Telegram Web Link
❗️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Бугун 21 март — Наврўз байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.


Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

◽️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍17😁63😢3🔥2
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидагиларни дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:

18 ёшга тўлмаган шахсларни;

умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларни;

ногиронлиги бўлган шахсларни;

меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;

озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;

умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍11
#Биласизми

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.



🔰 28-модда. Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш шартлари

▪️ Давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Кимлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмас:

18 ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;

коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;

оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;

тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар;

— давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бўлган, ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этишни рад қилган шахслар.

▫️Батафсил

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
👍17🤔3
❗️Ходимлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун кетма-кет дам олишади

Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Рамазон Ҳайит байрамининг 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Шунингдек,
• 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
• 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍25🎉31
🔰Қонунчиликка кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

✔️Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

⚠️ Ҳукумат томонидан иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифалари белгиланиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍15
#Биласизми

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда,
иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

❗️Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍27🥰2
❗️Иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса, ходимга пулли компенсация тўланиши шарт

Бу қай тартибда амалга оширилади ва миқдори қанча?

Иш берувчи иш ҳақини,
таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

▪️ Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.

Манба: Меҳнат кодекси

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍23😁4
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилиши ва юритилиши белгиланган.

Бундан ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мустасно.

▶️ Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2023 йилдаги 492-сонли қарори

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍12
#Биласизми

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

❗️Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍14😢3
❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?

Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

▪️паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);

▪️охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно).

Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;

▪️ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

▪️олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;

қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;

▪️солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

▪️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

▪️жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍21😁2🤔1
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши ҳақида нималарни биламиз?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍10
❗️Тазйиққа учраган ходимга иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кунгача қўшимча таътил берилиши мумкин

Президент 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди.

Унга кўра, Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш;

календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍8
Мослашувчан иш вақти режими ҳақида биласизми?

Мослашувчан иш вақти режими иш вақтини ташкил этиш усули бўлиб, бунда айрим ходимлар ёки ташкилот таркибий бўлинмаларининг ходимлар гуруҳлари учун иш кунининг бошланишини, тугашини ва умумий давомийлигини муайян доирада уларнинг ўзи тартибга солишига йўл қўйилади.

Бунда ходим учун белгиланган иш соатларининг жамланган миқдорини қабул қилинган ҳисобга олиш даври (иш куни, ҳафтаси, ойи ва бошқалар) ичида тўлиқ ишлаб бериш талаб этилади.

❗️Мослашувчан иш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўзгарувчан (мослашувчан) вақт — иш кунининг (сменанинг) бошланиши ва тугашидаги вақт бўлиб, унинг доирасида ходим ўз хоҳишига кўра ишни бошлашга ва тугатишга ҳақлидир;

қатъий белгиланган вақт — иш вақтининг мослашувчан режимига кўра ишловчилар ишда ҳозир бўлиши шарт бўлган вақт;

Меҳнат кодексининг 204-моддасига мувофиқ, қоида тариқасида қатъий белгиланган иш вақтини тахминан иккита тенг қисмга ажратадиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффус. Унинг ҳақиқий давомийлиги иш вақтига киритилмайди;

календарь вақтни (иш кунини, ҳафтасини, ойини, чорагини ва бошқаларни) белгиловчи ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бўлиб, ушбу вақт ичида ходим ўзи учун белгиланган иш соатлари нормасини ишлаб бериши керак.

Ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бир иш куни бўлган мослашувчан иш вақти режимида ишлаш чоғида ходим учун белгиланган иш вақти нормаси ҳар куни ишлаб берилиши керак.

Агар ҳисобга олиш даврининг давомийлиги иш кунидан ошадиган бўлса, ходим учун белгиланган иш вақтининг нормаси тегишли ҳисобга олиш даври учун (ҳафта, ой, чорак ва бошқалар) ходим томонидан ишлаб берилиши керак.

Ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бир ҳафтадан ошган ҳолларда ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ белгиланадиган иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш назарда тутилиши керак.

Иш куни давомидаги мослашувчан вақтнинг энг кўп давомийлиги дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга ўн икки соатдан ошмаслиги керак, ҳисобга олиш даври учун иш вақти соатларининг суммаси эса ушбу даврда ходим учун белгиланган соатлар нормасига тенг бўлиши керак.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍13
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши белгиланган.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍12
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.

📝 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.

Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍91
❗️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.

Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍10🔥1😁1
Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт

Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан 1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар:

Яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;

У ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;

Яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;

Бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.

▪️ Қонуннинг тўлиқ матни

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍10
Декларация ҳар йили 15 февралгача умумлаштирилади ва таҳлил қилинади

Қонунга мувофиқ, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими шахсга доир маълумотлари ўзгарган тақдирда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириши ва ҳар йили 15 январдан кечиктирмай махсус бўлинмага тақдим этиши керак.

Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзод, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак.

❗️ Махсус бўлинма:

эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ҳар йилги декларацияни ҳар йили 15 февралгача умумлаштиради ва таҳлил қилади;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) таъминлаш учун ҳар йили 1 мартга қадар одоб-ахлоқ комиссиясига таклиф киритади;

одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қабул қилинган хулосага асосан эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг бевосита раҳбарига ёхуд давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг юқори турувчи раҳбарига таклиф киритади.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлигига номзод ишга қабул қилинаётганда ёхуд давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими бошқа ишга ўтказилаётганда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этганидан кейин махсус бўлинма юқорида назарда тутилган ишларни 5 кунлик муддатда амалга оширади.

▪️ Қонуннинг тўлиқ матни

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍16
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

❗️Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍11
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
👍101
2025/07/10 22:28:52
Back to Top
HTML Embed Code: