Telegram Web Link
❗️Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи айрим ходимларга иш стажидан келиб чиқиб устамалар тўланади


🔰Ҳукумат қарори (206-сон, 08.04.2025 й.) билан “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

✔️Низом Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги (шаҳарлар) бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартибини белгилайди.

📝Шаҳарлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун ойлик устама тўловлари бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, куйидаги миқдорларда белгиланади:

🔹3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,25 фоизи;

🔹3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,5 фоизи;

🔹5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,75 фоизи.

✔️Ойлик устамани олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:

▪️шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг ишлаган даври;

▪️ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка асосан шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган даври;

▪️«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти, «Навоийуран» давлат корхонаси ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимига ўтказилган мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ушбу корхоналарда ишлаган даври.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
↗️ 1-чоракда ОКМКда 101,7 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди

1-чоракда ОКМКда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти борасида ҳам барча прогнозларнинг бажарилиши таъминланди.

Жумладан, жорий йилнинг январ-март ҳолатига кўра, экспорт прогнози 105,4%га бажарилиб, 101 735 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак хорижий истеъмолчиларга мис катоди, мис катанкаси, рух, рух купороси, мис купороси, кадмий, техник теллур каби маҳсулотлар юборилган.

Маълумот учун: Йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024-йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилди.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди


“Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (214-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:

▪️Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;

▪️Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;

▪️республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи миқдорида белгиланди.

📌Олдин мазкур миқдор барча учун 25 фоизни ташкил этган.

✔️Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🏢 Университетнинг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Кеча Қарши давлат университетида 40 млрд. сўм маблағ эвазига 1200 ўринли барча шароитларга эга Хорижий тиллар факултети ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олий таълимдаги ислоҳотлар ёшларимиз учун катта имкониятларни яратаётганини таъкидлади. Жумладан, сўнгги 7 йилда олийгоҳлар сони 65 дан 204 тага етказилди. Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси 4 карра ошди. Биргина, вилоятимизда олийгоҳлар cони - 3 тадан 9 тага етди. Талабалар 110 минг нафарга етиб, қарийиб 10 бараварга кўпайди.

Қарши давлат университетида очилган замонавий архитектурага эга 5 қаватли янги ўқув бинода инглиз, немис, француз, хитой, корейс, рус тилларини ўргатиш учун барча имкониятлар яратилган. Бундан ташқари, синхрон таржима маркази фаолияти йўлга қўйилган. 5 та 80 ўринли лингафон кабинетлари, 4 та 144 ўринли маъруза хоналари, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган аудиториялар мавжуд. Шунингдек, интерактив таълим материаллари яратиш учун "Медиа маркази" (Жалинго студияси) ташкил этилган.

Тадбир иштирокчилари ўқув биносининг имкониятлари ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди, илғор технологиялар билан жиҳозланган, шинам ва қулай таълим муҳитига эга янги ўқув биноси университетнинг илм-фан соҳасида янада юқори марраларга эришишида муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар.

Тадбир давомида вилоят ҳокими Талабаларга хизмат кўрсатиш марказида ҳам бўлиб, давлатимиз раҳбарининг ПҚ-61-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Келажакка қадам” маркази ҳудудий бўлинмаси билан танишди.

Университетнинг 3 нафар битирувчи талабаларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан берилган имтиёзли 50 млн. сўмлик кредит сертификатларини топширди.


Очилиш маросимига ташриф буюрган севимли хонанда, эстрада юлдузи Шоҳруҳхон ва вилоят санъати вакиллари ўзларининг дилбар куй-наволари билан барчага қувонч улашди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Кейинги пайтларда семизликдан халос бўлиш учун “ошқозон кичрайтириш” амалиётидан фойдаланиш оммалашяпти. Аммо бу операцияни ортиқча вазндан азият чекаётган ҳамма беморларда ҳам қўллаб бўлмаслигини кўпчилик билмайди...

Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мурод Ҳакимов шу ҳақда маълумот берди.

Манба

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонунчиликда қуйидагилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:

🔹 ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги;

🔹 йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилишганлиги;

🔹 йўналишли транспорт
воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги. Бу БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга, агар ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
📌ОКМКда Маҳаллийлаштириш дастури самарали амалга оширилмоқда

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш дастури самарали амалга ошириб келинмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги подстанцияда содир бўлган ёнғин юзасидан

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 11 апрель куни соат 13:20 да Яшнобод тумани Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган Подстанцияда ёнғин содир бўлган. Воқеа содир бўлган жойга ёнғин қутқарув экипажлари соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.

Айтилган манзилда подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлангани аниқланган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРРУПЦИЯ - сени ва оилангни хароб қилади !

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Умра лицензиясини бошқа турдаги лицензиялардан қандай фарқлаб олиш мумкин?

❗️ Бугунги кунда ноқонуний умра фаолияти билан шуғулланаётган турфирмалар Туризм қўмитаси ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган саёҳат қилиш имконини берувчи лицензиясини кўрсатиб, фуқароларни алдаб умра фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Қонунчиликка кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун талаб қилинадиган лицензия сиз видеода кўриб турган шаклда бўлиши талаб этилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1👏1
Қонунчиликка кўра, меҳмонхоналарнинг мулкдорлари умумий хоналар фондининг камида 1 та хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаши лозим.

☑️Шунингдек, мулкдорлар эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилишини таъминлаши шарт.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔘Осака шаҳридаги “Expo--2025” кўргазмасидаги Ўзбекистон павилиони маданият, технологиялар ва барқарор ривожланиш масалалари бир ҳикоя атрофида бирлашган макондир.

🔘Меъморчилик Хива шаҳридаги Жума масжидидан илҳом олган. Лойиҳа “Atelier Brückner” студияси томонидан ишлаб чиқилиб, “German Design Award”нинг олтин мукофоти билан тақдирланган.

🔘Павилион мавзуси – “Билимлар боғи”. Япон “суги” қарағайи ва ўзбек сополи каби экологик ашёлар табиат ва маҳаллий анъаналарга бўлган ҳурмат-эъзозни таъкидлайди.

🔘360 даражали медиа қурилма томошабинларни Янги Ўзбекистонга элтиб, таълим, яшил энергия ва замонавий технологиялар мавзуларини очиб беради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/07/08 19:36:05
Back to Top
HTML Embed Code: