Telegram Web Link
Олмалиқда янги олтин саралаш фабрикаси қурилмоқда

Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда табиий бойликлардан самарали фойдаланиш мақсадида кенг кўламли саноат лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу каби муҳим лойиҳалардан бири Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ковулди олтин саралаш фабрикаси қурилиши” лойиҳаси ҳисобланади.

Ушбу фабрика “Ковулди” ва “Қуйи-Кенжасой” конларидан қазиб олинадиган маъданларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, йилига 200 минг тонна хомашёдан қимматбаҳо металларни ажратиб олади.

Фабриканинг қурилиш ишлари жорий йилнинг февраль ойида бошланган бўлиб, 2025 йил 4 чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Комбинатнинг Капитал қурилиш бошқармаси қурилиш ишларини назорат қилиш бўйича етакчи муҳандиси Дилором Пардаеванинг маълум қилишича, қурилиш ишларини “Олмалиқметаллургқурилиш” трести амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида ер майдонини тайёрлаш, маъмурий-маиший биноларнинг пойдеворини қуриш ва ишлаб чиқариш биноси учун 54 та темир-бетон колонна ҳамда 530 та тўсиқ ўрнатиш ишлари бажарилди.
Фабрика қурилишининг иккинчи босқичида технологик ускуналар - тегирмонлар, гидроциклонлар ва классификаторлар ўрнатилади.

Ускуналар Марказий таъмирлаш-механика заводи томонидан маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёрланмоқда. Шу кунгача 2 та тегирмон, 2 та гидроциклон ва бошқа эҳтиёт қисмлар тайёрланди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур фабрика тўлиқ ОКМКнинг ўз кучи ва мутахассислари томонидан барпо этилмоқда. Қурилишда фойдаланилаётган темир-бетон конструкциялар ҳам комбинатнинг “Олмалиқметаллургқурилиш” трестида ишлаб чиқарилмоқда.

Фабрика ишга туширилгач, қўшимча 151 та янги иш ўрни яратилади. Комбинатнинг Ангрен ва Чодакдаги фабрикаларидан кейинги учинчи олтин саралаш фабрикаси пайдо бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍31
❗️Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹9 май (жума) – Хотира ва қадрлаш куни – барча учун дам олиш куни;

🔹10 май (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹11 май (якшанба) – дам олиш куни.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида аҳоли хонадонларига сув кириб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ўзбекгидроенерго” АЖ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Жанубий Фарғона магистрал каналининг бош қисмида сув сарфи тўлиқ тўхтатилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан барча зарурий хавфсизлик чора-тадбирлари олиб борилмоқда ҳамда каналдаги сув оқимларини хавфсиз ўтказиш жараёнлари таъминланмоқда.

Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди ҳамда "Хотира нури" композицияси билан танишди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
❗️ 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими ишга тушади — ҳукумат қарори

Жарима баллари қайси қоидабузарликлар учун қўлланилиши билан танишинг 👆🏻

0,2 баллдан 2 баллгача бўлган жарима баллари фақат ЙПХ инспектори томонидан аниқланган қоидабузарликлар бўйича ҳисобланади. 12 ой ичида 12 балл тўплаган ҳайдовчилар 6 ойдан 3 йилгача гувоҳномасидан маҳрум бўлади.

Ҳайдовчига жарима балли ёзилганидан кейин у 6 ой давомида бошқа қоидабузарлик содир этмаса, унинг жарима балларидан 2 жарима балли чегириб ташланади.

12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги даврда қоидаларни биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
😢2👍1👌1
Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

✔️Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади


“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-85-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармон билан асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;

🔹 ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;

🔹2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.

✔️2025 йил 1 июндан бошлаб:

🔸I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

🔸субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;

🔸жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

💻 Шунингдек, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚫️Интернетда ноқонуний контент тарқалишига йўл қўйманг!

⚫️Фарзандларимизни "ҳалокатли" ахборотдан ҳимоя қилайлик!
〰️〰️〰️〰️〰️

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 “Ҳаж-2025” мавсумининг дастлабки гуруҳ зиёратчилари Саудия Арабистонига кузатилди

🛫 Бугун,13 май куни тонгда муборак ҳаж сафарини ният қилган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи дилда қувонч, тилда шукроналик билан Ҳаж ибодатини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

⚫️Юртдошларимизни муборак сафарга кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, шунингдек, мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент халқаро аеропортида жам бўлди.

📌 Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар жорий йилнинг 13 майдан 28 майга қадар ҳаж сафарига кузатилади.


“Ҳаж-2025” мавсумига доир барча янгиликларни расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/07/09 00:32:12
Back to Top
HTML Embed Code: