters суҳбатдошлари қанча миқдорда ўқ-дори юборилганига аниқлик киритмаган. Шунингдек, нима учун сўнгги етказиб бериш фақат ўт очиш тизимлари учун снарядлар ва ракеталарни ўз ичига олгани ва бошқа турдаги қуролларни етказиб беришни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳам аниқ эмас, дея таъкидлайди агентлик.

1 июл куни АҚШ Пентагоннинг ўз захиралари ҳаддан ташқари камайиб кетганидан хавотирланиб, Украинага баъзи турдаги қуроллар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари ва бошқа юқори аниқликдаги ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатгани маълум бўлганди.

Бироқ бир неча кундан кейин Трамп АҚШ Украинага янги қурол партияларини, биринчи навбатда, мудофаа қуролларини юборишига ваъда берди. «Улар ўзларини ҳимоя қила олишлари керак. Уларга ҳозир жуда қаттиқ зарба берилмоқда», — деганди Америка президенти.

Куни кеча АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага яна бир Patriot зенит комплексини топшириш масаласини кўриб чиқаётганини тасдиқлади.

Сўнгги ҳафталарда Россия деярли ҳар куни Украина шаҳарларини ўққа тутмоқда, юзлаб дронлар ва ракеталар учирмоқда. 9 июлга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина томон турли русумдаги 728 та дрон ва 13 та ракета учирди — бу уруш давридаги энг йирик зарба бўлди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍355😁3🤣2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корреляция — бу икки ўзгарувчи орасидаги боғлиқлик даражасини билдиради.

IQ тестларида бу, масалан, бир тест натижаси билан бошқа тест натижаси қанчалик ўхшаш ёки IQ билан мактабдаги муваффақият орасидаги алоқани кўрсатади.

Агар корреляция кучли бўлса, бу тестлар ўхшаш нарсани ўлчаяпти дегани.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/dhPIabOxqcI?si=JHJpS7Ew0zozkVzM
👍212😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин Эрондан уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни сўради

Владимир Путин Доналд Трамп ва Эрон расмийларига Эрон уранни бойитишни бутунлай тўхтатадиган ядровий келишув ғоясини қўллаб-қувватлашини айтди, деб ёзади Axios музокаралардан хабардор бўлган манбага таяниб.

Россия узоқ вақтдан бери Эроннинг ядровий дастурини қўллаб-қувватловчиси бўлиб келган ва Теҳроннинг уранни бойитиш ҳуқуқини очиқчасига ҳимоя қилган.

Бироқ, Исроил ва Эрон ўртасидаги 12 кунлик урушдан сўнг, Путин шахсан Эронни уранни бойитишдан воз кечишга чақириб, кескинроқ позицияни эгаллади, деб ёзди нашр.

Москва Исроил ҳукуматини ҳам ҳозирги позицияси ҳақида хабардор қилган. «Биз биламизки, Путин буни эронликларга айтган», деди Исроилнинг юқори мартабали амалдори.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣65😁116😱1🕊1
Россия ишчи кучининг ўткир танқислигига дуч келгани сабабли маҳаллий маъмуриятлар хорижликларни ёллаш бўйича тақиқларни тобора кўпроқ бекор қилмоқда

Умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, логистика ва уй-жой коммунал хўжалигида меҳнат мигрантлари ўрнини қоплаб бўлмаяпти – россияликлар қийин ва кам маошли ишларни бажаришга шошилмаяпти. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар бермоқда. Нашрнинг хабар беришича, кадрлар тақчиллиги ортидан минтақалар уларни қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Масалан, Нижний Новгород вилояти маъмурияти март ойида жорий этилган чет эл ишчиларини ёллашни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Бунинг асосий сабаби сифатида иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кадрлар етишмовчилиги этиб кўрсатиляпти. Россияликлар жисмоний машаққатли ишларни бажаришни истамаяпти.

Санкт-Петербургда ҳам худди шундай ҳолат юзага келди - расмийлар 1 июлдан бошлаб мигрантларнинг такси ва етказиб бериш хизматларида ишлашига режалаштирилган тақиқни жорий қилмади.

Худди шундай ҳолат қишлоқ хўжалигида ҳам мавжуд. Россиянинг энг йирик қишлоқ хўжалиги ҳудудларидан бири Краснодар ўлкасида мигрантларни ёллашнинг тақиқланиши аллақачон фермер хўжаликларининг хонавайрон бўлишига олиб келган. Питомниклар, боғлар, далалар - ҳамма нарса қўл меҳнатини талаб қилади.

Россия боғбонлари уюшмаси президенти Игор Муханин инқирозни иммиграция қонунларининг кучайтирилгани билан боғлади. 2024 йилдан бошлаб, мигрантлар ишлашга рухсат олиш учун рус тили ва тарихидан имтиҳон топшириши керак бўлади.

Талабаларни жалб қилишга уринишлар ҳали самара бермаган. Асосий ечим мигрантларни квоталар ва чекланган меҳнат шароитлари билан бўлса-да орқага қайтариш экани айтилмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁71🤣16🤬87😐1
2025/07/14 09:42:00
Back to Top
HTML Embed Code: