Telegram Web Link
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача исийди.

Ҳарорат фони ойнинг биринчи ўн кунликнинг охирида бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кейинчалик ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Умуман олганда, жорий май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва бош вазир Абдулла Арипов АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этишди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
28–29 апрель кунлари Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши таҳлил марказлари биринчи форуми” бўлиб ўтди.

Тадбирда икки минтақа – Марказий Осиё ва кўрфаз давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди. 70 дан ортиқ эксперт ва мутахассислар иштирок этди.

Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Асланов модераторлигида барқарорлик, иқтисодий интеграция ва илмий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:

🔹9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
🔹10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
🔹11 май (якшанба) — дам олиш куни.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Навоий шаҳридаги "Ёшлик" стадиони 10 мингдан ортиқ футбол мухлисларини ўз бағрига олди.

"Қизилқум" — "Навбаҳор" футбол жамоалари ўртасида кечган қизғин учрашувда вилоятимиз жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Кеча чин маънода Навоийга катта футбол қайтди!

Барча “Қизилқум” мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! "Қизилқум" футбол жамоасидан яна йирик ғалабаларни кутиб қоламиз!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларни хавф остига қўйманг!

Сўнгги кунларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида Дамас автомобилларида 25–32 нафаргача болалар ташилаётгани ҳолатлари аниқланмоқда (1, 2, 3, 4). Бу – фақат қонунбузарлик эмас, балки фарзандларимиз ҳаётига бефарқликдир.

Боғчалар раҳбарлари ва ҳайдовчилардан ҳеч қандай шароитда болаларни хавфсиз бўлмаган транспортда олиб ўтишга рухсат бермасликни сўраб қоламиз. Сизга ишониб топширилган болаларнинг ҳаёти – бу сизнинг масъулиятингиздир!

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингиз қаерга ва қандай шароитда олиб кетилаётганига бефарқ бўлманг. “Фақат бугун”, “ҳеч нарса бўлмайди” деган фикрлар катта фожиаларга олиб келиши мумкин.

Бу такрорланаётган ҳолатлар – тизимдаги жиддий бўшлиқларни кўрсатмоқда. Масъуллардан бунга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда юз берган ҳолат ҳақида маълумот берди

2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган. 22-апрел куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади, дейилади вазирлик хабарида.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари (15 млн) миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда

30 май кунидан бошлаб Silk Avia авиакомпанияси Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
“Эл-юрт умиди” фондини Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан бирга кадрлар тайёрлаш кластерига айлантирилади.

Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади. “ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади. “ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида энди давлат хизматчилари учун 3 та дастур – малака ошириш, қайта тайёрлаш ва магистратура йўлга қўйилади. Барча узоқ ва ўрта муддатли ўқувлар хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари асосида ташкил этилади.

Магистратурада “Давлат бошқаруви”, “Давлат сиёсати”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Инсон ресурсларини ривожлантириш” ва “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида 18 ойгача муддатда чуқурлаштирилган билимлар берилади. Давлат буюртмасидан ташқари тўлов-контракт шаклида ҳам талабгорлар қабул қилинади.

Академияда таълим дастурлари ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича тавсиялар бериш, нуфузли хорижий илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун Халқаро академик маслаҳат кенгаши тузилади.

Шунингдек, академия ҳузурида 4 та янги марказ ташкил этилмоқда. Мисол учун, Давлат бошқаруви муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази давлат хизмати самарадорлигини ошириш, хусусий сектордаги илғор амалиётларни давлат бошқарувида жорий қилишга қаратилган тавсиялар бериб боради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

- Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Жорий йилнинг 6, 7, 8 июнь кунлари Бухоро шаҳрида XXI анъанавий "Ипак ва зираворлар фестивали" бўлиб ўтади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/05 23:37:54
Back to Top
HTML Embed Code: