Telegram Web Link
2025-yil ish vaqti taqvimi.pdf
282.4 KB
❗️2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлиги тақвимига ўзгартиришлар киритилди

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-195-сон қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
4🔥1
❗️ Бугун 09:00да ишга келган ходимлар камида 17:00да кетишга ҳақли

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 6 июнь, жума — Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни ишланмайдиган байрам.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Дам олиш кунлари:

▪️6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити, барча учун дам олиш куни;
▪️7 июнь (шанба) — 5 кунликларга одатий, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
▪️8 июнь (якшанба) — барча учун одатдаги дам олиш куни;

9 июнь (душанба) — барча учун иш куни.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍98😢1
#Меҳнат_ҳуқуқлари

Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ягона идентификация тизими — One ID'да рўйхатдан ўтиш бўйича видеойўриқнома

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
4
❗️Қўшимча меҳнат учун ҳақ тўлаш шартлари ўзгармоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу лойиҳа иш вақтидан ташқари ишлаган ходимларга тўланадиган ҳақ ва иш вақтининг давомийлигини аниқ белгилаб беришга қаратилган.

Энди иш берувчи қўшимча иш учун қуйидагича ҳақ тўлаши шарт бўлади:

▪️1 кундаги биринчи 2 соат учункамидa 1,5 баробар тўланади.
▪️Агар 2 соатдан кўп ишлатса — қолган соатлар учун камида 2 баробар тўланади.
▪️Агар иш оғир ёки ноқулай шароитда бўлса, ҳар бир соат учун камида 2 баробар ҳақ тўланиши шарт.

Шунингдек, қонун лойиҳасига кўра:

▪️қўшимча ишнинг умумий давомийлиги икки кун кетма-кет 4 соатдан ошмаслиги керак.
▪️агар оғир ёки ноқулай шароитда ишласа — кунлик чегара 2 соатдан ошмаслиги лозим.

Лойиҳа депутатлар томонидан иккинчи ўқишда маъқулланди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍63😢1
#Меҳнат_ҳуқуқлари

Қонунчиликка кўра, иш берувчи барча янги ишга кираётган, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши лозим.

Шунингдек, иш берувчи ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиши шарт.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
#Меҳнат_ҳуқуқлари

Қонунчиликка кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍134👏1
Давлат органининг кадрлар бўлинмаси раҳбарини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қай тартибда амалга оширилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2025 йилдаги 212-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра:

Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмасига раҳбар тайинлаш ва уни лавозимдан озод этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


1️⃣ Бўлинма раҳбари лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган шахслар тайинланади.

2️⃣ Бўлинма раҳбари лавозимини эгаллаш бўйича ўтказиладиган танловларда ДХРА (АРГОС — Агентлик) марказий аппарати ёки филиаллари масъул ходимлари Танловни ташкил этиш ва ўтказиш комиссияси аъзоси сифатида иштирок этади.

3️⃣ Бўлинма раҳбари лавозимига тайинлаш ротация ёки танловсиз амалга ошириладиган ҳолларда, номзод(лар) Агентлик билан белгиланган тартибда келишилади.

4️⃣ Бўлинма раҳбари лавозимга тайинлангандан сўнг 6 ой ичида махсус дастур асосида икки ҳафтадан ошмайдиган муддатда Агентликда стажировка ўтайди.

5️⃣ Бўлинма раҳбари Агентлик билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда лавозимдан озод этилади.

6️⃣ Лавозимдан озод этиш учун келишишда Агентликка давлат органи томонидан лавозимдан озод этиш сабаблари кўрсатилган маълумотнома ва уни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинаётган ҳолларда, бўлинма раҳбарининг аризаси тақдим қилинади.

7️⃣ Агентлик бўлинма раҳбарини лавозимдан озод қилиш масаласини келишиш натижалари бўйича уч иш куни давомида тегишли давлат органини электрон усулда хабардор қилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
4👍1
Ишга қабул қилиш чоғида кимларга дастлабки синов қўлланилмайди?

Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:


1️⃣ ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

2️⃣ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

3️⃣ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

4️⃣ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

5️⃣ ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

6️⃣ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

7️⃣ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

8️⃣ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

9️⃣ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Шунингдек,

🔟 ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

❗️Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
7😢1
Қайси тоифадаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда берилади?
Anonymous Quiz
9%
пенсия ёшидаги шахсларга
40%
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга
33%
ҳомиладор аёлларга
19%
18 ёшга тўлмаган шахсларга
5
Меҳнат шартномасини муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилишда бир тараф бошқа тарафни қанча муддат олдин огоҳлантириши керак?
Anonymous Quiz
38%
камида 2 ой олдин
20%
камида 1 ой олдин
14%
камида 1 ҳафта олдин
29%
камида 3 календарь кун олдин
🟢Oddiy rekruter emas, ta’lim uchun tanlov qiladigan lider bo‘lishni xohlaysizmi?

Rahimov School’da har bir nomzod tanlovi — bir avlodga ta’sir qiladi


🟢Manzil: Mirzo Ulug'bek tumani, Lokomativ park
💰 Oylik maosh: 6—12 mln so'm


🟢Bizdagi imkoniyatlar:

— Aziz Rahimov boshqaruv jamoasida shaxsiy va professional o'sish imkoniyati
— Ish grafigi: soat 09:00 dan 18:00 gacha | Shanba qisqa ish kuni
— Maktab hududida 3 mahal ovqat. Maktab hisobidan 50% to'lab beriladi
— Gadjet, telefon va avtomobil olishda maktab tomonidan moliyaviy yordam
— Ta'limning HR sohasida
kasbiy rivojlanish imkoniyati
— Muvaffaqiyatli ta'lim muassasini boshqaruv tajribasini ichkaridan o'rganish imkoniyati
— IELTSni chegirma asosida maktabning o'zida o'rganish imkoniyati
— Farzandlaringizga maktabimizda ta’limi uchun 50% gacha chegirma
— Yuqori oylik maosh: 6–12 mln so‘m (tajribangizga qarab).
— Va albatta mamlakat ta'limiga 15 ming odam ichidan saralanib olingan jamoa bilan bevosita ijobiy hissa qo'shish imkoniyati


🟢Talablar:
• Pedagogika, Ta'lim menejmenti, Kadrlar boshqaruvi yoki o'xshash sohalarda bakalavr darajasi.
• Rekruter lavozimda 3 yil + ish tajribaga ega bo‘lish (ta'lim sohasidagi tajriba ustunlik beradi).
• O'zbek va Rus tillarida mukammal yozish va gaplasha olish.
• Maktab o'qituvchi va xodimlarini jalb qilish jarayonlari va usullarini yaxshi bilish.
• HR dasturlaridan foydalanish qobiliyati (Jobster,hhuz va h.z).
• O‘qituvchilarning pedagogik bilimlari va ularning o‘quvchilarga ta’sirini baholay olish.
• Muzokara olib borish va bazaviy marketing va sotuv bilimlariga ega bo'lish.
• Moslashuvchan va har xil vazifalarni bir vaqtda bajara olish qobiliyati.
• Ta'limga qiziqadigan, yangiliklar va kanallarni muntazam kuzatib borishga intilish.
• O'qituvchilar orasida networking muhitini qurish va rivojlantirish qobiliyati.
• Linkedin, hhuz, Instagram, Facebook, Telegram tarmoqlarida maktab profilini yuritish va nomzodlarni jalb qilish tajribasi.
• Ish e'lonlarini eng yuqori ROI ko'rsatkichli kanallarni analiz qilib, topib e'lon qilish ko'nikmasi.
• Bir vakansiya ochilib, eng munosib nomzod saralanib uni jamoa va muhitga moslashib muvaffaqiyatli ishlab ketgungacha bo'lgan jarayonlarni samarali tashkil etish ko'nikmasi.
• Mehnat qonunchiligi va qoidalarini bilish.
• va boshqa yuqoridagi suratda ko'rsatilgan hard va soft skillar nomzodga ustunlik beradi.


🟢Kutilmalar:
• TTH(Time to Hire-yollashga sarflangan vaqtini) samarali qisqartirish.
• CPH (Cost per Hire-bitta xodim yollash narxini) samarali kamaytirish.
• TR (Turnover Rate-xodimlar almashinuvi ko'rsatkichini) qisqartirish.

Ishga ariza topshirish uchun @rahimovschool_jbot orqali qaynoq bo’sh ish o’rinlaridan rekruter lavozimiga ariza qoldiring yo’ki @rahimovs_hr ga rezume yuboring

🟢Savollar bo’yicha murojaat uchun:
+998880780005
3
❗️Давлат хизматчиси тадбиркор ёки унинг муассиси бўлиши мумкин эмас

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:

▪️ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

▪️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон қонунларида ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

▪️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;

▪️тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно;

▪️ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга;

▪️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;

▪️чет давлат фуқаролигини олишга;

▪️қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;

▪️Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно;

▪️ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
10
Қонунчиликка кўра, "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍82
Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
3👍2
#Қонунчиликда_янгилик

❗️Президент фармонига мувофиқ:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
4
❗️Президент фармони билан 10 та муҳим ҳужжат тасдиқланди.

Жумладан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати;

Республика, ҳудудий ва туман даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Миллий даражадаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом;

Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом;

Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍2
❗️Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади

“Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг доимий ҳамкорлиги асосида давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилади.

2026 йил 1 январдан:

🔹давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;

🔹KPI натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади;

2025 йил 1 августдан республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади.

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича “ТОП-100” дастури жорий этилади.

Салоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида Миллий кадрлар захираси ҳамда Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади.

2026 йил 1 январдан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
6😢1
#Қонунчиликда_янгилик

❗️Президент фармонига мувофиқ:

Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланмоқда:

республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилади;

қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;

тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мурожаатлар таҳлили, ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади.


▪️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

танловнинг суҳбат босқичига давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ёки давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакилларидан экспертларни жалб қилиш;

танлов якунларига таъсир кўрсатган ва бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган тақдирда, тегишли давлат органига танлов комиссиясининг қарорини бекор қилиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
3👍3
❗️Инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар фақатгина “hrm.argos.uz” платформасида юритиладиПрезидент фармони

Давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:


▪️мазкур бўлинмалар давлат органлари вазифаларининг самарали бажарилишини таъминлашга лаёқатли бўлган инсон ресурсларининг сон ва сифат таркибини шакллантириш ҳамда доимий ривожлантириб боришга қаратилган инсон ресурсларини стратегик режалаштириш фаолиятига масъул этиб белгиланади;

▪️инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар фақатгина “hrm.argos.uz” платформасида шакллантирилади ва юритилади;

▪️инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари:

кадрлар сиёсати бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёки унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

ҳар уч йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.


❗️Давлат органлари томонидан инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функция ва вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
5👍2
2025/07/08 20:12:04
Back to Top
HTML Embed Code: