Telegram Web Link
МАКТУБ

Йўқ, орзу ўйимдан зарра хавотир,
Мунаввар туйғулар кўнглимда ҳоким.
Тошлар орасида нетайин, ахир,
Яшашга маҳкумман,
Яшашга маҳкум.

Она,
Душманлардан хафа эмасман,
Уларнинг мақсади шундай ҳам аён.
Дўст ким у,
Дўст ким у?
Билмайман фақат,
Дунёда дўст борми,
Борми?
Онажон!

Онажон, ўзимни оқлаб не қилдим,
Кўксимга қамадим нолаларимни.
Сизни кўп ўйлайман десам бу ёлғон,
Кўпроқ ўйларканман болаларимни.

Оҳ!
Улкан изтироб – осмондай савол,
Кўнгилжон, дардимни кимларга тўкай.
Тунлари тушимга кириб чиқади,
Қирққизда югуриб юрган болакай.

Бир йиғи келади бўғзимни тирнаб,
Кимга ҳам керакдир бу шуҳрат-шоним.
Ҳамма осмонлардан юксак ва катта,
Фақат ичимдаги маним осмоним.

Эй дил!
Эҳтиёт бўл!
Замин муқаддас!
Кўкларга кўтаргим келади ерни.
Онажон – шу сўздир энг гўзал назм,
Пойингизни ўпай, сиз гўзал – шеърни.

Онажон, онажон, онажонгинам,
Ёмон ёлғонлардан кўп бўлдим озор.
Сизнинг сўзларингиз ҳақ экан,
Дунё –
Ҳамма ўзин ўйлар бир катта бозор.

Бошингиз оғритдим бари зўр, тинчлик,
Ўпкам тўлиб кетди шунчаки, тамом!
Сизни жуда қаттиқ соғинганимдан,
Кўнглимдан тўкилиб кетди-да пайғом.

Онажон бор бўлинг,
Кўп яшанг, она!
Дуолар жаннатдан хуш насим, сабо.
Шоиргина кўнглим сўрайди йиғлаб,
Барча оналарни асрагин, Худо!

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
***

Дилдан дарс уқарми, дилдан безорлар,
Алар бир ғамингни айлар ҳазорлар,
Қийналсам, мендан кўп чекар озорлар,
Азиз сингилларим – қалдирғочларим.

Мени мендан ортиқ ўйлайди улар,
Шунданми, дилимда мудом ёғдулар,
Бор бўлса дунёда меҳри эзгулар
Азиз сингилларим – қалдирғочларим.

Дарду аламларнинг байроғи менми,
Армону ҳижронга бойроғи менми,
Чархи кажрафторнинг қайроғи менми,
Азиз сингилларим – қалдирғочларим.

Ухласам, қуёшдан порлоқ тушимсиз,
Уйғонсам, оп-ойдин ўйим-ҳушимсиз,
Қизим кўзларидан боққан қушимсиз,
Азиз сингилларим – қалдирғочларим.

Битгайми дунёнинг ташвиши, оҳи,
Кўп йўқлаб боролмам, кимнинг гуноҳи,
Мунис нигоҳларни эслайман гоҳи,
Азиз сингилларим – қалдирғочларим.

Тангрим, не қўшардим дунё нақлига,
Доим акаларнинг келмас ақлига,
Умру саодат бер сингил аҳлига,
Азиз сингилларим – қалдирғочларим.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг: 👇👇👇
@gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
УЧТА МАЛИКА

“Ҳадис зиёст” (қирқ ҳадис) туркумидан...

Тангри изни билан ушалиб матлаб,
Фарзандлар бағрида кимдир бахтиёр.
Ким эса Ўзига маълум сир сабаб,
Ўтади оламдан бир тирноққа зор.

Шукурлар қиламан сенга беадад,
Умидвор руҳимда йўқдир таҳлика.
Англадим, уч қизим – учминг саодат,
Жонимдан яралган учта малика.

Ҳар икки оламда, тилимда дуо
Болаларим бўлсин кўзим қувончи.
Хушхабар, шодликдан йиғласин, аммо
Ғам сабаб томмасин кўзидан томчи.

Кўнглим, мунаввар бир ёруғ сўз билан,
Боқсанг, юрагимда лим-лим муҳаббат.
Учта қиз ўстириб, тарбият этган,
Жаннатга тушади, деган Муҳаммад.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
САНИ

Кўзларимни яшнатган зулфи зилолингдан сани,
Сарвларни лол этган қадду камолингдан сани.

Ўзига бино қўйган баҳорнинг ол гуллари,
Томошо айлаб десун гулгун жамолингдан сани.

Жаннатдан тушиб келган малакмисан, ҳурмисан,
Юзингдаги нуқта хол – Ҳазрат Билолингдан сани.

Бу ошиқ юрагимга шафқат айлайсан қачон,
Кипригинг ўқ, камон ул қоши ҳилолингдан сани.

Бир-бир сўйлаб не қилдим, поён бўлгайми сўзга,
Минг ўргилиб-айланай, дилдор, кулолингдан сани.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
SANI
ZEBOXON QOBILOVA
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ГУЛОЙИМ

Бил, мени ишқ қилиб яратди Аллоҳ,
Борми севмасликка имкон, гулойим.

Ҳеч кимга дунёни бермаган боғлаб,
Манам беш кунгина меҳмон, гулойим.

Хору хасга тўла дилларга қарши,
Ичим яшнаб турган бўстон, гулойим.

Бахтларга кўмилиб яшагин, менинг
Юрагим ғамларга нишон, гулойим.

Маним бу ҳолимни шарҳи не бўлгай,
Гоҳи ғариб, гоҳи султон, гулойим.

Бунда ким кимлигин фарқлаш кўп маҳол,
Ул кун бари бўлгай аён, гулойим.

Ҳамма яхшиликнинг тамал тоши бу,
Фақат Яратганга иймон, гулойим.

Мен жонга шифолар излаб не қилдим,
Ўзинг жон, ва жонга дармон, гулойим.

Дилнинг омон-омон замони шудир,
Фақат сен омон бўл, омон, гулойим.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
GULOYIM
ZEBOXON QOBILOVA
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Bugun: juma
Hijriy 1443 yil 7 sha'bon
Мelodiy 2022 yil 10 mart

Rabbimiz Alloh yangi kunni butun ummat uchun, jumladan, bizlar uchun ham xayrli, barokatli – muborak ayla!

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Имом Шофеий вафот этганларида шогирдларидан бири тушида кўрди ва сўради: “Эй имом, Аллоҳ таоло сизга қандай муомала қилди? У зот: “Валлоҳи, Аллоҳ мени мағфират қилди, раҳм қилди ва жаннатга кириш шодлиги билан икром қилди”, дея жавоб берибди. Шогирд яна сўради: “Бу ниманинг сабабидан бўлди?”. Имом Шофеий: “Рисола” китобимнинг аввалида ёзганларим сабабли (мағфират қилди)”, жавоб берибди.
Уйқудан уйғонган шогирд кутубхонасига борди ва “Рисола” китобини очиб варақлади ва китоб муқаддимасида ушбу сатрларни топди: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад маа закараҳуз заакирууна ва солли ва саллим ъалайҳи маа ғофала ъан зикриҳил ғофилуун”.
Маъноси: Эй Аллоҳим, Муҳаммадга зикр қилувчиларнинг зикрлари қадар ва ғофил қолувчиларнинг унинг зикрини унутганлари қадар саловот ва салом айтгин.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ЎЛИМ ВАҚТИДА ТИЛНИ ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШДАН ТЎСАДИГАН АМАЛ - ҒИЙБАТДИР!!!

Ҳижрий 122 йил.
Басранинг қозиси «Иёс Аз-Закий»нинг олдида бир киши бошқа бир мусулмонни ёмонлади.
Иёс Аз-Закий:
«Сен Румга қарши ғазот қилганмисан? деди.
- Йўқ!
-Форсга қарши ғазот қилганмисан?
-Йўқ!
-Хитой ва Ҳиндга қарши ғазот қилганмисан?
-Йўқ!
-Сенинг зарарингдан Рум, Форс, Хитой ва Ҳинд омон қолибдию, аммо бир мусулмон биродаринг омон қолмабдида!-дедилар.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ГАДОЙЛИКДАН ОЛИМЛИККАЧА

Буюк ҳинд уламоларидан Анваршоҳ Кашмирий ёшликларида ота-онадан етим қолиб, Деҳлидаги Шоҳ Жаҳон қурдирган масжидда гадойлик қилган эканлар. Бир куни у кишининг олдиларига бир одам келиб сўрабди:
— Ўғлим, туришингдан жуда заковатли болага ўхшайсан. Илм ўқимадингми?
— Илм ўқитгани менинг ота-онам йўқ.
— Мен ҳамма харажатларингга кафил бўламан, илм ўқийсанми?
Ўша киши болакайни Маҳмуд Девбандий ҳузурига илм ўрганишга олиб борган экан...
* * *
Анваршоҳ Кашмирий айтадилар: «Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман».
* * *
Анваршоҳ Кашмирий Ҳажга борганларида бир кишида «Нурул изоҳ» китобига «Мароқул фалоҳ» ҳошиясини ёзган олимнинг ўз дастхати билан қолдирган нодир нусхани кўриб, эгасидан сўраган эканлар:
— Шу китобни менга бир йилга берсангиз. Кейинги йил Ҳажгача мен бу китобни Девбандда бостириб сизга қайтараман.
— Китобни беролмайман. Мусаннифнинг ўз дастхати билан қолган...
— У ҳолда бир кечага бериб туринг.
Ҳазрат бир кечага 500 саҳифалик ушбу китобни ўқиб, ёдлаб олган эканлар. Кейин уни Девбандда бостириб, кейинги йили Ҳажга олиб келиб солиштиришса, олдинги китобдаги хатоларни ҳам тузатилган ҳолда чоп қилинган экан...
* * *
Анваршоҳ Кашмирий айтадилар: «Аллоҳ таоло менга шунча зеҳн ато этди-ю, лекин Қуръони каримни ёдлашни насиб этмади. Ҳар йили Рамазонда 30 кун эътикоф ўтириб, Қуръони каримни каримни хатм қиламан, деб ният қиламан. 30 кун ичида 30 саҳифа Қуръон ўқий оламан холос. Бир оятни ўқишим билан Аллоҳ таоло менинг кўз ўнгимда чеки йўқ денгиз пайдо қилади. У ердаги дурларни тераман деб, шу даражада киришиб кетаманки, натижада яна хатм қилолмай қоламан. Шунинг учун ҳам мен Каломуллоҳни ёдлай олмадим».
* * *
Анваршоҳ Кашмирий «Саҳиҳи Бухорий»га «Файзул Борий» деган шарҳ ёзиб машҳур бўлиб кетган вақтларида дунёнинг энг машҳур уламолари (улар орасида Миср муфтийси Рашид Ризо ҳам бор эди) 300 нафар араб олимлари билан Деҳлидаги Шоҳ Жаҳон масжидига Анваршоҳ Кашмирийни зиёрат қилгани келган эканлар. 300 нафар олим билан сўрашиб чиққанларидан сўнг ҳазрат деворга суяниб, йиғлаган эканлар. Шунда Рашид Ризо йиғи сабабини сўраганда, у зот:
— Бир пайтлар мен шу ерда гадойлик қилардим. Бир неча марта калтак ҳам еганман. Бир пайтлар менга нон бермаган бу гўшада илм сабабидан бугун дунёнинг энг забардаст олимлари қўлимни ўпди...
Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:

"Иймон неъматидан сўнг мўъмин бандага серфарзанд, юзидан муҳаббат балқиб турувчи, гўзал хулқли аёлдан кўра яхшироқ неъмат берилмаган".

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ахмоқнинг қаршисида жим турмоқ, унга жавоб бермоқликдир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
***
Биров шайдосидир обрў, шонингни,
Биров билмай қолсанг, олса молингни,
Сен бошқа миннатсиз меҳр топмассан,
Дуосин олиб қол онажонингни.

Ҳар сўзи минг йиллик дардингга дармон,
Неки истаги бор, англагил – фармон,
Билсанг, шу кимгадир аламли армон,
Дуосин олиб қол онажонингни.

Дунёнинг биз билмас асрори биёр,
Дўстингман деб юрган ағёри бисёр,
Садоқат билмаган дилдори бисёр,
Дуосин олиб қол онажонингни.

Беш кунлик дунёда ҳаммамиз меҳмон,
Гоҳо бир ширин сўз зўр лутфу эҳсон,
Тилагинг ижобат бўлгайдир осон,
Дуосин олиб қол онажонингни.

Тилинг бўшамасин ҳамду санодан,
Бир хабар етмишдир Ҳақ Мустафодан,
Жаннат истар бўлсанг Қодир Худодан,
Дуосин олиб қол онажонингни.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Bugun: dushanba
Hijriy 1443 yil 11 sha'bon
Мelodiy 2022 yil 14 mart

Rabbimiz Alloh yangi kunni butun ummat uchun, jumladan, bizlar uchun ham xayrli, barokatli – muborak ayla!

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ул Аллоҳким тану жонни яратди,
Ҳар аъзони бир хизматга қаратди.
Тилда иллат кўрди-ю этди тутқун,
Оғиз-зиндон, тилни анда қаматди.

✍️ Хожа Али Ромитаний

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҚАНЧА ДЎСТИНГИЗ БОР?

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим.
Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
На бўларди, кўнгил қушларимизнинг тилини тушинган бир қулоқ топилсайди.

Мавлоно Румий

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Сен Гул бўлиб атрофга табассумлар сочишга сўз бер!Тупроқ бўлиб сени бошида олиб юрадиганлар доимо топилади...

Ҳазрати Жалолиддин Румий (қ.с.)

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ЁМҒИРЖОНИМ

Сен кимларнинг кўзларидан оқмоқдасан,
Кўзларингни кўргим келди, ёмғиржоним.
Ё заминга шу йўсинда боқмоқдасан,
Кўзларингни кўргим келди, ёмғиржоним.

Тўлқинларда ўйнатади дарё, мана,
Сен билмайсан сандиқдаги Тоҳир – жоним.
Армонларим юрагимни қийнар яна,
Кўзларингни кўргим келди, ёмғиржоним.

Сирлари кўп бу дунёнинг поён билмас,
Ёниб турган дилга малҳам чоғир, жоним.
Аммо менинг телба кўнглим нечун тўлмас,
Кўзларингни кўргим келди, ёмғиржоним.

Ўзгарсанг-чи, соддагинам, кўнглим қурғур,
Қара, бунда ҳамма олғир, моҳир, жоним.
Алдовларни тингламоққа фурсат йўқдир,
Кўзларингни кўргим келди, ёмғиржоним.

Бу ростдан ҳам кўз ёшмидир, кўз ёшмикин,
Бир жаннатий ифорлари анқир, жоним.
Жоним маним оташларда талошмикин,
Кўзларингни кўргим келди, ёмғиржоним.

Англаганим бир ишқ билан гўзал дунё,
Чақирганда келгин, ёки чақир жоним.
Ҳар томчиси битта дарё, азим дарё,
Кўзларингни кўргим келди, ёмғиржоним.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
www.tg-me.com/gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
2025/10/27 15:19:23
Back to Top
HTML Embed Code: