Telegram Web Link
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍53🥰17🤩5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍64🥰25👏6🙏1
ШАМОИЛУЛ-МУҲАММАДИЯ

باب ما جاء في كُحل رسول الله

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СУРМАЛАРИ БОРАСИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР.

49-ҳадис


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: «اكْتَحِلُوا بِالإِثْمِدِ، فَإِنَّهُ يَجْلُو الْبَصَرَ، وَيُنْبِتُ الشَّعْرَ»، وَزَعَمَ أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ، كَانَتْ لَهُ مُكْحُلَةٌ يَكْتَحِلُ مِنْهَا كُلَّ لَيْلَةٍ، ثَلاثَةً فِي هَذِهِ، وَثَلاثَةً فِي هَذِهِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Исмидни сурма қилиб суртинглар. Чунки у кўзни равшанлаштиради ва сочни ўстиради», дедилар».
Икрима айтади: «Ибн Аббоснинг айтишича Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сурмадонлари бўлиб, ҳар тунда ундан битта кўзларига уч марта ва иккинчи кўзларига уч марта сурма сурган эканлар».

50-ҳадис


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ كَانَّ رَسُولُ اللهِ ﷺ يَكْتَحِلُ قَبْلَ أَنْ يَنَامَ بِالإِثْمِدِ، ثَلاثًا فِي كُلِّ عَيْنٍ،

وَقَالَ يَزِيدُ بْنُ هَارُونَ، فِي حَدِيثِهِ: إِنَّ النَّبِيَّ ﷺ، كَانَتْ لَهُ مُكْحُلَةٌ يَكْتَحِلُ مِنْهَا عِنْدَ النَّوْمِ، ثَلاثًا فِي كُلِّ عَيْنٍ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ётишдан олдин исмидни сурма қилиб ҳар бир кўзларига уч марта сурар эдилар».
Язид ибн Ҳорун ўзи ривоят қилган ҳадисда шундай деди: «Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сурмадонлари бўлиб, уйқу пайтида ҳар бир кўзларига уч мартадан ўшандан сурар эдилар».

51
-ҳадис

عَنْ جَابِرٍ هُوَ ابْنُ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: عَلَيْكُمْ بِالإِثْمِدِ عِنْدَ النَّوْمِ، فَإِنَّهُ يَجْلُو الْبَصَرَ، وَيُنْبِتُ الشَّعْرَ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уйқу пайтида исмид суришни канда қилманг. Чунки у кўзни равшанлаштиради ва сочни ўстиради », дедилар».

52-ҳадис

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: إِنَّ خَيْرَ أَكْحَالِكُمُ الإِثْمِدُ، يَجْلُو الْبَصَرَ، وَيُنْبِتُ الشَّعْرَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сурмаларингизнинг энг яхшиси исмиддир. У кўзни равшанлаштиради ва сочни ўстиради», дедилар».

53-ҳадис

عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: عَلَيْكُمْ بِالإِثْمِدِ، فَإِنَّهُ يَجْلُو الْبَصَرَ، وَيُنْبِتُ الشَّعْرَ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади
:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Исмид суришни канда қилманг. Чунки у кўзни равшанлаштиради ва сочни ўстиради», дедилар».

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍22🥰4🤩3👏1
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍50🥰11👏1
1👍80🥰22👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ОТА-ОНАНИНГ ОДОБИ ВА БОЛАСИГА ЯХШИЛИГИ‎»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🥰7👏2
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍54🥰8👏4🙏2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍72👏10🥰3
Ҳадис дарслари (61-дарс)
Шайтоннинг васвасаси


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ: مَنْ خَلَقَ كَذَا؟ مَنْ خَلَقَ كَذَا؟ حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ؟ فَإِذَا بَلَغَ ذَلِكَ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ وَلْيَنْتَهِ. رَوَاهُ الثَلَاثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шайтон бирингизга келиб: «Буни ким яратди? Уни ким яратди?» дейди. Ҳатто: «Роббингни ким яратди?» ҳам дейди. Қачон шунга етганда, у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва бас қилсин», дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.


Ушбу ҳадиси шарифда инсон хаёлидан кечадиган баъзи васвасалар шайтондан эканлиги баён қилинмоқда. Шу билан бирга, ўша шайтон васвасасини қайтариш йўли ҳам кўрсатилмоқда. Шайтон Одам Ато билан ўзи орасида бўлиб ўтган машҳур можародан буён одам боласига душмандир. У Қиёмат кунигача одамзодни васваса қилишга қасам ичган. Шунинг учун ҳам, инсон ҳаргиз бу лаънатланган душманини унутмаслиги керак. Гоҳида хаёлига келиб қоладиган васвасали фикрлар, «уни ким яратган, буни ким яратган» каби саволлар бора-бора «Роббингни ким яратган?» каби телба фикрга олиб келиши ҳам турган гап. Шунинг учун мазкур ҳолат юзага келганда дарҳол: «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм», деб Аллоҳдан паноҳ сўрасин, мазкур хаёлларни миясидан қувсин! Шу билан иш тугайди. Ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетади. Акс ҳолда оқибати чатоқ бўлиши мумкин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Шайтон васвасасининг ҳақлиги.

2. «Уни ким яратди, буни ким яратди?» деб бориб, «Роббингни ким яратди?» дейишгача бориб қолиш ҳам мумкинлиги.

3. Бундай ҳолатларда Аллоҳдан паноҳ сўраш лозимлиги.

4. Бундай саволларни дарҳол тўхтатиш лозимлиги.

Сиртдан содда кўрингани билан бу ҳадисда зикр қилинган масала ўта муҳимдир. Васваса кишилар учун энг нозик ва энг хатарли нарса, у ақийда бобида зарар етказади. У туфайли инсон диндан чиқиб, кофир бўлиши ҳеч гап эмас. Ушбу ҳадисда ана шундай катта муаммони ҳал этиш йўли тақдим этилмоқда. Ҳозирги кунда мусулмон оламида ҳам, ундан ташқарида ҳам васваса хасталигига учраганлар кун сайин кўпайиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Руҳий ва асабий касаллар сони тинимсиз ўсиб бормоқда. Бу эса ушбу ҳадиси шариф ва кейинги келадиган ҳадисларнинг ҳикматига инсоният қанчалик муҳтож эканлигини кўрсатади.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍36🙏2👏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍98🥰18👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар».‎
Бухорий ривоят қилган. ‎

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👏33👍23🥰7🙏4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍72🥰12👏1
Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

37-суннат: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг таҳоратлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши қуйидагиларни айтганлар:
«Усмон таҳоратга сув опкелтирди ва таҳорат қилди: икки қўлини уч марта ювди. Сўнгра оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини чиғаноғи билан уч марта ювди. Кейин чап қўлини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин ўнг оёғини тўпиқлари билан уч марта ювди. Сўнгра чап оёғини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Кейин:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилганларини кўрдим», деди ва: «Ким менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб, икки ракат намоз ўқиса-ю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деб қўшиб қўйди».


Бошқа бир ривоятда:

«Бас, уч ҳовуч сув билан уч мартадан оғзини чайқади, бурнига сув олди ва бурнидан сувни чиқарди» дейилган.
Яна бошқа бир ривоятда:
«Ва бошига уч марта масҳ тортди» дейилган.
Ундан ҳам бошқа бир ривоятда:
«Бас, бошига масҳ тортди. Икки қўлини олдинга, орқага олиб бориб келди. Бошининг олд қисмидан бошлаб, уларни орқасига олиб борди. Кейин яна бошлаган жойига қайтариб келди», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар.


Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийси Ҳумрон розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик.

У кишининг тўлиқ исмлари Ҳумрон ибн Холид ибн Амрдир. Айни Тамр номли жойда Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуга асир тушган. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Ҳумроннинг ҳушёр ва ақл-фаросатлилигини кўриб, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга берганлар. У киши уни қулликдан озод қилиб, ўзларига котиб ва қўриқчи қилиб олганлар.

Ҳумрон розияллоҳу анҳу Ҳажжожнинг даврида Нисобурга волий бўлганлар. У киши 75 ҳижрий санада вафот этганлар.

Уламоларимизнинг айтишларича, ушбу ҳадиси шариф таҳоратнинг сифати, унинг ҳукмларини чиқариш бўйича энг асл ҳадис ҳисобланади. Чунки бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин саҳобаларидан бирлари, тўрт халифанинг учинчилари Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўпчиликнинг олдида сув олиб келтириб, ҳаммага кўрсатма тарзида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилган бўлсалар, шундай таҳорат қилганлар. Сўнгра қўшимча равишда баён этиб, таҳоратга тарғиб қилувчи сўзларни ҳам айтганлар.

Энди Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу таҳорат суви чақириб олганларидан сўнг таҳоратни қандай қилганларини бирма-бир кўриб чиқайлик:

1. «Икки қўлини уч марта ювди».

Аввал келган ҳадисларимизда уйқудан турган одам аввал қўлини ювиб олиши зарурлиги ҳақидаги амрни ўрганган эдик. Ҳазрати Усмоннинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларига ўхшатиб қилган бу таҳоратларида ҳам аввал қўлларини ювиб олганликлари зикр қилинмоқда. Ҳолбуки, бу ерда уйқу ҳақида гап йўқ. Шундан уйғоқ одам ҳам таҳоратни бошлашда аввал қўлини уч марта ювиб олиши зарур эканлиги кўриниб турибди. Ҳамма уламолар бундай қўл ювишни мустаҳаб деганлар.

2. «Сўнгра оғзини чайқади».

Ҳадисдан кейин келтирилган қўшимча бир ривоятда оғизларини ҳам уч марта чайқаганликлари зикр қилинган. Таҳоратда оғизни чайқаш ҳам суннат.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍28🥰8👏2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍56👏17🥰7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ОТАНИНГ БОЛАСИГА ЯХШИЛИГИ‎»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🥰4👏2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56🥰23👏7
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Намозда алангламаслик ҳақида
(21-тавсия)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Болам, намозда у ёқ-бу ёққа аланглашдан сақлангин, чунки намозда аланглаш ҳалокатдир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Изоҳ: «Намозда аланглаш ҳалокатдир», чунки унда шайтонга итоат қилиш бор. Бу эса банданинг ҳалокатига сабаб бўлади..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир одам – намозидан – турганда унга унинг (савобини) ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири ёки ярмигина ёзилган бўлади».
Абу Довуд ривоят қилган.


Изоҳ: Намоздаги аланглаш икки хил бўлади: қалб билан аланглаш, тана билан аланглаш. Қалбнинг аланглаши намоздаги хушуъ-хузуъни кетказади, юқоридаги ҳадисда келганидек, намознинг ажрини камайтиради. Тана билан аланглаш ҳам икки хил бўлади. Биринчиси: намозхон бутун танаси билан қибладан бурилса, намози бузилади. Иккинчиси: бўйнини буриб, у ёқ-бу ёққа қараса, шайтоннинг унинг намозидан уриб қолишига сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда намозга турса – менимча, шундай деганлар – у Раҳмон таборака ва таолонинг ҳузурида туради. Агар у алангласа, Аллоҳ таборака ва таоло: «Кимга қараяпсан? Мендан ҳам яхшироқ зотгами? Эй одам боласи! Менга юзлан, Мен сен юзланадиган зотларнинг энг яхшисиман», дейди».
Баззор ривоят қилган.


Изоҳ: Бу ҳадисдаги аланглаш қалбнинг Аллоҳдан бошқа билан банд бўлишидир.

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар
:

1. Намозда у ёқ-бу ёққа аланглашдан сақланиш керак.

2. Намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳалокатдир, чунки унда шайтонга итоат қилиш бор.

3. Банда намозда у ёқ-бу ёққа алангласа, шайтон унинг намозидан уриб қолади.

5. Банда намозда у ёқ-бу ёққа алангласа, унга бериладиган савобининг ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири, ҳатто ярми ёзилар экан.

4. Банда намозда экан, Аллоҳнинг ҳузурида туради. Шунинг учун бор вужуди билан Аллоҳга юзланиши керак.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16👏2🙏2
2025/10/19 17:04:42
Back to Top
HTML Embed Code: