Telegram Web Link
Қирғизистон «Бодрость» ҳаммомида калтакланган фуқаролари сабаб Россия элчисига нота топширди

Қирғизистон ТИВ Россия элчиси Сергей Вакуновни чақиртириб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрость» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш беришни сўраб, расмий нота топширди.

"Россия томонига расмий норозилик нотаси топширилди, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган операция асослари ҳамда Қирғизистон фуқароларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этиш сўралган. Агар фуқароларимизга нисбатан куч ишлатиш ҳолати ҳуқуқий асосга эга бўлмаса, Москва шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши сўралди", дейилади Қирғизистон ТИВ баёнотида.

10 апрел куни Москвадаги асосан қирғизистонликлар борадиган «Бодрость» ҳаммомида рейд ўтказилган, Қирғизистон фуқаролари оммавий ҳибсга олинган ва уларга нисбатан куч ишлатилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍126🤬30😢5😁41🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда эркак чорраҳалардаги 52 та камерани ўқ отиб синдирди

Андижон шаҳрида 49 ёшли эркак пневматик милтиқдан ўқ узиб, 29 та чорраҳада ўрнатилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи 51 та фото ва видеокамерани ҳамда 1 та радар комплексни синдирди.

Ҳолат юзасидан Андижон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди — Кўп миқдорда зарар етказган ҳолда мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, моддий зарар 1 миллиард 147 миллион сўмни ташкил қилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркакнинг ўзи 52 та камерани синдирганини, ҳозирда машинаси жарима майдончасида эканини билдирган. У 1 миллиард сўм пули йўқлигини айтиб, уни йиғишда одамлардан ёрдам сўраган ва карта рақамини қолдиришини қайд этган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣89👍54😁11😐6🕊3🎉2
Мана шу вазир Ўзбекистонни жазолашга чақиряпти. Бу Шимолий Кипр Турк Республикасининг Транспорт вазири Эрхан Ариқли. Кипр турклари туфайли Туркий Давлатлар Ташкилотида илк йирик бўлиниш юзага келган.

Гап шундаки, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон 4-5 апрелда Самарқандда ўтган Европа Иттифоқи-Марказий Осиё саммити декларациясида Шимолий Кипрнинг мустақиллигига қарши БМТ декларацияларини қўллаб-қувватлашларини эълон қилишди. "Улар Европа Иттифоқи билан ҳамкорликка анча кўпроқ эътибор беришяпти. ЕИ Марказий Осиё давлатларига 12 миллиард евролик жамғармани ажратди", дея нолиди Ариқли Туркия телевидениесидаги чиқишида ва Эрдўғанни уларга "чора" кўришига чақирди.

Европа Иттифоқи, албатта, бундан хурсанд, чунки у Кипр оролида мустақил турклар давлати бўлишига қатъиян қарши. Туркия 1974 йилда Кипрга қўшинларини киритиб, оролнинг катта қисмини эгаллаган ва 1983 йилда Шимолий Кипр Турк Республикаси эълон қилинганди. Туркиянинг ЕИга киришидаги энг катта тўсиқлардан бири ҳам Кипр масаласи. Энди бу масала Туркиянинг туркий давлатлар билан ҳам алоқаларидаги тиканга айланди ва унинг туркий лидерлик мавқеига хавф туғдиряпти.

15 йилча аввал Кипрга бориб, оролнинг грек томонидан турк томонига ўтиб кўргандим. Бу ғалати буфер ҳудудини БМТ аскарлари қўриқлайди, лекин чизиқнинг кўп қисмларида миналар борлиги туфайли фақат белгиланган жойлардан ўтиш мумкин. Ривожланган грек томонидан турк томонига ўтганимда ўзгариш яққол кўринган - турк томонида бинолар хароба аҳволда, ҳаёт қийин эди.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76🤔292
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл туркиялик турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирганликда айбланмоқда

Турк нашрлари тарқатган хабарларда айтилишича, 6 апрел куни Истанбулнинг Картал туманида яшовчи эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 28 ёшли С.Т. ошхонадан пичоқ олиб, 42 ёшли Э.Э.ни яралаган.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар эркакнинг ўлимини қайд этган. Аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқаросига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани ва унга адвокат бириктирилганини қайд этди.

Консулхона хабарида воқеа содир бўлган вақтда хонада бошқа шахслар ҳам бўлгани айтилади. «Дастлабки терговга кўра, марҳум аёлни бўғаётган пайтда орқа томондан пичоқ билан жароҳатланган. Бу эса уни бошқа шахс томонидан пичоқланган бўлиши эҳтимолини истисно этмайди», – дея қўшимча қилинади хабарда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32😁7🤔6🤯4💯42🤬1
Олий Мажлис депутати Алишер Қодиров Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборилганини маълум қилди.

«Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида парламент сўрови юборилди», дейилади қисқа хабарда.

Аввалроқ "Настояшее время" нашри Россияда Ўзбекистон фуқаросига полиция томонидан куч ишлатилиб, Украинадаги урушга юборишга мажбурлангани ҳақида материал эълон қилинган эди. Унда айтилишича, ватандошимиз ҳолат бўйича Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган, бироқ ҳеч қандай натижага эришолмаган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍106🤬30😁21🤔65🕊4🤯2🤣2
Ўзбекистон фуқаролари қаерда бўлишидан қатъи назар доимо ҳимоя остида бўлиб келган — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги ўзбекистонликлар бўйича парламент сўрови юборилгани ортидан вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов муносабат эълон қилди.

Бурҳоновга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, доимо ҳимоя қилиб келган ва бу фаолияти устувор бўлиб қолади.

Унинг қайд этишича, мазкур йўналишда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижий давлатларнинг тегишли идоралари билан бевосита алоқалар ўрнатган.

“Ҳар бир ҳолат атрофлича ўрганилиб, фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилади. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойлик брифинглари орқали амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб келмоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг Москва шаҳридаги “Бодрость” номли ҳаммомда Россия махсус мақсадли мобил блоки (ОМОН) мигрантларга қарши рейд ўтказганди. Ушбу ҳолат бўйича Қирғизистон томони Россия Федерациясининг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Вакунов билан учрашув ўтказганди ва учрашув давомида куч ишлатиш асоссиз бўлган тақдирда, ушбу ҳодиса бўйича Москва шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўриш сўралганди ва расмий нота топширилганди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣131😁19🕊5🤬4👍3😐31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сиёсатга тўғри келмайдиган ёки бўрттириб юборилган саҳналар албатта чопилади...”

Таниқли актёр Асқар Ҳикматов DaryoUz нашрига берган интервюсида ижод маҳсули концертларга чиқишидан олдин қандай назорат босқичларидан ўтиши ҳақида гапириб берди. Видеода гап "Миллион" концерти ҳақида борган.

Ўзбекистонда цензура қандай ишлашини очиқ айтиб бергани учун акага раҳмат айтиб, бир дақиқалик сукут сақлаймиз)

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁122🤣61🤬16👍13🤔4😢4💯2😱1
ИЛМА блогер Отабек Бакиров устидан шикоят киритди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги блогер Отабек Бакировнинг Temu платформаси тақиқланишига муносабат тарзида ёзган «Қонунсиз суперрегулятор» постини агентликни обрўсизлантиришга уриниш, деб топган ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига шикоят киритган. Бу ҳақда Отабек Бакировнинг ўзи хабар берди.

«Шикоятни Агентлик раҳбари биринчи ўринбосари Вячеслав Пак имзолаган. Шикоятга Агентлик ишончли вакилининг тушунтириш хати илова қилинган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИББ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда. Кеча оқшом чақирув бўйича терговга дастлабки тушунтиришларни ёзма ва оғзаки тарзда тақдим этдим (иш бўйича ҳужжатлардан нусха ҳали берилмади)», – дейди блогер.

ИЛМА шикоят киритган постда агентлик Ўзбекистонда ҳеч бир қонунсиз суғурта, капитал, крипто-активлар ва электрон тижорат фаолияти регуляторига айланиб қолгани, унинг фаолиятини тийиб турувчи, тартибга солувчи, манфаатлар тўқнашувининг олдини олувчи бирор қонун йўқлиги ёзилган эди.

Bakiroo канали муаллифи навбатдаги постида ҳам ушбу ташкилот фаолиятини тартибга солиш учун махсус қонун кераклигини, бу фикрда собит қолишини ёзиб чиқди. У дунёдаги ҳеч бир мегарегулятор қонунсиз, қарорлар асосида (Executive order) фаолият кўрсатмаслигини таъкидлади.

Жорий йил 20 мартдан Ўзбекистонда Хитойдан арзон товарлар етказиб берувчи Temu платформаси блокланди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Temu Ўзбекистонга келиб, шу ерда ўз шуъбасини очиши, ёки солиқ идораларида рўйхатдан ўтиб, ҚҚС тўловчисига айланиши кераклигини билдирган.

Шундан сўнг Хитой компанияси ўз олдига қўйилган асосий талаблардан бирига кўниб, Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этди. Аммо Солиқ қўмитаси Temu'га мамлакатда норасмий ишлаган даври учун 46 миллиард сўм солиқни тўлаш мажбуриятини юклади.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬103👍16😁15🤯6🤣6😱21🤔1😢1
«Агробанк» банкда коррупция аломатлари кузатилаётгани ҳақида бир йил аввал эълон қилинган материал учун «Uzdiplomat» нашри ва журналист Нодир Нортўраевни судга берди

Қайд этилишича, суд 2025 йилнинг 11 март куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида судья Г. Джумаева раислигида ўтказилган.

Суд ҳужжатларига кўра, даъвогар «Uzdiplomat» интернет нашри ва журналист Нодир Нортўраевнинг банк ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлик билан боғлиқ ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва раддия бериш мажбуриятини юклаш, шунингдек, даъво аризаси юзасидан тўланган давлат божи ва почта харажатини банк ҳисоб рақамига тўлаб беришни сўраган.

Суд даъвогар «Агробанк»нинг жавобгар «Uzdiplomat» сайти ва журналист Нодир Нортўраевга нисбатан ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирган. Шунингдек, 750 минг сўм давлат божи ва 37,5 минг сўм почта харажатини ундириш ҳамда эълон қилинган материал бўйича раддия чиқариш мажбуриятини юклаган.

2024 йилнинг 11 март куни «Uzdiplomat» интернет нашрида журналист Нодир Нортўраевнинг «Агробанк» Марказий аппаратида коррупция аломатлари кузатилмоқда" сарлавҳали мақоласи эълон қилинган. Унда «Агробанк» ўтказган 1,3 миллиард сўмлик тендерда ўзаро боғлиқликлари бор корхоналар иштирок этгани ҳақида сўз юритилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣74🤔8👍4😱43😁1🤬1😢1
Файзбоғ (ТемурМалик)
Қирғизистон «Бодрость» ҳаммомида калтакланган фуқаролари сабаб Россия элчисига нота топширди Қирғизистон ТИВ Россия элчиси Сергей Вакуновни чақиртириб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрость» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида рейд ўтказган ҳуқуқ-тартибот органлари "Россия қонунчилигига мувофиқ" иш юритган – Россия ТИВ

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳаммомда ушланган 25 нафар фуқаро мамлакатда Россия қонунчилигини бузган ҳолда истиқомат қилган, уларнинг айримлари эса "радикал гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинмоқда".

Шунингдек, ТИВ рейд пайтида “чет эл фуқаролари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаршилик кўрсатгани” сабабли “тегишли чоралар” кўрилганини таъкидлади.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари “Россия қонунчилигига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида” ҳаракат қилишган.

Аввалроқ ушбу ҳолат бўйича Қирғизистон томони Россиянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Вакунов билан учрашув ўтказганди. Суҳбат давомида ҳуқуқ-тартибот органларининг куч ишлатиши асоссиз бўлган тақдирда, ушбу ҳодиса бўйича тегишли чоралар кўриш сўралган ва расмий нота топширилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬155👍9🤯8😁4😱3😐1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеодаги йигит эсингиздами?

Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин у ҳақида ҳам, унинг жамоаси ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса эшитмадик.

Бугун ушбу мураббий, Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, шу билан бирга Осиё кубоги финалига ҳам чиқа олди. Унинг жамоасининг ҳужумкор, чиройли ўйини тилларда достон бўлмоқда.

Юқоридаги кескин баёнотларидан кейин футбол карьерасига нуқта қўйилса керак, деб ўйлаган эдик, йўқ, ҳали энг муҳимлари олдинда экан. Ёш мураббийга шундай имконият берилгани учун ташаккур билдирамиз. Адолат тантана қилса, катта кучга айланиши мумкинлиги исботланмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41136🎉14😢4😁3🕊1
Россия шу ҳафта якунига қадар Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиши керак — Трамп

Вашингтон Россия президенти Владимир Путиндан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифига шу ҳафтанинг охиригача жавоб олишни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

«Уларнинг жавобини шу ҳафта, жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қотилликлар тўхтатишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.

Axios манбаларининг сўзларига кўра, агар Путин апрел ойининг охиригача ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Fox News Трамп музокараларни атайлаб чўзаётгани учун Путиндан норози экани ҳақида ёзган. Аввалроқ АҚШ президенти Россия нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 500 фоизгача бож жорий қилиши мумкинлигини айтганди.

The Moscow Times нашрининг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин Украина бўйича музокараларда максималистик позицияни сақлаб қолмоқда. Март охирларида Саудия Арабистонида ўтган музокараларда Россия делегацияси Украина таркибидаги тўртта област — Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсон тўлиқ маъмурий чегаралари билан РФга берилишини талаб қилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣52👍12🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оиладек, дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшайди. Ҳар бир миллатнинг тили, маданияти ва анъаналарига чуқур ҳурмат билан қаралади. Айнан миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат Ўзбекистон тараққиётининг пойдеворига айланган.

Профессор, тарих фанлари доктори Давлатова Саодат ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунов Имомназар ана шу мавзуда «Қўштирноқ» подкастида суҳбат қуришди.

Тўлиқ видео:
👉 https://youtu.be/2ImLTTNMZ0E
👍22🤔9
КХДР Украинадаги урушда 20 млрд доллар ишлаб топди

Шимолий Кореянинг Россиянинг Украинага қарши урушидаги иштироки мамлакат иқтисодиётига аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлил институти (KIDA) таҳлилий маркази ҳисоботига таяниб, “Newsweek” хабар берди.

KIDA ҳисоб-китобларига кўра, бу маблағнинг асосий қисми Россияга етказиб берилган ўқ-дорилар эвазига тушган. Россия армияси Украинадаги жангларда Шимолий Кореядан келаётган артиллерия ўқ-дориларига жиддий даражада боғлиқ бўлиб қолган. “Reuters” нашрининг Россия армиясига оид ҳисоботларга таяниб ёзишича, баъзи бўлинмалар керакли ўқ-дориларнинг ҳатто 100 фоизини айнан Пхеньяндан олмоқда.

Шунингдек, КХДР минглаб ҳарбий хизматчиларини Россияга юбориш орқали ҳам фойда кўрмоқда ва бунинг эвазига ҳарбий техника олаётгани айтилмоқда. Шимолий Корея Россиядан пул ўрнига бартер қилиш орқали моддий ёрдам ва техник кўмак, жумладан, замонавий ҳарбий технологиялар – атом сувости кемалари ҳамда замонавий қирувчи самолётларни олишга устуворлик бермоқда.

KIDA Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка зудлик билан барҳам бериш зарурлигини таъкидлаган.

“Агар бу давом этса, Россиянинг Корея яриморолидаги инқироз ҳолатларига аралашуви эҳтимоли ошади”, дейилади хабарда.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁52🤣40👍14🤬6😢2🕊2💯2
Мигрантлар учун рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 млн доллар келтирди

Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келди.Бу ҳақда Давлат Думасидаги «Единая Россия» фракцияси раҳбари Владимир Васильев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, авваллари бу маблағлар «коррупцияга кетган» бўлса, ҳозир «ғазнага тушган».

Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬39🤣37😢7👍6😁61😱1
Британияда Иан Ҳислоп деган ажойиб терговчи-журналист бор. У шу қадар кўп судга тортилганки, ҳатто Гиннесс рекордлар китобига кирган. У бошқарувчи Private Eye журнали бир қинғир сиёсат ё ноқонуний бизнеснинг ҳидини сезса, тишлаган жойидан қўйвормайди ва йиллаб ёритади. Уни судга берганлар орасида юристлар, ноширлар, олигархлар, полициячилар, давлат хизматчилари бор. Лекин улар ҳар доим ҳам судда ютиб чиқишмайди, чунки Британияда судлар сотилмайди ва буйруққа бўйсунмайди. Ҳислоп кўп ютқазади ҳам, ва журнал бюджетининг катта қисми шу харажатларни қоплашга сарфланади.

Ўзбекистонда ҳам ишлар судларда кўрилаётгани яхши албатта, лекин “Фемидангни қози сЎкса, додингни кимга айтасан” аҳволида ишлаётган судларга ишонч йўқ. Қатор-қатор журналистлар, Ташанов каби инсон ҳуқуқлари фаоллари устидан тушган шикоятлар холис кўриб чиқилишига кафолат йўқ. Халқаро “Глобал қонун устуворлиги индекси”да ўтган йил Ўзбекистон беш поғонага тушиб 83-ўринни эгаллаганди. Бу жуда аянчли ҳолат. Судларнинг расмийлар томонидан қурол сифатида қўлланиши ҳам танқид қилинган.

Журналистлар эса… Шу пайтгача энг биринчи оилага тил теккизма деган ёзилмаган қонунга ҳамма бўйсуниб ишлаётганди ва қизил чизиқлар озми-кўпми аниқ эди. Энди эса ҳар қандай кичик мулозим ҳам ўзига тил теккизмасликни талаб қилиб журналист/фаол ё блогернинг овозини ўчириш учун судларни ишга сола бошлади. Бу кетишда индекснинг энг тубига қуласак ҳам ажабланмайман.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102😢25🤔3😁1
Ўзбекча «Олтин виза»: 1 июндан хорижий фуқароларга 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Бу ҳақда “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини  рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармонида маълум қилинган.

Яшаш гувоҳномаси — бу фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқловчи, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣122😁28👍8🤔31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ибрат Сафо, BBC журналисти ёзяпти:

"Ўзгараётган Япония ва ундаги ўзбек/ўзбекистонликлар ҳақидаги ҳужжатли фильмимизнинг 1- ва 2-қисмини чиқардик.

Видеонинг биринчи қисмида ўзбекистонлик бетончи қурувчилар, талаба ва ишчиларнинг келиши учун агентлик очган Ҳасан ва Кимико, Япония парламентидаги ўзбек-уйғур аёл, Токиодаги ўзбек маҳаллий депутат ва талаба ҳамроҳим Умиджонлар билан кўп мавзуларда суҳбатлашганман.

Иккинчи қисмида эса, 1930 йилларда Япония нега жадидларга ёрдам бергани, Токиодаги илк масжидга Бухоронинг алоқаси, ҳамда японларнинг мактаб қизларига носоғлом қизиқиши ҳақида билиб оласиз. Кўриб, улашсангизлар, миннатдор бўламан".

1-қисм:
👉 https://youtu.be/e0mGMWMisak?si=8oK8994PasL_xSYl

2-қисм:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=p5sl3BZohJQ&t=1731s
👍636
Расул Кушербаев Янгийўл туман ИИБ томонидан қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, унга қарши “асоссиз ариза” киритилган.

Унга кўра, кеча уни ушбу ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ биносига чақириб, қўл телефонини олиб қўйишган.

“Қанча тушунтиришларимга қарамай, иш учун аҳамияти бўлмаса-да, мобил телефоним олиб қўйилди. Мақсад телефонни олиш вассалом. Кимларгадир телефоним керак бўляпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак”, деб ёзади собиқ Олий Мажлис депутати.

Кушербаев яшаш жойи ҳам, пропискаси ҳам Янгийўлда бўлмай туриб, нега бу иш билан айнан Янгийўл ИИБ шуғулланаётганини тушунмаётганини айтади.

“Тўғриси, мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак. Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз”, дея якунланади хабар.

Кушербаев сўнгги вақтларда ички ишлар маҳкамасига чақирилаётган учинчи фаол бўлди. Аввалроқ Тошкент давлат юридик университетининг икки ўқитувчиси инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биринчи ўринбосари Вячеслав Пак блогер Отабек Бакировга қарши даъво аризасини киритгани маълум бўлганди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬116😁32🤣16👍14😱5💯32😢2🕊2
2025/07/14 00:49:31
Back to Top
HTML Embed Code: