Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обуначимиздан...

@hikmatli_dunyoingiz
🔥16👏7😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас

Ҳа, айнан шундай.
Инсонлар сизни тўғри тушуниши шарт эмас,
Сизни ҳақли деб тан олишлари ҳам керак эмас.
Чунки улар сизни қалбингизга қараб баҳоламайди —
Кўринадиган юзингиз, ҳаракатингиз, хом фикрлари асосида хулоса чиқаради.
Аммо Аллоҳ сизни қалбингиз билан баҳолайди.
У зоҳиран эмас, ботинан ким эканингизни билади.

Инсонлар фақат натижани кўради —
Аммо Аллоҳ ниятингизни ҳам билади.
Шунинг учун сизни ким деб ҳисоблашлари,
Қандай баҳо беришлари муҳим эмас.

Муҳими: сиз Аллоҳнинг назнида кимсиз?
Қалбингиз Оллоҳ олдида тоза ва хотиржамми?

Сиз шукронада, тўғри ниятда, холис юракда бўлсангиз — кифоя.

Ўзингизни оқлашга уринаверманг.
Ҳақиқий тассаллини инсонлардан эмас, Аллоҳдан кутинг.

Шунда юрагида ниқоб йўқ инсонлар сизни Аллоҳ учун қадрлайди.

Инсонлар розилиги ўтиб кетади.
Аллоҳ розилиги абадийдир.
Шунинг учун доим эсда тутинг:
🍃
"Сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас
Аллоҳ ва ўзингиз билсангиз бас, қадрлигим "

@hikmatli_dunyoingiz
25🔥20💯13👍6👏3😢1🕊1🏆1
Сизда қандай қадрлигим?

@hikmatli_dunyoingiz
🔥30🥰15👍125👏1
Набий алайҳиссалом қаерга борганларида у ерликлар у зот алайҳиссаломни мазах, масхара қилган эди?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Anonymous Quiz
13%
Шомга
44%
Тоифга
32%
Яманга
11%
Энди билиб оламан
👍14😢103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ҳаётда шундай инсон бўлингки;
Аввал салом бергувчи, бермаганга берадиган,
ҳол сўрамагандан аҳволини сўрайдиган,
жаҳл қилганга табассумла жавоб бера оладиган, кечирим сўрамасларидан олдин кечириб юборадиган...
Шундай самимий бўлингки, ёлғон гапира олишмасин.
Сизни эслашганда, яхши ном билан хурсанд ҳолда, кайфиятлари янада кўтарингки бўлишига сабабчи инсон бўлинг.
Кўринмай қолсангиз,
«Шу кунларда сизни эслагандим, ҳаттоки гаплашгим келганди...», дея чин дилдан айта олишсин.
Бир зум кўринмасангиз соғинишадиган, ҳар он меҳрингиз тафтини ҳис этиб яшашларига сабабчи бўлинг.

Агар шундай яшаётган бўлсангиз, демак, сиз беҳуда умр ўтказмаяпсиз.
Оқибатингиз давомий, садоқатингиз содиқ бўлиб, орангиздаги ришталар янада мустаҳкам бўлсин.
🍃
Ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун
ёлғон мулозаматлар ҳам, ортиқча
миллионлар ҳам керак эмас аслида.
Яқин кишингизнинг самимий табассуми,
соф муҳаббати ва сизга бўлган комил
ишончи бўлса кифоя.
Кун хайрли ва нурафшон бўлсин қадрлигим..

@hikmatli_dunyoingiz
40👏9🔥2🥰2
🍃Ҳикматли дунё.. 🍃
Сизда қандай қадрлигим? @hikmatli_dunyoingiz
1. "Яшаётган ҳаётингизни севинг"

— Бу жумла инсонни ҳозирги ҳолатини, турмушини, бор неъматларини қадрлашга чорлайди.
Қандай бўлмасин, ҳаётингизни шукр билан қабул қилинг. Мураккабликлар, камчиликлар бўлса ҳам, уларда яхшилик излашга ҳаракат қилинг. Ҳаётни яхши кўрсангиз, у сизга янада гўзал тус олади.

2. "Ва севган ҳаётингизда яшанг"

— Бу эса орзу-мақсадларингиз сари интилинг, ўша севган ҳаётингизни амалга оширинг дегани. Фақат борига рози бўлиб яшаманг, балки севган, орзу қилган ҳаёт сари қадам ташланг. Қўрқманг, ҳаракат қилинг.
🍃
Яъни:

Бор ҳаётингиздан миннатдор бўлинг, ва шу билан бирга, севган ҳаётингиз учун ҳаракат қилинг.

Бу сатр — ҳаётда ҳам шукр қилиш, ҳам интилиш кераклигини эслатади, дўстим.

@hikmatli_dunyoingiz
28👍6🔥4🤩4💯3
Ҳатто оддий нарса ҳам, сенда ўзгача!

@hikmatli_dunyoingiz
🥰2412🏆3👍1👏1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбини поклаган нажот топади…

Инсон ўз қалбини покласа, Аллоҳ унинг йўлига нур ёғдиради.
Зеро, нажот калити — қалб поклигида.

Ҳасаддан, ғийбатдан, кибрдан, кинадан халос бўлган қалб – осмондаги қуёшдек ёруғ бўлади.

Аллоҳ қалбларга қарайди.
Ташқи кўриниш эмас, қалб тозалиги қадрли У Зотнинг наздида.

☀️ Яхши инсон ҳар нарсада яхшиликни кўради,
Чунки унинг қалбида яхшилик бор.

🖤 Ёмонликни ўйловчи эса фақат ёмонликни кўради,
Чунки қалби ўша зулмат билан тўлган.

Пок қалб ҳаётни ҳам, одамларни ҳам гўзал қилади.
Қалбингиз қандай бўлса, дунё ҳам сизга шундай кўринади.

🍃 Қалбимизни поклайлик — нажотни Аллоҳнинг розилигида, қалб тозалигида излайлик қадрлигим...

@hikmatli_dunyoingiz
🥰2117🔥4🤩1🏆1
Набий алайҳиссалом қайси юришга чиққанларида Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни Мадинага, ўзларининг ўринларига ўринбосар қилиб қолдирганлар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Anonymous Quiz
33%
Ҳандақ уруши
32%
Макка фатҳи
16%
Мурайсиъ жанги
18%
Энди билиб оламан
😢61🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🍃
Қадрлигим ,яқинларингизни қадрига етинг,уларни ардоқланг,ўзингиз ҳам қадр топинг...
Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Айниқса Аллоҳ розилигини топишингиз мухим бўлган ота она ва турмуш ўртоғингизни..(эрингиз)
Уларни ҳаққини адо қилмаслик, Аллоҳни рози бўлмаслигига сабаб бўлмасин..
Буни унутманг,озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли оқшом...

Аллоҳимга омонатсиз..

@hikmatli_dunyoingiz
❤‍🔥1711👍3🔥3🤩1🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик, боққан нарсада эмас, боқишингда (нигоҳларингда) бўлмоғи лозим.
Гўзал бўлган, юз кўзи билан кўрганинг эмас,
Кўнгил кўзи билан кўрганингдир.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
🍃
Бошланган янги кун муборак бўлсин қадрлигим... Гўзалликлар ёр бўлсин жаннат ифори кеган яхшиларим..
Чиройли амалларда бардавом қилсин сизни..
🍃
"Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда (неъматлар) бордир"

(Юнус сураси, 26 оят).
🍃
Гўзал оқибат – жаннатдир.
Зиёда неъмат – Аллоҳ юзига назар солишдир.
🍃
Атрофда шундай инсонлар борки улардан доим миннатдор бўлиб эслайсиз...
Қийналган пайтингизда манавий ва моддий туртки берганлар..

Уларни доимо дуоларингизда эслайсиз...
Ундай саховатли инсонлар доимо бахт ва омад эгаси бўлишсин..
🍃
Аллоҳим Сендан гўзал оқибат, ва зиёда неъматга  мушарраф қилишингни сўраймиз.

Хайрли кун сизга қалби
чиройлигим...

@hikmatli_dunyoingiz
🥰167👍3🤩1
Набий алайҳиссалом: «Аҳлимнинг менга энг маҳбуби, батаҳқиқ, Аллоҳ (Исломни) инъом қилган ва мен эса (ҳурриятни) инъом қилган шахс», деб кимни айтганлар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Anonymous Quiz
29%
Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу
38%
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу
22%
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу
11%
Энди билиб оламан
😢14👏53🥰2
🔥22👍16😢65🤩2❤‍🔥1
Малика Билқиснинг, Ҳазрати Сулаймон алайҳис саломга юборган ҳадияси қирқ хачирга юк бўладиган олтин ғиштлардан иборат эди. Ҳадияларни олиб келганлар, Ҳазрати Сулаймон алайҳис саломнинг саройига яқинлаганларида, ер тамоми ила соф олтин билан қопланганини кўрдилар. Олтин устида яна қирқ чақирим йўл юрдилар...
Энди олтин кўзларига сувчалик ҳам кўринмаётган эди. Чунки энди аҳамиятсиз, қадрсиз бир ҳолга келганди.
Бир неча маротаба ўзларига ўзлари, шунақаям бўлмағур иш қиламизми? Яхшиси бу олтинларни олиб келган жойимизга олиб бориб қўяйлик. Ҳатто тупроғи ҳам соф олтин бўлган бир ерга, олтинни ҳадия қилиб олиб бориш ғирт аҳмоқликдир, дедилар. Эй, Аллоҳнинг ҳузурига ўзининг нуқсонли амалларига ишониб, уни ҳадия ўлароқ келтирган!
Бундай нохолис, нуқсонли амаллар у ерда, йўлдаги тупроқдан ҳам қадрсиздир!
Келтирган ҳадияларининг қабул бўлмаслигидан хавотирландилар, буюк бир хижолат ичра қолдилар. Нима қилишларини билмай, иккиланиб қолдилар. Сўнгра яна дедиларки:
-Ҳоҳласа қабул қилсин, ҳоҳламаса йўқ. Бизга нима? Биз амр қулимиз, буюрилган буйруқни бажарамиз!
Ҳоҳ олтин бўлсин, ҳоҳ тупроқ бўлсин, биз олиб боришга мажбурмиз. Буйруқ берганнинг буйруғини ўрнига келтириш, бизнинг мажбуриятимиздир. "Қайтариб олиб кет" дейишса, фармонга эргашиб, олиб келган ҳадиямизни яна қайтариб олиб кетаверамиз!
Ҳазрати Сулаймон алайҳис салом, ҳадия олиб келганларни ва келтирган ҳадияларини кўриб кулдилар. Мен, сизлардан шуни истадимми? Мен, менга ҳадия келтиринг демадим. Балки ҳадияга лойиқ бўлинг, дедим. Менга ғайб оламидан мисли кўрилмаган ҳадиялар оқиб келмоқда. Шунақанги ҳадиялар ки, ҳатто инсон истаса ҳам хаёлига келтира олмайди, ақлига сиғдира олмайди!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

"Маснавий"ларидан ҳикоялар
🍃
Парвардигори Зул жалоли вал икром, барчаларимизни Ўзининг розилигини топишга ва Унинг марҳаматларига лойиқ бир қул бўлишимизга тавфиқ берсин!
Қилаётган амалларимизни хато-камчиликларини, Ўзининг фазли билан тўлдирсин, икки дунё саодатига эриштирсин!


@hikmatli_dunyoingiz
🔥25😢107👍2👏1
2025/07/09 22:11:50
Back to Top
HTML Embed Code: