Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚫️Интернетда ноқонуний контент тарқалишига йўл қўйманг!

⚫️Фарзандларимизни "ҳалокатли" ахборотдан ҳимоя қилайлик!
〰️〰️〰️〰️〰️

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 “Ҳаж-2025” мавсумининг дастлабки гуруҳ зиёратчилари Саудия Арабистонига кузатилди

🛫 Бугун,13 май куни тонгда муборак ҳаж сафарини ният қилган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи дилда қувонч, тилда шукроналик билан Ҳаж ибодатини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

⚫️Юртдошларимизни муборак сафарга кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, шунингдек, мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент халқаро аеропортида жам бўлди.

📌 Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар жорий йилнинг 13 майдан 28 майга қадар ҳаж сафарига кузатилади.


“Ҳаж-2025” мавсумига доир барча янгиликларни расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖋 "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида қуйидаги асосий принциплар ўз ифодасини топган:

қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;

фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;

цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;

шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

🔍Қонун лойиҳасида блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажарилиши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилмоқда.

🔍Хавфсиз ва зарарсиз онлайн муҳитни таъминлаш мақсадида инфлюенсерларнинг жамоатчилик олдидаги мақоми аниқ белгиланмоқда.

🔍Янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Сирдарё вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимовнинг Гулистон шаҳар аҳолисига мурожаати

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍31
↗️ 4 ойда 147,1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди

⚫️Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан барча ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилиши баробарида маҳсулотлар экспорти вазифалари ҳам ошиғи билан уддаланди.

⚫️2025 йил январь-апрель ҳолати бўйича ОКМК томонидан 147 106 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 104,0%га бажарилди.

⚫️Ўтган 4 ой мобайнида хорижлик истеъмолчиларга 13320 тонна мис маҳсулотлари, 7254 тонна рух маҳсулотлари, 141 тонна кадмий, 2 573 тонна мис купороси юборилган.

Маълумот учун: Йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Депортация қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ҳужжат билан реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар ИИВ томонидан белгиланади.

* Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
❗️ 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилиш имкониятига эга.

Ўзаро Битимга мувофиқ, Томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
CNN яқинлашиб келаётган TIIF-2025 ҳақида реклама қилувчи промо роликларини эълон қилиб бормоқда.

Мамлакатимиздаги инвестиция муҳитни кенг ёритиш ҳамда шу йилнинг 10-12 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларига йирик бизнес вакиллари эътиборини жалб қилиш мақсадида CNN телеканалида қатор роликлар намойиш қилинмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистонда Интернет билан боғлиқ ахборот алмашинуви

✔️ жаҳон стандартларига мос келиши;

✔️ Интернетдан фойдаланиш бўйича инсон ҳуқуқлари таъминланиши

✔️ахборот ва ахборотлаштириш соҳасига оид қонунчилик талабларига амал қилиниши зарур.

📌 Қонун лойиҳаси билан Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги муҳит хавфсизлигини ва фойдаланувчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солишни либераллаштириш назарда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Самарқанд шаҳрида мамлакатимизда ичимлик ва оқова сув хизматларини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан Жаҳон банки ва Швейцария ҳукумати кўмагида “Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув хизматлари барқарорлигини ошириш” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

♦️Тадбир сув инфратузилмасини ривожлантириш, молиявий ва операцион барқарорликни таъминлаш, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш масалаларига бағишланди.

Халқаро анжуманни «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Ахмад Суванкулов очиб берди. Ўз нутқида у сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017–2024 йилларда ичимлик ва оқова сув соҳасини ривожлантиришга 27,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганини, шундан 1 миллиард АҚШ доллари халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келишини айтиб ўтди. Бу орқали 7,7 миллиондан ортиқ аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви тармоғига уланиб, ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланганини таъкидлади.


📣 Шунингдек, «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан 10 га яқин халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 2,436 млрд АҚШ долларидан ортиқ 25 та лойиҳа амалга оширилаётганлигига алоҳида урғу берилди.

➡️ Тадбирда хорижий компаниялар вакиллари ҳам сўзга чиқмоқдалар. Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🎧 ДХХ Call-маркази ишга тушди

ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ (1520 қисқа рақами) фаолият юрита бошлади.

Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:

⚫️ Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;

⚫️ Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;

⚫️ Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;

⚫️ терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;

⚫️ қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;

⚫️ давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;

⚫️ миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;

⚫️ давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.

Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/07/11 23:18:30
Back to Top
HTML Embed Code: