Бўзатов фестивали, 16-22 ёшлилар тоифасида чемпионни топдим. Ажойиб ижро.

Муаллиф: Ҳалимхонов Шоҳрух (Наманган вилоятидан)

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Saneg1 савдо учун метан чиқиндилари дастурини рўйхатдан ўтказди

“Саноат Энергетика Гуруҳи” (Saneg) МЧЖ ҚК Марказий Осиёда ўзининг ишлаб чиқариш активларида метан чиқиндиларини камайтириш лойиҳасини амалга оширган биринчи компания бўлиб, уни Германия атроф-муҳит вазирлиги тасарруфидаги Германия чиқиндилар савдоси агентлиги рўйхатдан ўтказди.

Иш жараёни VEMA SA (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) билан яқин ҳамкорликда чиқиндиларни замонавий усулда аниқлаш ва бартараф этиш воситаларидан фойдаланган ҳолда қўшма декарбонизация лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Грузия парламенти “хорижий агентлар” деб ном олган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда ҳам қабул қилди

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ва унинг иттифоқдош “Халқ кучи” фракциясидан 84 депутат қонун учун овоз берган. 30 мухолифатчи депутат бунга қарши чиққан.

Шундай қилиб, мунозарали қонун қабул қилинди, бироқ мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили қонунга вето қўйишга ваъда берди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу Грузиянинг ЕИга йўлини ёпади ва мамлакатни Россия томон буради.

Бироқ ҳукмрон кўпчилик Президент ветосини бекор қилиш учун етарли овозга эга.

“Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунга кўра, йиллик даромадининг 20 фоизидан кўпроғини чет элдан молиялаштирган нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари “хорижий манфаатдор ташкилотлар” сифатида рўйхатдан ўтиши ва йиллик молиявий декларация топшириши шарт.

Ушбу қонун лойиҳасига норозилик билдириб, бир неча кундан бери минглаб грузин фуқаролари парламент олдида норозилик намойишини ўтказмоқдалар.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Словакия парламентида бош вазир Фицога суиқасд уюштирилди

Словакия оммавий ахборот воситалари республика ҳукумати мажлиси бўлиб ўтаётган бинода отишма содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Отишмада бош вазир Фицо яраланган, ҳужумчи қўлга олинган.

Қайд этилишича, отишма Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин, бош вазир Фицо чиқиш қилган пайтда юз берган. У айни дамда касалхонага ётқизилган.

Отишма қандай мақсадда қилингани ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, Роберт Фицо россияпараст қараши билан машҳур. У Словакия бош вазири этиб сайланганидан сўнг, мамлакат Украинага ҳарбий ва моддий ёрдам беришни тўхтатган эди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Бундан олти йил олдин – 2018 йил 21 февралда словакиялик журналист Ян Куцяк ва унинг аёли Мартина Кушнирова ўз уйидан ўлик ҳолда топилганди. Европада катта резонансга сабаб бўлган ушбу қотиллик ҳақиқий серияга айланмоқда.

Ян Куцяк Словакиядаги италян мафияси ва унинг Словакия ҳукумати, хусусан бош вазир Роберт Фицо ва унинг партияси “Курс – социал демократия” партия билан алоқалари ҳақида суриштирувлар олиб борган ва шу учун ўлдириб кетилган. Ўшанда Словакия ҳукумати истеъфо берган, мамлакат намойишлар ичида қолганди.

Энг қизиғи, Европа юрагида жойлашган Словакия суди қотилликка буюртма бергани деярли исботланган олигарх, кўплаб коррупцион можаролар фигуранти, мафия Мариан Кочнерни эмас, унинг таржимони ва ёрдамчиси Алена Жужовани қотиллик буюртмачиси деб топди. Ва энг ажабланарлиси, суд Жужова қотилликни Кочнер иштирокисиз ташкиллаштирган деган қарорга келди ҳамда Кочнерга ҳеч қандай айблов қўймади. Кўпчилик бунда “юқоридагилар”нинг қўлини кўрди.

Ва бугун, ўша жиноий схема билан боғлиқ сиёсатчи, яна Словакия бош вазири бўлган Роберто Фицо отиб кетилди. Шифокорлар унинг аҳволини ўта оғир деб баҳоламоқда. Хуллас, нафақат жиноий оламга кириш, балки унга яқинлашишнинг ҳам охири яхши якун топмайди. Ҳамма ҳам Берлускони эмас.

“У Россияга ён босгани учун украинапарастлар суиқасд қилди” деётганлар, тинчланамиз. Фицо аллақачон қўли қон ва коррупцион пул билан кирланган сиёсатчи эди. Унинг ҳукумати аҳоли орасида шундоқ ҳам машҳур эмас, Фицо коалицион ҳукумат тузиб, бош вазирлик қилаётганди. Ушбу қотиллик унинг “италиялик дўстлари” билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшлар овози” – Бўзатов Фестнинг ғолиблари аниқланди

Бахшичилик йўналиши бўйича

10-15 ёш тоифаси:

1-ўрин  Аяпова Умида (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин Тошмуротов Дониёр (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Соатов Муҳаммадали (Тошкент шаҳри)

16-22 ёш тоифаси:

1-ўрин Юсупов Темурбек (Тошкент шаҳри)
2-ўрин Ашуров Аҳмад (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Элишбаева Зулхумар (Қорақалпоғистон Республикаси)

23-30 ёш тоифаси:

1-ўрин Сеитимбетов Куанишбай (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин Нуралиев Фаррух (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Юсубов Бобурбек (Хоразм вилояти)

Анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича

10-15 ёш тоифаси:

1-ўрин  Бердиев Алхофиз (Хоразм вилояти)
2-ўрин  Муҳаммадиев Исломбек (Қашқадарё вилояти)
3-ўрин  Акбаралиева Муслимахон (Фарғона вилояти)

16-22 ёш тоифаси:

1-ўрин  Ҳалилова Лайлохон (Фарғона вилояти)
2-ўрин  Усубжонова Мадина (Наманган вилояти)
3-ўрин  Абдуллаев Отабек (Самарқанд вилояти)

23-30 ёш тоифаси:

1-ўрин  Хожихонова Гуласал (Хоразм вилояти)
2-ўрин  Норов Ферузбек  (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин  Исақов Отабек (Наманган вилояти)

Опера йўналиши бўйича

10-15 ёш тоифаси:

1-ўрин  Таганов Сайтмурат (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин  Абдураимова Садоқат (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин  Умурзоков Жавоҳир (Тошкент шаҳри)

16-22 ёш тоифаси:

1-ўрин  Усмонов Азизбек (Сирдарё вилояти)
2-ўрин  Нуруллаев Мироншох (Навоий вилояти)
3-ўрин  Каримбаева Сарбиназ (Қорақалпоғистон Республикаси)

23-30 ёш тоифаси:

1-ўрин  Назиров Отабек (Хоразм вилояти)
2-ўрин Чориев Тоҳир (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Йигиталиев Саидасрор (Фарғона вилояти)

Эстрада йўналиши бўйича

10-15 ёш тоифаси:

1-ўрин Ҳусниддинова Ясмина (Тошкент шаҳри)
2-ўрин Акимов Нуржигит (Навоий вилояти)
3-ўрин Уракова Асемай (Қорақалпоғистон Республикаси)

16-22 ёш тоифаси:

1-ўрин Халимхонов Шохруххон (Наманган вилояти)
2-ўрин Жиенбаева Оразбийке (Қорақалпоғистон Республикаси)
3-ўрин Джалолова Фарангиз (Тошкент вилояти)

23-30 ёш тоифаси:

1-ўрин  Нуратдинов Тимур (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин  Махамаджанова Наврўза (Тошкент вилояти)
3-ўрин  Шавкатов Сардор (Тошкент шаҳри)

Мен тахмин қилганимдек, 16-22 ёшлилар тоифасида ғолибликни Ҳалимхонов Шоҳруҳхон қўлга киритди. Наманганлик “витас”нинг келажаги порлоқ.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмлар яқин келажакда экран юзини кўришига умид билдирди.

"Давлат раҳбари ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистон, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидлади. Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай филмлар экран юзини кўради", деб ёзади Саида Мирзиёева.
Миграция агентлиги Россияда ҳуқуқбузарлик содир этганларга Қозоғистонга бормасликни тавсия қилди

Сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Миграция агентлигининг маълум қилишича, ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда.

Шу муносабат билан, Миграция агентлиги Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган фуқароларга Қозоғистонга бормасликни тавсия қилди.

"Қозоғистон ва Россия ҳукуматларининг маъмурий ва жиноий ишлари бўйича қарорларни тан олиш ва ижро этишга оид икки томонлама келишувлари асосида Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган", дейилади хабарда.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Озарбайжон дунё сиёсатига таъсир қила бошлади.

Тинч уммонида жойлашган, Наполеон буйруғи билан Франциянинг ҳудуди саналган ва аҳолиси атиги 250 минг кишини ташкил этадиган Янги Каледония оролида охирги кунларда Озарбайжон байроқлари ҳилпираяпти. Гап шундаки, оролнинг мустақиллик курашчилари Франциянинг сайлов қонунига киритган ўзгаришидан норози бўлиб бир неча кун аввал ғалаёнларни бошлашди ва шу пайтгача беш киши ўлди. Оролнинг туб Канак аҳолиси атиги 40%ни ташкил этади, сайлов қонуни эса уларнинг нуфузини камайтириши мумкин.

Озарбайжон Франциянинг Мартиник, Француз Гаянаси, Янги Каледония ва Француз Полинезия оролларидан бўлгинчиларни ўтган йил июлида Боқуга таклиф қилиб, кабоб ва пахлавалар едириб анжуман ўтказиб берган. "Боқу ташаббус гуруҳи" тузилиб, унинг мақсади - Франция мустамлакасидан озодлик экани айтилган.

Табиийки, Франция Озарбайжонни сепаратистларга ёрдам беришда айблаяпти. Аммо, уч йил аввал Франциянинг ўзи ҳам Тоғли Қорабоғ можаросида Арманистон ёнини олганди. Боқу ўч олаётганини рад этяпти, лекин ҳаммаси шунга ишора қилади. Қандай бўлмасин, бу Илҳом Алиевнинг халқаро амбициялари ошиб бораётганидан дарак.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўзатов FEST танлови нимадан бошлангандию, амалдаги кўрсатгичлари қанақа?

Ҳафта давомида “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловининг бу йилги республика босқичидан бир қанча ёшларнинг видеоларини эълон қилиб бордим. Ушбу танлов ўтказилиши бошланган илк йиллардан бугунгача янада такомиллашгани сезилди.

Ўзи нимадан бошланганди?

Президент 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг маданият ва санъат соҳасида ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун кенг йўл очиб бериш мақсадида “Ёшлар овози” республика танлови йўлга қўйилди.

2021 йил, 2 та ёш тоифаси, 3 та босқич, 3 минг қамров

Танлов илк бор 2021 йил 2 та ёш тоифасида (5-15 ва 16-30 ёш) анъанавий ижро, бахшичилик, опера, эстрада йўналиши бўйича 3 та босқичда (туман, ҳудуд, республика) ўтказилди. Танловда 3 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, шундан 88 нафари республика босқичида ўзаро беллашди.

2024 йил, 3 та ёш тоифаси, 5 та босқич, 248 минг қамров

2024 йилга келиб эса танлов 3 та ёш тоифасида (10-15, 16-22 ва 23-30 ёш), 4 та йўналишда (опера, бахшичилик, эстрада ва анъанавий ижро), 5 та босқичда (маҳалла, сектор, туман, ҳудуд ва республика) ўтказилмоқда. Эътиборлиси, жорий мавсумда 248 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган.

Халқаро майдонга йўл

“Бўзатов ёшлар овози 2022 йил” танловида 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида концерт дастурлари билан иштирок этишди.

Давлат мукофотлари

Танловда ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити ўтказилиши юзасидан ўз фикрини билдириб, ҳамкорлик учун яна бир майдон яратиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Бугунги халқаро муносабатларни ҳисобга олган ҳолда, ҳукуматнинг кўп векторли сиёсат олиб бориши, илғор Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга интилиши яхши сигнал, албатта. Ўтган 30 йил ичида Европа Иттифоқи билан ўрнатилган алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходимларини сўккан Фарғона вилояти кадастр бошлиғига ҳайфсан берилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.

Видеода амалдор аллақандай шахсларни назарда тутиб, агар улар “ўйин қилган” ёки босим ўтказган бўлса, ходимларидан бу ҳақда унга айтишини талаб қилган.

“Анави ҳезалак қилмаган бўлса, *анини суғуриб олиб ҳайдайман. Агар анави …лабдек ўйин қилган бўлса. Ҳей, республикадан одам келиб ўтирибди бу ерда. Бир деганда қилиб беряпти ҳамма нарсани. Манави …донлар [нимадир] сенларни …тараётган бўлса, *анини суғуриб оламан, …дораслар! Айт менга, одамга ўхшаб! Блят! Ҳамманг ўликка ўхшайсан”, дея дағдаға қилган Машрапов.

Кадастр агентлигининг изоҳ беришича, бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган.

«Ушбу ҳолат жорий йил 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган. Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган», дейилади расмий муносабатда.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/19 17:12:32
Back to Top
HTML Embed Code: