Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агарда видони охиргача кўриб
Тавба қилган, тафаккур қилган бўлсак...

Беадад шукр...

@hikmatli_dunyoingiz
Forwarded from Qalbdagi_Huzur📿☘️
Онажоним, сизни жуда яхши кўраман🤎💞

Менинг куним сиз билан бошланади. Қалбимдаги меҳр сизнинг меҳрингиздан тарқалган. Ҳар бир кун, ҳар бир дақиқада дуоингиз билан яшайман.
🤎

Мен учун сиз — жаннатнинг эшигидек муқаддассиз. Доим мендан рози бўлишингизни, юзингизда табассум бўлишини, қалбингизда ҳеч қачон оғриқ бўлмаслигини хоҳлайман.
🤎

Она рози — Худо рози.
Шу ҳақиқатни ҳар куни эслаб, сизнинг кўнглингизни олишга ҳаракат қиламан. Ҳаётимнинг ҳар муваффақияти сизнинг дуонгиз, сизнинг меҳнатингиз самарасидир.
🤎

Онажоним, сиз мен учун энг азиз, энг улуғ зотсиз!
🥹💞

@qalbdagi_huzur
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар саждага боришингизда ота-онангизга мағфират сўраб,бир марта "Аллохуммағфирлий валивалидайя (Аллоҳим ота-онамни мағфират қил!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг!

Шунда, улар учун бир кунда 64 марта Истиғфор айтган бўласиз! Агар улар вафот этган бўлса, номаъи-аъмолига САВОБ ёзилиб туради! Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради!

Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган, улкан САВОБ тақдим этилар экан! "Бу қаердан келди менга?"деб сўралса, "Фарзандингни сенга айтган истиғфори!" деб жавоб берилар экан! Бу - бизнинг дунёга келишимизга сабабчи бўлган инсонлар учун арзийдиган совғадир!
Саждада қилинган дуо эса, Иншааллоҳ, қайтарилмайди!
🍃
Аллоҳнинг берган ҳар бир кунига шукур. Намозни ҳам вақтида канда қилманг.


Барчангиз Аллоҳга омонатсиз.
Яхши дам олинг қадрлигим..

@hikmatli_dunyoingiz
#Чирой_ортидаги_сирлар

1-қисм: Қалбида нур туғилган қиз

Шахзода – бир оиланинг тўнғич фарзанди эди. У дунёга келганда, бутун оилада умидлар унинг бешигида тебранганди.
Дадаси – оиладаги ягона ўғил, ҳаваскор қўшиқчи. Онаси метиска бўлган, кўзида албатта ноз, сўзида шаҳло табассум.

Бу оилада дин ҳақида кўп гап бўлмасди, аммо…
Шахзоданинг қалбида бир оғуш бор эди – у Қуръон қироатига қулоқ солганда, номаълум, лекин нурли бир дунёга талпинарди.

Бувиси – оғир ва иноятли аёл. Унинг қалбида сир бор эди. У кўчадан бир гўдакни топиб, ўз қизи қилиб тарбиялаган – бу воқеа оила муҳитида кўзга кўринмас саволлар, кечирилмаган аламлар ва яширин қувончларни қолдирганди.
Бобосини эслолмайди...
Шахзода болалигида доим "Чиройли қизсан", деб мақталди. Уни кўрган ҳар бир киши унинг кўзларига, камон қошига, нурли қиёфасига маҳлиё бўларди. У шеърларни яхши кўрарди, қўшиқларга лаб қимирлатарди. Лекин қалбида, бутун бу гўзалликлар ортида, бир савол бор эди: "Нега мен бу дунёдаман?"
Ҳар кеча, оила ухлаганда, у осмонга қараб ётарди. Юлдузлардан маъно изларди. Ҳали кичик қиз бўлса ҳам, қалбида катта оғирлик, тушунарсиз севги, нурли оғушни изларди.

Қуръон нолаларига ўхшаш оҳангларни эшитса, юраги титрарди.
Бу қиз бир кун келиб — ўз йўлини топиши, ёки йўқотиши мумкин эди. Ҳар иккисига ҳам тайёрдек кўринарди…

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда яшаб турибсизми, кеч бўлишини кутманг.
Айни онинггизда яшанг!
Яхшилиг-у ёмонлиги кетган кеча билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам ишингиз бўлмасин.

Қуёши чиққан, кундузи етиб келган бугунингиз сизга етади.

Умрингиз бир кун ва яшаш абадий дегани шу кунинггизга тегишлидир. Гўё бугун туғилгансиз-да, бугун ўласиз.

Ўтган замон ташвиши, ғам-ғуссаси, келажакнинг қўрқинчли шарпаси ва даҳшатли босимидан таъсирланманг...
🍃
Ассаламу алайкум
Хайирли тонг, яхшиларим!

@hikmatli_dunyoingiz
«Фитрат» сўзининг маъноси нима?

📙 «Ижтимоий одоблар»
Anonymous Quiz
10%
Шахсий озодалик
53%
Соф табиат
31%
Қалб
6%
Энди билиб оламан
Кўзларни  қувонтирадиган манзилларни кўринг, суҳбатидан қалбингиз хотиржам бўладиган инсонлар билан суҳбат қилинг.
Энг яхши кўрган ва меҳрибон инсонларингизни қадрланг.


@hikmatli_dunyoingiz
#Чирой_ортидаги_сирлар

2-қисм: Болалигим...

Эсимни танибманки…
Дадам аммамни қаттиқ уришарди.

«Кўчада санғима, нормални юр! Мактабдан кейин уйга дарров қайт!» — деб бақирарди.

Уруш-сўкишлар ҳовлимизда гўё кундалик маросимга айланганди.
Аммам бўйга етган қиз эди. Мендан анча катта, бир хонада ётардик, кўз ёшини кўп кўрганман. Дадамда унга нисбатан на муҳаббат, на ҳурмат й ўқ эди.

Сингилларим туғилди.
Бувим бизни тарбиялаш билан овора, аям эса куну тун ишларда.

Дадам кўпинча кеч, баъзида маст, баъзида беғам кайфиятда келарди.

Мен эса — тўнғичман. Ҳаммасини кўраман, аммо ичимда сақлайман.
Жим. Товушсиз.

Аммамни охири турмушга беришди. Нихоят сўкишлардан кетди у.

Аммо кўп ўтмай…
У хомиладор ҳолда ажрашиб, яна уйимизга қайтди.

Кўзларида умид ўлган, юзида ҳаётга ишонч қолмаган.
Бу воқеа менинг болалигимга муҳр бўлиб тушди.
🍃
Мактаб ёшига етдим.
Мактабга борган кунларимни ҳозиргинадек, кечагидек эслайман.

Мен синфда энг чиройли қизча эдим. Буни ҳамма айтарди.
Ўқитувчилар ҳам, болалар ҳам мени яхши кўрарди.
Қизлар менга қизиқиш билан қарарди, ўғил болалар эса мен билан гаплашиш учун навбат кутарди.

Танада ҳали бола, лекин қалбда катта фахр, ўзига ишонч пайдо бўла бошлаганди менда..

Ҳали ҳаёт нима эканлигини англамаган гўдак, мағрурлик, кибр қалбимда аста-аста илдиз отабошлаганди.

Кўзларим шахло, юзим оппоқ, ўзимга хос назокат бор эди.
Ҳаттоки кўзларимдаги оғриқни ҳам одамлар “сирли чирой” деб қабул қилишарди.

Бу — чирой ичидаги илк фахр, аввал севгига, кейин имтиҳонга айланадиган туюғу эди...
🍃
Аммам қизлик бўлди..
ўшандан кейин иш қидириб кўчада юрарканлар..

Аммамни дадам "Сен яна кўчага чиқябсанми!?
-Она бу бетайинни йўқотинг ўлдириб қўяман, онаси фохиша бўлган бўлса керак.
Буям бошлаябди"
-Деб, катта жанжал кўтарганларини эслайман..

Шундан кейин бувим ижара уй олиб аммамни кўчириб қўйдилар.

Баъзида бизни еталаб кўриб келишарди, бозорлик пул олиб боришарди.
🍃
Кейинги қисмда ўсмирлигимни айтиб бераман..

@hikmatli_dunyoingiz
Forwarded from Qalbdagi_Huzur📿☘️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 Июль – Ашуро куни

(Муҳаррам ойининг 10-куни)

Индинга — Ислом тарихидаги энг таъсирли ва ибратли кунлардан бири. Ашуро куни:
🌿 Мусо (а.с.) ва мусулмонлар фиръавндан қутулган,
🌿 Нуҳ (а.с.) кемаси тоғга қўнган,
🌿 Одам (а.с.) тавбалари қабул қилинган,
🌿 Юнус (а.с.) балиқ қорнидан қутилган...

Ва энг оғриқлиси —
Имоми Ҳусайн (р.а.) Карбало саҳросида шаҳид қилинган.

Бу кун — сабр, ҳақиқат ва фидокорлик рамзи. Ашуро бизни ўтмишга қараб, келажак учун яхшиликни танлашга чорлайди.

Эртага нима қилиш керак?

9-10 ёки 10-11 Муҳаррам куни рўза тутиш (Агар ният қилган бўлсангиз);

Дуо қилиш, фақирларни сийлаш;

Қалбимизда Аллоҳга
яқинлашишни қайта тирилтириш.

Бир дақиқа сукут..

Имоми Ҳусайн ва Карбало шаҳидларини хотирлаш учун…
Ҳақ сўзни айтишдан қайтмаган юракларга салом бўлсин!
اللهم اجعلنا من أهل الحق والوفاء


Хайрли кеч ҳабибиларим.🎀

@qalbdagi_huzur
#Чирой_ортидаги_сирлар

3-қисм: Чиройим кўзга ташланар, қалбим ғурурга тўлар эди…

(Чирой ортидаги сирлар)

Шундай қилиб…
Қиз бола қалбимдаги аввалги болаларча меҳр, соддалик, шеърга ўхшаш пок қарашлар аста-секин йўқола бошлади.

13–14 ёшимга келиб, мактабдаги ўша тиниқ, ҳеч нима умид қилмайдиган болаларча эътибор ўрнини
катта синфдаги ўғил болаларнинг мафтункор, ўтли қарашлари эгаллай бошлади.

Қарашарди. Жим. Аммо кўзлари жуда ҳам “сўзли”, хирсли эди.

Мен уларни ҳис қилардим.

Онамни оналари, бувим — русона маданиятга яқин бўлгани учун кийинишимда эркинлик бор эди.

Калта кўйлаклар, танага ёпишган форма.
Фартук ҳам антиқа, кофта ҳам... гўё мендан узилгудек тугмали, жозибали.

Мен эса... ўзимни тобора кўпроқ кўзгу олдида кўра бошладим.
Қоматим ўзимга ёқарди, лабларим қизил, қалинлиги жудаям хушбичим, қош кўзларимга тилкилиб туриб
- қоил мени Худо шунчалар чиройли яратган, дердим...

Сочларимни ҳар турли бошқача турмаклаш, юришимни ўзгартириш,
Юзимни озгина гўзаллаштириш — бу ишлар қалбимга, одатимга секин кира бошлади.

Қоматим ҳали тўла қиз бўлмаса-да,
атрофдагилар мени шундай қабул қила бошлади.
Онам, аммам, бувим
- кўз тенмасин бахтли бўгин шунақаям чиройлисан, дейишарди.
Бундан янада бурним осмонга чиқарди..

Қизлар мени ҳавас билан кузатарди, баъзилари нима учун мен шунчалик кўзга ташланаман, деб норози назар ташларди, хасадчилар ҳам кўп эди..

Мен эса 14 ёшимда ўша ҳавасларга арзийдиган “бўйга етган қиз” каби тута бошладим ўзимни.

Одамлар сизни қандай кўришса, сиз ҳам шунга ишониб кетар экансиз.

Севги изҳор қилганлар, кичик қоғоз хатлар, мактаб партасида пичирлаб айтилган гаплар…

Ораларида ёққанлари ҳам бор эди, болаларни.
Қалбим титрарди — қизиқишдан, муҳаббатдан эмас, балки орзу бўйича ҳали ёзилмаган саҳифадан....

Лекин... ҳамиша ўйлардим:
“Кўнглимни очсам… эртага ундан ҳам яхшироғи чиқса-чи?”

Шу фикр мени эҳтиёткорликка, лекин синовга тортарди.

Мени севганлардан кўра, менга қараганлар кўп эди...

Шуларнинг назарида ўзимни топаётгандек бўлардим..
Демак менда жозиба кучли...

Аммо қалбимда бўшлиқ тобора кенгаяётганини ҳеч ким билмасди.
У бўшлиқ нима...
Ўзим ҳам англамасдим.

Сингиллааим ҳам катта бўлиб борарди.
🍃
Аммамни асраб олишганини тўлиқ тушиб етгандим, аммо соғинардим.

Бувим билан бирга бориб турардим.
Қизларини кўпроқ бувим олиб келардилар.

Борганимизда аммамни уйидан сигареталарни, яна бир ғалати нотаниш хидлар келарди...
Қалбни зиқ қиладиган мухит..
Аммам ҳам алланечук ўзгариб кетган..
Бувим гапрганларида..

-Уй олишим керак ая, ким оберади?
Иш ҳам тополмадим тузикроқ, бири бўлмаса бири илиниб қолар, дерди...
🍃
Шунақа қилиб 15 ёшга қадам қўйдим...

Бу болаликдан тўлиқ чиқиб, бошқача ҳисларга тўлаётган катта қиз ҳаётига ўтиш эди...

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума
Саҳарлик
(оғиз ёпиш) вақти: 03:11
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03
Ассаламу Алайкум!
♥️
Кунлар саййиди Жума муборак бўлсин !!

Шу қутлуғ кунимиз хайрли ва эзгуликлар ичра кечишини дуо қилайлик.
Карами кенг зот Яратган Эгамдан ўзимиз учун энг хайрли бўлган дуоларимиз ижобатини тилайлик.

Ҳар онингиз насиби муборак бўлишини Аллоҳимдан тилаб қоламиз.

Ушбу фароғатли лаҳзаларни насиб этган оламлар яратгувчиси бўлган ул буюк Мусаввир Аллоҳга биз билган ва билмаган барча улуғ сифатлари ила ҳамду - санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салолоҳу алайҳи васалламга хуш саловоту саломлар бўлсин !

Ҳар дамингизни ул Беназир Ҳолиқим гўзал этсин !

🌷
Жума айёми муборак қалби иймонга ошён қадрлигим !!!

@hikmatli_dunyoingiz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ... куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
Anonymous Quiz
4%
Қурбон ҳайити
85%
Ашуро
8%
Арафа
3%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун бу видеони кўриб қолдим...
Фирдавс исмли йигит илтимосим билан, каналим учун 5 йил олдин ўқиб бергандилар...
Лекин ўшанда бу сўзлар қалбимга хозир эшитганим каби таъсир қилмаганди..
Ма шаа Аллоҳ..
Субҳҳаналлоҳ..
#Чирой_ортидаги_сирлар

4-қисм: Мен бир кўришда севиб қолдимми?..

Бизни пайтда турли тадбирлар бўларди.

Мактабдаги карнавал, дискотека, байрамлар…
Бу каби кечаларда мен доимо марказда эдим.
Кўзга ташланган, гўё қаҳрамон каби.

Кийинишим, соч турмагим, виқорим... ҳаммаси билан ўзгача кўриниб турардим.
Албатта катта синфлар ичида ҳам чиройли қизлар бориди.

У пайтда 8-синфда эдим,
Битирувчилар 8— 10-синф бўларди.

Янги йил карнавали.
Мактабимиз расман рус тилида бўлса-да, ўқувчиларнинг кўпчилиги ўзбек.
Зал безалган, ёруғлик ўйнаб турибди, мусиқа баланд, ўқувчилар даврада.
Мени рақсга таклиф қилувчи болалар кўп эди —
Мусиқаси ва шеригим маъқул бўлса, тортинмасдан қабул қилардим.

Бу сафар... узун қора кўйлак кийдим.
Қоматимни катталарча кўрсатгим келган, балки…
Кўзимда қора ниқоб.
Гўё сирли бир фильмдаги қаҳрамон каби чиқдим байрамга.

Мусиқа бошланди.
Дугоналарим билан тургандим,
Бир йигит келди. Қўл узатди.
Жим қўл ишора билан рад этдим.

Лекин у... шунчаки кетмади.
Тортди. Белимдан ушлаб, валсга олиб кета бошлади.

— Сиз нима қиляпсиз? Мен рози эмасман-ку, — дедим, итариб.

У ниқобимни секин кўтарди. Кўзимга тикилиб деди:
— Эҳ, Шахзода… мен бу ерга сен учун келдим.

Юрагим гўё бир дақиқага уришдан тўхтади.
Кўзим унда: баланд бўй, спорт қомат, юзда нур, овозда оханграбо бордек.
Мен биринчи марта… қўрқинч ва қувончни бирга ҳис қилдим.

Танам унга тобе, оёқларим ўзимга бўй сунмасди.

Нафаси юзимга теккан замон, ичим шув этиб кетарди.

Бутун руҳим билан ўша мусиқа ичида унинг бағрига ғарқ бўлгандек эдим.

— Ташқарига чиқамиз, кафега борамиз, машинамда айлантираман. Хоп? — деди.

Мен жим эдим. Мусиқа тугаганда, у мени жойимга олиб бориб, паклон қилди.

У кетди. Аммо юрагим унда қолди.

— Вой, Санжар ака-а! — дейишди қизларнинг бир нечтаси.

— Шахзода, бу ўтган йил битирувчиси, қанча қиз уни ўзига қаратмоқчи бўлган. Лекин у ҳеч кимга қарамаган! — деди яқин дугонам Венера.

Кўзларим билан уни қидирардим.
Лекин у кетган экан…

Яъни бутунлай кетган эмас — мени кутмоқда, ҳис қилдим...

Юрагим дуппилаб, ташқарига чиқишни хоҳлардим.
Бир овоз:
— Йўқ, бу хато. Эргашасанми унга шунча тез а? ўзимга келиб, байрамни давом эттирдим.

Лекин кўчага чиққанимизда —
Уни яна кўрдим.

Машинасида, тикилиб қараб турган,
Қадамларимдан қалбимни ўқиятгандек...

Махаллага юра бошладим.
Бир пайтда ёнимга келди, тўхтади.
— Шахзода, ўтир, — деди.
Машинани орқа эшигини очиб.

Одамлар кўриб қолмаса дедим…
Лекин аслида қалбим “ўтир” деб бақираётганди.
Ўтирдим.

— Сени кичкина пайтингдан кузатаман. Ва вақти энди келди.
Сени яхши кўраман, — деди у.

Шошма шошарлик эди-ю... самимий, қаттиқ ва ҳалол сўзлар эди.
Кулиб жавоб қайтардим:
— Мен дангал йигитларни яхши кўраман, лекин бу “менга ёқасиз” дегани эмас..
Билиб қўйинг, сизга рақиб кўп яъни, Менга ошиқлар кўп, — дедим.
— Майли, ҳаммаси билан олишаман, — деди у, бефарқ қатъият билан.

Кафега бордик, суҳбат, бироз айланиш.
Сўнг... ўша жойимга ташлаб кетди.

Мен эса ўзимни танимасдим.
Қалбимда гўё бу ҳаётда илк бор ҳақиқий тириклик юзага келди.
Бир қанча соатда бу йигит хаёлимни эгаллаб олди.

Кўп йигитлар мени яхши кўргандек кўринган, лекин бу...

Бу бошқача эди.

Эҳ, Шахзода...
Нахотки сен севиб қолдинг?..

@hikmatli_dunyoingiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Жума кунининг аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Шу вақт шом намози киргунига қадар кўўп саловот айтинглар. Чунки дуолар Расулуллоҳ с. а. в. га саловот этиш билан ижобат бўлади.

Рўзадорларга ажрлар муборак ин шаа Аллоҳ.
🍃
Хайрли оқшом Қадрлигим..

@hikmatli_dunyoingiz
2025/07/04 20:42:54
Back to Top
HTML Embed Code: