Telegram Web Link
Forwarded from KIUT | Rasmiy kanal
🇬🇧🤝🇺🇿 #UK 2025 йил 30 июндан 3 июлга қадар Англиянинг Лидс шаҳрида Европа Таржимашунослар ассоциацияси (EST) ҳамда жаҳоннинг етакчи университетларидан бири — Лидс университети (QS рейтингида 86-ўрин) томонидан ташкил этилган 11th EST Congress: The Changing Faces of Translation and Interpreting Studies халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли анжуманда Тошкент Кимё халқаро университети фахрий иштирокчи сифатида қатнашмоқда.

Университетнинг Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, профессор Гулноза Одилова ҳамда Хитой–инглиз таржимонлиги йўналиши 3-босқич талабаси Маҳлиё Юнусова ўз маърузалари билан иштирок этмоқдалар. Улар оғзаки ва ёзма таржимашуносликдаги замонавий ёндашувлар, мултимодал таржима, ва турли маданий контекстлардаги интерпретация ҳақида илмий фикрлар билан ўртоқлашмоқда.

🇺🇿🇬🇧🇷🇺Батафсил: www.kiut.uz
25👍7🥰2🔥1🤩1
📌ДИССЕРТАЦИЯЛАР АМАЛИЁТИДАН УЗИЛИБ ҚОЛАЁТГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН

Ҳар йили Ўзбекистонда юзлаб номзодлик (PhD) ва докторлик (DSc) диссертациялари ҳимоя қилинади. Илмий тадқиқотларда “илмий ишнинг долзарблиги” ва “амалий аҳамияти" яққол кўрсатиб берилади. Аммо амалиётда бу натижалар қай даражада жорий қилинмоқда?

Афсуски, бугунги кун ҳолати шундан далолат берадики, мамлакатимизда илмий тадқиқот натижаларининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларга трансфер қилиш тизими жуда паст даражада ривожланган. Илм-фаннинг миллий иқтисодиётга таъсири етарли эмас. Ҳимоя қилинаётган ишларнинг 10-15% ишлаб чиқариш ва жамият ҳаётига интеграциялашади. Мен шу кунгача 300 дан ортиқ Phd учун мустақил тадқиқодчи ва докторантларга илмий иш ёзиш бўйича "Phd сари қадам", "Илм ва оила", "Ғоядан диссертациягача" курсларида диссертация мавзусини шакллантиришдан тортиб уни ҳимоя қилиш ва амалиётга жорий этиш этапларидан дарс берар эканман, докторантларнинг 80% мавзуси илмий раҳбари томонидан шунчаки танлаб берилганлиги, ва бу мавзуларнинг амалиётга жорийланиши пастлигига шахсан гувоҳман. Докторант ҳимоя пайтида қоғозбозлик учун турли идора ва ташкилотлардан( пул ва таниш- билиш орқали) "Илмий ишнинг амалиётга жорийланиши ҳақида маълумотнома" ни олади. Диссертация ҳимоя қилинади ва унутилади. Реал ҳаётга жорийланмайди. Хатто ўта долзарб бўлган, диссертация ишлари ҳам илм- фаннинг қайсидир тармоғида қўлланиши ўрнига эскича методика давом этаверади. Бу бир менинг эмас бошқа соҳа вакили бўлган ҳамкасбларимнинг ҳам дарди ва муаммоси.
Мавжуд муаммоларни соддароқ қилиб тушунтирсак:
1. Илмий натижаларни қабул қиладиган амалиётчи тузилмалар мавжуд эмас.
Диссертацияда берилган методлар, моделлар, технологиялар уларни қабул қилиб оладиган соҳавий ташкилотлар билан боғланмаган.
2. Мониторинг ва баҳолаш тизими йўқ.
Илмий иш натижасининг қачон, қаерда, қай тарзда жорий этилгани ҳақида ягона маълумот базаси мавжуд эмас.
3. Илмий фаолиятнинг иқтисодий натижаси ҳисобга олинмайди.
Илмий иш самараси жамоат ва иқтисодиётга таъсири нуқтаи назаридан эмас, балки қоғозбозлик асосида баҳоланади.

Жаҳон амалиётида бу масала қандай йўлга қўйилганлигига қизиқдим:

Буюк Британия: Research Excellence Framework (REF)
– Ҳар 5 йилда университет тадқиқотлари таъсир (impact) бўйича баҳоланади.
– Диссертация ёки илмий лойиҳа натижасининг ижтимоий, иқтисодий ва таълим соҳаларига таъсири асосий мезон ҳисобланади.
– Илмий гуруҳнинг молиявий қўллаб-қувватланиши айнан шу таъсир кўламига боғлиқ.

Жанубий Корея: Коммерциялашган илмий иш
– Ҳар бир диссертация натижаси учун commercialization индекси юритилади.
– Илмий иш маҳсулот, технология, стартап ёки патент шаклида ишлаб чиқарилиши зарур.
– Тадқиқот натижаси амалиётга татбиқ этилмаса, унга берилган грант ёпилади.

Германия: Технологик трансфер марказлари
– Университетларда махсус “технологияни трансфер қилиш марказлари” мавжуд.
– Илмий натижалар саноат, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан боғланиб, шартнома асосида жорий қилинади.

Таклифлар
1. Миллий тадқиқотлар платформасини яратиш.
Ҳар бир диссертация натижасини рўйхатга оладиган ва жорий этилиш жараёнини кузатиб борадиган электрон тизим ташкил этиш зарур.
2. Илмий таъсир индекси жорий этилиши лозим.
Илмий ишни баҳолашда Scopus баллари билан бир қаторда, унинг реал ҳаётдаги таъсири ҳам эътиборга олиниши керак.
3. Университетлар ва соҳавий ташкилотлар ўртасида шартнома асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш.
Тадқиқот мавзуси илмий раҳбар эмас, балки ижтимоий буюртмачи — иқтисодий ёки таълимий соҳалардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим.
4. Илмий ишни патентлаш ва лицензиялашни рағбатлантириш.
Унумли тадқиқотларга грантлар бериш, стартапларга айлантириш учун махсус дастурлар ташкил этиш керак. Грантлар тадқиқодни олиб бориш учун берилиши керак. "Диссертантнинг ишидан фалон грант доирасида фойдаланилди" деган фейк МАЪЛУМОТНОМА билан ўзимизни алдашни бас қилайлик!

PS: Агар илмий тадқиқот натижаси ҳаётга татбиқ этилмаса, у ҳолда бу илмнинг эмас, балки қоғознинг ғалабасидир. Илм фақат назарий мулоҳаза эмас, балки жамият муаммоларига ечим бериши лозим.
13🔥6👏5❤‍🔥2
Ўзбек олимларининг илмий салоҳияти улкан, аммо уни реал ҳаётга татбиқ этиш учун инновацион ва институционал ислоҳотлар зарур.

Г.Одилова
филология фанлари доктори(Dsc), профессор, Европа таржимашунослик тадқиқодлари жамияти аъзоси
10🔥6👍4👏4
Ҳурматли дўстлар! Қутлуғ айёмда барчангизни чин қалбимдан табриклайман. Юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида олиб борилаётган эзгу ишлар самара берсин! Оилаларингизга ризқ ва барокат, соғлик ва бахт саодат тилайман!
🔥8🥰21
Forwarded from Azamat Akbar | Lektorium
Таржимашунослик бўйича 6-Халқаро конференцияни (ICTS) ҳам бошладик. Жорий йилги мавзу: "Тиллар, маданиятлар ва фанларни боғлаш: Таржимадаги муаммолар ва инновациялар". Конференция гибрид форматда ўтказилди.

Бу лойиҳани 10 йил олдин, 2015 йили Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида бошлагандим. Иккинчи конференция 2017 йили Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида, учинчи конференция ҳам 2018 йили шу шаҳарда ташкил этилганди. Тўртинчи ICTS конференцияси 2019 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилди. Бешинчи конференция эса 2024 йили онлайн шаклда, Тошкентда жойлашган Аниқ ва Ижтимоий Фанлар Университети томонидан ўтказилганди.

Пандемиядан сўнг, 2025 йилдаги 6-конференцияилк бор яна анъанавий шаклда ўтказилмоқда. Бу гал ҳам ICTS конференциясига Тошкентдаги Аниқ ва Ижтимоий Фанлар Университети мезбонлик қилди. ICTS таржимашунослик соҳасида Ўзбекистоннинг энг катта конференцияси ҳисобланади.

Бугунги тадбирга 12 нафар асосий пленар маърузачиларни, жумладан Озарбайжоннинг ADA университетидан профессор ва дипломат Арзу Маммадовани бош маърузачилардан бири сифатида таклиф этгандик.

Бу йилги конференцияда 10 мамлакатдан 130 нафар делегатлар иштирок этмоқда: булар Алжир, Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Марокаш, Туркия, АҚШ ва Ўзбекистон. Конференциянинг ишчи тиллари — ўзбек, озарбайжон, рус, турк ва инглиз тилларидир.

Бу тадбирни амалга оширишда кўмак берган барчага чуқур миннатдорлигимни билдираман. Айниқса, Тошкентдаги Аниқ ва Ижтимоий Фанлар Университети ректори профессор Ғолибжон Ботировга қўллаб-қувватлагани ва 2025 йилги ICTS конференцияни муваффақиятли ташкил этишдаги беқиёс ҳиссаси учун алоҳида ташаккур билдирмоқчиман.

2026 йилдаги 7-ICTS конференцияни катта интизорлик билан кутиб қоламиз!
 
12👏4👍2🔥2❤‍🔥1🥰1👌1
Forwarded from Azamat Akbar
Call for Proposals-3rd Uzbekistan-Azerbaijan Academic Forum.pdf
351.6 KB
🎓 3-Ўзбекистон–Озарбайжон Таълим, Тадқиқотлар ва Инновациялар Академик Форуми

🌐 Онлайн форматда | 📅 2025 йил 17 октябрь | 📍 ЖДПУ

Сизларни Жиззах давлат педагогика университетида ташкил этилаётган 3-Академик Форумда иштирок этишга таклиф этамиз!

📝 Бу йилги мавзумиз:
“Таълим – дипломатия кўприги: Ўзбекистон–Озарбайжон академик ва маданий ҳамкорлигининг 30 йиллиги”

🎯 Форум мақсадлари:
• Ўқув-методик ва илмий тажриба алмашиш
• Икки давлат ОТМлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш
• Инновацион таълим ёндашувларини муҳокама қилиш
• Таълимдаги муаммоларга илмий ечимлар таклиф этиш

📌 Асосий йўналишлар:
• Лингвистика
• Педагогика
• Фалсафа
• Сиёсатшунослик
• Таржима тадқиқотлари
• Маданиятшунослик
• Таълим бошқаруви
… ва бошқалар (жами 16 йўналиш)

🗣 Презентация тиллари: ўзбек, озарбайжон, рус, инглиз.
🕒 Тақдимот вақти: 15 дақиқа (Zoom орқали)
📜 Ҳар бир иштирокчига халқаро сертификат тақдим этилади
📚 Форумдан сўнг тақдим этилган тўлиқ мақолалар танлов асосида рецензиядан ўтиб нашр этилади

📅 Муҳим саналар:
• Аннотация юбориш: 2025 йил 7 октябргача
• Қабул ҳақида хабар: 2025 йил 10 октябр
• Форум санаси: 2025 йил 17 октябр

📩 Аннотация (фақат инглиз тилида) ва расмингизни қуйидаги манзилга юборинг:
📧 [email protected]

💥 Иштирок этиш БЕПУЛ!

🤝 Форум Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи ОТМ ва илмий муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Бу тадбир — икки мамлакат ўртасидаги таълим ҳамкорлигининг ва маданий дипломатиянинг рамзий давомидир.
2🔥2🥰1👏1🤩1👌1
Барча азиз устозларга байрам муборак бўлсин!

Муаллим

Машаққат чекасан кундузи тинмай
Тунинг бедор кечиб тонг отар гоҳо.
Баъзан эътирофлар қилишар сени
Баъзан қадрингга паст берарлар баҳо.

Агар сен йўқ бўлсанг жумла оламда-
Разолат, жаҳолат айёми қўпгай
Бир дона муаллим қолса дунёда
Оламни ёритмоқ чорасин топгай.

Сенсан коинотнинг ёнар чироғи
Зулматда нур ўзинг қалбларга моҳтоб,
Сенсиз муаммонинг йўқдир адоғи
Сен миллат тунини ёритган офтоб!

Гулноза Одилова
15👍5
Бугун соат 19.30 да филология фанлари доктори Dsc,профессор Гулноза Одилова билан суҳбатни Маданият ва Маърифат телеканалида "Оламнинг қалби" кўрсатувида томоша қилинг!
🔥6👍53
Бугун Маданият ва Маърифат телеканалида эфирга узатилган суҳбатни ютуб каналимизга жойладик👇🏼
https://youtu.be/iH4pBsQKXhA?si=qniAyCPDb-Au8xd6
10👍4
2025/10/19 18:15:20
Back to Top
HTML Embed Code: