This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес бошлаб қўйгансиз, кутилмаганда бизнесингиз кенгайиб, гуркираб кетди. Филиаллар очиб, ходимларингизни кўпайтириб ташладингиз. Лекин сиз бизнесингизни патентлай олмайсиз, нега?
Қўштирноқ подкастда “Patentlab” корхонаси асосчиси юрист Сардор Раҳмонов бу ҳақда тўлиқ маълумот бериб ўтган. Кўриш тавсия этилади.
▶️ https://youtu.be/W5F2--178XY
Қўштирноқ подкастда “Patentlab” корхонаси асосчиси юрист Сардор Раҳмонов бу ҳақда тўлиқ маълумот бериб ўтган. Кўриш тавсия этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мерлин” сериали ёдингиздами?
Бепарво шаҳзода Артур аста-секин донишманд, адолатли қиролга айланади.
Колин Морган ва Бредли Жеймс ўртасидаги кимё эса… эътибордан четда қолмасин. Уларнинг дўстлиги – чин дўстлик нима эканини қайта тушунтиради.
Қалъа, костюмлар, мусиқалар… Ижодкорлар буларни эмас, балки минглаб инсонларнинг болалаигини яратди! Шунинг учун ҳам бу сериал кўнглимизда афсона бўлиб қолди.
✨ Шу гўзалликни яна бир бор эсламоқчи бўлсангиз, “Susambil” бу сафар нафақат таҳлил, балки кўзга ёш келтирадиган видео тайёрлаган.
🔗 Томоша қилинг: https://youtu.be/7BdTYB6dInc

Россияда ўтказилган рейдда озарбойжонликлар ҳалок бўлди, Боку бунга жиддий норозилик билдирди
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 27 июн куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан озарбойжонликлар яшайдиган манзилларда ўтказилган рейдлар оқибатида Озарбойжон Республикаси фуқаролари вафот этган.
Екатеринбургда озарбойжонликларнинг қўлга олиниши муносабати билан Россиянинг ушбу мамлакатдаги вақтинчалик ишлар вакили Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга норозилик нотаси топширилди.
"Озарбойжонликлар яшовчи уйларга уюштирилган рейд оқибатида юртдошларимиз ҳалок бўлгани, айримларининг оғир тан жароҳати олгани, 9 киши ҳибсга олингани муносабати билан чуқур ташвиш билдирамиз. Биз Россиядан ушбу иш бўйича зудлик билан тергов ўтказишни ва мазкур номақбул зўравонлик учун айбдорларни имкон қадар тезроқ жавобгарликка тортишини кутамиз", — дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.
Аввалроқ рус E1 нашри Екатеринбургда ўтказилган рейд оқибатида, "ўтган йиллардаги ишларни текшириш доирасида" элликдан ортиқ киши ҳибсга олинганини маълум қилган эди. Таъкидланишича, иш бўйича асосий гумонланувчилардан бири хавфсизлик кучлари бостириб кирган вақтда вафот этган.
Озарбойжон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари келиб чиқиши озарбойжонлик бўлган Россия фуқаролари — Сафаровлар оиласининг яшаш манзилларида махсус амалиёт ўтказган. Гумонланувчилар қариндошларининг айтишича, рейд оқибатида икки ака-ука Ҳусайн ва Зиёдин ҳалок бўлган, яна саккиз киши калтакланиш натижасида турли тан жароҳатларини олган. Ҳалок бўлганлар ресторан бизнеси билан шуғулланишгани, Екатеринбургдаги "Каспий" ресторани уларга қарашли бўлгани айтилади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Федерал хавфсизлик хизмати операцияси 2001 йилда ушбу ресторанда содир этилган қотиллик иши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Рейд давомида хорижий фуқароларни нафақат таҳқирлаш, балки ўлдириш даражасига ҳам чиқибдими, демак, Россияга мамлакат номидан расмий нота бериш ҳам таъсир қилмай қолибди. Бу ерда қандайдир жиддийроқ чоралар кўрилиши керак. Ҳар сафар рус расмийсини бир пиёла чой устида суҳбатлашиш учун чақиртирадиган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўрганиб чиқиши лозим бўлган вазият.
🔥 @fayzboguz

Муваффақиятли хизмат ортида мустаҳкам оила туради
Ҳар бир инсон ҳаётида икки устун бор: иш ва оила. Бирини устун қилиб, иккинчисини унутган одам охири ёлғизликда қолади.
Фарзандингиз сиз билан ўтган бир кеча мулоқотга, бир кечки овқатга, бир онлик эътиборга зор. Шу “бир дақиқа”лар тўпланиб, тарбияга, руҳиятга, муҳаббатга айланади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази тайёрлаган видеороликда ҳам шу нарса эслатилди: Оиладаги ҳар бир лаҳза инсонни руҳан бойитади. Руҳан бой одам эса хизматда ҳам очиқ юрак, пок ният билан ишлайди.
Якшанба куни — фарзандингиз, ота-онангиз ва жуфтингиз билан ўтадиган кун бўлсин. Улар билан суҳбат қуринг, сайр қилинг, бир дастурхонда овқатланинг. Шу нарсалар сизни янада юксалтиради.
Чунки оиладаги ҳар бир меҳр эртангизнинг пойдеворидир.

Қозоғистонда янги Chevrolet автомобиллари нархи сезиларли даражада арзонлашди
Бу ҳақда Kursiv Kazakhstan нашри хабар берди.
Нархнинг пасайиши бренднинг камида учта моделига таъсир кўрсатган. Хусусан, Cobaltʼнинг Optimum комплектацияси нархи 8,19 млн тенгедан (198,1 млн сўм) 7,29 млн тенгега (176,3 млн сўм) пасайган бўлса, Оnixʼнинг механик узатмалар қутисига эга базавий модели 6,99 млн тенгегача (169,1 млн сўм), Tracker’нинг бошланғич нархи эса 9,99 млн (241,7 млн сўм) тенгега туширилган.
Chevroletʼнинг Қозоғистондаги расмий вакиллари бу ўзгаришни компаниянинг нарх сиёсатини доимий равишда қайта кўриб чиқиш сиёсатининг бир қисми сифатида баҳолаган.
«Нархларни мунтазам равишда кўриб чиқиш сиёсати доирасида ва жорий бозор шароитларини инобатга олган ҳолда Қозоғистонда Chevrolet брендининг баъзи моделлари нархи арзонлаштирилди. Ушбу қарор Chevrolet автомобилларини мижозларимиз учун янада қулайроқ қилиш мақсадида қилинган», дейилади расмий баёнотда.

Остонадан келган маълумотларга кўра, Россия сўнгги бир неча ой давомида Марказий Осиё давлатларини тарих ва жамиятшунослик бўйича мактаб дарсликлари мазмунини қайта кўриб чиқишга кўндиришга уринмоқда. Асосий эътирозлар совет даври, мустамлакачилик мероси, дрепрессиялар, Иккинчи жаҳон урушидаги СССР роли, Ленин ва КПССга берилган танқидий баҳоларга қаратилган. Москва дарсликлардаги бу мавзуларни “русларга қарши” ва икки томонлама муносабатлар учун сиёсий жиҳатдан зарарли деб ҳисоблаб, уларни юмшатишни талаб қилмоқда.
Бироқ минтақа пойтахтларида бу жараён миллий манфаатлар асосида қайта йўналтирилмоқда. Расмийлар илмий экспертиза, академик эркинлик ва тарихий плюрализм зарурлигини қайд этиб, Россия босимига қарши турмоқдалар. Рус экспертлари бу ҳолатни оддий бюрократик тўсқинлик эмас, балки онгли сиёсий йўналиш сифатида талқин қилишмоқда: Марказий Осиё аста-секин, аммо изчил равишда Россия тарихий қарашларига муқобил бўлган ўз тарихий идентификациясини шакллантирмоқда.
Шубҳасиз, бу Москва учун хавотирли сигнал. Минтақа давлатларининг иқтисодий аҳамиятини ҳисобга олиб, Кремл ҳозирча босимнинг қаттиқ усулларидан тийилиб турибди. Бунинг ўрнига “интеллектуал қарши ҳужум”га урғу берилмоқда: оммавий ахборот воситалари, нашрлар, конференциялар ва минтақадаги руспараст ННТлар орқали россиялик тарихчилар ёш авлод онгида ўз талқинларини мустаҳкамлашга уринади.
Хулоса қилиб айтганда, энди дарсликлар шунчаки тарих эмас, балки келажак устидан назорат учун кураш майдонига айланган. Марказий Осиё эса ўз тарихини ўзи ёзишга қатъий бел боғлаган.

Сталин АҚШнинг ёрдамисиз СССР 2-жаҳон урушида мағлуб бўлишини тан олган
Совет Иттифоқи етакчисининг бу кутилмаган баёноти “Правда” газетасининг Германия устидан қозонилган ғалабанинг 5 йиллигига бағишланган сонида эълон қилинган.
Сталиннинг сўзларига кўра, Совет Иттифоқида ҳарбий техника, ўқ-дорилар, ресурслар ва бошқа зарур воситалар етишмаслиги муаммоси бўлган, бу борада америкаликлар ўзларининг “лендлиз” дастури орқали ёрдам берган.
"Бу уруш – техникалар уруши эди, АҚШ бизга ҳарбий техникаларни улкан миқдорда етказиб берди. Бизда портловчи моддалар, ўқ-дорилар, ҳатто милтиқ ўқлари учун зарур жиҳозлар ҳам йўқ эди. Америкаликлар бизни чиндан ҳам қутқарди. Айнан иттифоқчилар мамлакатимизни мағлубиятдан сақлаб қолди", — дея изоҳ берган Сталин.

Дрифтёр Севинч Бахтиёрова Plossla подкастида ўзининг устахонадаги қизиқарли тажрибаси ҳақида гапириб чиқибди.
У машина устахонасида шогирд бўлиб ишлар экан. Кўпчилик ҳайдовчилар машинасини ремонтга олиб келгач, у ерда қиз болани кўриб, “Бу қиз нима қиляпти бу ерда?” деб ҳайрон қолган.
Қиз бу вазиятни кулиб айтиб бераётганига қараганда, у бундай стереотипларга жиддий қарамайди, балки уларни синдиради🔥
Тўлиқ подкаст: https://www.youtube.com/watch?v=iuG-OaGwrVc

Озарбойжон ўз фуқароларининг ўлимига жавобан Россия давлат ва хусусий муассасалари томонидан ташкил этилган барча маданий тадбирларни бекор қилди
Бу ҳақда мамлакат маданият вазирлиги маълум қилди.
Бекор қилинган тадбирлар орасида концертлар, фестиваллар, спектакл ва кўргазмалар бор. Фуқароларга чиптага сарфланган пулларини қайтариб олиш учун савдо пунктлари ва онлайн платформаларга мурожаат қилиш тавсия қилинган.
Озарбойжон маданият вазирлиги ушбу қарорни Россия ҳуқуқ-тартибот органларининг Екатеринбургдаги ҳаракатларига жавобан қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Екатеринбург шаҳрида озарбойжонликларнинг яшаш ва иш жойларида кенг кўламли рейдлар ўтказилиб, Озарбойжоннинг 50 дан ортиқ фуқароси қўлга олинганди. Рейд давомида икки нафар Озарбойжон фуқаролари – ака-ука Зиёддин ва Ҳусайн Сафаров ҳалок бўлган.
Россиянинг Бокудаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Пётр Волоков мамлакат ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва унга расмий норозилик билдирилган. Ташқи сиёсий идора Россия хавфсизлик кучларининг ҳаракатларини «қабул қилиб бўлмас зўравонлик» деб атади.

Мана шунақа вазиятларда янги интеграция дея жар солинаётган туркий давлатлар бирлиги асли олганда қанчалик мўрт эканлиги кўриниб қолади. Биттаси Россия билан қарама-қарши позицияга чиқиб олса, бошқалари мум тишлагандек жим бўлиб қолишади. Қуруқ тадбирвозлигу баландпарвоз шиорлар ортида қуп-қуруқ фасаддан бошқа ҳеч вақо йўқ.
Ҳозир қозоқ, қирғиз, тожиклар раҳбарияти Марказий Осиё бирлиги, қардошлиги ҳақида жўшиб гапиришяпти. Лекин шу давлатларнинг биронтаси Путин Россияси билан ёмон муносабатда бўлганида, улар ҳам шу шиорларга қўшилармиди, нима деб ўйлайсиз? Менимча, йўқ. Путинга қарши мамлакатни бир зумда яккалаб қўйишарди. Каримов давридаги Ўзбекистонни ёдга олса кифоя.
Бугунги Марказий Осиё ва туркий давлатлар интеграцияси фақатгина Путиннинг рухсати билан амалга ошаётгандек гўё. Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия ва ҳатто туркий давлатлар иттифоқига қўшилган Венгрия ҳам Россия билан яхши муносабатларда. Буларнинг барчаси Путинга ҳар томонлама ёрдам беришга интиладиган давлатлар. Россияга қаттиқ боғланган давлатлардан иборат иттифоқни мустақил дея оламизми? Йўқ. Мустақил бўлмаган иттифоқ дунёда қандайдир статусга эга бўла оладими? Йўқ.
Бир томондан олиб қаралганда, бу, албатта, жуда ёмон - Россия бу иттифоқни ҳар томонлама назорат қилади ва исталган пайт уни бузиб ташлаши ҳам мумкин. Бироқ шундай мураккаб вазиятда оптимистик прогнозлар ҳам йўқ эмас - шу баҳона бирлашиб олиб, келажакда яхши кучга айланиб олса бўлади. Балки шунга умид билдирилаётгандир.

Мактабларда 19 минг 500 нафар информатика ўқитувчиси фаолият юритмоқда. Президентнинг ёшлар билан учрашувида маълум қилинишича, энди уларнинг тайёргарлиги янги босқичга чиқади — Массачусетс технология институти дастури асосида ўқув дастурлари янгиланади.
Ҳар бир вилоятдан 100 нафар ўқитувчи Янги Ўзбекистон университетида махсус дастур асосида ўқитилади. Улар ўз ҳудудидаги ўқитувчиларни икки йил мобайнида каскад усулида қайта тайёрлайди.
Бу ташаббус орқали беш йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект асосларини билиб чиқиши кутиляпти.
Шу билан бирга, «Рақамли авлод қизлари» лойиҳаси ҳам кенгаймоқда — бу йил камида 50 минг нафар қизлар қамраб олинади. 7 мингдан зиёд ёшларнинг 120 та стартап лойиҳаси танлаб олинган.
🔥 @fayzboguz
Ҳар бир вилоятдан 100 нафар ўқитувчи Янги Ўзбекистон университетида махсус дастур асосида ўқитилади. Улар ўз ҳудудидаги ўқитувчиларни икки йил мобайнида каскад усулида қайта тайёрлайди.
Бу ташаббус орқали беш йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект асосларини билиб чиқиши кутиляпти.
Шу билан бирга, «Рақамли авлод қизлари» лойиҳаси ҳам кенгаймоқда — бу йил камида 50 минг нафар қизлар қамраб олинади. 7 мингдан зиёд ёшларнинг 120 та стартап лойиҳаси танлаб олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озарбойжон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида тинтув ўтказди
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Полиция офисни ўз назорати остига олгани айтилмоқда.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ойхон Ҳожизоде 2025 йил 24 феврал куни “Sputnik Озарбойжон”нинг фаолияти тугатилганини ва агентлик фақат битта мухбир учун аккредитация олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлигини билдирганди. Бунгача “Sputnik Озарбойжон” ходимлари сони 40 нафар бўлган. Шунга қарамай, агентлик ўз фаолиятини давом эттирган ва унинг ходимлари ишга келишда давом этгани аниқланган.
🔥 @fayzboguz
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Полиция офисни ўз назорати остига олгани айтилмоқда.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ойхон Ҳожизоде 2025 йил 24 феврал куни “Sputnik Озарбойжон”нинг фаолияти тугатилганини ва агентлик фақат битта мухбир учун аккредитация олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлигини билдирганди. Бунгача “Sputnik Озарбойжон” ходимлари сони 40 нафар бўлган. Шунга қарамай, агентлик ўз фаолиятини давом эттирган ва унинг ходимлари ишга келишда давом этгани аниқланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Университетлар кўпаяпти… Сифат-чи?
Олий маълумот олиш ҳар бир ёшнинг орзуси. Фарзанди “унверситетга кирди”, деган гапни эшитганида ота-онанинг кўзлари ёнади. Лекин гап шунчаки университетга кириш ё дипломда эмас, аслида ўша ота-она ҳам “болам олим бўлсин, яхши мутахассис бўлсин”, деб ният қилади.
Охирги 5 йилда юртимизда хусусий университетлар сони 70 тага етди. Яъни олий таълим олиш имконияти кенгайди. Бу – яхши. Лекин ҳамма “университет” номини олган таълим ташкилотлари ҳам сифатли таълим беряптими?
Масалан, эътибор берган бўлсангиз керак, нодавлат ОТМлардан кўпчилиги 3-4-қаватдаги ижарадаги офисларда жойлашган. Пастки қаватда дўкон ёки кафе, юқорида эса “университет”. Бунақа жойларда шунча минг талабага қандай шароит яратиш мумкин?
Айримлари барчаси чет элдан олиб келинган, шароитлари зўр, халқаро талабларга жавоб беради, деб реклама қилиняпти. Лекин, ичига кирсангиз, фан дастурлари ҳам, дарс ўтадиган устозлари ҳам ўзимиздан бўлади, баъзан ҳатто бошқа давлат ОТМларидан шунчаки “нусха” кўчириб қўя қолишади. Буларни нега ҳеч ким текширмаяпти?
Яна кўп жойларда ҳатто кутубхонаси ҳам йўқ. Аслида университет — бу кутубхона атрофида жойлашган муассаса бўлиши керак. Олий таълимнинг мағзи аудитория эмас, кутубхонада бўлади.
Энг даҳшатлиси, 2-семестр ўрталарида ҳам талабаларни қабул қилишяпти. Ўқишнинг ярмидан келган талаба қайси фанни ўзлаштиради? Йил тугаб қолганда қандай сессия топширади? Яна “порахўрлик” авжига чиқиб кетадими?
Айрим нодавлат университетларида шартнома тўлови 20-30 миллион сўм. Бироқ, таълим сифати шунга ярашами? Ваъда қилинган нарсалар амалга ошириляптими? Аксарият ҳолларда йўқ.
Ҳозирча бу соҳада қонунчиликда талаблар заиф. Университет очмоқчи бўлгандан нафақат устав фонди, балки биноси, ўқитувчиси, адолатли қабул жараёни, меҳнат бозорига интеграцияси ҳақида аниқ талаб сўралмаяпти. Ҳатто шундай ҳолатлар борки, лицензия олиш учун ҳаммасини зўр қилиб кўрсатишади, ишни бошлагандан кейин эса талабларга умуман риоя қилишмайди.
Мақсад фақат пулини олиб диплом бериш эмас, балки ҳақиқий мутахассис етиштиришга кафолат бўлиши керак. Акс ҳолда, буларнинг оддий дипломсотарликдан нима фарқи қолади?

"Атрофимда дугоналарим деярли ҳаммаси бошқарувчи лавозимида ишлайди, ҳаммамиз бирга институтда ўқиганмиз".
Қўштирноқ подкастида бу сафар 30 ёшга тўлмасдан муҳим қарорлар қабул қилаётган ва бир қанча ходимларни бошқараётган ёшлар, ёш бизнес раҳбарлари билан суҳбат олиб борилган. Бу ёшда бизнес бошқараётганлар кўп, дейишмоқда улар. Инсон ривожланишида унинг атроф муҳити ҳам таъсир қилишига мисол.
▶️ https://youtu.be/O1VykHeuPKo
Қўштирноқ подкастида бу сафар 30 ёшга тўлмасдан муҳим қарорлар қабул қилаётган ва бир қанча ходимларни бошқараётган ёшлар, ёш бизнес раҳбарлари билан суҳбат олиб борилган. Бу ёшда бизнес бошқараётганлар кўп, дейишмоқда улар. Инсон ривожланишида унинг атроф муҳити ҳам таъсир қилишига мисол.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бокуда “Sputnik Озарбойжон” нашри бош офисида ишлаб келган икки нафар ФСБ ходими қўлга олинди
Озарбойжон куч тузилмалари “Sputnik Озарбойжон” нашрининг бош муҳаррири Игор Картавих ва бош муҳаррир ўринбосари Евгений Белоусовни қўлга олди. Бу ҳақда Озарбойжон Ички ишлар вазирлиги маълум қилмоқда.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, ушбу шахслар Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) агентлари ҳисобланишади.
Қизиқ, биздаги “Спутник Ўзбекистон” нашри ходимларининг неччи нафари журналист экан🤔
🔥 @fayzboguz
Озарбойжон куч тузилмалари “Sputnik Озарбойжон” нашрининг бош муҳаррири Игор Картавих ва бош муҳаррир ўринбосари Евгений Белоусовни қўлга олди. Бу ҳақда Озарбойжон Ички ишлар вазирлиги маълум қилмоқда.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, ушбу шахслар Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) агентлари ҳисобланишади.
Қизиқ, биздаги “Спутник Ўзбекистон” нашри ходимларининг неччи нафари журналист экан🤔
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инстаграмдаги сохта шифокор, табибларнинг найранглари
Сигма Подкастда яхши лойиҳа бошланибди. Далилларга асосланган тиббиёт ҳақида сўз юритувчи “Шифокорлар Хонаси”.
Ушбу сонларда онколог Рустам Норбаев ва терапевт Жавоҳир Холмуҳаммедов биргаликда замонавий тиббиёт ҳақида сўз юритишади, профессионаллар билан суҳбатлар ўтказади.
Томоша қилинг, қариндошлар гуруҳига юборинг:
https://youtu.be/bjS0MO22i5A?si=66O_f_B4GEelBh-U

Июль ойи кириб келди. Янги ойда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram-каналларни бир жойга жамладик.
Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.
Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!
👉 https://www.tg-me.com/addlist/5W_7kY6tnINlNDNi

Ибрат Сафо ёзмоқда:
“Халқаро муносабатларни ўқиган дўстларим билишади, халқаро қонунларда "reciprocity" тамойили бор. Яъни, бирон давлат сенга бирон амални қўлласа, сен ҳам шундай амални унга қарши қўллашга ҳақлисан.
Оғирроқ ҳолатларда бу ҳарбий амалиётларда кўп кузатилади, охирги мисоллардан бирида Исроилнинг ҳужумига қарши Эрон жавоб ҳужумларини қилди, баъзида ҳатто бу ҳужумлар олдиндан келишилади, reciprocity тамойилига содиқ қолиш учун (Қатардаги АҚШ базасига ҳужум ҳақида Теҳрон Вашингтонга икки соат олдин хабар берган, Вашингтон бунга "рози бўлган", чунки reciprocity бор.) Енгилроқ ҳолатларда эса, бир давлат иккинчи давлатнинг жосусларини овлаб чиқариб юборса, иккинчи давлат ҳам номига бўлса ҳам бир қанча жосусларни чиқариб юборади. Иккови ҳам билади бир-бирида жосуслари ишлаётганини. Бу Россия-АҚШ, Россия-Британия муносабатларида кўп кузатилади.
Агар бу тамойилга амал қилинмаса, бир давлатнинг иккинчи давлат устидан қудрати ошиб бораверади ва иккинчи давлатнинг халқаро обрўйи топталади”.
Бугун Озарбойжон ҳам Россиянинг хатти-ҳаракатларига нисбатан айнан шу қоидага асосланган ҳолда жавоб бермоқда. Кеча Россияда озарбойжонлик диаспора вакиллари ҳибсга олинган эди, бироқ бугун Озарбойжонда рус тилидаги мактаблар бутунлай ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққанидан сўнг улар тезда қўйиб юборилди. Алиев ўз мамлакатининг мустақил позициясини дадиллик билан ҳимоя этишда давом этмоқда.
Бундан икки ҳафтача олдин Россияда ўзбекистонлик муҳожирларга қарши ўтказилган рейд видеолари ҳамон тармоқларда айланиб юрибди. Мария Заҳарова ишни ўрганиб чиқишини айтиб ваъда берганмиди, нима бўлди шу?

Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли қарори қабул қилинибди. Унда хусусий ОТМ эгаларига бир қатор шартлар қўйилган.
Масалан, хусусий ОТМ эгасига 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш талаби қўйиляпти. Бу маблағ муассаса фаолияти тўхтатилган тақдирда талабаларни бошқа ОТМларга ўтказиш, ўқишини давом эттириш учун ишлатилиши айтилмоқда.
Шунигдек, ОТМларнинг дастлабки устав фонди 2 млн доллардан кам бўлмаслиги, ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотлари майдони энг ками 5 минг кв/метр бўлиши шартлиги белгиланяпти.
Энди бу соҳага катта пуллар тикилади. Етарли ресурс ва шароитларга эга тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат вужудга келади. Хусусий ОТМлар ичидан фақат жаҳон стандартлари сифатига жавоб бера оладиганлари қолади.
🔥 @fayzboguz
Масалан, хусусий ОТМ эгасига 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш талаби қўйиляпти. Бу маблағ муассаса фаолияти тўхтатилган тақдирда талабаларни бошқа ОТМларга ўтказиш, ўқишини давом эттириш учун ишлатилиши айтилмоқда.
Шунигдек, ОТМларнинг дастлабки устав фонди 2 млн доллардан кам бўлмаслиги, ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотлари майдони энг ками 5 минг кв/метр бўлиши шартлиги белгиланяпти.
Энди бу соҳага катта пуллар тикилади. Етарли ресурс ва шароитларга эга тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат вужудга келади. Хусусий ОТМлар ичидан фақат жаҳон стандартлари сифатига жавоб бера оладиганлари қолади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Украинада уруш бошланишидан олдин НАТО давлатлари ўз ваъдаларини бузиб, шарқ томон кенгайишни бошлаган.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика алянси аъзолари ҳарбий харажатларнинг ўсишини Россия таҳдидлари билан изоҳласа-да, бу уларнинг «тажовузкорлиги» ҳақида гапиради.
«Аммо биз бу махсус ҳарбий операцияга қандай яқинлашдик, бу ҳақда ҳеч ким бир оғиз сўз айтмаяпти. Ва ҳаммаси қандай бошланди? НАТО шарққа кенгаймайди деб бизга дам беришди, алдашди, халқ тили билан айтганда чув туширишди. Ваҳоланки, бутун дунёга маълум, НАТО шарққа бир қарич ҳам кенгаймайди деб Россияга ваъда берилди. Кейин эса кетма-кет кенгайиш тўлқини бошланди», деди Путин.
Бундан ташқари, Россия президенти Ғарб иқтисодларининг яқин орада қулашини башорат қилди. «Ғарб давлатларида нима бўляпти? Улар бизни доим дафн этишади. Тез орада ўзлари ўлади», деди у.
Путиннинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия ялпи ички маҳсулоти 4,3 фоизга ўсган бўлса, Евроҳудудда бу кўрсаткич бор-йўғи 0,9 фоизни ташкил этган, Европанинг етакчи иқтисодлари, хусусан, Германия «таназзул ёқасида мувозанатни сақламоқда». Шу билан бирга, Россия президенти жорий йилда Россия иқтисодиётининг ўсиши «анчагина оддийроқ» бўлишини таъкидлади, бу эса «инфляцияга қарши кураш» билан изоҳланади.