Telegram Web Link
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади

Жаҳон банки расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизга кўра, маблағлар Ўзбекистон фуқаролари ва хусусий секторининг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Лойиҳа давлат хизматларини рақамлаштиришни давом эттиришга кўмаклашади ва бутун мамлакат бўйлаб ҳудудий ривожланишга ҳисса қўшади. Ўзбекистон ҳукумати лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун 5,7 миллион доллар атрофида маблағ ажратиши белгиланган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда жадал суръатлар билан кечаётган урбанизация жараёнлари натижасида аҳолининг 50 фоиздан ортиғи шаҳарларда яшамоқда. Бу тенденция, айниқса, йирик шаҳар агломерацияларида ер ресурслари, асосий инфратузилма ва таълим, соғлиқни сақлаш ва жамоат транспорти каби давлат хизматларига бўлган босимни кучайтирган. Шаҳарларнинг жадал ўсиши ердан фойдаланиш ва инфратузилма тўғрисида батафсил геофазовий маълумотларнинг етишмовчилигига олиб келган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁71🤬30🤣22👍7😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚 Навоий ва “мажоз тариқи” – рамз орқали ҳақиқатга йўл.

Алишер Навоий ижодида мажоз тариқи – яъни рамзий ифода усули – марказий ўрин эгаллайди. У “Хамса” ва бошқа асарларда ишқни икки йўл билан тасвирлайди:

🔹 Ҳақиқат тариқи – илоҳий, соф ишқ

🔹 Мажоз тариқи – дунёвий, ташқи ишқ, аммо ички ҳақиқатга элтувчи восита

🪶 Навоий дунёвий севгини тасвирлаб, аслида илоҳий маънога етаклайди. Рамз, тимсоллар ва аллегориялар орқали ўқувчини чуқур тафаккур сари чорлайди.

🗝 У айтган: “ асрорига мажоз тариқи махлут.” Яъни – ҳақиқатга фақат рамз орқали етиш мумкин.

🎙 “Қурултой” подкастида айнан шу консепт – мажоз ва ҳақиқат ўртасидаги нозик чизиқ кенг ёритилган. Кўришни тавсия қиламиз.

Мана ҳавола: https://youtu.be/H69rGurz1KY
👍132😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Адам Қодиров 26-мукофоти билан тақдирланди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида фаолият юритаётган Адам Қодиров Росгвардиянинг ОМОН “Ахмат-Қалъа” бўлинмасини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун эсдалик медали билан тақдирланди.

Кичик Қодиров бу мукофотга Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда фаол иштироки, жанговар вазифаларни бажаришда кўрсатган ёрдами ҳамда тузилма ривожига қўшган ҳиссаси учун сазовор бўлгани билдирилган.

Маълумот учун, Адам Қодиров ҳозирда бор-йўғи 17 ёшда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁89🤣74👍8😱51🤔1🤯1🤬1🎉1😐1
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Trade Engine System компаниясини Россияга қарши санкцияларнинг 17-тўпламига киритди

Санкциялар рўйхати Европа Иттифоқининг расмий сайтида эълон қилинган.

Европа Иттифоқининг 17-санкция пакетига Россия, Ўзбекистон, Беларус, Хитой, Туркия, БАА, Сербия ва Ветнамдан 75 нафар жисмоний шахс ва юридик шахс киритилди.

Trade Engine System 2022 йилда рўйхатдан ўтган бўлиб, электрон ва телекоммуникация ускуналари ва эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланади.

Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилган Ўзбекистон компаниялари сони бештага етди. 2023 йилдан бери санкциялар рўйхатида Alfa Beta Creative LLC, GFK Logistics Asia LLC, Mvizion LLC, 2025 йил февралидан Uzstanex LLC бор.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣36👍21😁32🤔2😱2
Москва мигрантлари мобил илова орқали назорат қилинади

Россия Давлат думаси депутатлари 20 май куни иккинчи ва учинчи ўқишда Москва ва Москва вилоятида чет эл фуқароларини махсус мобил илова ёрдамида, шу жумладан, мобил қурилмаларнинг геолокациясини кузатиш орқали қўшимча назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича экспериментни жорий этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

«Ведомости» нашрининг ёзишича, қонун вояга етмаганлар, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Беларус фуқароларидан ташқари барча хорижликларга таъсир қилади. Лойиҳа тўрт йилга мўлжалланган бўлиб, 2025 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 сентябргача давом этади.

«Агар тажриба муваффақиятли ўтса, уни мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам қўллаш мумкин бўлади», — деб ёзди қуйи палата раиси Вячеслав Володин.

Чет эл фуқароси, агар унинг геолокацияси тўғрисидаги маълумотлар охирги мониторинг санасидан бошлаб уч иш кунидан ортиқ муддатда келиб тушмаса, тажриба ўтказилмайдиган минтақада миграция рўйхатидан ўтган бўлса ёки у Россиядан кетган ёхуд вафот этган бўлса, ҳисобдан чиқарилади.

Бундан ташқари, Россияга кираётган чет эл фуқаролари 30 июндан «Госуслуги RuID» иловаси орқали QR код олишлари керак бўлади. Буни 3 суткадан кечиктирмай, фавқулодда ҳолатларда эса келишдан камида 4 соат олдин амалга ошириш зарур.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬60😁11👍7🕊2😱1
Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми қарийб учдан бир қисмга ошди — Марказий банк

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 3,3 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига (2,5 млрд доллар) нисбатан 32 фоизга кўп, дейилади Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати тўғрисидаги ҳисоботида.

Бунга меҳнат мигрантларини қабул қилувчи мамлакатлар валюталарининг мустаҳкамланиши, ушбу давлатларда иш ҳақининг ўсиши, шунингдек, юқори даромадли мамлакатларда ишчи кучига бўлган талабнинг ошиши туртки бўлди.

Марказий банк, шунингдек, трансчегаравий пул ўтказмалари динамикаси ички талабни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларининг ўсишида муҳим омил бўлиб қолаётганини таъкидлади. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биринчи чорак якунларига кўра, хориждан пул ўтказмаларининг мамлакат аҳолиси умумий даромадларидаги улуши 15,8 фоиздан 19,5 фоизгача ошган.

2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми қарийб 30 фоизга ўсиб, 14,8 миллиард долларни ташкил этди. Россиядан тушумлар 29 фоизга ошди, аммо унинг улуши пасайишда давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШдан пул ўтказмалари 35 фоизга, Буюк Британиядан 1,8 баробарга, Кореядан 1,6 баробарга ошди.

2025 йил бошида 1,35 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижда ишлаётганди — бу бир йил олдингига нисбатан 34 фоизга кам. Хусусан, Россияда уларнинг сони 1,7 баробарга камайган. Шу билан бирга, меҳнат мигрантларининг ўз уйларига қайтиш тенденцияси давом этмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😁29😢6🕊2🤬1
Путиннинг маслаҳатчиси СССР ҳуқуқий жиҳатдан ҳозир ҳам мавжуд эканини айтди

"СССР 1922 йилда Халқ депутатлари қурултойи томонидан ташкил этилган ва айнан шу қурултой томонидан тарқатиб юборилиши керак эди. Бироқ, 1991 йилда бундай бўлмаган. Шу сабабдан унинг ўрнида мустақил давлатлар ташкил этишнинг ҳуқуқий тартиби бузилган ва бу “СССР ҳали ҳам қонуний равишда мавжуд” эканини англатади", — деди Антон Кобяков Санкт-Петербург халқаро юридик форумида.

Кобяковнинг таъкидлашича, шундан келиб чиққан ҳолда бу Украина билан урушни “ички жараён” деб аташ имконини беради.

Россия президенти Владимир Путин СССР парчалангани ва ушбу ҳодисанинг оқибатларидан афсусда эканини бир неча бор айтган, хусусан, 2005 йилда буни “ХХ асрнинг энг катта геосиёсий фалокати” деб атаган ва СССР тарқатилиши ҳақидаги Беловежск келишувлари Конституцияга зид эканини таъкидлаган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣99🤬38👍10😁7😱2
АҚШ федерал суди Трамп маъмуриятининг Гарвард университетини халқаро талабаларни қабул қилиш имкониятидан маҳрум қилишини вақтинчалик блоклади

Бу ҳақдаги қарор 23 май, жума куни собиқ президент Барак Обама томонидан тайинланган судя Эллисон Бэрроуз томонидан чиқарилган.

Суднинг мазкур қарори Оқ уйнинг иш судда кўриб чиқилаётган вақтда олийгоҳнинг Талабалар ва алмашинувчилар дастури - Student and Exchange Visitor Program (SEVP)ни фаолият юритиш сертификатини бекор қилишига тўсқинлик қилади. Трамп маъмурияти қарор устидан шикоят қилиши мумкин.

Бир кун аввал АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Гарвард университетини "зўравонлик, антисемитизмни рағбатлантириш ва Хитой Коммунистик партияси билан мувофиқ ишлашда" айблаб, сертификатни бекор қилишни буюрган эди.

Гарвард университети 23 май куни Массачусетс федерал судига Трамп маъмуриятининг халқаро талабаларни ўқитишни тақиқлашига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилганди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🤣284😁2💯2🕊1
Путин ёзда Харков, Суми ва Днепрни қўлга киритиш мақсадида кенг кўламли ҳужум бошлашни режалаштирмоқда

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Украинанинг Харков ва Суми вилоятлари чегараларида тўпланмоқда.

Sky News'нинг хабар беришича, Россия Харков вилояти билан чегарада 50 мингдан ортиқ қўшинларини, жумладан, элита ҳаво-десант бўлинмаларини жойлаштирган.

"Москва Украина мудофаасини ёриб ўтиш ва Харков шаҳрини эгаллашга ҳозирлик кўрмоқда", — дея фикр билдирди телеканал манбаси.

Бундан ташқари, Bild нашри маълумотларига кўра рус қўшинлари Суми вилояти мудофаасини ёриб ўтиб, ўз позицияларини мустаҳкамлашга муваффақ бўлган.

"Июн ойида Путин томонидан Харков, Суми ва Днепр томон кенг кўламли ҳужум бошланиши кутилмоқда. Урушнинг якуни кўринмаяпти", дея хулоса қилади Bild.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬74👍19😱4🕊42
​​Сирдарёда битирув кечасини ўтказаётган ўсмирларга ов уюштириляпти экан). Тўғриси, четдан қараганда бу қандайдир сатирик фильмга ўхшайди. Айғоқчи ходимлар машиналарини секинлатиб, кафема-кафе юриб ўқувчиларни видео ва суратларга олиб узатаётганда ёнида бўлгим келди. Бир ўқитувчининг менга ёзгани:

“Бугун мактаб тадбиримизга ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ ходими, ЙПХ каби ходимлар келиб, битирув тадбирини тугат деб туриб олди. Бир соатдан ошмасин экан. Валс, чет эл қўшиқлари мумкинмас. Зўрға валсга кўндирдик уларни.”

Тортинчоқ (ва бекорчи?) ИИВ, МГ, ФВВ, ЙПХ ходимларини вальс тушишга кўндиришибдими деб аниқлаштирсам, афсуски йўқ - шунчаки рухсат беришга кўндиришибди. Тасаввур қилдим ўқувчилар қалтираб-қалтираб погонли акалар олдида вальс тушаётганини. Ўқитувчи давом этади:

“Шаҳарда мактаб битирувчиларни ушлаб рейд қилмоқда. Мана шундай кафелар олдига атайин туриб, машина ичидан ўқувчиларни расмга туширяпти. Кафелар ичига кириб ўқувчилар ўйнаганини видеога олиб чиқиб кетган. Қайси мактабданлигини суриштириб эрта-индин чора кўраркан.”

Ўзбекистон ҳалиям шахсият инқирозидан чиқа олмаяпти - мен кимман ўзи, деган саволни психолог диванида ётиб сўрамаган. Дунёвийманми, диний? Диний бўлсам, нега диний олимларни қамаяпман ва соқолларни қирдиряпман, дунёвий бўлсам - нега ўқувчилар вальсига қаршиман? Бу руҳий мавҳумликда ўсган ўсмирлар руҳиятини-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁84🤬39👍29💯177🤔3😢2
Путин буткул ақлдан озган — Трамп

Россия армияси кетма-кет бир неча кундан буён Украина пойтахти Киевга ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларига дронлар ва ракеталар билан ҳужум уюштирмоқда. Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп бу ҳужумлар борасида тўхталиб, сабр-тоқатини йўқотаётганини ҳақида ёзди ва Россия президенти Владимир Путинни "телба" деб атади.

"Мен ҳар доим Россия президенти Владимир Путин билан жуда яхши муносабатда бўлганман, аммо у билан нимадир содир бўлди. У мутлақо телба бўлиб қолди! У беҳудага кўп одамларни ўлдиряпти — бу ерда гап фақат аскарлар ҳақида эмас. Ҳеч қандай сабабсиз Украина шаҳарлари устига ракеталар ва дронлар учирилмоқда", – деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.

Трамп Путин бутун Украинани босиб олмоқчи эканини, бироқ агар у буни амалга оширса, бу Россиянинг қулашига олиб келишини қўшимча қилган.

Агар мен президент бўлганимда, бу уруш ҳеч қачон бошланмас эди. Бу – Зеленскийнинг, Путиннинг ва Байденнинг уруши, “Трампники” эмас. Мен фақат жуда йирик ва дахшатли “алангани” ўчиришга ҳаракат қиляпман – булар мутлақо лоқайдлик ва нафрат туфайли бошланган", — дея фикр билдирди АҚШ етакчиси.

Россия ҳарбийлари 25 майга ўтар кечаси Украина бўйлаб баллистик ракеталар ва дронлар қўллаган ҳолда ёпирилма ҳужум амалга оширган эди. Украина томони ушбу ҳужумни энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири деб атади. Унда 300 га яқин дрон ва 70 та ракета қўлланган.

Зарбалар оқибатида мамлакат бўйлаб камида 12 киши ҳалок бўлиб, 60 дан ортиқ киши яраланган. Украина фавқулодда вазиятлар хизматига кўра, мамлакат зарбалар остида қолган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47😁21🤯5🤔2🤬2🕊21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тахтлар ўйини" ҳақида ҳамма нарсани биламан, деб ўйлайсизми? Ундай эмас экан. Нодир Нишонов ундан-да кўпроқ биладиган одамларни топибди.

"Сусамбил" каналида янги подкаст эфирга узатилди. Ундан шунчаки "аждарҳони эслайсизми?" каби бекорчи гаплар ўрин олмаган. Бу ерда "Муз ва олов қўшиғи"ни тўлиқ ўқиб чиққан book-блогерлар тўпланган. Улар сериал билан китобларни моҳирона таққослашди. Энг севган қаҳрамонларини тилга олишди. Айтганча, баъзилари Рамсийни жуда яхши кўрар экан - ҳа, бундай одамлар ҳам бор экан.

Суҳбат ҳам қувноқ, ҳам жуда носталгик бўлибди. Кимдир туғуруқхонада сериални кўрганини эсласа, яна кимдир саккизинчи мавсум финалига қандай жаҳли чиққанини эслади. Ўзингизни дўстларингиз билан гулхан атрофида ўтиргандай ҳис қилишни хоҳлайсизми? Унда подкастни ёқинг. Фақат огоҳлантириб қўяй - эҳтимол, бутун туркумни қайтадан ўқиб чиқишни истаб қоларсиз.

Ҳавола:
👉 https://youtu.be/XbdnCtKQio4
👍22😐31🤯1
Иқтисодий очиқлик сари қадам

Президент қарори билан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини янада самарали ташкил этишга қаратилган қадамлар белгиланди. Бу контрафакт маҳсулотларга қарши самарали курашиш билан бирга рақобат муҳитини яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Энг асосийси, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркор учун кодни қўллашдаги 90 кунлик муддат бекор қилиниб, янги қулай тартиб жорий этилди: код фақат қўллангандан сўнг тўланади. Бу орқали ортиқча харажатлар камайиб, иш жараёни соддалашади.

2025 йил 1 июлдан:

🔹 Импорт қилиб олинган дори воситаларини сотиш фақат электрон ҳисобварақ-фактура орқали амалга оширилади. Яъни, Ўзбекистонга олиб кирилган дори воситаларини улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорларга фақат расмий дилер ёки ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг ўзи электрон тарзда расмийлаштириб сота олади.

🔹 Рақамли маркировка қилинган маҳсулотларни улгуржи сотиш энди фақат нақд пулсиз, банк орқали амалга оширилади. Яъни, бундай маҳсулотлар учун ҳисоб-китоблар қўлма-қўл эмас, балки банк ҳисоб рақамлари орқали юритилади.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🤔11🤣6😁5😢2
Америкалик конгрессмен уруш бўйича ҳеч қандай натижа бўлмаётганлиги сабабли Украинани қуроллантиришни давом эттиришни таклиф қилди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Дон Бэкон Россиянинг сўнгги кунлардаги кенг кўламли ҳужумларидан сўнг Москва билан тинчлик музокаралари олиб бориш ғоясини рад этди ва қатъий чоралар кўришга чақирди.

"Ҳақиқатни тан олиш вақти келди. Тинчлик музокаралари Путинга ҳеч қандай таъсир қилмаяпти. Кремл ўз тажовузкор ҳаракатларини давом эттирмоқда ва Украинани бўйсундириш режасидан воз кечмайди. Путиннинг мақсади Украинани эгаллаб олиш, у фақат бу урушда ютиб бўлмаслигини тушунганидагина тўхтайди. АҚШ ва иттифоқчилар Украинани тўлиқ қуроллантириши, Россияга максимал даражада қаттиқ санкциялар жорий қилиши ва хорижий давлатларда музлатилган 300 миллиард долларлик Россия активларини мусодара қилиши керак", деб ёзди конгрессмен Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Республикчилар партияси аъзоси Дон Бэкон АҚШ конгрессменлари орасида Украинани энг изчил равишда қўллаб-қувватловчилардан бири ҳиcобланади. Бэкон 2025 йил март ойида The New York Times газетасида эълон қилинган мақоласида Трамп маъмуриятининг Россияга нисбатан “ҳаддан ташқари юмшоқ” позициясини танқид қилган эди.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9814🤣2
Ўзбекистонда инфляция 2025 йилда Марказий банкнинг мақсадли кўрсаткичидан юқори бўлиши прогноз қилинмоқда

Энергия ресурслари тарифларининг босқичма-босқич оширилиши давом этаётгани сабабли яқин келажакда Ўзбекистонда инфляция юқори даражада сақланиб қолади, дейилади S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги шарҳида.

S&P таҳлилчиларига кўра, 2025 йилда инфляция 2020−2024 йиллардаги ўртача 11,1 фоизга нисбатан 10,1 фоизни ташкил этади. 2028 йилга бориб бу кўрсаткич 8,6 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Марказий банкнинг турли сценарийларида инфляция 5 фоиз бўлишини прогноз қилмоқда, лекин S&P кутилмаларига кўра инфляция кўрсаткичи 8,6 фоиз бўлади. Яъни 2026 йилнинг иккинчи ярмида 5 фоизлик инфляция мақсадига эришилмаслиги мумкин.

Шунингдек, агентлик ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси бўйича кутилмаларини тақдим этди:

2025 йил охирига келиб, курс 13 566,5 сўмга етиши мумкин (йил бошига нисбатан 646,02 сўмга ёки 5 фоизга юқори);
2026 йил — 14 244,83 сўм;
2027 йил — 14 957,07 сўм;
2028 йил — 15 704,92 сўм.

Аввалроқ Марказий банк 2025 йилга мўлжалланган прогнозида ўртача йиллик курсни 13 250 сўм этиб белгилаганди (2024 йилда кутилаётган даражадан 4,8 фоизга юқори). 2026 ва 2027 йилларда мос равишда 13 725 ва 14 150 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣39🤬4😁32😢2👍1🤔1🕊1
Ўзбекистонда ИИО ва Миллий гвардия ходимининг қонуний талабини бажармаганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун маъқулланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ортган.

Шу сабабдан, муҳокама қилинаётган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига:

— Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (амалда 1) бараваридан 12 бараваригача миқдорда;

— Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 бараваридан 30 (амалда 15) бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬97😁34🤣14👍5😱2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат қарзи қанчалик хавфли?

Бошқа мамлакатларда бу билан боғлиқ ҳолат қандай ўзи? Давлат қарзининг чегараси борми?

Sigma подкастда ушбу саволлар экспертлар билан муҳокама қилинган.

Батафсил:
👉 https://youtu.be/orVs0F5yMZ8?si=K7CDvVejc6In68DX
👍14🤣11🤔2😢21
Трамп Путинни яна бир бор танқид қилиб, у «олов билан ўйнашаётгани» ҳақида огоҳлантирди

«Владимир Путин тушунмаётган нарса шуки, агар мен бўлмаганимда, Россия билан аллақачон жуда ёмон нарсалар содир бўлган бўларди — ва мен ЖУДА ЁМОН нарсаларни назарда тутяпман. У олов билан ўйнашмоқда!» — деб ёзди Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

Бу АҚШ президентининг сўнгги бир неча кун ичида РФ президенти ҳақидаги иккинчи пости бўлди. Душанба куни Трамп Путин «кўплаб одамларни ўлдираётгани» ва «бутунлай ақлдан озганини» айтди ва журналистлар билан суҳбатда Россияга санкциялар билан таҳдид қилди.

Трампнинг сўзлари 25 майга ўтар кечаси Россия дронлари ва ракеталарининг Украина шаҳарларига берган энг йирик зарбаларидан бирига муносабат ўлароқ айтилди. Ҳужум оқибатида бутун мамлакат бўйлаб 12 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Умуман олганда, Россия қўшинлари Украинага 367 та дрон ва ракета учирди.

«Агенство» нашрининг қайд этишича, Трампнинг АҚШга янги санкциялар киритиш билан таҳдиди ортидан Россия Украинага ҳаво ҳужумлари интенсивлигини бир неча баробарга камайтирган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁51👍22🤔53
🇺🇿🇺🇦🇷🇺 Ўзбекистонда суд маҳаллий фуқарони “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси сафида Украина урушида қатнашгани учун беш йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилди — “РИА Новости”

Суд маълумотларига кўра, эркак 2022 йилда Россияга пул топиш мақсадида кетган, кейинчалик “Вагнер” сафига қўшилишга қарор қилган ва Краснодар ўлкасида ҳарбий тайёргарлик курсини ўтаган.

Шундан сўнг у Украинага қарши урушда иштирок этган, жанглар давомида жароҳат олиб, даволанган. 2023 йил март ойида эса ушбу эркак Ўзбекистонга қайтган. Уни шу йили ҳибсга олишган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57😁43🤔3🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Александр Македонский вафотидан сўнг унинг улкан империяси генераллар ўртасида бўлиб олинди. Улар орасида энг қудратлиларидан бири — Салавкий I Никатор эди. У қисқа фурсатда тарихда Салавкийлар империяси номи билан машҳур бўлган давлатга асос солди. Бу империя Ғарбда ҳозирги Туркиядан тортиб, Шарқда Эрон, Ироқ, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистоннинг жанубий қисми ва Туркманистонгача бўлган ҳудудларни ўз ичига олган.

Салавкийлар ким эди? Улар бизнинг ҳудудларда яшаган аждодларимизми? Тарихда Ўрта Осиё халқлари билан юнонларнинг аралашуви қандай кечган?

Бу ҳақда “Худди Шундай” каналидаги янги сонда билиб олинг: https://youtu.be/7pWx1eG1UUE?si=bdmKnEao2AxkaU90
17🤔5👍3🤣3
2025/07/08 23:47:29
Back to Top
HTML Embed Code: