Telegram Web Link
Ҳаётимни ўзгартирган 1 соат...

(ҳаётини ўзгартиришни истамаганлар ўқимасин)

Тўрт йилча бўлди. Кун тартибимга янги бир соатни қўшганимга. Бу-- телефонсиз 1 соат...

Бу пайтда ё китоб ўқийман, ё нимадир ёзаман, ё оилам билан бирор ўйин ўйнайман, ё сузаман, ё югураман, ё қизиқ бир фильм кўраман. Асосий шарти, шу 1 соатда телефонни умуман қўлга олмаслик.

Ишонинг, ҳаммамизни боғлаб олган шу матоҳсиз ўтказган соатларим анча қизиқ, самарали ва фойдали бўляпти менга. Парадоксни қаранг ки, касбим шу буюм билан ҳар жиҳатдан боғлиқ. Лекин уни рад этганим сайин ҳаётимга барака, мазмун кирмоқда.

Кунига бор йўғи 1 соат. (уйқу вақтидан ташқари албатта) Бу вақтда баъзан ҳеч нима қилмай хаёл ҳам сураман, бир нималар ўйлайман. Ўзим учун муваффақиятли ғоялар, келажак учун муҳим қарорлар, молиявий барқарорлик омилларини айнан мана шу 1 соатда топганман.

Шунинг учун ҳам энди уни кўпайтирмоқчиман. 1-2-3... соатга. Биламан, телефондан узоқлашсам осмон узилиб ерга тушмайди, қиёмат қўпмайди, қайтага ҳаётим янада гўзаллашади. Ўзим бўлиб, ўз ҳаётимни яшайман.

Сиз ўқиётган ушбу постни ҳам айнан ўша "телефонсиз 1 соат"да, лекин телефондан фойдаланган ҳолда ёздим. 😄

Эфирда "Тағо тайм"

@hamzajumayev
😁33👍20🔥1
Forwarded from GAPiRING +
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤖 Sunʼiy intellektning savolga javobi boshlovchini shoshirib qo‘ydi😳

🎤 “Gapiring+” ko‘rsatuvini har yakshanba 21:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

Ko‘rish uchun: 📺 [YouTube sahifamiz]

Qiziqarli suhbatlar, dolzarb mavzular va eksklyuziv fikrlar sizni kutmoqda!

😎 YouTube 😎 Telegram 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁6👍5👎1
Ichimdagi odamcha.

Mening ichimda bir odamcha bor. U mendan erkinroq, ozodroq. Uning kayfiyati menikiga umuman bog‘liq emas. Men baʼzida horg‘in bo‘lsam, u kuchga to‘lib, shodlikdan sakraydi. Menda g‘am chekishga hech qanday sabab bo‘lmasa ham baʼzida xo‘mrayib oladi. Baʼzida yuragimning biror burchagiga borib tizzalarini quchoqlab boshini ustiga qo‘yvoladi.

U juda beg‘ubor. U juda samimiy. U xursand yoki xafa bo‘lishining sababini oxiri topdim. Qachon men unga mehr bersam, parvarishlasam, boshini silasam u shodlanarkan, qachon men uni eʼtiborsiz qoldirsam arazlarkan.

Sizning ham ichingizda shunaqa odamcha bormi? Uning feʼli qanday?

Efirda "Tag‘o taym"
@hamzajumayev
👍15
Замона қаҳрамони ким?

Саволнинг жавоби -- расмдаги одам. Абажан аканинг 4 қизи бор. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан. Касби -- деҳқон.

Унинг ёнида турган қизига кейингиси ўғил бўлсин деган ниятда Оғулжерен (Ўғилжайрон) деб исм қўяди. Кейингисига эса Майя...

Хуллас, Абажан ака деҳқон ҳолидан нолимай, кеча кундуз меҳнат қилади ва қизларининг илм олишига бор-будини сарфлайди. Бугун унинг 3 қизи пойтахтда ўқийди.

Оғулжерен "Ёш китобхон" танловида бир нечa бор иштирок этади. Баъзан вилоятдан, баъзан республикадан қайтади. Бироқ чекинмайди. Ўқийверади, ўқийверади. Охири 2024 йилги мавсумда биринчи ўринни эгаллайди ва қаҳрамонига президент совғаси "BYD- Chazor" автомашинасини ҳадя қилади.

Ота эса шу даражагача қандай келганини ўзи билади, худо билади. Бандасига ошкор қилмайди. Азобларини қандай ичига ютган бўлса, қувончини ҳам сездирмай бир зайлда тураверади.

Гап сўрасангиз, ўзим 200 тача китоб ўқидим, қизларимга ўрнак бўлдим, ... яна бир нарсалардан воз кечишимга тўғри келди, дейди ва ўша нарсалар нималигини айтмай қўяверади...

Кафтлари меҳнатдан тошдек қотган ота автомобилни қизидан қабул қилишга қилади-ю, энди уни Тўрткўлга олиб кетиш ташвишига тушади. Чунки, ўзи ҳайдаб кетиши учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган бўлади...

Ишониш қийин а? Ҳайдовчиликка ўқиб гувоҳнома олишни ўзига эп кўрмай қизларини ўқитган ота қаҳрамон бўлмаса, айтинг чи, ким қаҳрамон?

Мен эса Абажан ака воз кечган "бир нималар" нинг биттасини билгандайман. У ҳам бўлса, ошна оғайнилари қатори ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб, машинани ялтиллатиб учириб юриш ҳаваси... Бугун эса унинг тагида ҳамманикидан зўр машина. Бўлибам, Президент берган машина!

... Ўтган куни Жайрондан отаси ҳақида сўрадим. Ерга қараб, мийиғида кулди ва "ҳайдовчиликка ўқияптилар" деди...

@hamzajumayev
👍7115🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Yo‘q" deya olish sanʼati.

Yaqinda shu mavzuda TV ga intervyu bergandim. Qisqa qisqa ulashib boraman. Agar sizga qiziq bo‘lsa.

Sizchi? Yo‘q deyishga qiynalasizmi?
Izohlarda yozing.

@hamzajumayev
👍13👏3
Жуфтлик ажрашган кунидан бошлаб, қаерда уйқуга кетса ҳам чимилдиқ ичида уйғонаверади. Чимилдиқ эса музейда...

Бир кинода жамиятдаги ўнлаб муаммолар комедияга ўраб олиб чиқилган. Ўринсиз рашк, крьера деб бола туғишни истамаслик, оилада эркакнинг роли, никоҳдан моддий манфаат кўзлаш, ким ўзарга дабдаба қилиш, ношукурлик, ёшларнинг оилага тайёрлиги каби кўплаб саволларни қўйган ижодкорлар. Бошидан охригача ўз ҳолимизга қаҳ қаҳ отиб кулиб ўтирдик...

Кино жуда ёшларбоп. Ақл ўргатмайди, фалсафа сўқмайди. Кўрсатади, хулосани ўзингизга қолдиради.

Қозоқлар ва қирғизларнинг охирги киноларини кўриб анча олдинга кетиб қолишибди, деб ўйлагандим. "Чимилдиқ" билан биз уларга етиб олганимиздан қувондим. Фильмни Қозоғистон, Озарбайжон катта экранларида минглаб одамлар томоша қилишяпти. Ўзбек кинематографиясида янги босқич бу. Режиссура, операторлик иши, диалоглар, либослар... Бари янгича форматда.

... Биз эса ю тубда чиқишини кутиб ўтирмасдан кинозалларда бу фильмни кўришимиз керак. Айниқса, оила қурмоқчи бўлган ёшлар ҳақиқий чимилдиқдан олдин киносини кўриши керак.

Фильмни бир марта кўриб тўймадим. Қайта кўраман яна. Миллий кино саройи (Панорама) да ҳар куни бир неча марта қўйиляпти.

@hamzajumayev
🔥13👍7👏3
Тўғри одам! Етарли пул!

Ислоҳотлар самарадорлиги, соҳалар ривожини баландпарвоз гаплар, саноқсиз мажлисларсиз ҳам таъминлаш мумкин.

Бунинг учун соҳага аввало тўғри одамни бош қилиб қўйиш керак. Ундан кейин эса кўзланган орзу ҳавасларни амалга оширишга етарли бюджет ажратиш керак. Бўлди, бошқа ёрдам шартмас. Халақит берилмаса бўлди.

Бугун яхши ривожланмаётган исталган тизим ёки соҳани олинг. Юқоридаги икки жиҳатнинг биттасида муаммо бор. Хазинаси бўлса ҳам бошидаги одам муносиб бўлмаса ислоҳот бефойда. Раҳбари муносиб бўлгани билан қўли калта бўлса уям бефойда.

Жамиятимизда бунга мисоллар жуда кўп. Унисига ҳам, бунисига ҳам.

Битта ижобий исботни кеча кўрдик. Ёшлар термамиз футбол бўйича Осиё чемпиони бўлди.

Эфирда "Тағо тайм"
@hamzajumayev
👏15👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hayajon...  Xavotir...  Qo‘rquv...  Ishonch... Qatʼiyat...  Eʼtiroz...  Dalda...  Bahs...  Ko‘z yoshlari...  G‘alaba... 

Hammasi qanday bo‘lganini ko‘ramiz! 
Dushanba-Payshanba. Soat 20.30. "Yoshlar" da!

@hamzajumayev
🔥9👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахсий чегарангиз қисқаришини истамасангиз йўқ дейишни билинг...

Эфирда "Тағо тайм"
@hamzajumayev
👏9👍6
Сукут гапиради.

Шунчаки жимлик баъзида катта шовқин солади. Кўп гапиргандан кўра кучлироқ таъсир қилади. Жавоб берганда сизнинг гапингиз, позициянгиз аниқ намоён бўлади. Лекин сукут сақласангиз жавоб кутаётган томон ўз гапи ё ҳаракатини ўзи таҳлил қилади. Сизнинг жавобингиз мавҳумлиги унинг миясида бир қанча версияларни жонлантиради. Шу дамдан бошлаб жавоб реакциянгизни кутиб яшайди. Хотиржамлиги йўқолади, ичига ғулғула тушади.
Сукут сизга ёқмаган гап ёки ҳаракат учун энг яхши жавоб. Унинг эгасини сергак торттирадиган шокер.

Агар атрофингизда кимдир шубҳали жимлик кўринишига кирса, бу сиз учун сигнал. Муносабатларда нимадир ғалати ёки нотўғри. Буни тузатишга уриниш керак. Чунки, ҳиссиётларини босиб жим тура олиш жуда кучли одамларга хос. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Жим турсам мени баттар эзишади, ҳурматим қолмайди, деб ўйлаш хато. Лекин жимлик чидаш, кўниш шаклида эмас, жавоб шаклида бўлса. Ожиз одамлар жазавага тушадилар, бақир чақир қиладилар. Шу туфайли ҳурматларини йўқотадилар. Сукутни афзал кўрган кучлиларнинг эса ҳурмати янада ошади.

Бу жамиятда ўзаро муносабатларга нисбатан ишлатилиши мумкин усул. Оила аъзолар ёки фарзандларга нисбатан эмас. Улар билан вазият бошқача.

Менинг бир устозим айтган гап ҳеч ёдимдан чиқмайди: "Аҳмоққа жавоб сукутдир"

Демак, кимгадир аҳмоқлигини сездириш учун шунчаки сукут сақлаш кифоя.

Сизда сукут фойдангизга ишлаган ҳолатлар бўлганми? Изоҳингизни ёзинг.

Эфирда "Тағо тайм"
@hamzajumayev
👍17🔥2👏21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* Нима бизни ҲА дейишга мажбур қилади?
* Одам яхши бўлиши мумкин, лекин унда принцип бўлмаса у -- хавфли...

Эфирда "Тағо тайм"
@hamzajumayev
👍6👏3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофингиздаги нарцистларни таниб олинг...

@hamzajumayev
3👏2
Яна бир мораторий.

2030-йил, 1-январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинибди. Жуда ўринли қарор. Ислоҳотларда давлат иштироки камайиб, хусусий сектор улуши ортса табиий тараққиёт тезлашади.

Соҳаларни хусусий секторга топшириш рақобатни кучайтиради. Сифатни яхшилайди. Ишсизликни камайтиради. Солиқ тушумини орттиради. Бюджет маблағларини тежаб беради. Давлат эса солиқларни йиғиб, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга кўпроқ эътибор қилишга имкони бўлади.

Лекин, бир нарсадан кўнглим хижил да. Аввалроқ дарахт кесишга, қурилиш қилишга ҳам мораторий жорий қилинган эди. Лекин ҳаётимизда сезилмади. Бу мораторий билан ҳам шу тақдир такрорланмаса бўлди. Чунки, давлат иштирокида корхона ташкил этишдан, давлат назоратидаги соҳаларни хусусий секторга бермасликдан манфаатдорлар бор.

@hamzajumayev
👍81
Меҳмонмисан? Иззатингни бил!

Россия ташқи ишлар вазири Самарқанддаги она ҳайкали пойида рус тилида ёзув йўқлигини айтибди. Бу амалдорни жуда катта тажрибага эга, кучли дипломат, деб ўйлардим. Лекин, у ва ҳамкасблари Ўзбекистон билан муносабатларда асл юзини очиб қўйяпти.

Бу биз учун бир томондан яхши. Ҳар ҳолда позициясини билиб оламиз. Лекин, бизни ҳалиям ўзига қайсидир жиҳатдан тобе деб ўйлагани ёмон. Она муқаддас зот, деганмиш Лавров. Қаранг-а, шуни биз билмай юрган эканмиз да. Умуман, давлат сифатида қайси тилдан фойдаланишни ўзимиз ҳал қиламиз. Ҳа тарихда уларнинг мустамлакаси бўлганмиз. Лекин у энди ўтган давр. Доно сиёсатчи, ақлли дипломат ўтмиш асоратлари таъсирида эмас, айни пайтдаги даража ва келажак мақсадларга асосланиб иш қилиши керак. Бу Россиянинг ўзига ҳам яхши. Агар ўтмишга қараб иш қилсак, биз ҳам Амир Темур босиб олган рус ерларининг туркий номларини қайтаришни сўрашимиз мумкин.

Биз меҳмондўст халқмиз, меҳмоннинг иззати биз учун олий қадрият. Лекин, меҳмон ҳам ўз ҳаддини билиши керак. Бугун Россия биз билан стратегик ҳамкор. Ҳамкорлик эса тенгликка қурилади. Стратегик ҳамкорлик томонларнинг ҳеч бирига устунлик бермайди.

@hamzajumayev
👍35🔥3👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bir balosi bo‘lsa ham
Bilib turib xo‘p, deysan...

Sheʼr muallifi o‘zim. Baho berarsiz. 🙏
@hamzajumayev
👍10🔥5👏4
"Зарарли" фикрлар китобларда.

Жуда кўп кузатганман. Айрим китоблардаги баъзи фикрлар бирор журналист ёки блогер томонидан пост кўринишида ёзилганда катта эҳтимол билан ўчирТИРилади. Лекин китобларда турибди.

Бу фикр билан китоблардан ҳам ўчириш керак, демоқчи эмасман. Масалан, "Қўрқма", "Кўктўнликлар", "Бузрукнинг кузи", "Ултонтоз", "1984" каби романларда бундай фикрлар кўп ва улар ўқувчини фикрлашга ундайди, маъновий завқ беради.

Агар Чўлпон бугунги кунда яшаганида, унинг кишан кийма, бўйин эгма, деган сўзлари балки ҳозир ҳам кимларгадир ёқмаслиги аниқ эди. Лекин, биз бу гапларни бугун шиор қилиб ишлатмоқдамиз.

Яна бир томони бор. Китоблардаги "зарарли" фикрлар унча хавфли эмас. Чунки китобни кўп одам ўқимайди. Ўқийдиганларнинг онги шундоқ ҳам уйғоқ. Улар билан курашиш бефойда. Онги уйғониши исталмайдиган қатлам эса шундоқ ҳам китоб ўқимайди.

Қодирийнинг "Ўткан кунлар"и совет даврида таъқиқланган бўлса да, одамлар уни бекитиб ўқиган. Унинг таъқиқланишига сабаб ҳам одамларнинг кўп китоб ўқигани бўлган. Балки, ўша пайт ҳам китобхонлик ҳозирги аҳволда бўлганида эди бу асар таъқиқланмаган бўларди. Лекин, ундаги парчалар газеталарда босилмаган. "Зарарли" фикрлар кенг оммага етиб бормаслиги керак бўлган. Чунки, газеталарни кўпроқ одам ўқиган.

Бугун ҳам ижтимоий тармоқни кўпроқ одам кузатади. Китобни эса камроқ одам ўқийди. Таъқибга учраган фикр хато фикр дегани эмас. Шунчаки у кимгадир ёқмаяпти. Бундай фикрларни ижтимоий тармоқлардан кўра кўпроқ китоблар, киноларда, учратишингиз мумкин. Шунинг учун бошқалардан бошқачароқ фикрлашни истаганлар китобга қайтишлари зарур. Китоб ўқиган сари ҳақиқатни англаб бориш, воқеаларга реал баҳо бериш кўникмаси шаклланаверади. Одамнинг фикр уфқлари кенгяверади. Ҳаётий сабоқлар чиқарилаверади...

@hamzajumayev
👏13👍7🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
* 60% давлат хизматчиси иш вақтидан ташқари меҳнатга жалб қилинади.
* 90% ишчига қўшимча иш вақти учун ҳақ тўланмайди.
* меҳнат инспекциясига эса бу масалада атиги 2 та мурожаат бўлган...
* 4 кунлик иш ҳафтасини жорий қилган давлатларда самарадорлик каррасига ортган.
* Қўшимча иш -- қўшимча ресурс сарфи.

(батафсил видеода 👆)


Юқоридаги қайси тоифага кирасиз? Ишхонада ҳақиқат излаб, кейин иш излашдан қўрқасизми? Изоҳларда ёзинг.

@hamzajumayev
👍7👏2
Хорликка маҳкум этилган машҳурлар

Ҳаётда кўплаб инсонлар шон-шуҳрат ва муваффақиятга эришишади. Бироқ бу неъматлар ҳам абадий эмас. Баъзи машҳур шахслар ўз умрларининг охирида қийин аҳволда, хор ҳолда ёки унутилган ҳолда ҳаётдан кўз юмишади.

Нобел мукофоти совриндорлари орасида:

Синклер Луис (адабиёт, 1930) умри охирида алкоголизмга берилган.

Эрнест Хемингуэй (адабиёт, 1954) руҳий азоблар сабабли ўз жонига қасд қилган.

Мари Кюри (физика ва кимё) эса радиация таъсиридан оғир касалликка чалинган ҳолда ҳаётдан кўз юмган.


Бу мисоллар мукофот ва шуҳрат инсоннинг шахсий фожиаларидан сақлаб қола олмаслигини кўрсатади.

Ўзбекистон санъатида ҳам ўз вақтида эл-юрт севган, аммо охирида хорликда қолган шахслар кўп.

Комилжон Отаниёзов — машҳур қўшиқчи, кекса ёшларида эътибордан четда қолган.

Муҳаммаджон Мирзаев — мумтоз мусиқа устаси, умри охирида моддий ва соғлиқ муаммолари билан яшаган.

Клара Жалилова — ўз вақтида машҳур актриса бўлиб, кўплаб театр ва кино асарларида фаол қатнашган. Лекин кекса ёшларида унинг хизматлари етарлича қадрланмади ва у сокин, кам эътибор билан ҳаётдан ўтди.

Мурод Ражабов — театр ва кино актёри, узоқ йиллар мобайнида элнинг меҳрини қозонган. Аммо ҳаётининг охирларида молиявий ва соғлиқ муаммолари уни қийнган.

Обид Юнусов — халқ орасида севимли актёр бўлиб, кўплаб халқ драмаларини саҳналаштирган. Охирги йилларида эса саломатлиги ёмонлашган ва у жамоатчилик томонидан етарлича ёрдам олмаган ҳолда ҳаётдан кўз юмган.


Ўзбек спортчилари орасида

Рауф Қаюмов — футбол бўйича машҳур бўлган, аммо кекса ёшида қийин ҳаёт кечирган.

Баҳодир Қулолиқулов — боксчи, катта муваффақиятларга эришган, кейин моддий қийинчиликларга дуч келган.

Сабаб нима?

Жамиятда санъаткорлар ва спортчиларга кексаликда етарлича қўллаб-қувватлаш тизими йўқлиги.

Молиявий жиҳатдан қийинчиликлар ва даволаниш имкониятларининг чекланганлиги.

Ёшликдаги шуҳратдан сўнг жамият эътиборининг пасайиши.


Хулоса

Шуҳрат ва муваффақият инсон умрида бир қисқа фурсатдир. Инсон қадри унинг шуҳрати билан эмас, балки унинг меҳнати, фидокорона хизмати ва одамлар қалбида қолдирган изи билан ўлчанади.

Ҳар бир жамият ўз санъаткорлари ва спортчиларига фақат ёшлик ва машҳурлик даврида эмас, балки кекса ёшларида ҳам эътибор ва ғамхўрлик қилишни ўрганиши керак.

@hamzajumayev
👍20🔥7👎3👏3
Оилада гап кўп...

Ғарб давлатлари ва Россия кўп муаммоларнинг сабаби оила институтининг йўқолиб бораётгани эканини тушуниб етган кўринади. Шахсий кузатувларимда шундай хулосага келяпман.

Масалан, Россиянинг ички ишлар ходими ҳақида ишланган "Биринчи бўлим" сериалининг охирги қисмларида оила, фарзанд тарбияси ҳақида эпизодлар кўпайтирилган. Яқинда "Нетфликс" томонидан ишланган "Балоғат даври" сериали ҳам айнан оилавий қадриятларнинг муҳимлигини тарғиб қилмоқда. Яъни, оила институти энди медиа орқали тарғиб қилинмоқда.

Францияда ўтказилган тадқиқотлар эса оилалардаги муаммоларнинг 25%и ортиқча иш вақти билан боғлиқ низолар туфайли пайдо бўлаётганини аниқлаган. Бу- жиддий сигнал!

Ҳақиқатан, оила инсонни жуда кўп масалада тартибга, масъулиятга ўргатади. Шуни мунтазам тутиб туради. Оиласи йўқларни бир кузатинг. Уларни тийиб турадиган ҳеч нарса йўқ, топганини пала партиш ҳаётга сарфлаган, руҳий толиқиш, турли касалликлар...

Оила муҳитидаги одамлар эса дардлашадиган, суянадиган, меҳр кўрадиган одамлари борлигини билади ва хотиржам бўлади. Айнан оиласида ҳаловати борлар ҳаётдан завқ олиб яшай оладилар. Оиласиз ёки оиласида муаммо бўла туриб, ўзини маза қилиб яшаётгандек кўрсатадиганлар эса, усти чиройли лекин ичидан чириган олма кабидирлар. Ташқаридан ҳамма уларга ҳавас қилгандек, лекин ичи тамом бўлган.

Оилага кўпроқ вақт ва маблағ сарфлаш керак. Уни мустаҳкамлашдан тўхтамаслик керак. Чунки у бизнинг бир умрлик манзилимиз. Қолгани эса шунчаки вақтинчалик ҳаваслардир...

@hamzajumayev
👍157👏3🔥2😁1
1 млн 28 минг эътибор...

Юртимизда ногиронлиги бор шахслар шунча экан. Дунё бўйича бу рақам 1 млрд 300 млн. дан ортиқ. Санаб чиқсак юртимизда 100 дан ортиқ имтиёз бор экан ногиронлар учун. Лекин, масала шундаки, бундан уларнинг ўзлари қанчалик хабардор?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги сайтида бу маълумотлар бор. Лекин, менимча ногиронлар учун алоҳида иловага эҳтиёж кўпроқ. Масалан, кўзи ожизга атрофда нима борлигини онлайн айтиб турадиган, аравачали шахсга қайси бинода пандус ёки кўтарма зина борлиги кўрсатиб турадиган, кўрикка бориши зарурлигини, дорисини ичиши кераклигини, эслатиб турадиган илова бўлса камида 1 млнга яқин шахс фойдаланса керак. Уни СИ билан интеграция қилинса янаям зўр.

Рақам кичкина эмас. Лекин кўча куйда юрсангиз ногирон йўқдек туюлади. Бунда уларнинг ижтимоийлашуви ҳам, инфратузилма кўнгилдагидек йўқлиги ҳам сабаб бўла олади.

Ногиронликдан ҳеч ким кафолатланмаган. Фақат бугун улар алоҳида, қолганлар алоҳида жамият бўлиб яшамоқда гўё.

Ресторанларда ногиронлар учун овозли, мониторли кабиналар, янги қурилаётган уйларда смарт технологиялар билан жиҳозланган камида 4 та хонадон талаблари жорий этилса ва уларгa давлат харидор бўлса ёмон бўлмасди. Тадбиркорга 4 та хонадонга аниқ мижоз бўларди. Шундоғам давлат уларни уй-жой билан таъминлайди. Лекин бу уйлар уларнинг имкониятларига мўлжаллаб алоҳида лойиҳаланса ижтимоий давлатга ярашгулик иш бўларди.

Ногиронлиги бўлган юртдошларимиз ҳам фаол ҳаёт тарзига ўтишлари муҳим. Стадионларда, кино, театр, тадбирларда, кафеларда, таълим муассасаларида кўриниш бераверишлари керак. Шунда соғлом жамият билан интеграция юз беради, одамларнинг кўзи ўрганиб уларга нисбатан толерант муносабат ҳам мустаҳкамланаверади.

@hamzajumayev
14👍8
2025/10/18 23:10:07
Back to Top
HTML Embed Code: