Хон-Юнусдаги ХАМАС туннел тизими Ғазо секторидаги энг чуқури бўлиб, 15 қават бинога тенг чуқурликка етиши мумкин - The Wall Street Journal

Америка разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, ХАМАС етакчиси Яҳё Синвар гаровга олинганлар билан тирик қалқон сифатида ўралган.

АҚШнинг ҳисоб-китобларига кўра, Исроил Синварнинг қаерда эканлиги ҳақида уларга қараганда яхшироқ разведка маълумотларига эга, аммо улар ўзларида мавжуд бўлган ҳар қандай маълумотни Исроил билан баҳам кўришларини аниқ билдирмоқда.

👉 @Geosiyosatuz
2008 йилдан буён Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллаб келаётган Николай Патрушев ҳам ишдан олинди.

Унинг кабинетига Сергей Шойгу
кўчиб ўтади.

👉 @Geosiyosatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Кун ёришганда ЦАХАЛ кучлари Ғазо секторидаги Жабалия қочқинлар лагерига бостириб киришни бошлади

Бу ҳаракат Фаластинликларнинг Рафаҳдан қочишга буйруқ берганидан кейин шимолга мажбуран кўчирилиши ортидан амалга оширилди. Ҳозирча операциянинг муваффақияти аниқ эмас ва ҲАМАС зирҳли техникаларнинг олдинга силжиши секинлашгани ва ЦАХАЛ аскарларига оммавий ҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабар берди, Исроил эса Жабалиядаги ҳужум режалаштирилган жадвалга мувофиқ давом этаётганини хабар қилмоқда.

👉 @Geosiyosatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзбўямачиликнинг юқори чўққиси

Мали ҳарбийлари машғулотларда отишмаларни "оғзаки" бажарди, худди болаликдаги кўча ўйинлари каби.

👉 @Geosiyosatuz
🇷🇺🇺🇦 Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусовнинг Россия Федерацияси мудофаа вазири этиб тайинланиши Украина учун "жуда ёмон хабар". Бу ҳақда украиналик иқтисодчи Алексей Кушч ёзади.

Унинг фикрига кўра, ҳозир "ҳамма нарса Россия ҳарбий-саноат комплекси динамикасининг кескин ўсиши ва Россия Федерациясида ҳарбий ишлаб чиқаришнинг ўсишига қараб кетмоқда".

Кушчнинг фикрича, Белоусов "Россия иқтисодиёти учун ўсиш моделини яратиш, чуқур таркибий ўзгаришлар ва санкцияларга мослашишда" роль ўйнаган.

"Бу биз учун жуда ёмон янгилик, чунки бизнинг вазирлик позицияларимиз уруш давридаги вульгар либерализм кун тартибига эга бўлган Белоусов сиёсатига қаршидир", деб ёзади иқтисодчи.

👉 @Geosiyosatuz
🇮🇷 Эрон Нигер билан юзлаб тонна ядровий хом ашё етказиб бериш бўйича яширин музокаралар олиб бормоқда - Le Monde.

Француз газетаси бунинг тасдиғини Ғарб ва Нигерия манбаларидан олганини ёзмоқда.

Уларнинг таъкидлашича, тахминан 56 миллион евролик уран рудасини етказиб бериш бўйича музокаралар Франция ва АҚШ разведка хизматларига маълум бўлган.

👉 @Geosiyosatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1905 йил. Константинополь ҳозирги Истамбул. Усмонийлар империяси.

👉 @Geosiyosatuz
⚡️3-Jahon urushi kelyaptimi?

- Isroil G'azo sektoridagi Rafah shahrida keng ko'lamli quruqlikdagi operatsiyani tayyorlamoqda (aniqlash)

- Eron Isroilga qarshi 180 dan ortiq Shahed dronlari va 146 ta raketalarni uchirdi (18+ video)

- Hutiylarning Qizil dengizdagi reydlari va Yamanda AQSh va Britaniyaning yirik hujumlari (tomosha)

Urush voqealarini ipdan ignagacha yorituvchi kanalni (AZfront) tavsiya qilamiz. Obuna bo'ling👇
https://www.tg-me.com/+dmP4xAIYrSwxNTFi
🇱🇹 Литвада референдум ва президентлик сайлови бўлиб ўтди

12 май куни бўлиб ўтган референдумда иштирок этган литваликларнинг 70 фоиздан ортиғи икки фуқароликни қўллаб-қувватлаб овоз берди, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 59 фоизи қатнашди.

Конституцияни ўзгартириш учун бу етарли эмас: янги тузатишни сайлов ҳуқуқига эга бўлган барча Литва фуқароларининг камида 50 фоизи қўллаб-қувватлаши керак. Бундан 5 йил аввал ўтказилган ҳудди шундай референдум ҳам муваффақиятсизликка учраган эди.

Шу билан бирга, Литва фуқаролари президентлик сайловида ҳам овоз беришди. Аксарият сайловчиларнинг овозлари санаб чиқилгач, сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтиши маълум бўлди - мамлакатнинг амалдаги президенти Гитанас Науседа ва бош вазир Ингрида Шимоните сайловнинг иккинчи турига ўтишди. Биринчи турда сайловчиларнинг 44 фоизи Науседага, 19 фоизи эса Шимонитега овоз берди.

👉 @Geosiyosatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир неча ойдан бери Қозоғистонда муҳокама бўлаётган суд охирги хулосасини эълон қилди

Собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бишимбаевнинг қариндоши ва қўл остидаги Бахитжан Байжанов яшириганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу суд иши нафақат Қозоғистонда, балки халқаро ҳамжамият эътиборига тушган эди.

👉 @Geosiyosatuz
Янги иқтисодий дунё тартиботи

"The Economist" журналининг янги муқоваси, иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботи ва бир қутбли дунёнинг қулашига бағишланди

👉 @Geosiyosatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Мисрнинг Ғазо билан чегарадош ҳудуди.

Чегара дарвозаси ишғол қилингани учун юзлаб, балки минглаб ёрдам юк машиналари Ғазога кира олмайди.

57 та мусулмон давлати Исроилнинг рухсатини кутмоқда.

👉 @Geosiyosatuz
Бишкекда амалдорларнинг сешанба ва пайшанба кунлари ишга автомобилда келиши тақиқланди

Шаҳар мери мазкур кунларда ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланишни буюрди. Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади.

Амалдорлар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария ме‘ёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши лозим.

👉 @Geosiyosatuz
🇷🇺 Рус манбаларига кўра, Россия ФСБ ходимлари Россия Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Юрий Кузнецовни қўлга олди.

Бундан олдин у давлат сирларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган Бош штабнинг 8-бошқармасини бошқарган ва у ерда гўёки махсус хизматларнинг эътиборини тортгани ҳақида хабар берилмоқда.

Аввалроқ, мамлакат мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов пора ҳам олишда гумонланиб қўлга олинган эди.

👉 @Geosiyosatuz
АҚШ Россия уранини импорт қилишни тақиқлади

Президент Байден Россиядан бойитилган уран импортини тақиқловчи икки партиявий қонун лойиҳасини имзолади.

👉 @Geosiyosatuz
🇮🇱 Бугун, 75 йил олдин Исроил давлати ташкил топди.

14 май 1948 йил Фаластин ҳудудида Исроил давлати тузилди. Исроилнинг биринчи бош вазири Давид Бен Гурион Мустақиллик декларациясини ўқиб эшиттириб, Исроил давлати ташкил топганини эълон қилди.

👉 @Geosiyosatuz
Ўзбекистон аҳолисининг 77,2 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган

▪️Андижон — 90,0 фоиз;
▪️Бухоро — 73,2 фоиз;
▪️Фарғона — 79,4 фоиз;
▪️Жиззах — 70,4 фоиз;
▪️Навоий — 84,7 фоиз;
▪️Наманган — 82,7 фоиз;
▪️Қашқадарё — 59,4 фоиз;
▪️Самарқанд — 75,4 фоиз;
▪️Сурхондарё — 62,9 фоиз;
▪️Сирдарё — 86,9 фоиз;
▪️Тошкент — 79,4 фоиз;
▪️Хоразм — 90,4 фоиз;
▪️Тошкент шаҳри — 97,7 фоиз;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси — 72,4 фоиз.

👉 @Geosiyosatuz
2024/05/14 10:34:29
Back to Top
HTML Embed Code: