Telegram Web Link
Audio
Ayol Qalbii
Аёлни кўриниши,яшаши қандай бўлсада қалби гўзал ва нафис....
Унга озор берманг...
Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилган пайт, Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади балки, биргина аёл яратди.

Аллоҳ таоло айтади: «Ва сизларга "сокинлик" топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».
(Рум сураси 21-оят).

Солиҳа аёл мўмин учун ҳақиқий сокинлик ва хотиржамлик масканидир.

Аллоҳ барча солиҳ йигитларга солиҳа қизлар ва барча солиҳа қизларга солиҳ йигитлар насиб этсин!
Амин! Амин! Амин!
Дуода эсланг...


@hikmatli_dunyoingiz
Гўзаллик муҳаббатни чақирмайди... Балки мухаббат бизни гўзалликни кўришга мажбур қилади

@hikmatli_dunyoingiz
Аёл зотининг қадри - туғилганида отасига жаннат эшиклари очилади, турмушга чиққанида эри динининг ярмини ҳимоя қилган бўлади, фарзанд кўрганида эса жаннат оёғининг остида бўлади. Аллоҳнинг бу сирли хилқатини эркаклар ҳеч қачон тушуна олмайдилар...
Тирик бўлсанг кулишни ўрган,
Йиқитсалар юришни ўрган.
Нолимагин сира ҳаётдан,
Тунда тонгни кўришни ўрган.

Қуёш тушса соя бўлгин сен,
Ёмонга ҳам яхши бўлгин тенг.
Кўзларингни каттароқ очгин,
Қара дўстим дунё қандай кенг.
🍃
Хайрли оқшомлар...
Бахт,табассум,қувонч ҳамроҳ бўлсин азизим.

Ҳамма инсонлар бахтли бўлсин.
Оналар дуоси қабул бўлсин.
Фарзандлар бизнинг бахтимиз,
уларни бахтли кўриш дуоимиз.
Иймон,этиқод, Аллоҳга муҳаббат бизни тарк этмасин...


@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин.
Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо килишингдаги сасингни эшитмоқ истагандир.
Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.

Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида ҳамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажхул қийнайди?


Хотиржам бўл, сен Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!

Тилингдан олдин дилинг билан:
"Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин


Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин...

Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан.
🍃
Хайрли тонг қадрлигим
...

@hikmatli_dunyoingiz
Турмушга чиқган аёл қачон иймон ҳаловатини топади?

Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
-“Аёл киши эрини ҳаққини адо қилмай туриб, иймон ҳаловатини топа олмайди!”

(Саҳиҳ ат тарғиб ват тарҳиб)


@hikmatli_dunyoingiz
Фойдали маслахатлар

🎙Сайёрахон
Сиз ўзингизнинг Аллоҳ
олдидаги бурчларингиздан қанчалик хабардорсиз?
Намоз ўқиш ибодат бўлганидек, рўмол ўраш ибодат саналганидек, эрни рози қилиш ҳам энг афзал бир ибодат деган тушунчадамисиз? Аёлларга савол.
Anonymous Poll
27%
Албатта
16%
Эр ҳам муносиб бўлсада
37%
Аллоҳ розилиги, эр розилигига қаратилганини биламан
1%
Йўқ
19%
Эр қандай бўлмасин ҳизматида, итоатида бўлишимиз шарт
​​АЁЛ ЭРИНИ НОРОЗИ ҚИЛСА

Савол:

Ассалому алейкум. Аёл Эрини норози килиб ташлаб онасини уйига кетиб колсаю лекин номозини ўқиб ибодат қилиб юрса намози қабул бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аёл киши  эрига итоат қилиши зарур. Зеро бу унинг дунё ва охирати учун фойдалидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар “Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, фаржини, иффатини сақласа ва эрига итоат қилса, жаннатнинг истаган эшигидан киради". Эрга итоатсиз бўлган аёл бу дунёда қийин ҳаёт кечириши билан бир қаторда қаттиқ гуноҳкор бўлади. Қайси бир аёл эрининг юзига хўмрайиб қараса, то эрига табассум қилиб, кўнглини олмагунича, Аллоҳ ундан норози бўлади. Қайси бир аёл уйидан эрининг рухсатисиз чиқса, то қайтгунича, унга фаришталар лаънат айтишади.

ЎМИ фатво ҳайъати.

🍃
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ ҳалок қилсин сени! У сенинг олдингда келгинди бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб биз томон жўнайди», дейдилар», деганлар». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф ҳам аёл киши ўз эри билан доимо яхши муомалада бўлиши кераклигига, аёлдан эри озор тортмаслик ҳақига эга эканлигига далилдир. Ушбу ҳақни яхшилаб тушуниб олиш ва уни поймол қилмасликка ҳаракат этмоқ ҳам жуда зарурдир.

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aллоҳим Ўзинг бизни жаннат аҳлидан қилгин.. Нафасларимизни покиза,  қалбларимизни шукирли.. Тилларимизни зикрли қилгин..
Тунингиз осуда ўтсин қалби иймонлиларим..
Тушларизда Расулуллоҳ салолоҳу аълайхи васалламни кўриш насиб қилсин..

Уйқу эса сизга ибодат бўлсин..
🍃
Мен ҳам...
Сиз ҳам...
Ҳаммамиз ҳам ...
Кимнингдир энг севимли...
энг керакли инсонимиз...

Шуни унутманг...

ХАЙРЛИ  оқшом,  қадрлигим...

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,

Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...
🍃
Ассаламу алайкум қадрлигим

Отган бетакрор тонг хайрли бўлсин...

Бетакрор кун унумли ва хайрли ишлар, савобларга тўла бўлсин...

Бугун бошқа қайтмайди...

Эртагаям бугун келади аммо бошқаси...

Ҳар фурсатимиз завқ қувонч билан ўтсин...

@hikmatli_dunyoingiz
Audio
Бировнинг дарди....

🎙Умид

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ой ва шу кунларни яхши амаллари олий мукофатлар билан мукофатланишини билиб олдингиз....

Астойдил рўза тутиб, ухламай ибодат қилаётган бўлсангизда, билиб қўйинг қадрлигим ким биландир адоватда бўлсангиз, ота-она ва устозни норози қилган бўлсангиз қабул бўлмас экан...

3 кун фурсат қолди, жидди жахд қилингки, уларни рози қилинг, ўртангизни ислоҳ қилинг...

Айниқса Арафа куни аср ва шом ўртасида ибодат қилинг, дуо қилинг илтимос...

Ҳаммамизга бу ой фазилатидан бахраманд бўлишлик насиб бўлсин...

@hikmatli_dunyoingiz
Яхши ва ёмон

Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди. Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди. Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларидан пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак ва тилни қўйибди.
-Айтганим ёдингдан кўтарилганга ўхшайди,-аччиғи чиқибди хожасининг.
-Нега менга яна қўйнинг кечаги аъзоларини пишириб келдинг?
-Йўқ, нима буйруқ қилганингиз яхши эсимда,-жавоб қилибди Луқмон.
-Юрак беъмани феъл атворга изн бермаса, ножўя сўз тилга олинмаса, улардан яхши аъзони топа олмайсиз. Агар бунинг тескариси бўлса, булардан ёмон аъзо йўқ.


Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»сидан
2024/06/12 14:37:32
Back to Top
HTML Embed Code: