Telegram Web Link
Қозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Оқтов шаҳридаги савдо бозорлардан бирида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

Дипломатлар дастлаб юртдошларимизнинг меҳнат шароитлари билан танишдилар. Иш берувчиларга шароитларни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Россия БМТнинг коинотда қуролланишга қарши резолюциясига вето қўйди

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 13 нафари коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олишга чақирувчи резолютсия учун овоз берди. Хитой бетараф қолди, Россия эса унга вето қўйди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қанча автомобиль эко-назоратдан ўтказилди?

Республикамизнинг барча ҳудудларида "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди.

Тадбир давомида:

🔹518 та машина атмосферани меъёридан ортиқ ифлослантираётгани аниқланди;
🔹303 ҳайдовчи жами 50,1 млн сўм жаримага тортилди;
🔹222 та транспорт воситаси ҳаракати вақтинча тўхтатилди.


Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўмонда "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Адусалом Хатамов Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси шайх Фейсал ал-Раввос билан учрашув ўтказди.

Шайх Фейсал ал-Раввос жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида Ўмон Савдо, саноат ва инвестицияни ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси делегацияси иштирок этишини билдирди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Халоскор ўрдакча

Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Одилбек ва доно тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя қуёнвойни ёвуз бўрилар галасидан қутқарган ўрдакча ҳақида.

Улар ўрмонда ёлғиз адашиб қолган қуёнвойга ҳамла қилмоқчи бўлишди. Буни кўриб қолган ўрдакча эса…

Унутманг, қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди!

Мультфильмни кўриш
👉 https://youtu.be/_0IL5On41O8

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкент вилоятининг 20 мингга яқин кўчмас мулк объектлари Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган умумий объектлар сони жами 19 723 тани ташкил этмоқда. Шундан:

🔹Турар жойлар - 18 773 та;
🔹Нотурар жойлар - 891 та;
🔹Кўп қаватли уйлар - 52 та;

Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 6 556 та, Ўрта Чирчиқ туманидан жами 3 167 та объект Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.

Бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 % га етган.

❗️Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
NASA 4G интернет тармоғини Ойга олиб чиқмоқчи — CNN

Манбада айтилишича, NASA ва Nokia компанияси инсоннинг бошқа сайёраларда узоқ муддатли ҳаёт кечириши учун қурилиш блокларини қўйишга ёрдам бериш мақсадида Ойда уяли алоқа тармоғини ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу борада компаниялар ўз қарашларини ифода этган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Исроил Мадримов тарихий ғалабани кўзламоқда

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказади.

Исроил навбатдаги жангида вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Куни кеча Нью-Йорк шаҳрида икки боксчи иштирокида илк матбуот анжумани ҳамда «face to face» маросими бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон транспорт соҳасида назорат органлари Польшада қўшма рейд ўтказди

Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полшада бўлиб турибди.

Ташриф давомида Полша автотранспорт инспекцияси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қўшма рейд тадбирлари ўтказилди ва полшалик ҳамкасбларнинг вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юк ташиш ва хавфли юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича тажрибаси ўрганилди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлардаги "Европа ва бошқа давлатларга ишга жўнатамиз" мазмунидаги эълонларга ишонса бўладими?

Батафсил Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видео роликда танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Умумий инфляция йил бошидан пасайишда давом этиб, март ойида йиллик 8 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат товарлари инфляциясида сезиларли пасайиш кузатилди. Ташқи озиқ-овқат бозорларидаги нархлар динамикаси импорт инфляциясига пасайтирувчи таъсир кўрсатди.

Иқтисодиётда юқори талабнинг сақланиб қолаётгани ҳамда айрим тартибга солинадиган нархлар ва тарифларнинг оширилиши шароитида хизматлар инфляцияси сўнгги ойлар давомида барқарор ўсиб бормоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Соврин жамғармаси 75 минг АҚШ доллари бўлган турнир қизғин паллага кириб бормоқда

Пойтахтимизнинг “Тashkent city” ҳудудида жойлашган “Holiday Inn” меҳмонхонасида шахмат бўйича олий лигада дона сураётган эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Эркаклар ўртасида кечаётган баҳсларда эса Жавоҳир Синдаров 9 очко билан етакчилик қилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
60 минг гектар ер майдони ёшларга ижарага берилади

Депутатлар ер ажратишда «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар қамраб олиниши, бунда ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилганлигини эътироф этди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Aйни пайтда қанча пенсионерлар ишлаётганини биласизми?

Ишлаётган пенсионерлар сони 579 995
нафар:

▪️Давлат ташкилотларида 251 919 нафар (43,5%);
▪️Хусусий субъектларда – 328 076 нафар (56,5%)
.

Ишловчи пенсионерлар орасида аёлларнинг фаоллиги кузатилмоқда:

▪️Эркаклар – 234 598 нафар (40,4%);
▪️Аёллар – 345 397 нафар (59,6%).


Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Европарламент 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлади

Йирик нақд пул операцияларини тақиқлашдан ташқари, янги қоидалар ҳашаматли товарлар сотувчилардан ўз мижозларининг шахсини текширишни ва шубҳали операциялар ҳақида ҳокимиятга хабар беришни талаб қилади. Қоидаларнинг қатъийлаштирилиши, жумладан, заргарлик буюмлари, ҳашаматли автомобиллар, шахсий самолётлар ва яхталар савдосига таъсир қилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Маҳаллий кенгашларни энди ҳокимлар бошқармайди

Фақат янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилди.

Бу ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда.

Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми?

Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳимоя ордери муддати 1 йилга узайтирилиши мумкинлигини биласизми?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон велоспортчилари АҚШдаги халқаро пойгада иштирок этмоқда

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг асосини ташкил этувчи "Tashkent City Women Professional Cycling Team" клуби АҚШда старт олган "Tour of the Gila Women" халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/05/29 00:57:45
Back to Top
HTML Embed Code: