Telegram Web Link
Forwarded from Qalbdagi_Huzur📿☘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ашуро куни муборак ҳабиби...

Бугун кунингиз сакинатда, кечки дастурхонинниз байрам бўлсин.
🌷
Йил бўйи байромона яшанг.
Ибодат ва рўзаларингиз қабул бўлсин.

@qalbdagi_huzur
#Чирой_ортидаги_сирлар

🥀 5-қисм: “Мен бахтлиман” деб ўйлаганман…

Шу кундан бошлаб…
Менинг қалбимда ўзим билганимча бир бахт пайдо бўлгандек туюларди.

Номсиз, лекин юракдан чиқмайдиган ҳис.

Каникул пайти. Кўчага чиқишга ҳам имкон йўқ.

У пайтларда телефон ҳар хонадонда ҳам бўлавермасди.
Санжар ака нозиклик билан илтимос қилди.
-Индинга келаман телефон ўрнатувчи бўлиб, сен рухсат олиб қўй телефон туширтириб бераман уйингга..

Бувим орқали дадамдан телефон туширтиришга рухсат олдирдим.

Орзумдек, телефон уйимизга ўрнатилди.

Мени севаман, дейиш билан биргаликда — мен учун ҳаракат қиляпти, деб ўйладим қувониб.

Мактабга борганимда дугонам Венера илк бўлиб қарши олди:
— Вай, сен ва Санжар ака шов-шув бўлиб кетдингиз!

— Машинасида кўришибди сени, нима бўлди?
Мен бир оз хижолат билан:
— Шунчаки айландик, озгина, — дедим.

Аммо бу воқеа мактаб деворларини тешиб ўтиб, тили оғирларгача етиб борган экан.

Санжар ака… ҳар куни қўнғироқ қиларди.
Гоҳида гаплашар, гоҳида совғалар билан келиб ҳайратда қолдирган.
Кўриниши, гаплари, туҳфалари — ҳаммаси мени романтик тушга буркаганди.

Мен мактабни битирдим.
Орадан кўп ўтмай институтга кирдим.
Санжар ака “ректор билан гаплашдим”, деган эдилар.

Аниқ билмадим, лекин шундай бўлса керак…

Чунки ўқишим паст бўлса-да, яхши баҳолар билан қабул қилиндим.

Бувим баъзан танбеҳ берардилар:
— Қизим, юришларинг бежо. Қиз бола ўзини асрайди.
Бундай ёмон одатларга ўралма, сингилларингга ўрнаксан— дердилар.

Онам ишлардилар..
Мени қаерга кетаётганим, қаердан совғалар келаётгани қизиқтирмасди уларни..

Дадам эса, менга қараганда кўзларида жиддийлик бўларди. Ўзимни спо кўрсатардим.
-Номоз ўқиябсанми? онамдан ўрганилар, дердилар.

Ўша вақтларда қўшни отинойидан Қуръон ўқишни ўргана бошлагандим.
Қалбимда бир юмшоқлик, намозга мойиллик пайдо бўлди.
Ичкаримда эзгулик бир нур каби эшик очаётганди.
Аммо…
Санжар ака билан кўришган пайтларимда, қалбимдаги шу нур гўё чекинарди.

Гуноҳ-саваб тушунчаси бир фурсатда йўқолиб кетарди.

Шу билан бирга, кўнглимда битта савол тинчимасди:
“Нега у менга уйланмоқчи эканини айтмайди?..”

Дарслар бошланди.
Бир неча ҳафтадан кейин “пахтага бориш керак” деб чақиришди.
Санжар ака:
— Бор, мен бориб тураман. Пахта ҳам терма, — деб ҳайрихоҳлик билан айтди.
Бордим. Домламиз унинг сўзига кўра мени ошхонада ёрдамчи қилиб қўйди.

6 кун ўтди. Санжар акадан хабар йўқ.

Уйга кетиб қолдим.
Санжар акага қўнғироқ қила бошладим.

Қўнғироқлар жавобсиз. Фақат онаси трубкани олардилар.

Юрак ютиб, яна қўнғироқ қилдим.
— Салом… Санжар ака уйдами? — деб сўрадим.

Онаси тинчлик билан жавоб берди:
— Қизим, Санжарбек уйланди-ку. Ишхонадан бўлсангиз келмадингизми тўйга?..

Бу нима гап…
Қулоғимда жаранглаб эмас — қалбимни парчалаб эшитилди.
Телефон қўлимдан тушиб кетди.
Ҳамма жой жимжит.
Ҳатто оёғим остидаги ер ҳам қимирламай қолгандек.
Кўзим олдидан ўша валс кечаси,
Қўл чўзиб, “сен учун келдим” деган дақиқалар,
Ўзига ром қилган овозлар, ҳар куни айтилган сўзлар — барчаси бир зумда чангга айланди.
Ҳаммаси ёлғонми?
Ҳаётимда биринчи марта қоралик тўлиқ танамни қамраб олди.

Бу қайғуни на йиғи, на сўз ифодалаб бера оларди.
Фақат қалбим дод солаётгандек эди.

Мен севганман…
Лекин у… бошқасига уйланган экан...

- Энди нима бўлади..
Мени ҳамма у билан юришими билардику...
Уни севардим...

@hikmatli_dunyoingiz
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ!


Буюк Аллоҳ рост сўйлайди!


عَنِ الْعِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَةَرَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَلَّى صَلاةَ فَرِيضَةٍ فَلَهُ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ وَمَنْ خَتَمَ الْقُرْآنَ فَلَهُ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

Ирбоз ибн Сория (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Ким фарз намозини ўқиса, унинг дуоси ижобатдир. Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси ижобатдир»

(Табароний «Кабийр»да ривоят қилган.)

🍃

Аллоҳим! Барча ҳамд Сенга хос, барча шукр Сенгадир, жумлаи мулк Сенингдир!

Ибодат қилинишга бир Ўзинг ҳақлидирсан, дуо қилишга бир Ўзинг лойиқсан! Аллоҳим! Сенга Юзинг Важҳинг улуғлиги ва салтанатинг буюклигига яраша ҳамду сано бўлсин!

Ушбу гўзал Мухаррам ойининг Ашуро кунида тутган рўзамиз ва қилган ибодатларимтзни мақбул қилгин.
Гуноҳлларимизни мағфират қилгин.
🍃
Хайрли ифторлик қадрлигим...

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар:​​

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари:

‎ {يآ مُقَلِّبَ القُلُوب ثَبِّتْ قَلْبي عَلىٰ دينِكَ}

«Эй қалбларни ўзгартирувчи зот, қалбимни динингда собит қилгин» , дер эдилар.

Шу ҳақида у киши саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўралганда:

«Дарҳақиқат, одам зоти борки унинг қалби Аллоҳнинг бармоқлари орасидадир, у зот кимни истаса тўғирлайди ва истаганини адаштиради», деганлар.
🍃
Хайрли тонг қадрлигим..

@hikmatli_dunyoingiz
№253
Маъноси Аллоҳдан лафзи Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилган хадислар қандай аталади?
Anonymous Quiz
63%
Сахих хадис
3%
Мавзуъ хадис
8%
Мутавотир хадис
25%
Қудсий хадис
1%
Хасан хадис
2025/07/06 02:28:04
Back to Top
HTML Embed Code: