Forwarded from Muslim.uz
🌙 Исломий фиқҳ академияси анжумани бошланди
📍 Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида энг нуфузли ташкилот – Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши бошланди.
🌙 Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда.
🟢 Хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош муфтийси, Йирик уламолар кенгаши раиси, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси президенти Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутб Мустафо Сону кабилар иштирок этмоқда.
🟢 Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон олимлар ҳайъати раиси, Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашмоқда.
🚛 Анжуман жараёнлари ва натижалари ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда.
Нуфузли тадбирда уммат учун энг муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш баробарида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, халқлар дўстлигига эришиш, электрон воситалар билан савдо қилиш, замонавий телескоп ва рақамли технологиялар орқали ойни кузатиш, вақф мулкий муносабатлари, тана аъзоларини ўзгартириш, закот тўлашга оид ҳукмлар ҳамда намоз ва хутбаларда овозли экранлардан фойдаланиш каби муҳим масалалар кўриб чиқилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22❤3💯1
Forwarded from Muslim.uz
Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
🌙 Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍20
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ИСЛОМИЙ ФИҚҲ АКАДЕМИЯСИ ҚАНДАЙ НУФУЗГА ЭГА?
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.
📋 Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.
📝 Муҳтарам мухлисларга, Исломий фиқҳ академиясининг тузилиши, мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
📍 Академия 1977 йил 10 декабрда ташкил этилган. Унинг қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган.
✅ Академиянинг мақсадлари:
🟢 Исломий фиқҳнинг эътироф этилган манбаларидан бутун дунё мусулмонлари дуч келаётган замонавий муаммолар, таҳдидлар ва юзага келаётган долзарб муаммоларга оид ҳукмларни ишлаб чиқиш;
🟢 Ислом фиқҳининг кенг қамровлилигини ва унинг мусулмонлар олдида турган масалаларни ҳал қилишдаги аҳамиятини кўрсатиш;
🟢 Ислом фиқҳий меросини тарғиб қилиш ва қайта талқин қилиш, атамаларига аниқлик киритиш ҳамда уни давр тили, тушунчаларига мослаштириш;
🟢 Исломий фиқҳ соҳасидаги илмий тадқиқот ва изланишларни рағбатлантириш, ишлаб чиқилган фиқҳий тадқиқотлар, ечимларни оммалаштириш.
⚡️ Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
📋 Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.
🟢 Исломий фиқҳ академияси – Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий)га қарашли Ислом дунёсининг таниқли фақиҳ ва етук уламоларидан ташкил топган мустақил, юридик мақомга эга бўлган нуфузли илмий ташкилотдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤15⚡1💔1
Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси олий кенгашига аъзо бўлдилар
2024 йил 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси олий кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси олий кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22074
🕋 @islomuz

👍47❤15👏3⚡1🔥1
Ижтимоий тармоқда тарқалган асоссиз хабар тўғрисида
Шу кунларда ижтимоий тармоқда аллома, шайх Умар ибн Ҳафиз ҳафизаҳуллоҳ сешанба куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида суҳбат ўтказиши ҳақида хабар тарқади. Мухлис халқимизга шуни маълум қиламизки, бундай тадбир кўзда тутилмаган ҳамда маълумотлар асоссиздир.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан текширилмаган шунга ўхшаш маълумотларни тарқатмасликни илтимос қилиб қоламиз.
✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Шу кунларда ижтимоий тармоқда аллома, шайх Умар ибн Ҳафиз ҳафизаҳуллоҳ сешанба куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида суҳбат ўтказиши ҳақида хабар тарқади. Мухлис халқимизга шуни маълум қиламизки, бундай тадбир кўзда тутилмаган ҳамда маълумотлар асоссиздир.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан текширилмаган шунга ўхшаш маълумотларни тарқатмасликни илтимос қилиб қоламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36❤6💯1
Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди
Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади.
Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

👍20❤2💯1