Telegram Web Link
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Сиз чўмилганда хавфсизлик қоидаларига амал қиласизми?

Ўзи нималарга эътибор қаратиш керак?


Инфографикада кўрсатилган талабларга амал қилинг!

Тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🔖 Қонунчиликка кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт.

✔️ Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍 Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланмоқда.

👍 Давлатимиз раҳбари ва олий мартабали меҳмонларнинг форумдаги нутқларини Президент Матбуот хизматининг Telegram, Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичида сўнгги ўйинини ўтказди. Унда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб бўлган жамоамиз ўз майдонида Қатарни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Рақобат қўмитаси томонидан “Beeline”га ойлик ва кунлик абонент тўлови ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди.

Бунда:
Ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш.
Абонентга кунлик хизматдан фойдаланишни ихтиёрий равишда (масалан, USSD-код орқали) танлаш имкониятини бериш.
Абонент ҳисобидан ойлик ёки кунлик абонент тўловларини қарзга ечишга йўл қўймаслик ҳамда жорий этиладиган ўзгаришлар ҳақида абонентларни ўз вақтида хабардор қилиш кўзда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди. Энди янги йўлаклар, 120 ўринли кутиш жойи ва 120 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ йўловчиларга хизмат кўрсатади. Кенгайтириш ишлари тўхтовсиз давом этмоқда – 2025 йил охирига қадар зал янада қулай ва замонавий бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда юртимизда Коксаки вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Санэпидқўмитага кўра, Ўзбекистонда мазкур хасталикни келтириб чиқарадиган вирус вақти-вақти билан қайд этилади. Лекин юртимизда мазкур касаллик кенг миқёсда тарқалди деган фикрга келиш учун асос мавжуд эмас.

Муҳими, Коксаки вируси учун махсус даволаш протоколлари мавжуд ва хасталик ҳеч қандай асоратларсиз тўлиқ тузалиб кетади.

❗️ Шундай бўлса-да, зинҳор, ўзбошимчалик билан беморга бактерия ва вирусга қарши препаратларни бериш керак эмас. Сабаби, Коксаки вирусига бу дори воситалари умуман таъсир қилмайди. Агар болада клиник белгилар пайдо бўлиб, улар оғирроқ кечаётган бўлса, у ҳолда тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш ва специфик даволаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍Божхона қўмитаси шахсий автотранспорт воситасини ишончнома орқали ўзгалар тасарруфига берган юртдошларимизни ҳушёрликка чақиради!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳаж-2025: ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун, 12 июнь кунидан бошлаб Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан юртимизга қайтиб келади.

Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилади.

Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туризм салоҳияти CNN телеканалида тарғиб этилмоқда

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Тошкентда IV Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

Бу нафақат минтақа учун асосий майдон – бутун дунё бизнеси учун туртки. Мамлакатимиз ҳам тенг ҳуқуқли манфаатларни эълон қилмоқда. Маҳсулотни билишади ва қадрлашади.

🔍Келажак истиқболлари ҳақида - видео сюжетда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қўқон шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи аъзоларини ушлади.

Ноқонуний гуруҳ тузган шахс ва гуруҳнинг аъзоси аввал ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, 20 йилдан 23 йилгача жазо муддатини ўтаган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ОКМК фаол иштирок этмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Расмий хабар

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонда қатор самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилмоқда, айрим парвозлар кечиктирилмоқда.

“Uzbekistan Airways” ахборот хизмати.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ Транспорт вазирлиги: такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида ўзи кўрсатган ҳудудда ҳеч қандай чекловсиз фаолият юрита олади

Биринчидан, йўналишсиз такси фаолиятини лицензиялаш транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъий назар, такси ҳайдовчиси танловига кўра лицензия талабномасида кўрсатган ўзини-ўзи банд қилиш ҳудуди бўйича амалга оширилади.

Яъни, такси ҳайдовчисининг автомобили қайси ҳудудда рўйхатдан ўтганидан қатъий назар ўзи хоҳлаган ҳудудда фаолият юрита олади.

Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси дастлаб ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва бунда такси фаолиятини амалга ошириш ҳудудини ўзи танлайди. Шундан сўнг, лицензия олиш учун композит ариза топширади.

Иккинчидан, йўналишсиз такси лицензия варақасида кўрсатилган (ўзи танлаган) ҳудудда ва ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши лозим.

Яъни, чеклов лицензияда кўрсатиладиган ҳудуд учун ўрнатилган. Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси ўзи танлаган Тошкент шаҳрида фаолият юритиши учун лицензия олганидан сўнг фаолиятини Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятида олиб боришига рухсат этилади.

Учинчидан, автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилиши лицензия талаб ва шарти ҳисобланмайди.

Яъни, автомобилнинг бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтказилганлиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлмайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 14:31:43
Back to Top
HTML Embed Code: