Telegram Web Link
Тошкентдаги мактабларда ниқоб тақиш тартиби жорий этилгани ҳақида тарқалган хабарлар расман тасдиқланмади. Санэпидқўмита вакили Gazeta’га маълум қилишича, бош давлат санитария шифокори томонидан чиқарилган қарор мавсумий ўткир респиратор касалликларнинг олдини олишга қаратилган тавсия ҳисобланади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/mask/

Telegram | Instagram | YouTube
3👍2😢1
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 30 октябрь куни Самарқандга ташриф буюрди. Давлат раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, мажмуадаги сўнгги пардозлаш ишлари, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш жараёнлари билан танишди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/imom-buxoriy/

Telegram | Instagram | YouTube
👍334
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Словакия президенти Петер Пеллегрини икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқди. Шунингдек, товар айирбошлаш, инвестициялар ва муҳим тармоқларда саноат кооперацияси лойиҳаларини кенгайтириш муҳокама қилинди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/uzb-slo/

Telegram | Instagram | YouTube
👍473
hambi superapp рақамли хизматлар экотизимини ривожлантиришда давом этмоқда — тиббиёт ва молия соҳасидан тортиб, таълим курслари ҳамда сунъий интеллект асосидаги воситаларгача. hambi ёрдамида Ўзбекистон аҳолиси кундалик вазифаларни бажариш, шифокорлар билан маслаҳатлашиш имконига эга (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/hambi/
👍3
Россиянинг «Лукойл» нефть компанияси Gunvor Group энергетика трейдеридан гуруҳнинг хорижий активларини сотиб олиш бўйича таклиф олгани ҳақида маълум қилди. Битим АҚШнинг OFAC ва бошқа назорат органлари томонидан тасдиқланиши керак. Сотиш компанияга қарши киритилган санкциялар билан боғлиқ.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/lukoil-gunvor/

Telegram | Instagram | YouTube
👍4😢3🤔2👎1
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси иш бошлади — бу 40 йил ичида Париждан ташқаридаги илк сессиядир. Сўнгги йилларда ЮНЕСКО турли қийинчиликларни бошдан кечирди, аммо ўз фаолиятини янада шаффоф ва мослашувчан қила олди, деди ташкилот раҳбари Одри Азуле. Дмитрий Поваров шарҳи.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/unesco-open/

Telegram | Instagram | YouTube
👍61🤔1
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени қабул қилди. Унда ЮНЕСКО билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди. Якунда президент Одри Азуле хонимга «Дўстлик» орденини топширди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/odri-azule/

Telegram | Instagram | YouTube
👍6533
Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 31 октябрдаги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 34,69 сўмга қимматлаб, 12 025,22 сўм этиб белгиланди. Евро курси ошди, рубль курси эса тушди.

Telegram | Instagram | YouTube
👍6👎43
Ўзбекистонда ноябрь аввалида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда. 3 ноябрь куни республика ҳудудига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кечалари ҳарорат 0…+3 даражани ташкил этади

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/cold/

Telegram | Instagram | YouTube
4👍2
2025 йил 27−29 октябрь кунлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ делегацияси Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Инновациялар, трансформация ва янгиланиш давридаги глобал молиявий ривожланиш» мавзусидаги «Financial Street Forum — 2025» конференциясида иштирок этди (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/nbu/
3👍1🤔1
Октябрь охиридаги иссиқликдан сўнг Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келиши кутиляпти. Амалдаги қоидага кўра, мамлакатда иситиш мавсуми суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлганда бошланади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Тошкентда 5 ноябрдан иситиш мавсумини бошлаш мумкин, дейди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/issiqlik/

Telegram | Instagram | YouTube
👍101
Тўққиз ой ичида Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари 8,4 фоизга ўсди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги 7,7 фоизлик ўсишдан юқоридир. Gazeta аҳоли даромадлари ўсишини асосан пул ўтказмалари ва кичик бизнес соҳасидаги фаолият билан боғлаётган расмий статистика маълумотларини таҳлил қилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/total-income/

Telegram | Instagram | YouTube
🤔12👎32😢1
Жиззахдаги хусусий боғчада 1,5 ёшли қизча бассейнга тушиб кетиб, вафот этди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан хизмат текширувлари ўтказилмоқда. Шунингдек, жиноят иши қўзғатилган бўлиб, туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/drowning/

Telegram | Instagram | YouTube
😢163🤔3👎1
Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган ЮНЕСКО сессиясида сўзга чиқиб, ташкилотнинг Аёллар лидерлик академияси ҳамда Инклюзив таълим платформасини ташкил этишни таклиф этди. Шунингдек, у глобаллашув ва иқлим ўзгариши шароитида маданий меросни сақлаш бўйича қарор қабул қилишга чақирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/speech/

Telegram | Instagram | YouTube
👍9158😢3🤔2
Финляндия президенти Александр Стубб Ўзбекистонга оддий йўловчи рейсида расмий ташриф билан келди. Сиёсатчи ижтимоий тармоқлардаги очиқлиги ва фаоллиги билан танилган. Gazeta уч марта вазир, бош вазир ва банкир бўлишга улгурган ва «селфи президент» номини олган Стубб ҳақида ҳикоя қилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/alexander-stubb/

Telegram | Instagram | YouTube
13👍11🤔1
Ўзбекистон тўлиқ электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга ва қишда чекловлар кутилмаяпти (фавқулодда вазиятлардан ташқари), деди энергетика вазири. Унинг таъкидлашича, асосий муаммолар 35 фоизи 40 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаётган электр тармоғининг эскириши билан боғлиқ.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/energy-uzb/

Telegram | Instagram | YouTube
👎16🤔155👍3
Замонавий дизайн, технология ва юқори даражадаги қулайлик — Hyundai Sonata ва Elantra седанларини бренднинг расмий дилерлик марказларида топиш мумкин. Hyundai Auto Asia йилига 0% фоиз ставкаси билан қулай молиялаштириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш режаларига эга захирадаги автомобилларни таклиф этади (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/31/hyundai/
1👍1
2,1 мингдан зиёд давлат хизматчиси штати қисқартирилади, автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг «техпаспорт»ни янгилаш талаб этилмайди, Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади — 1 ноябрдан кучга кирадиган шу ва бошқа қонунчилик ўзгаришлари Gazeta шарҳида.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/27/november/

Telegram | Instagram | YouTube
1🤔1
ЮНЕСКО Бош конференцияси раиси Хондкер Муҳаммад Талха «замонамизнинг қайғули портрети»дан баҳс этиб, жаҳон ҳамжамиятининг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги оқибатларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган тинчлик маданияти бугунги кунда жиддий таҳдид остида, деди у.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/unesco-president/

Telegram | Instagram | YouTube
Банкларга мижозларга кредит рисклари ҳақида чеклистлар тақдим этиш ҳамда мажбурий опциялар ва автотўлдириладиган майдончалар амалиётига барҳам бериш мажбурий бўлди. Ижтимоий нафақа қарзларини ҳисобдан чиқариш, сўралганидан ортиқча кредит таклиф қилиш, тўловларни олдинроқ ундириш ҳам тақиқланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/bank/

Telegram | Instagram | YouTube
2025/10/31 05:06:58
Back to Top
HTML Embed Code: