Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Борингга шукр қил…
Ҳаётдан, неъматлардан қувониб яша!
Баъзи орзулар ҳали бўлмаган бўлиши мумкин,
Аммо борларини унутиш — инсофсизлик.
Кўзинг борми? Юрағинг соғми?
Ўзинг ерда, эл ичида юрибсанми? — Бунинг ўзи неъмат эмасми?
Баъзи инсонлар сенинг бор неъматингни орзу қилади…
Сен эса йўқлар ҳақида ўйлаб, борни қадрламай яшайсан.
Шукр қил, дўстим.
Ҳар дам олаётган ҳаво, ичилаётган сув, юриб келаётган йўл — Аллоҳнинг инояти.
Уларнинг қадрини англаб яшашнинг ўзи бахтдир.
Қувониб яшаш – ортиқча неъматга эмас, шукрли қалбга боғлиқ.
Шукр қилган қалб — ҳар куни байрам, ҳар нафас саодат.
@hikmatli_dunyoingiz

👍32❤10😢3🔥1🏆1
#Чирой_ортидаги_сирлар
15-қисм
Мен нима қилишни билмасдим.
Қалбим парчаланган, ақлим лол, жон танамда зўрға турарди.
Барчаси энди кеч эди.
Биз – ажрашдик.
Бу қарор оғир бўлди.
Лекин уйидагилар гумон қиладиган, уларга ёқмайдиган келин, эридан совуғлик кўрган хотин, одамлар олдида кимлигини йўқотган қиз бўлиб яшашдан оғир эмас эди.
Энди фақат ўзим қолдим...
Ўзим ва... яна қайтиб келган Санжар.
У доим қўнғироқ қиларди.
Овозидаги меҳр — илгаригидек.
Ярашдик, гўё.
Бироқ қалбимда шубҳа юрарди — у ҳали ҳам загсини айрмаган, онаси ўша-ўша қарши, аёли эса ҳали ҳам у билан бир уйда яшаяптими?Йўқми..
Мен сўрамасдим. У айтмасди.
Шу ғамга ўралган, ишончсиз муҳаббатда 5 ой ўтиб кетди.
Мен яна салонга бориб, ишлай бошладим.
Кўзимда чарчоқ, юрагимда тинимсиз хадик.
Бир куни эшитсам, аммам уйини сотибди, эри “бизнес қиламан” деб алдаб пулни олибди.
Аммо ҳеч нарса қилмабди. Улар яна ижарада қолишибди.
Қарангки, ҳаёт уларни ҳам қарс этказиб урибди...
Дадам эса яқинда машиналарини аварияга учратдтлар..
Тузатолмай сотиб юборибдилар — арзонга, миннат ила...
Билдимки ҳаром пул охиригача хурсанд қилмаскан..
🍃
Санжар билан учрашмасдим.
Фақат телефонда гаплашардик.
Лекин бир куни...
Ишдан қайтаётганимда, қаршимдан бир аёл чиқди.
Ёнида нозикгина қиз — гўзал, бегуноҳ.
— Яхшимисиз, Шахзода?
— Ассалому алайкум.
— Мен Санжарни онасиман... Бу эса хотини.
Юрагим сиқилди.
Лабларим қуриб кетди.
Бир лаҳзада юзимни босган шармандаликни яширишга уриниб, тиниқ нафас олдим.
— Танишганимдан хурсандман, хола, — дедим
— Ўғлимиз сиз ҳақингизда кўп гапирган.
--Мен ўзи сиз билан кўришгим келганди.Ўғлингиз мени уйимни бузди.. Ажрашганман деб айтганди, Бу гап ҳам — ёлғон экан, мана.
Кўзларимга тикилиб:
— Ҳа, келинимни уйига қайтарганди. Мен ўзим бориб олиб келдим.
Мен ажрашишига йўл қўймайман.
— Шундайми?.. — дедим.
Қўлларим титрар, юрагимда қаҳр ва жахл билан. Ҳамма она сиздек бўлсин, хола.
Шундай дедимда, орқамни қилиб юриб кетдим.
Ўзимга-ўзим гапирардим:
Демак мен айбдорман?
Ораларидаги муносабатда эх..
Йўқ, мен эмас — уни менга бўлган туйғуси айбдор.
Бу муҳаббат бўлса, нега ёндаги хотинидан ажралмади?
"Кўрасанлар энди", деб қадамларимни тезлатдим.
Юрагимда алам, юзимда сукут.
Кўчада, салом бериб ўтаётганлар орасида энди янги одамлар —
Бойваччалар пайдо бўлган, ажрашганими билиб парвона.
Мен эса эркакларга энди ишонмасдим.
🍃
Уйга бориб, Санжарнинг қўнғироғини кутардим.
Шомдан кейин телефонни хонамга олиб кирдим.
Ёстиққа суянганимда у қўнғироқ қилди.
— Саломатмисан, Маликам?
— Йўқ, саломатмасман.
Онангиз ва хотинингиз олдимга келишганидан бери тинчлигим йўқ.
— Биламан. Эшитдим. Келинни уйига олиб келибдилар.
Лекин менга қизиғи йўқ.
Мен сени ўйлаб... бошқа квартира олдим.
Ҳозирча таъмир қиляпман.
Агар рози бўлсанг — шу ерга сенга уйланаман.
— Ооо, демак иккита хотин билан яшайсиз?
— Ҳозирча.
Лекин у кетади. Мен тушунтирганман.
Сенга муҳаббатим рост, Шахзода.
Мен жим турдим.
Телефондаги сукут.. Бу
Сўзларни айтиш осон.
Аммо муҳаббат — ишончсиз бўлса..
Уни ҳатто “севаман” деган гапдан ҳам оғриқ туярдим...
Эрталаб қарор қилдим...

❤33👍6⚡2🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар сизни кузатмоқдалар...
Шунинг учун, ўзингизни муносиб тутишга ҳаракат қилинг ..
Кўринг, туғилган кундан бошлаб то охирги нафасгача ..
Елкангиздаги фаришталар ҳаммаси ёзадилар ва ёзадилар .. тўхтамай. Ўзингизни гуноҳлар билан абгор қилманг.
🍃
Аллоҳим, бизларни икки неъмат:
– соғлик ва дин неъмати билан ҳузурлантиргин.
Икки зийнат:
– меҳрибон қалб ва ҳикматли ақл билан безагин.
Икки лаззат:
– Сенга муножот қилиш ва карамли Юзингга қараш лаззатидан маҳрум қилмагин.
Икки яхшилик:
– дунё ва Охиратдаги яхшиликни жамлаб бер.
🍃
Оқшом гўзал неъматларга тўла бўлсин..
Чиройли ибодат, дилдан суҳбат..
Оиламизга иноқлик, ахиллик ҳадя қилсин Роббим...
Бир биримизга нисбатан меҳр берсин...
Унутманг қадрдон меҳр берибгина меҳр оласиз..
🍃
Хайрли оқшом қадрлигим..

❤18😢8🥰3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум,
Аллоҳим, бу тонгимизни:
— Ғамлардан холи,
— Илм билан бой,
— Ҳилм билан безакли,
— Тақво билан нурли қилгин.
Бизни шундай нарса билан машғул қилки — Сен бизларни шунинг учун яратгансан.
Бизни ўзинг яратган неъматлардан маҳрум этма.
Сен ҳақингда сўзлайдиган тилларни, Сен учун тиришадиган қалбларни, Сенга муҳаббат ила яшайдиган кунларни бизга ҳам насиб этгин...
Аллоҳим! Иймон бердинг — уни бардавом айла,
Эҳсон бердинг — уни қоим айла.
Биз ва яқинларимизни жаннатинг ва жамолингга мушарраф эт!
Амин.
🍃
Хайрли тонг қадрлигим..

🥰10❤7🔥4
👍10👏7🔥1
"Замечайте жизнь — она на удивление прекрасна."
Ҳаётни ҳис қилинг, пайқанг.
У ҳайратланарли даражада гўзал..
Баъзан биз ҳаётдаги оғриқларга шунчалик ўралиб қоламизки, атрофдаги гўзалликларни кўра олмай қоламиз. Лекин агар бир оз тўхтасак, нафас олсак, куннинг нури, боланинг кулиши, бир стакан чойдаги хотиржамлик — ҳаммаси гўзаллик эканини сезамиз.
🍃
Ҳаёт бу мўъжизакор саҳифа, уни кўра олиш учун қалбни очиш керак.
Пайқашни ўрган - ва ҳаёт сени ҳайратга солади...

❤23👍5🔥2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заифлар қасос олади,
Кучлилар кечиради,
Ақллилар эса... эътиборсиз қолдиради.
Чунки заиф юрак юзма-юз жавоб олишга муҳтож.
Кучли юрак кечириб ҳаловат топади.
Аммо ақлли инсон билади,
Ҳар нарсага жавоб бериш шарт эмас.
Ҳақоратга жавоб — ҳаммасдан қимматга тушади.
Сукунат — баъзида энг катта устунликдир.
Эътиборсизлик — куч ва ақлни бирлаштирган енгиллик.
Бу ожизлик эмас, балким ўзини ва қадрини билган инсоннинг танловидир.
Шундай экан, баъзи сўзларга жавоб эмас, юракни оғритмасдан – эътиборсизлик билан кетмоқ афзал..

🔥29👍15❤9👏3
#Чирой_ортидаги_сирлар
16-қисм
Қалбимдаги сўнгги умид ниҳояга етди.
Энди ҳаётга бошқа кўз билан қарайман.
Мен умуман турмушга чиқмайман.
Мен ишлайман. Мен пул топаман. Мен ўқиб одам бўламан. Мен... ўғли йўқ оиламнинг ўғли бўламан.
Ўшанда менинг қалбимда шундай олтиндай бир қасд туғилдики, у ҳар нафасимни ёндирар, ҳар қадамимга куч бағишларди.
Эрталабги ҳаво ҳали саҳар ифорини йўқотмаган, гўё у ҳам менга дуо қиларди.
Шижоат билан, юрагимда орзу — ишга чиқиб кетдим.
Устозимнинг кўмаги билан, энг гўзал мақсадларимни юзага чиқарадиган салон очдим — ўз исмим билан.
Мен ўша салонга ўзимни тикидим — қалбимни, меҳримни, ҳақиқатимни.
Гўзалликни фақат юзда эмас, сўзда, нафасда, қалбда ифода этишни ўргандим
Дадам, бувим, устозим салонни жихозлашда ёрдам беришди.
Кунлар ўтиб, шогирдлар пайдо бўлди. Ҳар бири кўзимнинг нуридек қимматли эди.
Албатта муносиб ҳақ ҳам тўлашарди.
Интернет йўқ. Реклама йўқ.
Фақат — мехнат, санъат, ҳаракат.
Энг яхши усталарни излаб топдим. Малака оширдим.
Аёлларга керак бўладиган ҳар қандай гўзаллик сирини ўргандим — қадрни тиклаш, кўзни очиш, қалбни уйғотиш санъатини ҳам.
Салоним — нурли, тоза, интизомли бир масканга айланди.
Ҳар сония меҳнат, ҳар нафас – ният.
Билардим, Санжар мени кузатарди.
Бироқ энди унга айтдим:
"Хозирча турмуш қурмоқчи эмасман, агар қарорим ўзгарса биринчи сизга айтаман.
Онангизни хафа қилманг, аёлингиз билан яхши яшанг"
🍃
Куни бўйи ишда, кечаси орзуларда — фантазиялар билан овора эдим.
Ҳаётни қайта чизар, тақдирни қайта ранглар эдим.
Бир куни анча олдин амамларникида кўрганим
дугоналари кибор аёл билан бирга келиб қолди.
Кулдишиб, суҳбатлашишарди.
Ичкарига кирганларида мени кўриб тўхтаб қолди:
— Эҳе, шуми у донғи кетган салон эгаси Шахзода? Қойил, худди журналдан тушгандек.
Кўнглимда шукр айтдим. Мен киборларга ҳам керак эканман...
Чин дилдан ҳизмат кўрсатдим.
Садбар опа, тез-тез салонимга келиб турадиган бўлди.
Ҳар сафар янги қизларини олиб келар, улуғловчи сўзлар билан мақтаб, менга ишонч уйғотарди.
Бир куни:
— Шахзода, туғилган кунимга келасиз. Кафеда бўлади. Нуфузли одамлар келади, — деб таклиф қилди.
Ўша пайтда шу қадар банд эдимки, туғилган кунини ҳам унутибман.
Келиб, ўзи олиб кетди — тўғри кафега.
Катта зал. Нурли шамлар. Баракали дастурхон.
Кибор кишилар, сара либослар, ҳурмату эҳтиром.
Мен эса — оддий кийимда, аммо қоматим тик, нигоҳим тўғри.
Билмадим нима учун, лекин одамлар қарар, суҳбатлар тўхтар, мени кузатишарди...
Садбар опа елкамдан ушлаб,
— Мана, танишинглар — энг гўзал, энг маҳоратили салон эгаси Шахзода! — деб мени даврага олиб борди.
Официант илтифот билан стулни суғуриб чиқарди.
Мен ўтирдим. Атрофимга қарадим.
Мен билан Бир столда катта ёшли акалар ва биргина қиз ўтирибди.
Кўзларимни пастга қаратдим, чунки бу ердаги ҳар бир инсон гўё бир драманинг қаҳрамонидек туюларди.
Менга суқли нигоҳлар қадалганди..
Ичимда эса тинмас бир савол:
Яна нималар кутяпти мени?..
Негаям келдим...

🔥26❤16👏2
Агар сизни хақоратлашса,
Сиз жим турган пайтингиз ўрнингизга фаришта жавоб қайтаради...
@hikmatli_dunyoingiz
Сиз жим турган пайтингиз ўрнингизга фаришта жавоб қайтаради...
@hikmatli_dunyoingiz
🔥31👍16🥰5❤2🤩2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Девони фоний”дан ҳикматлар
- Дунё отлиғ нозу ишва қилувчи кампирга қара: Рустам каби паҳлавонларни мағлуб этган не ажойиб кампир экан-а?!
🍃
- Охир-оқибат ўлим умр дарахтининг шохини синдиради. Шундай экан, тақво қўлининг кучи билан нафсни синдирган яхшидир.
🍃
- Юксакка кўтарилганларнинг бир куни пастлаши ҳақ экан, сен пастда юравер, чунки тупроқда ётган кишининг йиқилиши мумкин эмас.
🍃
- Фалак денгизидан умр кемасига юз зарба етади.
- Маънога йўл топмоқчи бўлсанг суратдан кўз юм, чунки маънони билган киши суратдан фориғ бўлди.
Алишер Навоий
“Ибратли ҳикоятлар ва хислатли ҳикматлар” китобидан.
Гўзал ҳикматлардан бахра ва ибрат олинг....
🍃
Хайрли оқшомлар бўлсин қадрлигим...

❤12😢4🥰2
#Чирой_ортидаги_сирлар
17-қисм
Бу зиёфат... Мен учун байрам эмас, қалбимдаги эски ярани титкан, оғриқли хотирага айланди. Ҳар бир чиройли табассум, ҳар бир қараш — менга ўша кечани эслатарди. Ўша кун — номусим топталган, ғурурим қўрида куйган кунни..
Шу туйғулар остида Садбар опадан узр сўраб, зиёфатдан ташқарига чиқдим.
Салқин ҳаво бағрига олиши билан жонии таскин топгандек бўлди.
Йўл ёқасида турган таксида салонга қайтдим.
Ичимдаги оғриқни иш билан юмшатишга уриниб, ўша кечани унутишга тиришдим.
Икки кун ўтиб, Садбар опа яна келди. Қўлида қалин конверт. Юзида таниш табассум, оғзида ўша шаллақи гаплар.
— Шахзода, омадинг келди — деди у, шошмасдан.
— Ҳаммаси сени сўради. Анау-манави, шаҳарнинг энг таниқли йигитлари...
Мана, қанча визитка қолдиришди. Хоҳлаганингни танла. Фақатгина “Алло” десанг бўлди. Ҳаммаси сени хизматинг учун тайёр.
Мен қаттиқ тикилдим. Кўнглим беқарор урди, аммо тилим қичиди:
— Нега танлашим керак? Менга бундай “омад” керак эмас.
— Нега керак эмас, гўзаллигингни ишлат. Фармонингни кутиб туришибди. Истеъдодинг бор, гўзал юзинг бор, келишган қоматинг бор.
Бойларнинг кўзлари шуларда, сени давринг бошланади Шахзода!
Мен аста кулиб жавоб қилдим, киноя билан:
— Одамларни шайтони бўлади деб эшитардим. Ишонмасдим. Эндиликда ишона бошлаяпман.
Опанинг юзида ҳафалик билан жаҳл уйғона бошлади.
— Мени шайтон дебсан-а? Мени ҳали кимлигимни билмайсан. Хоҳласам шу ерга ўнта миллиардерни чақираман. Сенга танлов беришади.
Иккитаси билан бир вақтда кўришсанг бирини рози қилиб, иккинчисини интиқ қилиб, мазўа қилиб яшайсан. Ҳар бирига сенсиз дунё тор бўлади.
Эвазига чи, сен менга хизмат қилсан бас... 50/50 деди...
Мен ўша замон тиқилиб, бўғилиб кетгандек бўлдим. Ҳаво етишмасди. Ҳар бир сўзи қалбимга пичоқдек ботарди. Охир сабрим узилди:
— Бас қилинг, опа. Илтимос. Агар яна шу сўзларни гапирсангиз, бошқа ҳеч қачон салонимга келманг!
— Ҳа-а шунақа ми? Маъруф ҳақида ҳам биламан, — деди у овозини пастайтириб, — ўша бир бечорани алдаб турмуш қурдинг, ёлғонлар билан бошлаб, тезлик билан ажрашдинг.
Эндиликда ноз қилябсан, ялло қилиб юришни қўмсадинг, эр, оила ҳизматни қилиш осон бўлмади, шундайми?
Энди сенга ҳеч ким уйланмайди, ўзинг ҳам нормал ҳаётда яшолмайсан..
Сен ўйинчоқ бўласан ва ўзингга ҳам ёқади бу...
Бу сўзларидан кейин юрагим тикка узилгандек бўлди. Ҳамма нарса кўзим олдида айланди. Тезда опани итариб чиқариб, эшикни беркитдим. Юрагим гўё кулга айланган, кўзларим ёғдусиз. Аллоҳимдан кечирим сўрай-сўрай йиғладим.
Ўтмишдаги хатоларим кўз олдимда қайта-қайта Ўтарди.
Шомда уйга келдим. Танглик — елкамда, ҳеч кимга айтолмайдиган оғриқ — қалбимда. Ушулаб тураётган ягона найзам — тавба ва Аллоҳга бўлган ишонч эди.
🍃
Шу кеча Санжар қўнғироқ қилди. Юзимни кўрмаган бўлса-да, овозимдан дардни сезди.
— Саломатмисан, маликам?
Мен ютилиб жавоб бердим:
— Йўқ, саломат эмасман....
Бир оз жим турдим, юрагимдаги ўтни сўзга айлантириб:
— Санжар ака, мен ҳақимда ҳаммасини биласиз, шундайми? Ўтмишим, жиноятларим, ожизлигим... Шуларга қарамай, мени никоҳингизга оласизми?
Санжар жим. Бўшлиқ. Нафас олишим мушкуллашди.
— Мен ўқимоқчиман, ишимни ривожлантирмоқчиман. Оёққа турмоқчиман. Бунга тўсқинлик қилмайсизми?
Уввуллаб йиғлай бошладим.
Санжар ховлиқиб гап бошлади:
— Шахзода... мен сени танлаганман.
Ростдан ми гапларинг.
Жиноят дема..
Мен айбдорман сени хатоларингда, ажралишингда..
Қолганини... эртага юзма юз гаплашамиз...

❤20🔥10😢8👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учиб кетаётган капалак ортидан қувишни бас қил... Аксинча боғ барпо қилсанг капалаклар ўзи ёнингга учиб келади..
Инсонлар, муносабатлар, эътироф, пул — булар ҳаммаси худди капалакдек. Қанча қаттиқ ушлашга уринасанг, шунча тез йўқолади.
Агар қалбингда — бўшлиқ, хавотир бўлса…
Қандай қилиб кимдир сенинг ёнингда қолишини мумкин?
Агар сен ўз устингда ишлаётган бўлсан — бошқаларга ёқиш учун эмас, балки бутун инсон бўлиш учун ҳаракат қил, шунда ҳамма нарса ўзгаришни бошлайди.
Инсонлар сени ҳолатингга қараб яқинлашади..
Пул ички таянчга қараб,
Севги эса барқарор қалбга...

👍27🔥6❤4🥰4🤩1
Луғавий маъноси "Ясатилган дастурхон" дейилувчи сура қайси?
Anonymous Quiz
64%
Моида
21%
Анфол
15%
Анкабут
😢10👍9❤7
🍃Ҳикматли дунё.. 🍃
"Замечайте жизнь — она на удивление прекрасна." Ҳаётни ҳис қилинг, пайқанг. У ҳайратланарли даражада гўзал.. Баъзан биз ҳаётдаги оғриқларга шунчалик ўралиб қоламизки, атрофдаги гўзалликларни кўра олмай қоламиз. Лекин агар бир оз тўхтасак, нафас олсак…
Бугун изоҳ сизлардан қадрлигим...
❤22👍7🫡4🔥3💯2
Forwarded from Qalbdagi_Huzur📿☘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онамни жонини оғритма Роббим!🤎
Кафтимга тўкилди дурдек дуолар,
Илтижога тўлган еру-самолар,
Кечир ўтган бўлса мендан ҳатолар!
Онамни жонини оғритма, Роббим!🤎
Бир умр мен учун дуои-жонда,
Унингдек меҳрибон йўқдур жахонда,
Туну-кун сўрайман ёлвориб сендан,
Онамни жонини оғритма Роббим!💕
Ҳатто чумолига бермаган озор,
Осмондан улуғроқ, ердан ҳокисор,
Менинг ундан бўлак яна кимим бор,
Онамни жонини оғритма, Роббим!🤎
Бошимга не келса ўзингдан кўргум,
Минг бир синовингда сабрда тургум,
Борсам сенга боргум, сенга ёлворгум,
Онамни жонини оғритма, Роббим!🎁
Болам деб борини унутган улдир,
Кел уни қувонтир, кел уни кулдир,
Менинг шукронамга дунёни тўлдир,
Онамни жонини оғритма, Роббим.🎀
@qalbdagi_huzur
Кафтимга тўкилди дурдек дуолар,
Илтижога тўлган еру-самолар,
Кечир ўтган бўлса мендан ҳатолар!
Онамни жонини оғритма, Роббим!
Бир умр мен учун дуои-жонда,
Унингдек меҳрибон йўқдур жахонда,
Туну-кун сўрайман ёлвориб сендан,
Онамни жонини оғритма Роббим!
Ҳатто чумолига бермаган озор,
Осмондан улуғроқ, ердан ҳокисор,
Менинг ундан бўлак яна кимим бор,
Онамни жонини оғритма, Роббим!
Бошимга не келса ўзингдан кўргум,
Минг бир синовингда сабрда тургум,
Борсам сенга боргум, сенга ёлворгум,
Онамни жонини оғритма, Роббим!
Болам деб борини унутган улдир,
Кел уни қувонтир, кел уни кулдир,
Менинг шукронамга дунёни тўлдир,
Онамни жонини оғритма, Роббим.
@qalbdagi_huzur
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10😢10⚡2👏2
#Чирой_ортидаги_сирлар
18-қисм
Бомдоддан кейин кўзимга уйқу илмади. Юрагимда тинчлик эмас, ҳиссиётлар гирдобида тебранаётган қандайдир интизорлик бор эди.
Ташқаридан нимадур илиқлик келар, юрагим эса гўё кимнингдир қадамларини эшитгандек урарди.
“Санжар…” дедим ўзимга — у мени кутиб тургандай туйиларди.
Дарвозани очиб, секин ташқарига назар ташладим. Ҳар гал келиб турган жойида ўша — таниш оқ машина.
Юрагим орзиқди ҳар бир қадамга, ички ҳис туйғу аралаш тушган ҳолда бордим.
Унинг кўзлари кўзларимга тушди.
— Шахзода, — деди у, безовталик ва умид арлаш овозда. — Тун бўйи шу ерда кутдим сени...
Мен жим эдим.
— Мени никоҳингизга оласизми, дедингми..
Кўзларимга тикилди. Унга қараб,
— Ҳа, мен шундай дедим. Аммо бир шартим бор. Мен ишлайман, ўз касбимни яхши кўраман. Мени бу йўлимдан қайтармайсиз, Сиз онангизнинг яккаю ёлғиз ўғлисиз.
У киши сизга ҳам ота, ҳам она бўлганлар.
Илтимос, уларни ҳафа қилманг. Хотинингиз билан эса ажрашманг…
Санжар ютиниб, деди:
— Агар сен рози бўлсанг, мен уларни хабардор қиламан. Келишишади. Сен билан янги ҳаёт бошлашга тайёрман...Сенчи..
Мен унга қараб кулдим. Юрагимга бир илиқлик тушган, бутун вужудим қандайдир умид билан тўлган эди. Қалбимда узоқ вақтдан бери илк марта… бир “ҳа” товуши шу қадар самимий янгради...
🍃
Куни бўйи ишда эдим. Фақатгина Садбар опа айтган гаплар гоҳида хаёлимни забт этарди: “Сенга ҳеч ким уйланмайди”... Улар ўша сўзлар орқали менинг келажагимни гумон билан тўлдирган эдилар. Аммо ҳозирги ҳолатда, мен уларнинг ҳар бир сўзини инкор этар, ҳаётда севгининг ҳам, юракнинг ҳам танлови борлигини ҳис қилардим.
Эрталаб Санжар онаси билан келишини айтганди. Бувимни огоҳлантирдим. Сингилларим билан бирга уйни тозалаб чиқдик.
Ҳар бир жойни ювиб, ҳар бир буюмни тартиблаб, маржондек безадик.
Дастурхонлар ёйилди. Писта, бодом, шарбатлар, ширинликлар тортдик.
Ичимда эса ғалаён каби ураётган юрак.
Онаманглар ҳам ишга чиқмадилар. Эшик қўнғироғи чалинаркан, гўё юрагим ларзага келди. Онам эшикка йўналди. Мен парда ортида туриб, базўр ўзимни тийиб нафас олдим.
Эшик очилди.
Парда ортидан қўрқув ва қувонч, умид ва шубҳа аралаш назари билан қарадим.
У ерда...
Ёшгина, гул юзли бир жувон турарди.
Бу... Санжарнинг расмий хотини эди.

❤11👍4🔥1🤩1