Telegram Web Link
💰 Тошкент халқаро марафонининг мукофот жамғармаси 639 миллион сўм

2025 йил 13 апрель куни Тошкент шаҳри яна энг кутилган спорт тадбирларидан бири – VII Тошкент халқаро марафонига мезбонлик қилади. Бу йил марафон (42 км), ярим марафон (21 км) ва 10 км масофага югуриш трассалари "Янги Ўзбекистон" боғига туташ йўл бўйлаб, 3 км масофа эса бевосита боғ ҳудудида ташкил этилади.

VII Тошкент халқаро марафонининг мукофот жамғармаси 639 миллион сўмни ташкил этади. Бунга қўшимча равишда, эркаклар ва аёллар ўртасида марафон масофасида Ўзбекистон миллий рекордини ўрнатганларга 15 миллион сўм, ярим марафон масофасида эса 10 миллион сўм ажратилади.

Марафонда барча хоҳловчилар – фуқаролигидан қатъи назар, профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскорлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

42 км (марафон), 21 км (ярим марафон), 10 км, 3 км масофаларга югуриш ҳамда шимолий юриш мусобақаларида 15 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар иштирок этишларига рухсат берилади.

Халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш Perfend.com ва Yugur.uz платформаларида бошланди. Рўйхатдан ўтиш муддати 2025 йил 2 апрелда якунланади.

📌 Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Бугун Нукусда ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади

Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.

Бу мамлакатимиз ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеадир.

Биз кўп йиллардан буён турли даражадаги тадбирлар ва минбарлардан туриб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш — биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал этилиши зарур бўлган умумжаҳон вазифа экани ҳақида тинимсиз гапириб келмоқдамиз.

Бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага диққат-эътиборни жалб этиш лозим.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон барча ижодкорларни: бутун дунё рассомлари, олимлари, экспертлари ва фаолларини бирлаштиради!


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1513🔥6
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Тадбир доирасида давлатимиз раҳбари бир қатор учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

🖥 Мамлакатимизда “Ҳаж” сафари ва “Умра” зиёратларини юқори савияда ташкил этиш, ватандошларимизга сифатли хизмат кўрсатиш ва ибодатларни мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар яратилган.

💬 Аммо, Рақобат қўмитаси томонидан бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали “Умра” сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларининг арзон нархда сотиш таклифлари асосида рекламалар қилинаётгани каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Мисол учун:
🔘“Умра” зиёратчиларига энг катта миқдорда, яъни 25 млрд сўмлик зарарниPanorama Airways” ва “Gulbakhor Airways” фирмалари етказган бўлиб, алданиб қолган жабрланувчилар сони 2 558 нафарни ташкил этади.

🔘Сурхондарё вилояти “Bilolbek travel” МЧЖ Жарқўрғон тумани филиали ходими Н.Ж. тегишли рухсатномасиз "Умра" зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқаро М.А.нинг 14 млн 900 минг сўм миқдоридаги пулини алдов йўли билан олган.

🔘Шунингдек, мазкур МЧЖнинг Бойсун туман филиали мутахассиси А.С. ҳам зиёрат учун фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, 2 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.


Юқоридаги ҳолатларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини ўзлаштираётган, ўзларини эса хорижда сарсон бўлишига сабаб бўлаётган сайёҳлик фирмалари ва туроператорларига тегишли чоралар кўрилган.

Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.


➡️ “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2024 йил 2 июлда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) 12 та туроператорлар рўйхати эълон қилинган. Тегишли лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.


🟦 “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.

⚠️ Ҳурматли фуқаролар, “Умра” тадбирларни амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида хавфсиз, ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишни тавсия этамиз.

Нотўғри, ишончсиз ва шубҳали реклама ахборотлари берилган ҳолатлар кузатилса ёки бундай ахборот туфайли зарар кўрган тақдирингизда Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг Таҳиятош туманида бунёд этилган 200 ўринли оилавий поликлиникада бўлди.

"Ўтган йили бу ерга келганимизда Таҳиятош туманидаги оилавий поликлиника жуда оғир аҳволда эди. Тор ва эски бино, деярли ҳеч қандай шароит йўқ… Шунга қарамай, шифокорлар қўлларидан келганича одамларга ёрдам беришаётган эди", — деди у.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍32🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушёр бўлинг - ҳимоя ўз қўлингизда!

Банк ходимлари Сизга банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди.

Илова орқали ҳеч қандай ҳаракатлар бўлмаганини текширинг! Бирор нима бўлса ўзингиз банкка телефон қилинг!


https://www.tg-me.com/hudud_inform
#Андижон_вилояти

Табиат ўзининг гўзаллигини намоён этмоқда. Андижон адирликларида лолақизғалдоқлар очилди. Гўё қирмизи гилам тўшалгандек.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
❗️Олмазор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот

8 апрель куни соат 07:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сақичмон кўчасида жойлашган, дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🗓 2025 йил I чораги давомида Олмалиқ кон-металлургия комбинатига келиб тушган мурожаатлар бўйича маълумот.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/08 19:13:33
Back to Top
HTML Embed Code: