Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубогида Индонезияга қарши баҳсдан олдин йигитларга концентрацияни йўқотмаслик ва босимларга аҳамият бермасликни тушунтирган. «Мақсадимиздан кечмаймиз», — деди у. Кападзе шогирдлари 3 май куни финалда Япония билан ўйнайди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/kapadze/

Telegram | Instagram | YouTube
Йил охиригача Yandex Ўзбекистоннинг икки шаҳрида болалар учун дастурлаш мактаблари ва информатика ўқитувчилари учун бепул дастурлаш курсларини очишни режалаштирмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/yandex/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йил муддатга озод этилади. Шунингдек, сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача узайтирилади. Мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/tax/

Telegram | Instagram | YouTube
Солиқ қўмитаси «Газета.uz» сўровига жавобан қурувчи ташкилотлар янги уй-жойларни сотишда шартномаларда кўрсатадиган нархлар бўйича маълумотлар билан бўлишди. Унга кўра, айрим қурувчилар ҳужжатларда ҳар кв.м учун нархни 1 млн сўмдан кўрсатган. Мақсад солиқ солинадиган базани камайтириш бўлиши мумкин.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/real-estate/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкентда ўтаётган III халқаро инвестиция форумида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди. Форумда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларни банк ва энергетика соҳаларида иштирок этишга таклиф қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/asakabank/

Telegram | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни санаб ўтди: «Инвестициялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинади, мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди ва хорижий сармоядорларга ерларни ижарага бериш муддати икки баробар узайтирилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/investments/

Telegram | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев инвесторларга ҳамкорлик имкониятлари ҳақида гапираркан, мамлакатда 30 дан ортиқ ноёб металлар конлари мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Президент Ўзбекистон АҚШ ва Буюк Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар устида иш олиб бораётганини айтди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/crm-cooperation/

Telegram | Instagram | YouTube
Бунгача Марҳамат тумани ҳокими бўлиб ишлаган Бобирбек Юлдашев Андижон туманига ҳоким бўлди. Шу тариқа бир кун ичида Андижон вилоятидаги учта туман раҳбари ўзгарди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/01/andijan/

Telegram | Instagram | YouTube
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга my.gov.uz орқали онлайн ариза бериш мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/bolalar-nafaqasi/

Telegram | Instagram | YouTube
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Японияга қарши финал ҳақида гапириб, жамоаларни «бир-бирига муносиб рақиб» деб атади. Унинг айтишича, ўйин учун тайёрланган режа бор. Кападзе, шунингдек, 3 легионернинг ўйинда қатнашмаслигига ҳам тўхталди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/u-23-final/

Telegram | Instagram | YouTube
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси кўмагида «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусъҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада хорижлик мутахассислар ва реставраторлар иштирок этади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/koran/

Telegram | Instagram | YouTube
Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 3 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 37,83 сўмга қимматлаб, 12 670,05 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди.

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонда қурилиши кутилаётган Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини «Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» деб атади. У халқаро молия институтларини ушбу лойиҳада иштирок этишга чақирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/qambarota/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида Тошкент инвестиция форумида имзоланган келишувга кўра, томонлар «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида институционал трансформациялар ва корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш бўйича иш олиб боради.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/erdb/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон президенти хорижий инвесторларни қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда гидроэлектр станциялари, шунингдек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темирйўлларини ҳамкорликда қуриш лойиҳаларига қўшилишга чақирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/projects/

Telegram | Instagram | YouTube
Қирғизистондаги тоғли қишлоқда ўтказилган танлов пайти музқаймоқ ортилган мини юк машинаси бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини уриб юборди. 29 нафар бола жароҳатланди, етти нафари — реанимацияда. Маълумотларга кўра, фургон ҳайдовчисиз ҳаракатланган ва тормоз тизими ишдан чиққан бўлиши мумкин.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/kyrgyzstan/

Telegram | Instagram | YouTube
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автомобиль йўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион долларгача кредит ажратди. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/khorazm-road/

Telegram | Instagram | YouTube
Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони Яқин Шарқни ўзгартириши мумкин бўлган мудофаа пактини тузишга яқин турибди, деб ёзмоқда Bloomberg нашри. Битим Ар-Риёдга Американинг илғор қуролларидан фойдаланиш имконини беради ва Исроилга Ғазо урушини тугатиш учун рағбатлар тақдим этади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/defense-pact/

Telegram | Instagram | YouTube
«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади. «Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/uzatom/

Telegram | Instagram | YouTube
2 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

🌊 «Қамбарота ГЭС-1 Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» — Абдулла Арипов.

🏘 Ўзбекистон, жумладан, Тошкентда қурувчи ташкилотлар уй-жой сотуви шартномаларида қандай нархларни кўрсатмоқда?

🏦 Ўзбекистон ЕТТБ билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш битимини имзолади.

💬 «Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини ўз зиммасига олади» — президент.

✍️ Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи.

☪️ «Тошкент Қуръони» реставрация қилинади.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2024/05/02/dayjest/

Telegram | Instagram | YouTube
2024/05/03 04:29:02
Back to Top
HTML Embed Code: