Telegram Web Link
Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти, Конимех туманидаги қаровсиз чўл ҳудудида яшилликка тўла “яшил белбоғ” пайдо бўлди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
😢1
#Сурхондарё_вилояти

📸 Сариосиё тумани Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи манзаралари

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🏦 ХВЖ Ўзбекистондаги ислоҳотлар курсини ижобий баҳолади: барқарорлик, очиқлик ва олдинга қараб ҳаракат

ХВЖ Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги ютуқларини юқори баҳолади ҳамда мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, таркибий ўзгаришлар ва барқарор ўсиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

🔢 Жорий макроиқтисодий кўрсаткичлар

Ўзбекистонда барқарор ички талаб иқтисодиётининг юқори ўсиш (2024 йилда ЯИМ +6,5 фоизга ўсди) темпларининг асосий омили бўлиб қолмоқда. ХВЖ инфляциянинг пасайишини кутмоқда ва иқтисодий ўсиш 6% даражасида сақланиб қолиши кутиляпти. Энергетикада субсидияларини қисқартириш ва ижтимоий харажатларнинг мақсадлилигини такомиллаштириш келгуси ислоҳотларнинг асоси бўлиб қолиши лозимлиги такидланган.
.
.
.


🔢 Солиқ-бюджет сиёсати

🔢 Пул-кредит сиёсати

🔢 Молиявий сектор

🔢 Структуравий ва бошқарув ислоҳотлари
〰️〰️〰️〰️〰️

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️Саида Мирзиёева Халқаро IT соҳасидаги қизлар куни билан табриклади

«Ахборот технологиялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган бир пайтда, қизларнинг бу соҳадаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан юртимиздаги барча илмга чанқоқ, мақсадли, орзуси йўлида интилаётган қизларимизни самимий муборакбод этамиз!

Технологиялар дунёсида ўз ўрнингизни топинг, янгилик яратинг, илмий изланишлар билан юрт шаънини юксалтиринг», — деб ёзди Президент ёрдамчиси ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3821🔥19
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида чигиртка хавфи ортаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар видеолавҳасидаги тасвирлар ёлғон ва эски бўлиб, бошқа вилоятларда ҳам худди шу лавҳа намойиши билан чигиртка босқини хабари тарқатилмоқда.

🛎Таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг мутахассислари томонидан вилоятдаги чигиртка тарқалиш хавфи юқори бўлган барча ҳудудларда кимёвий ишловлар 24/7 иш режимида олиб борилмоқда. Тезкор штаб ташкил этилган ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

📞 Зарарли чигирткалар тарқалган ҳудуд хақида хабардор бўлсангиз 1288 ва 71 202 28 88 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди

Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган.

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), "Ўзавтосаноат" АЖ (89 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

Энг юқори ижобий ўсиш “Uzbekistan Airways” АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.

Энг паст кўрсаткичлар Андижон вилояти ҳокимлиги (28 балл), Кинематография агентлиги (30 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл) қайд этган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
⚡️Қонунчиликка кўра, Электрон рақамли имзолар (ЭРИ) калитлари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ЭРИ калити эгаси қуйидагиларга амал қилиши шарт:

🔹ЭРИнинг ёпиқ калити хавфсизлигини таъминлаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши;

🔹ЭРИнинг калити бошқа шахслар томонидан фойдаланилаётганлиги ёки кириш режимининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, ЭРИ калитининг сертификатини берган рўйхатга олиш марказини дарҳол хабардор қилиши;

🔹тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатларга имзо қўйиш учун мўлжалланган ЭРИнинг калитидан фақат тегишли мақсадларда фойдаланиши.

Шунингдек, ЭРИ калитининг эгаси қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 24 апрель куни Бухоро шаҳри, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти Ахборот-кутубхона маркази биносида “Ўзархив” агентлиги ва Озарбайжон Миллий архиви бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда” китоб-албоми” тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти, Озарбайжон Миллий архив бошқармаси бошлиғи Расулов Аскер Одил ўғли бошчилигидаги Озарбайжон делегацияси иштирок этдилар.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Мағфиратга эришиш учун осийликдан тавба қилиш керак. Тавба - қайтиш деганидир.

Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.

Етакчилар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛎 ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДАГИ НОХУШ ҲОЛАТЛАРГА ҚАЧОН ЧЕК ҚЎЙИЛАДИ?! “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Соғлиқни сақлаш вазирига депутатлик сўрови юборди

🎤Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, депутат Гулнора Абдувоҳидова хусусий тиббиёт муассасаларида нотўғри тиббий муолажалар оқибатида фуқаролар саломатлигига жиддий зарар етиши ва ҳатто ўлим билан якунланаётган ҳолатлар кўпайиб бораётгани юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.А.Худаяровга депутатлик сўрови юборди.

🎤Депутат ўз сўровида сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёт тизимида қатор ижобий ўзгаришлар кузатилаётганига қарамай, айрим хусусий тиббиёт муассасаларида шифокорларнинг нотўғри ташхиси ёки муолажаси сабабли фуқароларнинг вафот этиши, ногирон бўлиб қолиши каби аянчли ҳолатлар сони ортиб бораётгани жамоатчиликда хавотир уйғотаётганини таъкидлаган.

🎤Сўровда келтирилган маълумотларга кўра, тиббиёт ходимларининг касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ жиноятлар бўйича чиқарилган ҳукмлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда (2023 йилда – 67 нафар, 2024 йилда – 94 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида – 16 нафар).

🎤Г.Абдувоҳидова яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникаларда рўй берган ўлим ҳолатлари, шунингдек, нотўғри пластик жарроҳлик оқибатида ёш блогернинг соғлиғига жиддий путур етгани каби воқеаларни мисол қилиб, бундай салбий тенденциянинг сабабларини ўрганиш ва унга чек қўйиш заруратини таъкидлайди.

Депутатлик сўровида Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига қуйидаги муҳим саволлар қўйилган:

➡️Хусусий тиббиёт муассасаларида ушбу нохуш ҳолатлар кўпайишининг асл сабаблари нимада ва уларнинг олдини олиш бўйича вазирлик томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?

➡️Хусусий клиникаларда рўй берган ҳар бир инсон ўлими, ногиронлик ёки соғлиққа жиддий зарар етказиш ҳолати вазирлик томонидан таҳлил қилинганми ва уларнинг такрорланмаслиги учун қандай амалий ишлар қилинган?

➡️Хусусий тиббиёт муассасаларида муолажаларнинг тўғри қўлланилиши ва тасдиқланган тиббий протоколларга амал қилиниши устидан тизимли назорат механизми мавжудми? Бу борада қандай аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

➡️Вазирлик аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида хусусий клиникалар учун лицензия талаблари ва шартларини қатъийлаштириш бўйича қандай таклиф ва ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқда?


🎤Депутат Г.Абдувоҳидова “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазиридан юқоридаги саволларга 10 кун муддат ичида асослантирилган жавоб беришни сўраган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ижтимоий тармоқлар ва “Телеграм” мессенжеридаги каналларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқланганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/08 22:00:19
Back to Top
HTML Embed Code: