Telegram Web Link
ОТМлар қабулидаги «аввал тест, сўнг танлов» тамойили қандай ишлайди?

Тартибга кўра, 2024-йилдан бошлаб, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланган.

Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

1️⃣-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.

2️⃣-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар. Олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танламаган абитуриентлар якуний танловга қўйилмайди.

Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Бухоро шаҳридаги "Абу Али ибн Сино" номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида ХХИ анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали доирасида ўтказиладиган тадбирлар бўйича оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шахриёров, вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Олим Жўраев, Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашди.

Ушбу фестивал доирасида очилиш (парад шествие) ва ёпилиш (гала концерт) тадбирлар, фольклор жамоаларининг чиқишлари, ҳунармандчилик турлари бўйича маҳорат дарслари намойишлари, ипак ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, зираворлар савдоси кўргазмалари, миллий спорт ўйинлари намойиши, маҳаллий ва хорижий дизайнерлар иштирокида “Silk&Spices Fashion days” махсус модалар намойиши, “палов сайли”, тасвирий ва амалий санъат миллий галерияси, сураткашлар кўргазмалари ўтказилиши ҳақида маълумотлар берилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Сиз чўмилганда хавфсизлик қоидаларига амал қиласизми?

Ўзи нималарга эътибор қаратиш керак?


Инфографикада кўрсатилган талабларга амал қилинг!

Тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🔖 Қонунчиликка кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт.

✔️ Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍 Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланмоқда.

👍 Давлатимиз раҳбари ва олий мартабали меҳмонларнинг форумдаги нутқларини Президент Матбуот хизматининг Telegram, Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичида сўнгги ўйинини ўтказди. Унда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб бўлган жамоамиз ўз майдонида Қатарни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Рақобат қўмитаси томонидан “Beeline”га ойлик ва кунлик абонент тўлови ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди.

Бунда:
Ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш.
Абонентга кунлик хизматдан фойдаланишни ихтиёрий равишда (масалан, USSD-код орқали) танлаш имкониятини бериш.
Абонент ҳисобидан ойлик ёки кунлик абонент тўловларини қарзга ечишга йўл қўймаслик ҳамда жорий этиладиган ўзгаришлар ҳақида абонентларни ўз вақтида хабардор қилиш кўзда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди. Энди янги йўлаклар, 120 ўринли кутиш жойи ва 120 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ йўловчиларга хизмат кўрсатади. Кенгайтириш ишлари тўхтовсиз давом этмоқда – 2025 йил охирига қадар зал янада қулай ва замонавий бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда юртимизда Коксаки вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Санэпидқўмитага кўра, Ўзбекистонда мазкур хасталикни келтириб чиқарадиган вирус вақти-вақти билан қайд этилади. Лекин юртимизда мазкур касаллик кенг миқёсда тарқалди деган фикрга келиш учун асос мавжуд эмас.

Муҳими, Коксаки вируси учун махсус даволаш протоколлари мавжуд ва хасталик ҳеч қандай асоратларсиз тўлиқ тузалиб кетади.

❗️ Шундай бўлса-да, зинҳор, ўзбошимчалик билан беморга бактерия ва вирусга қарши препаратларни бериш керак эмас. Сабаби, Коксаки вирусига бу дори воситалари умуман таъсир қилмайди. Агар болада клиник белгилар пайдо бўлиб, улар оғирроқ кечаётган бўлса, у ҳолда тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш ва специфик даволаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/05 19:15:12
Back to Top
HTML Embed Code: