Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🍃
Қадрлигим ,яқинларингизни қадрига етинг,уларни ардоқланг,ўзингиз ҳам қадр топинг...
Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Айниқса Аллоҳ розилигини топишингиз мухим бўлган ота она ва турмуш ўртоғингизни..(эрингиз)
Уларни ҳаққини адо қилмаслик, Аллоҳни рози бўлмаслигига сабаб бўлмасин..
Буни унутманг,озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли оқшом...

Аллоҳимга омонатсиз..

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик, боққан нарсада эмас, боқишингда (нигоҳларингда) бўлмоғи лозим.
Гўзал бўлган, юз кўзи билан кўрганинг эмас,
Кўнгил кўзи билан кўрганингдир.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
🍃
Бошланган янги кун муборак бўлсин қадрлигим... Гўзалликлар ёр бўлсин жаннат ифори кеган яхшиларим..
Чиройли амалларда бардавом қилсин сизни..
🍃
"Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда (неъматлар) бордир"

(Юнус сураси, 26 оят).
🍃
Гўзал оқибат – жаннатдир.
Зиёда неъмат – Аллоҳ юзига назар солишдир.
🍃
Атрофда шундай инсонлар борки улардан доим миннатдор бўлиб эслайсиз...
Қийналган пайтингизда манавий ва моддий туртки берганлар..

Уларни доимо дуоларингизда эслайсиз...
Ундай саховатли инсонлар доимо бахт ва омад эгаси бўлишсин..
🍃
Аллоҳим Сендан гўзал оқибат, ва зиёда неъматга  мушарраф қилишингни сўраймиз.

Хайрли кун сизга қалби
чиройлигим...

@hikmatli_dunyoingiz
Набий алайҳиссалом: «Аҳлимнинг менга энг маҳбуби, батаҳқиқ, Аллоҳ (Исломни) инъом қилган ва мен эса (ҳурриятни) инъом қилган шахс», деб кимни айтганлар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Anonymous Quiz
29%
Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу
38%
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу
22%
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу
11%
Энди билиб оламан
Малика Билқиснинг, Ҳазрати Сулаймон алайҳис саломга юборган ҳадияси қирқ хачирга юк бўладиган олтин ғиштлардан иборат эди. Ҳадияларни олиб келганлар, Ҳазрати Сулаймон алайҳис саломнинг саройига яқинлаганларида, ер тамоми ила соф олтин билан қопланганини кўрдилар. Олтин устида яна қирқ чақирим йўл юрдилар...
Энди олтин кўзларига сувчалик ҳам кўринмаётган эди. Чунки энди аҳамиятсиз, қадрсиз бир ҳолга келганди.
Бир неча маротаба ўзларига ўзлари, шунақаям бўлмағур иш қиламизми? Яхшиси бу олтинларни олиб келган жойимизга олиб бориб қўяйлик. Ҳатто тупроғи ҳам соф олтин бўлган бир ерга, олтинни ҳадия қилиб олиб бориш ғирт аҳмоқликдир, дедилар. Эй, Аллоҳнинг ҳузурига ўзининг нуқсонли амалларига ишониб, уни ҳадия ўлароқ келтирган!
Бундай нохолис, нуқсонли амаллар у ерда, йўлдаги тупроқдан ҳам қадрсиздир!
Келтирган ҳадияларининг қабул бўлмаслигидан хавотирландилар, буюк бир хижолат ичра қолдилар. Нима қилишларини билмай, иккиланиб қолдилар. Сўнгра яна дедиларки:
-Ҳоҳласа қабул қилсин, ҳоҳламаса йўқ. Бизга нима? Биз амр қулимиз, буюрилган буйруқни бажарамиз!
Ҳоҳ олтин бўлсин, ҳоҳ тупроқ бўлсин, биз олиб боришга мажбурмиз. Буйруқ берганнинг буйруғини ўрнига келтириш, бизнинг мажбуриятимиздир. "Қайтариб олиб кет" дейишса, фармонга эргашиб, олиб келган ҳадиямизни яна қайтариб олиб кетаверамиз!
Ҳазрати Сулаймон алайҳис салом, ҳадия олиб келганларни ва келтирган ҳадияларини кўриб кулдилар. Мен, сизлардан шуни истадимми? Мен, менга ҳадия келтиринг демадим. Балки ҳадияга лойиқ бўлинг, дедим. Менга ғайб оламидан мисли кўрилмаган ҳадиялар оқиб келмоқда. Шунақанги ҳадиялар ки, ҳатто инсон истаса ҳам хаёлига келтира олмайди, ақлига сиғдира олмайди!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

"Маснавий"ларидан ҳикоялар
🍃
Парвардигори Зул жалоли вал икром, барчаларимизни Ўзининг розилигини топишга ва Унинг марҳаматларига лойиқ бир қул бўлишимизга тавфиқ берсин!
Қилаётган амалларимизни хато-камчиликларини, Ўзининг фазли билан тўлдирсин, икки дунё саодатига эриштирсин!


@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч кимдан ҳеч нима кутманг...

Шунда юрагингиз хотиржам, қалбингиз осуда бўлади.
Кутув — кўпинча хафаликнинг, синовнинг, миннатнинг сабабчисидир.

Инсонлардан эмас — Аллоҳдан кутишни ўрганинг.
Чунки инсон унутади, кечикади, қила олмайди…

Аммо Аллоҳ ҳеч қачон унутмайди, ҳеч қачон кечикмайди.
🍃
Кутувчи инсон — ўша кутган шахсга тобе бўлиб қолади.
Унга боғланади, унга муҳтож бўлиб яшайди.
Бир инсондан бир нарса кутиш — қалбдаги эркинликни йўқотиш демак.

Шунинг учун:
Кутманг — ҳур бўласиз.
Шукр қилинг — бахтли бўласиз.
Аллоҳга суянг — нажот топасиз.


Чунки бахт кутувда эмас, қаноатда.
Аллоҳ сизга етарли, Ундан бошқаси фақат сабаб, холос.
🍃
Хайрли оқшом қадрлигим..

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг бир оғиз ширин сӯз, бир чимдим меҳр қӯшиб узатилган тонгги ширчойдек тотли тилагимдан умидвор кӯнгилга яқиним, саломатмисиз?

Хайрли бӯлсин янги тонгингиз!

Кечанинг бор ташвишини тунга туҳфа қилдингизми...?
Аммо кечанинг чала қолган юмушларини бугунга узатишни унутманг...
Сиз  ҳаммадан кучли, ҳаммадан иродали инсонсиз...
Ўша юмушларни бугун чиройли қилиб ниҳоясига етказасиз..
Мен сизга ишонаман.

-Нима иш дейсизми?
-Чала қалган дарсингиз....
Ва бошқа хайрли бўлганлари...
🍃
Кӯнгилга яқиним қадрлигим,  бизни йӯқлаб келган мунаввар тонг  кун давомида жисмимизни, руҳиятимизни тарк этмас куч, ғайрат, хуш кайфиятни етаклаб келгувчи бӯлсин....
🍃
Янги кун муборак олисдаги яқинларим!                                   Аллоҳим сизни  ӯз паноҳида асрасин!


@hikmatli_dunyoingiz
Усома розияллоҳу анҳу Румга лашкар амири этиб юборилганларида неча ёшда эдилар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Anonymous Quiz
33%
17–18 ёш
38%
20–21 ёш
17%
23–24 ёш
13%
Энди билиб оламан
Audio
🎙Умид

Фақат тавба эшиги ёпилмас!

@hikmatli_dunyoingiz
Кечирманг!
Чунки ёлғон мажбурий эмас, танловдир. Хато эмас, хиёнатдир.


@Yassaviyya
Ёлғон сўзлаш

Саййид Абдулқодир Жайлоний ҳазратлари ёшлик пайтида арафа куни қўш ҳайдаш учун далага борди. Бир хўкизнинг қуйруғидан тутиб унинг ортидан ўйнаб борарди. Шу вақт бир овоз келди:
- Эй Абдулқодир! Сен бунинг учун яратилмагансан ва бу ишларга
буюрилмагансан!
Бу овоздан Абдулқодир Жайлоний ҳазратлари қаттиқ қўрқиб кетди, уйга келгач томга чиқди. Ҳожиларни кўрди, Арофатда турган эдилар.
Сўнг онасининг ёнига келиб:
- Онажон менга изн беринг, Боғдотга бориб илм ўрганай, солиҳ
зотлар ва авлиёларни зиёрат қилай, - деди. Онаси эса:
- Эй кўзимнинг оқу-қораси, кўнглимнинг тожи Абдулқодирим!
Сендан айрилишга чидай олмайман. Сенсиз нима қиламан? Шу сабаб изн бера олмайман, - деб жавоб берди.
Жайлоний ҳазратлари далада бўлган ишларни айтиб берди, буларни эшитган онаизор кўзёш тўкди. Ўрнидан туриб отасидан мерос қолган саксон олтиннинг қирқтасини укасига ажратди ва қирқтасини матога солиб ҳирқанинг қўлтиқ қисмига тикиб қўйди. Сўнг ўғлининг кўзларига боқиб шундай деди:
- Жоним болам, Абдулқодирим! Ҳақ таолонинг ризолиги бўлмаганда
асло кетишингга йўл қўймасдим. Сафарга ой бориб омон қайт. Йўлинг бехатар бўлсин. Балки сен билан қайтиб кўришмасмиз, айрилиғимиз абадийдир, шу сабаб сенга сўнгги насиҳатим шу: агар менинг рози бўлишимни истасанг ҳеч қачон ёлғон сўзлама, тўғриликдан асло айрилма! Аллоҳ таоло ҳар доим ва ҳар ерда тўғри инсонлар билан биргадир.
Онасига сўз бериб, йиғлаб унинг қўлларини ўпди ва ҳайрлашиб Боғдотга кетаётган карвон билан йўлга тушди.
Бироз йўл юрдилар. Арзи Тотранг деган ерга келганда карвонда қий-чув, ур-тўполон бошланди...
Давоми...

Тўсатдан бир гуруҳ қароқчилар чиқиб карвонга ташланди. Бир онда сандиқлар ерга отилиб талон-тарож қилина бошлади. Ашёларни ёвлар талаб, қароқчилар карвондагиларни бирма-бир сўроққа тутдилар ва уларнинг ёнларидан неки топса барини олдилар.
Навбат Саййид Абдулқодир Жайлоний ҳазратларига етиб келди. Қароқчилардан бири унинг рўпарасига чиқиб гап қотди:
- Ҳой бечора бола, қани айтчи ниманг бор?
- Ёнимда 40 олтиним бор.
Қароқчи унинг гапига ишонмай бошқасининг ёнига кетди. Иккинчи
қароқчи келиб яна уни сўроққа тутиб худди шу жавобни олгач бориб бошлиқларига хабар берди.
- Бу бола ёнида қирқ олтиним бор, - деяпти.
Қароқчилар бошлиғи сўради:
- Сенинг ёнингда нима бор?
- Ҳирқамда қирқ олтиним бор.
Сўнг бошлиқ қўл остидагиларга буюрди:
- Қани кўрингларчи, гапи ростмикан!
Қароқчилар бир зумда хирқа ичидаги олтинларни топиб
бошлиқларига тутқаздилар. Бундан ҳайратланган қароқчилар раиси сўради:
- Ҳой бола, нега бизга ёнингда қирқ олтининг борлигини айтдинг,
айтмасанг ҳам бўлардику?!
Абдулқодир Жайлоний ҳазратлари шундай жавоб берди:
- Мен уйдан чиқаётганимда онамга асло ёлғон гапирмасликка сўз
берганман, 40 олтин учун ваъдамни бузаманми?
Бу сўзлардан қаттиқ таъсирланган қароқчилар раиси тафаккур қила бошлади, бу боланинг ёши нечидаю, ўзининг ёши нечида, ўтган умри давомида қилган қанча зулмлари ва ҳиёнатларини ўйларкан, Ҳаққа бирор марта юзланмаганини ўйлаб қаттиқ пушаймон бўлди ва қўллари билан бошини чангаллаб:
- Шўримиз қурсин бизни, Аллоҳ таолога сўз бергандик, бироқ шунча
пайтдан бери шайтонинг изидан юриб аҳдимизни буздик. Ёмонликлар қилдик. Эртага Ҳақ хузурига борганда қандай жавоб берамиз. Сўнг қўл остидаги қароқчиларга юзланиб, - Эй дўстларим, менга қулоқ солинг! Мен шунча йил давомида Хақ таолога бўлган аҳдимни буздим, Унга исён қилдим. Ҳозир эса қалбдан пушаймонлик ҳис этиб Роббимга тавба қиляпман. Бундан кейин Аллоҳга номақбул бўлган ишларга асло яқин йўламайман.
Раисларига қаттиқ боғланиб қолган қароқчилар бир оғиздан шундай дедилар:
- Раисимиз, биз ҳам сиздан айрилмаймиз. Қароқчиликда раисимиз
эдингиз, ҳидоятда ҳам раисимиз бўлинг.
Шундан сўнг карвон аҳлидан нима олган бўлсалар барини эгаларига қайтиб бердилар. Қароқчилар гуруҳи Саййид Абдулқодир Жайлоний ҳузурларида тавба қилдилар. Сўнг ҳазрат йўлида давом этиб Боғдотга борди.
🍃
Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғонлар кечирилмас...
Чунки ёлғон — ишончни ўлдиради.
Бир марта ёлғон эшитган қалб, энди ҳақиқий гапларни ҳам шубҳа билан қабул қилади.
Ёлғон — севгига хиёнат, дўстликка зарба, самимиятга таҳдиддир.
Кечириб бўлмас жиноят эмас, балки синаб бўлмас инсон қолади...
Ёлғон гапирган одамга яна қандай ишониш мумкин?

Ишончни йўқотган — ҳамма нарсадан айрилган.
Сабр ҳам, муҳаббат ҳам, ҳурмат ҳам — ёлғон тагида эзилади.

Шунинг учун, инсофли бўл!
Ёлғондан кўра сукут яхшироқ.
Бир кунлик қутулиш учун эмас, абадий қадр топиш учун ростгўй бўл....
🍃
Хайрли оқшом қадрлигим..

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳорга қара....дастлаб бирозгина иситади.
Бора бора ўз ҳароратини орттиради.
Дарахтлар ҳам шундай.
Иссиқни аста секин ҳис қилиш билан кулимсирайди.
Кейин япроқ ёйиб мева беради.
Худди шундай,ибодат,тоат,хилват ва намозга таважжуҳ этишда ҳам иш осондан мураккаб тамон боради.

Мавлоно Румий
🍃
Ассаламу алайкум қадрдоним..
Тонгингиз хайрли бўлсин.
Ибодатларимиз борган сари бизни юқорига кўтарсин..
Илмимиз зиёда ва амалимиз гўзал бўлсин...
🍃
Бугун Аллоҳдан нима сўраган бўлсангиз хайлиси билан ижобат бўлсин...

Яна бир бор хайрли тонг яқинларим..

@hikmatli_dunyoingiz
Набий алайҳиссалом билан Каъбанинг ичида уч киши намоз ўқиган. Улар Усмон ибн Толҳа, Усома ибн Зайд ва ... розияллоҳу анҳум. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Anonymous Quiz
32%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
31%
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу
27%
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу
10%
Энди билиб оламан
2025/07/08 05:49:30
Back to Top
HTML Embed Code: