Telegram Web Link
OTA NIDOSI
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
#jannat_darvozasi

🌙 ОТА НИДОСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(кўзларни ёшлатган қисса😢)

@fitratuz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 19 МАЙ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:24
ҚУЁШ -    05:00
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:27
ШОМ -      19:41
ХУФТОН -21:14

Улашинг
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор кишининг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамнинг фарзанди (жони)ни олдингларми?» дейди. Фаришталар: «Ҳа», деб жавоб беришади. Аллоҳ: «Бандам қалбининг мевасини олдингларми?» дейди. Фаришталар яна: «Ҳа», дейишади. Аллоҳ таоло: «Бандам нима деди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржў (яъни, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деб) айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар», дейди», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИХЛОС СУРАСИНИ ЯХШИ КЎРИШ САБАБИДАН ЖАННАТДАГИ ҚАСИРГА ЭГА БЎЛГАН САҲОБА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИХЛОС СУРАСИНИ ЯХШИ КЎРГАНЛАРГА АЛЛОҲНИНГ АЖРИ БЕҲИСОБ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 20 МАЙ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:22
ҚУЁШ -    05:00
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:28
ШОМ -      19:42
ХУФТОН -21:15

Улашинг
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@fitratuz
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир банда ҳар луқма тановул қилаётганида ва ҳар ҳўплам ичимлик ичаётганида Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло ўша бандасидан албатта рози бўлади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФОДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚАНДАЙ САВОБ БИЛАН ГУНОҲИМНИ ЮВСАМ БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тезда чин кўнгилдан тавба қилинг ва ўша жирканч одатга қайтмасликка азму қарор қилинг! Мана шундай чин тавба ўтган гуноҳларни ювади.

Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилинг. Хусусан, фарз намозларини ўз вақтида шариатимизда буюрилганидек қилиб ўқинг. Чунки мукаммал адо этилган намоз ҳам фаҳш ва мункар ишлардан тўсади. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиб юринг. Ҳаром ишлардан узоқ бўлинг.

Бўш вақтингизда фойдали ишлар билан машғул бўлинг, китоб ўқинг, солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлиб улар билан дўстлашинг, ибодатда бўлинг. Шунда умид қиламизки, Аллоҳ таоло фазли марҳамати билан Сизни дўзахдан узоқ қилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 #ҳаж_суҳбатлари #Видео

🎙1-СУҲБАТ: МУҚАДДИМА

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🌐 FULL HD

манба: Fatvo.uz

@FITRATUZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИХЛОС СУРАСИ ЎҚИБ АЛЛОҲДАН СЎРАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Улар қаёқда-ю, биз қаёқда?!

Қуръони карим бўйича дунё мусобақаларидан бирида собиқ совет иттифоқи таркибидаги давлатлардан биридан келган ўн икки яшар кичкина бола ғалаба қозонди. Унинг пухталиги ҳайратланарли даражада эди. Қуръони каримни қандай қилиб бу даражада пухта ёд олдингиз, буни қандай уддаладингиз, деб сўрашганда, у: “Буни менинг отам қилди”, деб жавоб берибди.

- Отангизга ким ўргатган, унга ким Қуръон ёдлатган?

- Бобом.

Ҳамма бундан ажабланиб, боладан яна сўрашибди: – Намоз ўқиган одамни кўрса қатағон қилган Собиқ совет иттифоқи босими остида бўла туриб, бобонгиз қандай қилиб отангизга таълим берган?

- Бобом отамни гўдаклик пайти эшакка мингаштириб олиб юрарканлар, қишлоқ ташқарисидаги узоқ жойларга ҳам бирга олиб кетарканлар. Кейин отамнинг кўзига боғич боғлаб, тоғдаги бир ғорга олиб борарканлар. Ғорга киргач боғични отамнинг кўзидан олиб, Қуръон суралари тушурилган варақларни оларканлар ва муяссар бўлганча отамга ёдлатарканлар. Сўнг яна кўзларини боғлаб, уйга қайтарканлар. Шу тариқа отам Қуръонни ёд олган эканлар.

- Нима учун бобонгиз отангизнинг кўзини боғлар экан?

- Коммунистик режим мободо унинг ўғлига келиб, қийноққа солса, оғриққа чидолмай махфий Қуръон ёдлатиш мадрасасини ошкор қилиб қўймасин, деб қўрқиб шундай қилган эканлар.

Улар қаёқда-ю, биз қаёқда?!

Бундай хабардан кейин шаҳри бўйлаб юздан ортиқ Қуръон ёдлатиш ҳалқалари бўла туриб битта ҳам сура ёдламаган, Робби олдига қандай боришни ўйламаган одамдан ажабланасан киши!

Фарзандингизни Қуръон ўқишга одатлантиринг, Қуръон ёлғизлигида унинг ҳамроҳи бўлади. Унга шаҳват ва шубҳалар билан тўлиб-тошган ҳаётнинг кўчаларини ёритиб туради.

Қуръон дунёда унга иштиёқманд бўлган соҳибини шафоат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон қиёмат куни келиб айтади: “Ё Роббим, унга қўйиб бер, каромат тожини кийсин”. Кейин яна айтади: “Ё Роббим, уни зиёда қил, каромат либосини кийсин”. Кейин яна айтади: “Ё Роббим, ундан рози бўл”. Сўнг ўша бандага айтилади: Ўқи ва кўтарил, ҳар бир оят ўқиганингда битта савоб бўлажак”.

Қуръон аҳли учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан махсус башорат бор. У зот дедилар: “Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, улар ким?” дея сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар.

Давлат миқёсида мусҳафлар тарқатадиган исломий давлатлар бор. Агар сиз шундай юртлардан бирида яшаётган бўлсангиз Аллоҳга берган шундай улуғ неъмати учун ҳамд айтдингизми? Мусҳаф изласангиз бемалол топа оласиз. Бу нақадар катта бахт! Лекин афсуски баъзи уйларда чанг босиб ётади, ҳеч ким очиб варақламайди ҳам…

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 21 МАЙ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:21
ҚУЁШ -    04:59
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:28
ШОМ -      19:43
ХУФТОН -21:16

Улашинг
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@fitratuz
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЗОЛИМЛАР УЧУН АЛБАТТА АЗОБ БОР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Cавол: Аёллар қабристонга борса бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Динимизда қабр зиёратига рухсат берилган, балки тарғиб ҳам қилинган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Чунки у дунёдан қайтаради ва охиратни эслатади”, деганлар (Ибн Можа ривоят қилган).

Уламолар ушбу ҳадисни қабр зиёратига рухсат бериш учун асос қилиб келтирадилар. Бироқ аёлларнинг ҳис-ҳаяжонлари эркакларникидан фарқ қилади. Шу боис китобларимизда аёлларнинг қабристонга бориши борасида бир неча хил фикрларни учратишимиз мумкин. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи “Раддул муҳтор” китобларида ушбу масаладаги турли қарашларни келтиргач, уларнинг ортидан Хайруддин Рамлийнинг қуйидаги сўзларини келтиради:

“Агар аёлларнинг қабристонга бориши одатдагидек, йиғлаш, қайғуларни янгилаш ва ўликларни мақтаб жар солиш учун бўлса бу жоиз эмас. “Қабр зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин”, маъносидаги ҳадис ҳам мана шундай аёлларга қарата айтилган. Агар ёши катта аёллар ибратланиш, йиғи-сиғи қилмай, ўтганларга раҳмат сўраш ва солиҳ инсонларнинг зиёратидан табаррук ҳосил қилиш учун борсалар, бунинг зарари йўқ. Агар ёш аёллар бўлса, уларнинг қабристонга боришлари худди масжидга боришлари каби макруҳдир”.

Аллома Ибн Обидийн ушбу ибораларни келтиргандан сўнг масалага қуйидагича хулоса ясаганлар:

“Хайруддин Рамлийнинг ушбу хулосалари мазкур масаладаги ҳар-хил сўзларни гўзал шаклда мувофиқлаштириш ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, уламоларимизнинг юқоридаги сўзларидан ёши катта аёллар эркакларга аралашмаган ҳолатда, сатри авратга риоя қилиб, йиғи-сиғи қилмай, ибратланиш мақсадида қабристонга бориб ўтганларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилиб келишлари жоиз экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2024/05/21 08:31:51
Back to Top
HTML Embed Code: