Telegram Web Link
Июль ойи кириб келди. Янги ойда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram-каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://www.tg-me.com/addlist/5W_7kY6tnINlNDNi
👍9🤔41
Ибрат Сафо ёзмоқда:

“Халқаро муносабатларни ўқиган дўстларим билишади, халқаро қонунларда "reciprocity" тамойили бор. Яъни, бирон давлат сенга бирон амални қўлласа, сен ҳам шундай амални унга қарши қўллашга ҳақлисан.

Оғирроқ ҳолатларда бу ҳарбий амалиётларда кўп кузатилади, охирги мисоллардан бирида Исроилнинг ҳужумига қарши Эрон жавоб ҳужумларини қилди, баъзида ҳатто бу ҳужумлар олдиндан келишилади, reciprocity тамойилига содиқ қолиш учун (Қатардаги АҚШ базасига ҳужум ҳақида Теҳрон Вашингтонга икки соат олдин хабар берган, Вашингтон бунга "рози бўлган", чунки reciprocity бор.) Енгилроқ ҳолатларда эса, бир давлат иккинчи давлатнинг жосусларини овлаб чиқариб юборса, иккинчи давлат ҳам номига бўлса ҳам бир қанча жосусларни чиқариб юборади. Иккови ҳам билади бир-бирида жосуслари ишлаётганини. Бу Россия-АҚШ, Россия-Британия муносабатларида кўп кузатилади.

Агар бу тамойилга амал қилинмаса, бир давлатнинг иккинчи давлат устидан қудрати ошиб бораверади ва иккинчи давлатнинг халқаро обрўйи топталади”.

Бугун Озарбойжон ҳам Россиянинг хатти-ҳаракатларига нисбатан айнан шу қоидага асосланган ҳолда жавоб бермоқда. Кеча Россияда озарбойжонлик диаспора вакиллари ҳибсга олинган эди, бироқ бугун Озарбойжонда рус тилидаги мактаблар бутунлай ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққанидан сўнг улар тезда қўйиб юборилди. Алиев ўз мамлакатининг мустақил позициясини дадиллик билан ҳимоя этишда давом этмоқда.

Бундан икки ҳафтача олдин Россияда ўзбекистонлик муҳожирларга қарши ўтказилган рейд видеолари ҳамон тармоқларда айланиб юрибди. Мария Заҳарова ишни ўрганиб чиқишини айтиб ваъда берганмиди, нима бўлди шу?

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
71👍63🤔17🤣15💯9🤬5😐2🕊1
Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли қарори қабул қилинибди. Унда хусусий ОТМ эгаларига бир қатор шартлар қўйилган.

Масалан, хусусий ОТМ эгасига 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш талаби қўйиляпти. Бу маблағ муассаса фаолияти тўхтатилган тақдирда талабаларни бошқа ОТМларга ўтказиш, ўқишини давом эттириш учун ишлатилиши айтилмоқда.

Шунигдек, ОТМларнинг дастлабки устав фонди 2 млн доллардан кам бўлмаслиги, ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотлари майдони энг ками 5 минг кв/метр бўлиши шартлиги белгиланяпти.

Энди бу соҳага катта пуллар тикилади. Етарли ресурс ва шароитларга эга тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат вужудга келади. Хусусий ОТМлар ичидан фақат жаҳон стандартлари сифатига жавоб бера оладиганлари қолади.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🤬74🤔4😁2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Владимир Путин

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Украинада уруш бошланишидан олдин НАТО давлатлари ўз ваъдаларини бузиб, шарқ томон кенгайишни бошлаган.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика алянси аъзолари ҳарбий харажатларнинг ўсишини Россия таҳдидлари билан изоҳласа-да, бу уларнинг «тажовузкорлиги» ҳақида гапиради.

«Аммо биз бу махсус ҳарбий операцияга қандай яқинлашдик, бу ҳақда ҳеч ким бир оғиз сўз айтмаяпти. Ва ҳаммаси қандай бошланди? НАТО шарққа кенгаймайди деб бизга дам беришди, алдашди, халқ тили билан айтганда чув туширишди. Ваҳоланки, бутун дунёга маълум, НАТО шарққа бир қарич ҳам кенгаймайди деб Россияга ваъда берилди. Кейин эса кетма-кет кенгайиш тўлқини бошланди», деди Путин.

Бундан ташқари, Россия президенти Ғарб иқтисодларининг яқин орада қулашини башорат қилди. «Ғарб давлатларида нима бўляпти? Улар бизни доим дафн этишади. Тез орада ўзлари ўлади», деди у.

Путиннинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия ялпи ички маҳсулоти 4,3 фоизга ўсган бўлса, Евроҳудудда бу кўрсаткич бор-йўғи 0,9 фоизни ташкил этган, Европанинг етакчи иқтисодлари, хусусан, Германия «таназзул ёқасида мувозанатни сақламоқда». Шу билан бирга, Россия президенти жорий йилда Россия иқтисодиётининг ўсиши «анчагина оддийроқ» бўлишини таъкидлади, бу эса «инфляцияга қарши кураш» билан изоҳланади.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁62🤣61💯76👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Анор” – ватандош ёшлар учун янги саҳифа

Бўстонлиқ туманидаги “Ниҳол” оромгоҳида 50 нафар чет элда яшовчи ёш ватандошлар “Анор” лойиҳаси доирасида мароқли ҳордиқ чиқардилар. 12 кун давомида ёшлар она тили, маданият ва миллий анъаналар билан яқиндан танишди, янги дўстлар орттирди.

Бу лойиҳага 400 дан ошиқ ариза келиб тушган. Улар ичидан энг фаол ва лаёқатли ёшлар танлаб олинган.

Ушбу лойиҳанинг ёпилиш маросимида “O‘zbekistonlikmiz” мобил иловаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу илова ёшларга она тилини осон ва қизиқарли ўрганишга ёрдам беради.

Чет элда ўсиб келаётган ёш ватандошлар учун Ватанни ҳис қилиш осон эмас. Лекин шундай лойиҳалар орқали бу туйғуга йўл очиляпти. Бундай имконият ҳар бир ёш учун жуда муҳим.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16🤔4👍3
Ҳукуматнинг энг юқори пиллапояларида ўтирган амалдорларнинг кимлар билан янги қариндошлик ришталарини тузиб киндикларини боғлаётганларини кўрганда ҳайрон қолмасдан иложинг йўқ. Бир соҳага масъул амалдор, мисол учун, ўша соҳада катта бизнесларга эга бўлаётган тадбиркор билан қуда бўлади. Ташқарида 21-аср, лекин чамаси офисда ўғилга қизни бериш келишиб олинади. Мақсад нима экан, дейсан - шу соҳани кейин шу тадбиркорга осонгина сотишми? Тўйда икки ёшга (ё қайноталарига) тендерларсиз ҳаёт совға қилинадими? Ёки икки турли соҳага масъул амалдор бир-бири билан қуда-анда бўлади. Ёки биттаси чамаси уюшган жиноятда яхшигина ном қозонган ўғри биланам қуда бўворавуради.

Тепадаги инцест сделкалардан эса пастдаги халқ бехабар. Қайсидир катта амалдорнинг боласини мақтайди сўнг - “кўзи тўқ, котта додаси союз пайти торгбазада директор бўган, ҳозир адаси министр, қайнотасиям почти министр, холасини литий кони бор, ҳатто уйидаги югурдагиям ҳоким, в меру дерзкий лекин яхши бола/қиз” ва ҳоказо.

Бунақа қабилачиликни Ўзбекистондан бошқа жойда учратиш қийин. Ҳатто Африкада ҳам йўқ. Антропологияда бутун бошли янги йўналишни очиб тадқиқ қилишга арзийдиган мавзу бу. Кланшунослик деган фан очиб докторлик ишларини ёқласа бўлади. Нега тепада шундай қилишади, бунда рисклар ва дивидендлар қандай тарозига қўйилади, манфаатлар тўқнашуви кўзда тутиладими, икки ёш қандай кўндирилади - бунинг бари ўрганилиши керак.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯123😁149👍6🤬5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзи ҳамма терапияни олиб бўлиб кейин қанақадир табибга бориб шундан тузалдим деб ўйлайди одамлар”, — Онколог Рустам Норбаев

Замонавий тиббиёт далилларга асосланиб ишлайди. Инсонлар табиий деб ҳисоблайдиган ҳамма ўт-ўланлар таблетка, укол кўринишига ўтиб кетган.

Тиббиёт ҳақида ишончли маълумот олиш учун шу подкастни кўринг:

https://youtu.be/bjS0MO22i5A?si=flaZ1MGnNHNG_eFb
17😁10💯7
Сўнгги иккки йил давомида Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткич қайд этган

2022-2024 йилларда Қирғизистонда жон бошига даромад қарийб икки баробарга ошди. Бу Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткич бўлиб, ўсиш шу темпда давом этса, Қирғизистон 2027 йилда жон бошига даромад бўйича Ўзбекистонни ортда қолдиради.

Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг қайд этишича, сўнгги йилларда минтақада кузатилган кескинликлар кутилмаганда Қирғизистонга нисбатан юқори ўсиш учун қулай муҳит яратган. Хусусан, сўнгги уч йилда иқтисодий ўсиш ҳар йили 9 фоиздан шаклланди (минтақадаги энг юқори кўрсаткич). Жон бошига даромадлар эса 85 фоизга ўсиб, 2500 долларга етди. Таққослаш учун, бу даврда жон бошига даромад Тожикистонда 49 фоизга, Қозоғистонда 42 фоизга ҳамда Ўзбекистонда 37 фоизга ўсган.

Шунингдек, иқтисодчи Қирғизистон сўнгги уч йилда жон бошига даромади бўйича нафақат минтақада, балки дунёда энг тез ўсган мамлакатлардан бири бўлганини қайд этган.

“Агар сўнгги уч йилдаги (доллардаги) ўртача ўсиш давом этса, Қирғизистон 2026 йилда жон бошига даромад бўйича Ўзбекистонга деярли етиб олади, 2027 йилдан эса ўртача қирғизистонлик ўртача ўзбекистонликдан бойроқ бўлади. 2030 йилга бориб Қирғизистонда жон бошига даромад Ўзбекистонга нисбатан 1,5 баробарга юқорироқ бўлиши мумкин”, — дея қайд этган М.Холбоев.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁56🤣2515🤔9👍7💯5😐2🤯1
2025 йил — Ҳиндистон-Покистон низоси, дунё ядро уруши ёқасида.
Трамп (АҚШ): “Бўлди қилларинг, тез келиш”.
Ҳинд/Пок: “Окей”

2025 йил июн — Исроил-Эрон уруши, дунё яна катта уруш ёқасида.
Трамп (АҚШ): “Бўлди қилларинг икковинг ҳам, тўхтат жанжални”.
Ис/Эр: “Бўпти”.

2023 йил сентябр — Арманистон-Озарбойжон уруши.
Путин (Россия): “Бўлди қилинглар, икковинг бир ташкилотда!”
Арман/Озарбойжон: “Э пиште, тинчликпарвар кучларингни ҳам кўтар бердан!”

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁104🤣35👍54😐4😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи ўнлаб қоидабузарликлар содир этгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Malibu машинаси томонидан содир этилган юздан ортиқ қоидабузарликлар асоссиз бекор қилиб келингани ва бу автомобил вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедовнинг турмуш ўртоғига тегишли экани билдирилди.

Тегишли хабарлар тарқалгач, вилоят ИИБ ЙҲХБ бунга муносабат билдирди. Қайд этилишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилган ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг 5 нафар ходимига нисбатан интизомий жазо тайинланган.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, интизомий жазо олганлар орасида вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов ҳам бор. Аммо матбуот котиб машина эгаси ким эканлиги шахсга доир маълумот бўлганлиги боис бу ҳақда ҳеч нарса айта олмаслигини билдирди.

Шунингдек, муносабатда Malibu русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилгани айтилган. Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот котиби Элбек Қобиловнинг маълум қилишича, 2024−2025 йилларда ушбу машина томонидан содир этилган жами 61 та қоидабузарлик бўйича жарималар бекор қилинган.

Тармоқларда тарқалган видеода 40 081 SBA давлат рақамли Malibu ҳатто бир нечта ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳам ҳаракатланганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, хабарларда ушбу автомобиль 100 дан ортиқ қоида бузгани, лекин қоидабузарлик ҳақидаги қарорлар «охирги зарурат юзасидан содир этилганлиги сабабли» ўчиртирилгани айтилган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣100🤬53😁97👍6🕊2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотиннинг “охирги зарурат юзасидан” қилинган қоидабузарликлари сабаб Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Қайд этилишича, унинг ишдан олиниши Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилган.

Аввалроқ подполковник Акмал Аҳмедов турмуш ўртоғига тегишли Malibu-2 автомашинасида содир этилган қоидабузарликларни қонунга зид равишда яширишга урингани айтилганди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣72👍697😁4🤬3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тугун — бу ип ёки арқоннинг ўзини ўзига боғлашидан ҳосил бўлган чигаллик шакли бўлиб, у ипнинг учлари ечилмаслиги ёки бирор нарсани маҳкамлаш учун ишлатилади. Кундалик ҳаётда тугунлар жуда кўп ҳолларда қўл келади: масалан, пойабзал боғлашда, совға ўрашда, балиқ овлашда, кемачиликда ёки альпинистлар хавфсизлик арқонларини маҳкамлашда.

Ҳар хил вазиятлар учун турли хил тугунлар мавжуд — баъзилари маҳкам туради, баъзилари эса осон ечилади. Тугунлар нафақат амалий, балки эстетик мақсадларда ҳам ишлатилади: заргарликда, декоратив санъатда ёки халқ ҳунармандчилигида.

Шунингдек, тугунлар компьютер фанида, биологияда (масалан, ДНК чигалликларида) ва математиканинг ўзида ҳам моделлаштириш воситаси сифатида қўлланилади. Тугун оддий кўринса-да, унинг орқасида чуқур тушунча ва фойда ётади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/74-__wAbkTA?si=o2nMo_Pe3G91pxRC
👍126🤔6😁1
Ўзбекистонда “психолог” деган касбнинг уруғи тарқаб кетти, лекин ўзини бу ўта мураккаб касб эгаси дея тақдим қилаётганлар - психология ҳақида ҳатто юзаки билимга ҳам эга бўлмаган, ўз қарашларини бошқаларга сингдиришга уринаётган дилетантлар. Ўзбек жамиятида кўп касбларда бўлгани каби бу соҳани ҳам деярли буткул дилетантлар эгаллади. Улар руҳшунос эмас, руҳпурушлар.

Улар негадир тинмай фикр билдиради. Ҳудди ҳеч ким билмаган бир олий ҳақиқатни биладигандек. Аслида психолог жим ўтириши керак. Ҳақиқий психолог беморни жим ўтириб эшитади ва ҳар-ҳар замонда бемор билмаган жиҳатлар/йўллар/усуллар бўйича савол беради ва шу билан беморнинг ўз ҳаётий муаммоси бўйича янгича фикрлаш салоҳиятини очади. Психологик сессиялар охирида беморнинг ўзи ўзи учун хулоса қилиши керак, ўз муаммолари ечими ҳақида янгича фикрлашга эга бўлиши керак. Ўз шахсий фикрини беморга ўтказган, унга қайсидир йўлдан кетишни сингдирган психолог - камида масъулиятсиз, кўпида жиноятчи. Унинг бемаъни йўл-йўриғидан тушган бемор ўз психологиясига буткул қарши йўлдан кетиши мумкин ва бу унинг касалини фақат чигаллаштиради.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102💯3615😢2😁1🤬1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Авлоний — узоқ вақт тилга олинмаган исм

Совет даврида Абдулла Авлоний ижоди цензура соясида яшади. Унинг асарлари оммага тақдим этилмади, номи эса аста-секинлик билан сукутга чўмди.

Ва фақат 1990 йилларда, мустақиллик арафасидагина у қайта тан олина бошланди. Унинг китоблари нашр этилди, номи тикланди.

Аммо бир савол очиқ қолади: биз уни ҳали тўлиқ англаб олдикми?

🎙Қурултой подкастида шу ҳақда сўз боради. Бу галги меҳмон Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова бўлди.

📺 Томоша қилинг: https://youtu.be/cISifa5w36s
👍214🤔3
Ўзбекистон ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди

2025 йилнинг дастлабки чорагида Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 4,3 млрд долларга ошиб, умумий 68,4 млрд долларни ташкил қилиди. Бунда давлат ташқи қарзи 35,8 млрд доллар (+1,9 млрд), корпоратив ташқи қарз эса 32,6 млрд долларга (+2,4 млрд) тенг бўлди.

Бу ҳақда Марказий банкнинг биринчи чорак якунлари бўйича мамлакатнинг тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзи тўғрисидаги ҳисоботида айтилади.

Марказий банк ўз ҳисоботида Халқаро валюта жамғармаси ҳамда халқаро рейтинг агентликлари баёнотларида Ўзбекистоннинг ташқи қарз юки ўртача даражада эканлиги (асосан имтиёзли шартларда олингани) эътироф этилишини қўшимча қилган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬60🤣336🤯6😢6😱4🕊2
Ўзбекистонда йилдан-йилга узайиб бораётган жазирама иссиқ кунлар ва ҳавонинг ифлосланишига шунчаки ҳа-ҳа ҳи-ҳи вайнлар ва Орол фожиаси ҳақидаги юзаки мақолалар ҳамроҳлик қиляпти. Жиддий таҳлил ва прогнозлар йўқ, афсус. Президент билан учрашган ёшларнинг биронтаси "эртамиз нима бўлади бу кетишда" деб сўрамади. Айни дамда ўзимнинг ҳали 40 ёшга етмаган танишларим орасида инфаркт ҳоллари кўпайган, ҳали она сути оғзидан кетмаган ёшлар ҳам "черепной давлением бор" дейди, дарахт кесилаётганини кўрса индамай ўтиб кетади. Бу ёшараётган касалликларнинг кўпига иқлимнинг исигани ва ифлослангани сабаб.

Британиядаги цемент ва оҳак саноатида карбонат ангидридни ушлаш ва кўмиш технологиясини ўргана туриб, ўтган йил январида Президент Мирзиёев Ўзбекистондаги цемент соҳасини танқид қилгани эсимга тушди. У ўшанда 22 та янги цемент заводини қуриш таклифини қоралаганди. Бир неча кундан кейин Экология вазири цемент заводларининг 90 фоизи экологик талабларга жавоб бермаётганини айтиб бизни мурокобод қилди. Президентнинг танқидидан кўп ўтмай эса, Ўзбекистонда яна бир нечта цемент заводи қурилди. Global Cement ташкилотига кўра, цемент соҳаси Ўзбекистонда ўтган йил 34%га ўсибди. Цемент ва оҳак карбонат ангидриддан тозалаш энг қийин бўлган маҳсулотлардан бири. Ўзбекистондаги заводлардан биронтасида CO2 ни ушлаб қолиш ва кўмиш технологияси татбиқ этилмаган.

Ҳаво эса борган сари исиб, ифлосланиб боряпти.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111😢53💯1612😁2🤔1
Сенатор UzIMEI тизими бўйича рақамлаштириш вазири Шерзод Шерматовга сўров юборди

Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда 2019 йилдан буён мобил қурилмаларни IMEI-коди орқали рўйхатдан ўтказиш амалиёти жорий этилган, 2024 йилдан эса уларни Ўзбекистонга олиб киришда мажбурий декларация тўлдириш талаб этилади. Агар декларация тўлдирилмаса, қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида тўлов белгиланган.

Сенатор сўровида айтилишича, сўнгги пайтларда мазкур жараёндаги муаммолар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, uzimei.uz, my.gov.uz сайтлари ва BIRDA иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти чеклангани туфайли айрим ҳолларда хизмат ҳақи сунъий оширилмоқда.

Шунингдек, иккинчи SIM-карта учун IMEI2-кодни алоҳида рўйхатдан ўтказиш ва буни фақат қурилмани аввал рўйхатдан ўтказган жойда амалга ошириш талаби фуқаролар учун қўшимча мураккаблик ва харажатларни юзага келтирмоқда.

Юқорида келтирилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, «Парламент назорати тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига асосан, вазирдан uzimei.uz ва my.gov.uz платформалари ҳамда BIRDA мобил иловасидаги техник муаммоларни бартараф этиш, IMEI2-кодни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, UzIMEI тизимида мавжуд бюрократик талабларни юмшатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида 10 кун ичида маълумот тақдим этиши сўралмоқда.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁5813🤣10🤬5🤯3😢2
CNN: Трамп Москва ва Пекинни вайрон қилиш билан таҳдид қилган

АҚШ президенти Доналд Трамп 2024 йилги сайловолди кампанияси доирасидаги тадбирлар чоғида Россия раҳбари Владимир Путинни Украина билан уруш бошламаслик ҳақида қандай огоҳлантиргани, хусусан, “Москвани бомбардимон қилиш” билан таҳдид қилгани ҳақида сўзлаб берган. CNN тегишли аудиоёзувни эълон қилди.

Трампнинг бу таҳдиди ҳақида 2024 йилнинг май ойида Тhe Washington Post нашри ҳам ёзган эди, бироқ ўша пайтда аудиоёзувлар эълон қилинмаганди. CNNга кўра, аудиолар Республикачилар партиясининг НЬю-Йорк ва Флорида штатларидаги ҳомийлари билан учрашувларда ёзиб олинган.

"Мен Путинга “агар сиз Украинага бостириб кирсангиз, Москвани бомбардимон қиламан. Жиддий айтяпман, менда бошқа танлов йўқ”, деб айтдим. Кейин у “мен сизга ишонмайман, бўлиши мумкин эмас”, деди. Мен ׅ“шундай бўлади”, дедим", — дейди Трамп аудиолардан бирида.

АҚШ президентининг айтишича, Путин унга 10 фоиз ишонч билдирган. Бироқ у мазкур суҳбат қачон бўлиб ўтганига аниқлик киритмаган. Трамп, шунингдек, шу каби таҳдидни Хитой раҳбари Си Жинпин билан суҳбатда ҳам билдирганини айтган.

Қайд этиш жоизки, сайлов кампанияси давомида Трамп бир неча бор Россия ва Украина ўртасидаги урушни қисқа муддатда тугатишга ваъда берган. Президентликка киришган илк кунлариданоқ у ҳар икки томон тинчликка рози эканини айтган, аммо вақт ўтиши билан на Путин, на Зеленскийга ишончи қолганини билдирган. Шу билан бирга, Трамп бир неча марта АҚШ бу уруш бўйича воситачиликдан воз кечиши мумкинлигини ҳам айтган.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣747👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. Унга қарши жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган ва эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Жорий йилнинг 5 июл куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига берган. 8 июл куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олган ва унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан «Токчилик» МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаб биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уй қурилишига рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этган. Сўнгра, бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман ҳокимига 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

@fayzboguz
😁42🤣39👍87
Ислом меросининг бебаҳо хазинаси Лондонда намойиш этилди

Йиллар давомида Буюк Британиядаги хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекцияни Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган.

Мазкур тарихий миссия арафасида илк бор Буюк Британияда кўргазма ташкил этилди. Дунёнинг машҳур Sotheby’s ва Christie’s аукцион уйлари мезбонлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада IX-XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари саҳифалари, миниатюралар, нафис заргарлик буюмлари, маиший буюмлар, матолар ва санъат асарлари намойиш қилинди.

Намойиш этилган экспонатлар Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросни асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш йўлидаги навбатдаги иш бўлди.
25👍13🤔4😁1
2025/07/12 09:19:05
Back to Top
HTML Embed Code: