Telegram Web Link
💬 Орол денгизидаги экологик вазиятни яхшилаш борасидаги муҳим ташаббуслар тақдим этилди

Орол муаммоси бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланиб улгурди. Қорақалпоғистонда, “Орол туризми” халқаро ҳафталиги доирасида ўтказилган “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференцияси ҳам айнан ана шу глобал мавзуга бағишланди.

Конференцияда Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бош прокуратура, Туризм қўмитаси вакиллари, шунингдек, экологияга оид институтлар, таълим муассасалари мутахассислари, хорижлик экспертлар маърузалари ва тақдимотлари билан иштирок этиб, муҳим ташаббусларни илгари суришди.

Дастлаб Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди ва унда Орол денгизининг қуриб қолган қисмида экотизимни яхшилаш, мавжуд биохилма-хилликни сақлаб қолиш, илмий тақиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш, экологик фожиа оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш учун тизимли инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бугуннинг кечиктириб бўлмас вазифаларидан ҳисобланиши таъкидланди.

✍️ Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ташкил этишга мораторий жорий қилинади;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан кўчмас мулк сотиб олиш, давлат функциясига ва давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган корхоналарни ташкил этиш ташаббуси билан чиқишга йўл қўйилмайди;

бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;

2025 йил 1 майга қадар вазирлик ва идоралар раҳбарларининг хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик масалалари билан шахсан шуғулланадиган ўринбосарлари рўйхати тасдиқланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти, Конимех туманидаги қаровсиз чўл ҳудудида яшилликка тўла “яшил белбоғ” пайдо бўлди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

📸 Сариосиё тумани Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи манзаралари

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида чигиртка хавфи ортаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар видеолавҳасидаги тасвирлар ёлғон ва эски бўлиб, бошқа вилоятларда ҳам худди шу лавҳа намойиши билан чигиртка босқини хабари тарқатилмоқда.

🛎Таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг мутахассислари томонидан вилоятдаги чигиртка тарқалиш хавфи юқори бўлган барча ҳудудларда кимёвий ишловлар 24/7 иш режимида олиб борилмоқда. Тезкор штаб ташкил этилган ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

📞 Зарарли чигирткалар тарқалган ҳудуд хақида хабардор бўлсангиз 1288 ва 71 202 28 88 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди

Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган.

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), "Ўзавтосаноат" АЖ (89 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

Энг юқори ижобий ўсиш “Uzbekistan Airways” АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.

Энг паст кўрсаткичлар Андижон вилояти ҳокимлиги (28 балл), Кинематография агентлиги (30 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл) қайд этган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/06 16:16:03
Back to Top
HTML Embed Code: